| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка, Хитой ва йўқ бўлишини кутаётган сохта ҳазоралар

  • Ироқ ҳукуматининг ваъдалари — қуруқ сароб!

  • Ҳизб ут-Таҳрир Ислом Уммати бошидан кечираётган дарднинг илдизи ва балонинг асл сабабини англади

  • Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир

  • БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги энг муҳим муҳокамалар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти вакилларининг Судан аҳолиси нуфузли кишилари билан учрашувлари давом этмоқда

  • Бу буюк мартабага эришиш шарафини ким истайди?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсоният пайғамбарларга муҳтож!

Инсоният пайғамбарларга муҳтож!

By htadmin
05.03.2026
0
Share:

Инсоният пайғамбарларга муҳтож!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бу шунчаки диний қараш эмас, балки бизнинг энг асл эътиқодий масаламиздир. Иймон кўр-кўрона тақлиддан эмас, балки теран ва рад этиб бўлмас далилдан келиб чиқиши шарт. Бу мавзу инсон ақли идрок қила оладиган ҳақиқат бўлгани учун, келинг, буни иккита бузилмас ақлий далил орқали таҳлил қиламиз.

Биринчи ақлий далил: Ҳар қайси соғлом фикрли инсон бутун борлиқни яратган Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирганидан кейин, ўз фитратидаги эҳтиёжга кўра Унга ибодат қилишни, сиғинишни ва Уни улуғлашни хоҳлайди. Аммо бу ибодат шунчаки бетартиб ҳиссиёт эмас, балки мукаммал ва давомли бўлиши учун унинг вақти, миқдори, жойи ва шакли муайян қонунлар орқали белгиланиши шарт. Масалан: намоз, рўза, қурбонлик каби амаллар агар аниқ тартибга солинмаса, ибодат беқарор ва мантиқсиз бўлиб қолади. Хўш, мана шу қонунни ким тузиши керак? Албатта, инсон эмас! Чунки ибодатдан мақсад — Аллоҳнинг розилигини топишдир. Инсон эса Аллоҳ нимадан рози бўлади-ю, нимадан ғазабланади — буни ўз ожиз ақли билан асло била олмайди. Буни фақат роози бўлувчи Зотнинг Ўзи билдириши шарт. Биз аслида Аллоҳнинг розилигига олиб борадиган мана шу илоҳий қонун-қоидаларга сув ва ҳаводек муҳтожмиз. Бу қонунларни эса Буюк Роббимиз Ўз пайғамбарлари орқали инсониятга етказади. Мана шу ақлий мантиққа кўра, пайғамбарларсиз инсоннинг Яратган билан алоқаси мукаммал бўлиши мумкин эмас.

Иккинчи ақлий далил: Барча инсонлар ўз узвий эҳтиёжлари ва ғариза (инстинкт) талабларини тўлиқ қондириш учун бир маконда жамланиб яшашга маҳкумдирлар. Бир одамга ҳам озиқ-овқат, ҳам кийим-кечак, ҳам уй-жой, ҳам асбоб-ускуна ва дори-дармон керак. Буларни бир инсоннинг ёлғиз ўзи тўлиқ қондириши учун вақти ҳам, имкони ҳам, қуввати ҳам асло етмайди. Бир маконда жамланиш натижасида инсонлар ўртасида ўзаро иқтисодий, ижтимоий, бошқарув, таълим, жиноят ва жазо масалаларига тааллуқли мураккаб алоқалар вужудга келади. Агар бу алоқалар қонунлар ёрдамида тартибга солиб турилмаса, эҳтиёжлар нотўғри, ғайриинсоний йўллар, зулм ва зўравонлик орқали қондирила бошлайди. Бошқача айтганда, жамият “ўрмон ҳаёти”га айланиб қолади.

Бунинг мисоли шунга ўхшайди: тасаввур қилинг, катта шаҳарда машиналар ҳаракатини тартибга солиб турган барча светофор ва йўл ҳаракати белгиларини бир кунда олиб ташласангиз, шаҳар қандай аҳволга тушади? Кўз олдингизга келтирганингиздек — уруш-жанжал, тирбандлик, бахтсиз ҳодисалар ва мутлақ тартибсизлик бошланади. Худди шундай, инсонлар ҳам жамиятда хотиржам ва фаровон яшашлари учун ўз алоқаларини тартибга солувчи қонунлар тизимига муҳтождирлар.

Бундай қонунлар икки хил йўл билан пайдо бўлади: ёки инсонлар ўйлаб топади (масалан, капитализм, социализм каби “изм”лар), ёки бутун борлиқни яратган Аллоҳ таоло Ўзи нозил қилади (масалан, Ислом тузуми). “Ким мукаммал қонун тузишга лойиқ?” деган саволга жавоб шуки, инсонлар ўйлаб топган ҳар қандай тузум сўзсиз хато ва нуқсонга маҳкумдир. Чунки инсон ақли ожиз ва чекланган бўлиб, у келажакни, барча оқибатларни ва башариятнинг асл табиатини қамраб ололмайди. Бундан ташқари, инсонларнинг тушунчалари зиддиятли – бир киши тўғри деган нарсани бошқаси нотўғри дейди. Ҳар ким муаммога ўзи яшаб турган муҳит ва шахсий манфаатидан келиб чиқиб баҳо беради. Шунинг учун инсонлар хотиржамликни кафолатлайдиган мукаммал қонун тузишга асло қодир эмаслар.

Ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ таоло эса, Ўзи яратган бандаларига нима тўғри келишини ва нима зарарлигини ҳаммадан яхши билади. У Зот барча илмларни қамраб олганлиги учун Унинг қонунлари мукаммал, адолатли ва барча замонларга мосдир. Шу сабабли биз ҳаётимизнинг барча соҳаларини тартибга солишда Аллоҳ таолонинг адолатли қонунларига – Шариатга муҳтожмиз. Бу қонунларни эса, Буюк Роббимиз бизга Ўз пайғамбарлари орқали етказади.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда насронийлар, яҳудийлар ва демократлар банда билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани (ибодатларни) Аллоҳ тартибга солиши керак, деб эътиқод қилсалар-да, аммо жамият масалаларида “Аллоҳни аралаштирмасдан, ўзимиз қонун туза оламиз” деб ҳисоблайдилар. Бу – инсониятни жаҳолат ва зулм ботқоғига улоқтирувчи энг катта адашиш-залолатдир. Фақатгина Аллоҳ рози бўладиган йўлдан иймонга келган ҳақиқий мусулмонгина: “Аллоҳ ва банда ўртасидаги алоқани ҳам, жамият ишларини ҳам фақат Аллоҳ белгилаб бериши керак ва бу қонунларни бандаларга етказиш учун биз пайғамбарларга муҳтожмиз”, – деб эътиқод қилади. Пайғамбарлик – бу шунчаки тарихий воқеа эмас, балки инсоннинг инсон каби тўғри яшаши учун ягона нажот йўлидир!

 

Отабек

05.03.2026й

TagsИнсоният пайғамбарларга муҳтож!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон хукумати аҳолини интернетдан тўсиш учун имомлардан фойдаланмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия: БМТ миссияси билан Вифоқ ҳукумати Триполига қайтиш билан учта вазирлик очади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жаҳон Савдо Ташкилоти

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар

    Беш ёшли гўдакни зўрланиши: Ҳодисага сиёсий назар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ота-она тонгда фарзандини боғчага олиб боради. Боласининг қўлини тарбиячига тутқазар экан, уни хавфсиз ва омонат жойда қолдираётганига ишонади. Наманганда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё

    Чўкаётган глобал тартибот ва геосиёсий тўфон арафасидаги дунё: Маҳаллий саҳна кўринишларидан буюк уйғониш сари  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун халқаро майдонда содир бўлаётган шиддатли талатўплар, инқирозлар ва урушлар шунчаки тасодифий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: