| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Интеллектуал гегемония” (фикрий ҳукмронлик) ёки “маданий империализм”

“Интеллектуал гегемония” (фикрий ҳукмронлик) ёки “маданий империализм”

By htadmin
24.12.2025
0
Share:

“Интеллектуал гегемония” (фикрий ҳукмронлик) ёки “маданий империализм”

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Инсоннинг энг олий фаолияти бўлган фикрлаш – бу воқеликни онг чиғириғидан ўтказиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва улар асосида муайян хулоса чиқариш жараёнидир. Бироқ ҳар қандай фикрлаш маълум бир таянч нуқтасига, яъни муайян мезонга асосланиши шарт. Зеро, пойдеворсиз бино бўлмаганидек, асоссиз фикр ҳам мавжуд эмас. Фикрлашнинг моҳияти шундаки, инсон борлиқни ўз қадриятлар тизими (маънавий фильтр) орқали кўради ва баҳолайди. Бугунги глобаллашув – шунчаки технологиялар алмашинуви эмас, балки дунёни ягона мафкуравий қолипга солиш, Исломий қадриятлар ва Умматнинг маънавий бирлигини емиришга қаратилган мафкуравий истилодир. Шу сабабли, замонавий империализм тушунчаси айнан мана шу маънавий пойдеворга ҳужум қилиш орқали ўз шаклини ўзгартирди.

Ғарб мусулмоннинг эътиқодига душман бўлгани учун Исломни зеҳнларда кучсизлантириш мақсадида Умматни ўз илдизларидан – уни бирлаштириб турган ягона ақидадан, Исломий ҳаёт тарзидан ва тарихий таянчларидан узиб қўйишга интилади.Чунки, илдизисиз дарахтни ҳар қандай мафкуравий шамолда йиқитиш осондир. Шу сабабли, бугунги истило ерларни босиб олиш эмас, балки онгларни эгаллаш ва инсоннинг ички “ўлчов бирликлари”ни алмаштириш орқали намоён бўлмоқда.

Ғарб дунёқарашининг мусулмон жамиятларига сингдирилишида асосий қуроллардан бирига айланган “танқидий фикрлаш” тушунчаси аслида интеллектуал гегемониянинг замонавий ниқобидир. Бу атаманинг илдизларига назар ташласак, унинг ишлатилиш услуби Ғарб маҳсули бўлиб, тарихи диний мезонларга эмас, динга қарши исёнга – Ренессанс даврига бориб тақалади. Ўша даврда Рене Декарт, Иммануил Кант ва Фрэнсис Бэкон каби файласуфлар “танқид”ни черков ҳукмронлигига ва дин мезонларига қарши қурол сифатида шакллантиришган. Уларнинг мақсади – ҳақиқатни аниқлашда динни чеккага суриб, унинг ўрнига “мутлақ эркин ақл”ни (Рационализм) тахтга ўтказиш эди. Шу сабабли, “танқидий фикрлаш” табиатан диний пойдеворларни тафтиш қилиш ва инкор этиш учун яратилган.

Гарчи бу иборанинг замирида ётган грекча “kritikos” сўзи “саралаш” маъносини англатса-да, Ғарб мафкураси уни аслиятдан узиб, Исломий фикрлаш тариқатига қарши йўналтирилган услубий тузоққа айлантирди. Улар таклиф этаётган “танқидий фикрлаш” – маълумотни холис саралаш эмас, балки Илоҳий мезонни инсон ақли ва нафси билан алмаштиришга уринишдир. Бу ерда “танқид” фақат бир томонлама ишлайди: мусулмон ўз эътиқодий асосларига шубҳа билан қараши ва уларни “замонавийлаштириш” ниқоби остида тафтиш қилиши лозим, аммо Ғарбнинг дунёвий-либерал тузумларини сўзсиз “тараққиёт мезони” сифатида қабул қилиши шарт.

Ғарб экспертлари ва стратегик марказлари бу мақсадни очиқдан-очиқ баён қилишган. Масалан, машҳур RAND Corporation таҳлилий марказининг “Фуқаролик ва демократик ислом” (Civil Democratic Islam) ҳисоботида мусулмон дунёсини ичкаридан ўзгартириш учун “анъанавий ва фундаментал қарашдаги мусулмонларга қарши замонавий (либерал) мусулмонларни қўллаб-қувватлаш” кераклиги алоҳида таъкидланади. Бу қўллаб-қувватлашнинг асоси – исломий тушунчаларни ғарбча “танқидий” талқинда қайта кўриб чиқишдир. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳам айнан шу мақсадга йўналтирилган. АҚШнинг таълим бўйича стратегик маслаҳатчилари ва собиқ USAID каби ташкилотлар экспертлари мусулмон ўлкаларидаги таълим дастурларини “модернизация қилиш” ниқоби остида диний таълимни ижтимоий ҳаётдан ажратиш ва ўқувчиларга “дунёвий қадриятлар устуворлиги”ни сингдиришни таклиф этишади. Машҳур Ғарб таълим эксперти Шерил Бенард мусулмон жамиятларидаги мактаб дарсликларини қайта кўриб чиқиш, улардаги “муросасиз” деб ҳисобланган диний матнларни чиқариб ташлаш ва ўрнига ғарбча демократик тамойилларни киритиш зарурлигини очиқ айтган. Британиялик сиёсатшунос Бернард Льюис эса мусулмонларнинг сиёсий ва ижтимоий онгини ўзгартириш ҳақида гапирганда, уларнинг ички қадриятларини Ғарб моделлари билан алмаштириш зарурлигини таъкидлаган. Яъни уларнинг қарашлари шуни тасдиқлайдики, Ғарб учун мусулмоннинг “танқидий фикрлаши” – бу унинг ўз диний қадриятларидан масофаланиши ва Ғарб мафкураси олдида тиз чўкишидир.

Исломда ҳақиқатнинг мезони ваҳий, яъни Қуръон ва Суннат бўлиб, воқеликнинг яхши ёки ёмонлиги айнан шу илоҳий тарозида тортилади. Ғарб эса бунинг ўрнига инсон ақлининг мутлақлиги ва моддий далилларга таянган “рационализм”ни таклиф этаркан, аслида мусулмонларни ўзлигини англатишдан эмас, балки ўз қадриятларига шубҳа билан қарашдан иборат маънавий тузоққа етаклайди. Танқидий фикрлаш ниқоби остида мусулмонлар онгига ғарбча либерал қадриятлар ва инсон ҳуқуқларининг дунёвий талқинлари сингдирилар экан, бу жараён “эркин фикрлаш” деб номланади, аммо амалда Ғарбнинг бузуқ ижтимоий тузумини инкор қила оладиган исломий фикрлаш тарзи “қолоқлик” деб тамғаланади. Бу ерда икки ёқлама стандарт мавжуд: мусулмон киши ўз динига “танқидий” (яъни шубҳа билан) қараши лозим, лекин Ғарбнинг сиёсий ва иқтисодий тузумларига нисбатан худди шундай танқидий ёндашиш “радикализм” сифатида баҳоланади.

Маданий империализмнинг асл “зафари” шундаки, мусулмон инсон Ғарбни намуна деб билиб, унинг фикрлаш тарзига тақлид қила бошлайди ва ўз ақлини Ғарб идеологиясига топширган “интеллектуал қул”га айланади. Ҳақиқий мустақил фикрлаш эса, Ғарб таклиф этаётган ёт мафкураларга – турли “изм”ларга кўр-кўрона эргашиш эмас, балки ҳар қандай бегона ғояни Шариатнинг соф мезони билан таҳлил қила олиш ва унинг заҳарли жиҳатларини инкор этишдир. Мусулмон учун ҳақиқий интеллектуал озодлик – ваҳй(Қуръон ва Ҳадис) берган нур остида воқеликка баҳо бериш ва Ғарбнинг ялтироқ, аммо ичидан чириган мафкуравий ҳужумларига қарши мустаҳкам туришдадир. Зеро, ўз фикрлаш пойдеворини йўқотган уммат, ўзгаларнинг мафкуравий мустамлакасига айланиши муқаррардир. Аллоҳ таоло дейди:

وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ إِنَّكَ إِذًا لَمِنَ الظَّالِمِينَ

– “Агар сенга келган илм(аниқ ҳақиқат)дан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, у ҳолда, албатта, сен золимлардан бўлурсан”. (Бақара:145)

Тафсири Табарийда (Имом Табарий) айтилишича, Аллоҳ таоло бу ерда Пайғамбаримиз ﷺ ва у зот орқали барча мусулмонларни огоҳлантирмоқда. Агар мусулмонлар яҳудий ва насронийларнинг (бугунги кунда эса Ғарб мафкураларининг) йўлига, уларнинг ботил ақидаларига эргашсалар, уларнинг “илми” (яъни Ислом) бўла туриб, ўзгаларнинг “ҳавойи нафслари”га бўйин эгсалар, Аллоҳнинг ҳузурида золимлардан бўлиб қоладилар. Яъни оятдаги “илм” – бу Аллоҳнинг Ваҳйидир. Унга зид бўлган ҳар қандай ёт мафкура ва фикрлаш услублари эса “ҳавойи нафс” деб аталади. Демак, мусулмон киши Ғарбнинг сохта назарияларига эргашиши – ўзидаги нурни ташлаб, зулматга қараб кетишидир. Исломга зид бўлган ҳар қандай ёт мафкура ва фикрлаш услублари эса “ҳавойи нафс” деб аталади. Демак, мусулмон киши Ғарбнинг сохта назарияларига эргашиши – ўзидаги нурни ташлаб, зулматга қараб кетишидир. Пайғамбаримиз ﷺ эса кофирларга тақлиднинг хатаридан огоҳлантириб шундай марҳамат қилганлар:

مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

“Ким бир қавмга ўзини ўхшатса (тақлид қилса), у ўшалардандир”. (Имом Абу Довуд ривояти).

Яна шундай дедилар: “Сизлар, албатта, ўзларингиздан олдин ўтганларнинг йўлларига қаричма-қарич, газба-газ эргашасизлар. Ҳатто улар калтакесак инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирасизлар…” (Имом Бухорий ривояти). Имом Нававий ушбу ҳадисни шарҳлар экан, “калтакесак ини”нинг танланиши бежиз эмаслигини айтган. Унинг фикрича, калтакесак ини ўта тор ва ифлос бўлишига қарамай, одамларнинг унга эргашиши – бу тақлиднинг энг юқори нуқтаси, яъни мантиқни четга суриб қўйиб, кўр-кўрона эргашиш эканини билдиради. Ажабо, бу ҳадис бугунги кунда мусулмонлар шаръий бўлмаган, ҳатто инсон табиатига зид бўлган “изм” ва ҳаёт тарзларига эргашишлари ҳақида айтаётгандек.

Шайхулислом Ибн Таймия ўзининг машҳур “Иқтидоус сиротил мустақим” (Тўғри йўлга эргашиш) китобида шундай ёзади: “Ташқи ишлардаги ўхшашлик (кийиниш, юриш-туриш) инсон қалбида ўша қавмга нисбатан муҳаббат ва яқинликни пайдо қилади. Шунингдек, ички яқинлик ҳам ташқи ўхшашликка олиб келади”. Яъни бундан фикрлашдаги тақлид ташқи тақлиддан ҳам хавфлироқ эканини тушуниш мумкин. Чунки амал – бу фикрнинг мевасидир. Инсон аввал фикран бировга эргашмаса, унинг амалига (масалан, Ғарбча ҳаёт тарзига) тақлид қилмайди. Демак, “ким ўзини ўхшатса” деган жумланинг илдизи инсоннинг зеҳнидаги фикрий тақлидга бориб тақалади.

Шундай экан, зеҳнимизни Шариат мезони билан ҳимоя қилмас эканмиз, ўзгаларнинг фикрлаш занжирларида асир қолишга маҳкуммиз. Мусулмон учун шарт бўлган нарса – фикрларини Аллоҳнинг Китоби(Қуръон)га ва Унинг сўнгги Пайғамбари ﷺ кўрсатган йўл(Суннат)га мувофиқлаштиришдир.

 

Салоҳиддин

24.12.2025й

Tags“Интеллектуал гегемония” (фикрий ҳукмронлик) ёки “маданий империализм”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси АҚШнинг Фаластин масаласини тугатиш уринишлари мавзусида давра суҳбати уюштирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тинчилик келишуви, муносабатларни нормаллаштириш, чегараларни демаркация қилиш, алоқа ўрнатиш…, буларнинг барчасининг мазмуни битта: Аллоҳга Росулига ва мўминларга хиёнат қилиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий Уммат ва нусрат тушунчаси

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/