| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ҳидоят ва залолат

Ҳидоят ва залолат

By htadmin
28.11.2016
1728
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳидоят ва залолат

Ҳидоят ва залолат ким тарафидан?

Ҳидоят сўзи луғатда тўғриликка бошламоқ, йўлламоқ, бошламоқ маъноларида келади. Залолат эса, тўғриликнинг зидди, аксидир.

Ушбу сўз шаръий истилоҳда, Исломни топмоқ ва унга иймон келтирмоқ маъносини англатади. Шариатда залолат Исломдан, тўғри йўлдан чиқмоқликдир. Росулуллоҳнинг ушбу сўзлари айнан шу тўғрида дейиш мумкин:

عن ابن عمر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إن الله لا يجمع أمتي أو قال أمة محمد صلى الله عليه وسلم على ضلالة ويد الله مع الجماعة

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ менинг (ёки Муҳаммаднинг умматини, дедилар шекилли) умматимни залолатни устида жамламайди”. Термизий ривояти.

Аллоҳ Таъоло жаннатни ҳидоят топганлар учун, жаҳаннамни залолатда юрганлар учун яратди. Яъни ҳидоят топганга мукофот савоб – жаннат, залолатни танлаганга жазо – жаҳаннам. Демак, жаннат ёки жаҳаннамда бўлиш учун инсон ўз ҳаракати билан тиришади, амал қилади, меҳнат қилади. Лекин ҳаммамиз биламизки, ҳидоят ва залолат Аллоҳдан, деган тушунчамиз бор. Юқоридаги маънога эътибор берадиган бўлсак, агар ҳидоят ёки залолатни Аллоҳ бандага фақатгина Ўзи томонидан бериб қўйса, унда бандадан содир бўлмасдан, Аллоҳнинг Ўзи томонидан бандани мажбурий тарзда бўлган ишга, Аллоҳнинг жазо ёки савоб бериши тўғри бўлмай қолади. Қуйида ушбу маънони бироз кенгайтириб тушунишга ҳаракат қиламиз.

Агар Аллоҳ адаштиради, яъни залолат беради, дейдиган бўлсак, Ўзи томонидан қилинган ишга бандани жазолаши, бандани бажармаган ишига жазо олишига, бу эса, Аллоҳга нисбатан зулмни нисбатлашга олиб келади, наъузубиллаҳ, бундай бўлиши мумкин эмас.

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا ۗ وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّامٍ لِلْعَبِيدِ

 “Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур. Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмасдир”.             (Фуссилат. 46)

وَمَا أَنَا بِظَلَّامٍ لِلْعَبِيدِ

 “Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасдирман”. (Қоф. 29)

Лекин бир неча оятлар келганки, улар ҳидоят ва залолатнинг нисбатини Аллоҳга беришдан далолат беради. Улардан ҳидоят ва залолат банда тарафидан эмас, Аллоҳ тарафидан эканлиги тушунилади. Бошқа оятлар эса, ҳидоят ва залолат нисбатини бандага беришдан далолат беради. Улардан ҳидоят ва залолат банда тарафидан, яъни тўғри ёки нотўғри йўлни банда танловчи эканлиги тушунилади. Бу оятлар воқесини ташриъий жиҳатидан идрок қилиш керак. Шундагина ҳидоят ва залолатни Аллоҳга нисбатлаш маъноси уни бандага нисбатлаш маъносидан бошқача эканлиги зоҳир бўлади. Чунки уларнинг ҳар бири бир-биридан фарқли жиҳатларга эга. Шу билан уларнинг ташриъий маъноси тўла аён бўлади. Тўғри, ҳидоят ва залолатни Аллоҳга нисбатлаган оятларда Аллоҳгина ҳидоятлаши ва угина адаштириши ҳақида очиқ ҳужжатлар келган. Аллоҳ айтади:

قُلْ إِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ

 „Айтинг: «Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни гумроҳ қилур ва (Аллоҳга) ижобат қилган кишиларни Ўз (динига) ҳидоят қилур»“.                 (Раъд. 27)

Яна айтади:

فَإِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ

 „Зотан Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур“.                                                                    (Фотир. 8)

Яна айтади:

فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلإِسْلاَمِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا كَأَنَّمَا يَصَّعَّدُ فِي السَّمَاءِ

„Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр“.                                           (Анъом. 125)

Яна айтади:

مَنْ يَشَأِ اللَّهُ يُضْلِلْهُ وَمَنْ يَشَأْ يَجْعَلْهُ عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

„Аллоҳ хоҳлаган кишисини адаштирур, хоҳлаган кишисини тўғри йўлда (барқарор) қилур“.                                                                                (Анъом. 39)

Яна айтади:

قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ

 „Айтинг: «Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур»“.(Юнус. 35)

Яна айтади:

وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي هَدَانَا لِهَذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِيَ لَوْلاَ أَنْ هَدَانَا اللَّهُ

„Айтадиларки: «Бизларни бу (неъматларга) йўллаган зот — Аллоҳга ҳамду сано бўлгай. Агар бизни Аллоҳ ҳидоят қилмаганида ҳаргиз йўл топа олмас эдик“. (Аъроф. 43)

Яна айтади:

مَنْ يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِي وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَنْ تَجِدَ لَهُ وَلِيًّا مُرْشِدًا

„Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўшагина ҳидоят топгувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унинг учун тўғри йўлга йўллагувчи бирон дўст топа олмассан˝. (Каҳф. 17)

Яна айтади:

إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ

„Аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур“.                                                    (Қасас. 56)

Бу оятларнинг мазмунидан ҳидоят ва залолатни Аллоҳ Таъоло қилишига очиқ далолат бор. Банда ўзи тарафидан ҳидоятлана олмайди, балки Аллоҳ истаса ҳидоятланади, Аллоҳ адаштирса адашади демакдир. Лекин бу мазмун ҳақида кўпгина қариналар (баён қилувчи мазмунлар) келганки, булар ҳидоят ва залолатни бевосита бажариш Аллоҳ тарафидан бўлишидан бошқа маънога буриб юборади, бу, яъни ҳидоят ва залолатни яратиш Аллоҳ тарафидан эканлиги, бевосита ҳидоятланиш, адашиш, яъни ҳидоятни ёки залолатни танлаш ҳуқуқи банда тарафидан демакдир. Бу қариналар шаръий ва ақлийдир. Аммо шаръий қариналарга қаралса, жуда кўп оятлар ҳидоятни, адашиш ва адаштиришни бандага нисбатлаб келган. Аллоҳ Таъоло айтади:

فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَنْ ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا

„Бас, ким ҳидоят йўлига юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур. Ким (у ҳидоят йўлидан) озса, фақат ўзининг зиёнига адашган бўлур“.                      (Юнус. 108)

Яна айтади:

لاَ يَضُرُّكُمْ مَنْ ضَلَّ إِذَا اهْتَدَيْتُمْ

„Ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас“.          (Моида. 105)

Яна айтади:

فَمَنِ اهْتَدَى فَلِنَفْسِهِ

„Бас, ким ҳидоят йўлига юрса, ўз фойдасига юрган бўлур“. (Зумар. 41)

Яна айтади:

وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

„Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир“. (Бақара. 157)

Яна айтади:

وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا رَبَّنَا أَرِنَا الَّذَيْنِ أَضَلاَّنَا مِنَ الْجِنِّ وَالإِنْسِ

„Айтадиларки: «Парвардигоро, бизларни (Сенинг тўғри йўлингдан) оздирган инсу жиндан бўлган кимсаларни бизларга кўрсатгин»“.                            (Фуссилат. 29)

Яна айтади:

قُلْ إِنْ ضَلَلْتُ فَإِنَّمَا أَضِلُّ عَلَى نَفْسِي

„Айтинг: «Агар мен (ҳақ йўлдан) озсам, бас, фақат ўз зиёнимга озурман»“. (Сабаь. 50)

Яна айтади:

فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ كَذِبًا لِيُضِلَّ النَّاسَ بِغَيْرِ عِلْمٍ

„Билмаган ҳолда одамларни йўлдан оздириш учун Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!“                                                  (Анъом. 144)

Яна айтади:

رَبَّنَا لِيُضِلُّوا عَنْ سَبِيلِكَ

„Парвардигоро, улар (мана шу мол-давлатлари билан одамларни) Сенинг йўлингдан оздиришлари учун шундай қилдинг“.                                             (Юнус. 88)

Яна айтади:

وَمَا أَضَلَّنَا إِلاَّ الْمُجْرِمُونَ

„Бизларни фақат жиноятчи (доҳийлар) йўлдан оздирдилар“. (Шуаро. 99)

Яна айтади:

وَأَضَلَّهُمُ السَّامِرِيُّ

„Сомирий уларни йўлдан оздирди“.    (Тоҳа. 85)

Яна айтади:

وَدَّتْ طَائِفَةٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْ وَمَا يُضِلُّونَ إِلاَّ أَنْفُسَهُمْ

„Аҳли китобдан бир тоифаси сизларни (ҳақ динингиздан) адаштирмоқни хоҳлайди. Лекин улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина адаштирадилар, холос“.                             (Оли Имрон. 69)

Яна айтади:

إِنَّكَ إِنْ تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ

„Чунки Сен агар уларни (ер юзида) қолдирсанг, улар бандаларингни йўлдан оздирурлар“.        (Нуҳ. 27)

Яна айтади:

مَنْ تَوَلاَّهُ فَأَنَّهُ يُضِلُّهُ وَيَهْدِيهِ إِلَى عَذَابِ السَّعِيرِ

„У (шайтонга эса) ўзини дўст тутган кимсани албатта йўлдан оздириш ва дўзах азобига йўллаш ёзиб қўйилган — ҳукм қилинган“.                           (Хаж. 4)

Яна айтади:

وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ

„(Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди“. (Нисо.60)

Бу оятларнинг мазмунида инсоннинг ўзи ҳидоят ва залолатни қилишига, ўзини ўзи адаштириши, бошқани адаштиришига ва шайтон ҳам адаштиришига очиқ далолатлар мавжуд. Бу ерда ҳидоят ва залолатнинг нисбати инсон ва шайтонга бериляпти, яъни инсон ўзи тарафидан, ўзи танлаган йўли сабабли ҳидоятланиб, ўзи тарафидан адашади. Бу эса ҳидоят ва залолатнинг Аллоҳга нисбати уни (яъни ҳидоят ва залолатни) бажариш нисбати эмас, балки яратиш нисбати эканига қаринадир. Агар сиз бу оятларни бир-бирига ёнма-ён қўйиб, ташриъий жиҳатдан тушунсангиз, уларнинг ҳар бири бошқа-бошқа жиҳатга йўналганини кўрасиз. Масалан, бир оятда:

قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَق

„Айтинг: «Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур»“.    (Юнус. 35)

деса, бошқасида:

فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ

„Ким ҳидоят йўлига юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур“. (Юнус. 108)

дейди. Аввалгиси бандани Аллоҳ Таъоло ҳидоятлашига далолат қиляпти, кейингиси эса инсоннинг ўзи ҳидоятланади деяпти. Аввалги оятдаги Аллоҳнинг ҳидояти инсон қалбида ҳидоятни, яъни унда ҳидоят топиш қобилиятини яратиши, иккинчи оят эса инсон Аллоҳ яратган ҳидоятни топиш қобилиятини ишга солиб, ҳидоят топишини англатяпти. Шунинг учун бошқа оятда айтадики:

وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ

„Ва Биз уни икки йўлга йўллаб қўйдик-ку!“.    [90:10]

яъни яхшилик ва ёмонлик йўлига, биз унда ҳидоят қобилиятини яратдик ва ҳидоятга юришни ўз ихтиёрига ташлаб қўйдик. Ҳидоят ва залолатни инсонга нисбатлаётган бу оятлар, ҳидоятни бевосита бажаришни Аллоҳдан бандага буришга бўлаётган шаръий қариналардир.

Энди ақлий қариналарга келсак, Аллоҳ Таъоло қиёмат кунида инсонни ҳисоб-китоб қилади, ҳидоят топган кишини мукофотлаб, адашган кимсани жазолайди. Ҳисобни инсоннинг амалига қараб белгилайди. Аллоҳ Таъоло айтади:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِنَفْسِهِ وَمَنْ أَسَاءَ فَعَلَيْهَا وَمَا رَبُّكَ بِظَلاَّمٍ لِلْعَبِيدِ

„Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса, ўз зиёнига қилур. Парвардигорингиз бандаларига зулм қилгувчи эмас“.                (Фуссилат. 46)

Яна айтади:

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَه * وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ

„Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!“  (Балад. 7-8)

Яна айтади:

وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلاَ يَخَافُ ظُلْمًا وَلاَ هَضْمًا

„Ким мўмин бўлган ҳолда яхши амаллар қилса, бас, у зулмдан ҳам (яъни унга зулм қилиниб, ўзи қилмаган гуноҳларга масъул бўлишдан ҳам), камайишдан ҳам (яъни қилган яхши амалларининг савоб-мукофоти тўла берилмай қолишидан ҳам) хавф қилмас“.                                                                                          (Тоҳа. 112)

Яна айтади:

مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ

„Кимки ёмон амал қилса, жазосини олур“. (Нисо. 123)

Яна айтади:

وَعَدَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا

„Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларга ҳамда кофирларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилди“.                                               (Тавба. 68)

Агар ҳидоят ва залолат нисбати Аллоҳга берилса, кофир, мунофиқ ва осийни жазолаши зулм бўлади. Аллоҳ эса бундай зулмдан олий ва буюкдир. Шунинг учун ҳидоят ва залолатни бевосита амалга ошириш нисбатини Аллоҳга беришдан буриб, уни(ҳидоят ва залолатни) йўқдан яратиш ва унга тавфиқ беришга қаратиш лозим. Ҳидоят ва залолатни бевосита амалга оширувчи эса банда бўлиб, Аллоҳ уни шунга кўра ҳисоб қилади. Акс холда хисоб – китоб қилишнинг маъноси йўқолади.

Бу ҳидоят ва залолатни Аллоҳга нисбатлаган оятлар ҳақидаги гап эди.

Мақолани шу ерга келганда тўхтатамиз ва суҳбатимизни «Ҳидоят ва залолатни Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқлиги» мавзуси билан давом эттирамиз.                                                                                                                                                                                                                                                           Давоми бор…

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

15.08.2015й.

0
0

Related posts:

Ҳидоят ва залолатни Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқлиги
TagsҲидоят ва залолат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрий қолоқлик зиммангиздаги бурчни соқит қилмайди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Буюк Ҳиндистон» лойиҳасининг тузилишига йўл қўйманг

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ғазо болаларига қарши олиб борилаётган қирғин ва очликка маҳкум этиш жинояти геноцид учун масъул шахсларнинг режалари билан эмас, балки фақат мусулмон армияларини ҳаракатга келтириш билангина барҳам топади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/