Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?
بسم الله الرحمن الرحيم
Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?
Инвестиция – инвестор томонидан маблағларини даромад олиш мақсадида жойлаштириш маъносини англатиб, у маблағлар ва қимматли қоғозлар шаклида бўлиши мумкин. Инвестициянинг кредитдан фарқи шуки — кредитлар, кредитлаштирилган соха даромадлими йўқми фарқи йўқ белгиланган муддатдатда кредит ва фоизлар қайтарилиши шарт. Инвестициялар эса йўналтирилган соха даромадли бўлса фойда келтиради, акс холда тўлиқ ёки қисман йўқотилиши мумкин. Тўғридан – тўғри инвестициялар инвесторга инвестиция йўналтирлан сохага таълуқли корхона ва ташкилотнинг бошқарувида ва даромадида шерик бўлиш билан бирга корхона ва ташкилот акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиш ҳуқуқини ҳам беради ва қуйидаги шакиллари мавжуд:
1. Бошланғич инвестициялаш – инвестор томонидан чет элда тўлиқ эгалик ҳуқуқи ўзида бўлган корхона ёки шўъба корхона очиш.
2. Инвестиция йўналтирилган чет эл корхонасини ўзлаштириш ёки сотиб олиш.
3. Чет элда фаолият кўрсатаётган филиалларини молиялаштириш.
4. Инвестициялар йўналтирилган cохаларга таълуқли бўлган ер ва табиий бойликларни мулкий ҳуқуқини қўлга киритиш.
5. Инвестиция йўналтирилган корхона ва ташкилотнинг фаолиятини тўлиқ назорат қилиш мақсадида устав капиталидаги акцияларини сотиб олиш.
Мустамлакачи давлатлар бошқа давлатларни ўзига қарам қилиш учун сиёсий, иқтисодий, сақофий ва ҳарбий йўлллардан фойдаланадилар. Жумладан, инвестициялардан ҳам мустамлакачи давлатлар томонидан табиий ресурсларга бой бўлган, геосиёсий жиҳатдан жойлашуви ва минтақада муҳим ахамиятга эга бўлган давлатларни ўзига қарам қилиш воситаси сифатида фойдаланадилар.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида Ўзбекистон табиий бойликлари ва жуғрофий жойлашуви жиҳатидан етакчи ўриндадир. Шу туфайли бугунги кунга келиб, АҚШ, Россия ва Хитой каби мустамлакачи давлатлар ўртасида манфаат талашиш майдонига айланди. Яъни, бу давлатлар Ўзбекистоннинг бойликларига эга бўлиш учун имкониятларидаги бор ҳийла, қўрқитув ва алдовларни ишга солмоқдалар.
Хўш, Ўзбекистон хукумати бундай холатда қандай йўл тутмоқда?
Ўзбекистон бошқарувида қарийиб 25 йилан буён ўтирган Каримов ва унинг хукумати бундай холатда хорларча малайликка рози бўлиб, бу мустамлакачи давлатларга юрт бойликларини талон – тарож қилиш учун кенг имкониятлар яратиб бериш билан бирга бойлик орттириб, ўз шахсий манфаатларини амалга оширмоқдалар. Ҳалқни алдаб, юртга турли давлатлар томонидан киритилаётган инвестицияларни ривожланиш омили сифатида таърифламоқдалар.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг иқтисодини ривожлантириш баҳонасида иқтисодиётнинг турли соҳаларига кўп миқдорда критилаётган инвестициялар ҳақиқатдан ҳам иқтисодиётнинг ривожлантирмоқдами?
Бу саволга Ўзбекистон иқтисодига йиллар давомидаги киритилган инвестициялар ва уларни самарадорлигини тахлил қилиш билан жавоб берсак.
Президент Каримов 2015 йил 6 феврал кунги Ўз ЛиДеП нинг 7 -йиғилишида сўзлаган маърузасида “ Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодини ривожлантириш учун 190 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари иқтисодга йуналтирилди, шундан 65 млрд АҚШ доллари чет эл инвестициялари” –деб таъкидлади.
Юқоридаги маърузадан хулоса қиладиган бўлсак, мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисоди бу маблағлар эвазига Ўрта Осиёдаги энг барқарор ва ривожланган иқтисодга айланиши керак эди, лекин бугунги кунда буни аксини кўрмоқдамиз. Иқтисод ўта ночор аҳволга келиб қолганидан, биринчи навбатда аҳоли жабр кўрмоқда. Ойлик иш ҳаққи, пенсия ва ижтимоий нафақалар ўз вақтида берилмаётгани, аҳолининг зарурий эҳтиёж маҳсулотларини харид қилиш имконияти пасайиб бораётгани яққол кўриниб турибди. Бундан ташқари газ, электр энергия ва сув танқислигига ҳалқимиз деярли кўникиб бўлди. Ўз ўзидан ўринли савол чиқади, иқтисодиётга сарфланаётган инвестициялар нима сабабдан иқтисодни ривожлантирмаяпди? Бу маблағлар ҳақиқатдан ҳам иқтисодга йўналтирилмоқдами? Ёки бу ҳам хукуматнинг ҳалқ бойликларини талон – тарож қилаётганини яшириш мақсадидаги ёлғон рақамларми? Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши учун инвестицияларга муҳтожми? Бу саволларга жавоб беришдан олдин Ўзбекистонни иқтисодини шакиллантирувчи омилларни, хусусан табиий бойликлари холатини таҳлил қилиб кўрайлик.
Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги газ конденцат заҳирасининг 74 %, табиий газ заҳирасининг 40%, нефт заҳирасининг 30% ва кўмир заҳирасининг 55% мавжуд, минерал – хом ашё заҳираси 3.3 трлн АҚШ долларига тенг бўлиб, ҳар йили 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида қазиб олинади.
Ўзбекистон табиий газ қазиб олишда дунёда 11 ўринни, олтин заҳираси бўйича 4 ва қазиб олишда 9 ўринни, уран заҳираси бўйича 7 ўринни ва қазиб олиш бўйича 5 ўринни, пахта етиштиришда 6 ва сотишда (экспорт) 3 ўринни эгаллайди. Эътибор беринг ўлчовлар дунё миқиёсида эканлиги таъкидланмоқда.
Газ конденцат қазиб олиш йилига деярли 1,600 млн тонна, табиий газнинг геологик заҳираси 5 трлн м3, аниқлангани 3,4 трлн м3 ва йилига 60 – 65 млрд м3 қазиб олинади. Нефтнинг геологик заҳираси 5 млрд тонна, аниқлангани 530 млн тонна ва ҳар йили 3,5 млн тонна қазиб олинади. Олтиннинг умумий заҳираси 3,35 минг тоннани, аниқланган заҳираси 2,1 минг тоннани ташкил қилади ва ҳар йили 90 – 100 тонна атрофида қазиб олинади. Кўмирнинг геологик заҳираси 1832.8 млн тонна шундан 1786,5 млн тоннаси қўнғир (бурый) кўмир, 46,3 млн тоннаси тошкўмир, кўмирнинг таҳлилий заҳираси 323,4 млн тоннани ташкил қилади ва ҳар йили 3,9 млн тоннага яқин кўмир қазиб олинади. Ураннинг геологик ва аниқланган заҳираси 185,5 минг тоннани, шундан 138,8 минг тоннаси қумсимон (песчаниковый) ва 47 минг тоннаси қорасланец (черносланец) тури ташкил қилади ва ҳар йили 2,4 – 3 минг тоннага яқин уран қазиб олинади. Шунингдек, Ўзбекистонда 12,4 минг МВт қувватга эга бўлган 45 та электростанция ва 6 та ГЭС мавжуд бўлиб, йилига 56 – 57 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳар йили Ўзбекистонда 3,3 – 3,5 млн тонна пахта хом ашёси ёки 1 – 1,2 млн тонна пахта толаси етиштирилади. Бундан ташқари уран, кумуш, мис, вольфрам, молибден ва бошқа шунга ўхшаш қазилма бойликлари ҳақидаги маълумотларга тўхталиб ўтирмадик, булар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги расмда акс этган.

1-расм
Бу расм Ўзбекистон заминини фойдали қазилма бойликларга нақадар бойлигини акс эттириб турибди.
Бу қазилма бойликларининг ҳақиқий эгаси бўлган ҳалқимиз бу бойликлардан баҳраманд бўляптими?
Қуйида, Ўзбекистон хукумати томонидан табиий бойликларни қандай тасарруф қилаётганини кўриб чиқиш орқали саволимизга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Табиий газ.
Ўзбекистонда 108 табиий газ ва газ конденсат конлари мавжуд. Табиий газ қазиб олиш ва экспортини ички истеъмолга таъсирини охирги 5 йиллик кўрсаткичларини йилма – йил солиштириш орқали таҳлил қилиб кўрсак.
2010 йили 59,9 млрд м3 газ қазиб олиниб, 14,4 млрд м3 ни ҳар 1000 м3 учун 254 АҚШ долларидан 3,7 млрд АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
2011 йили 58,7 (63) млрд м3 газ қазиб олиниб, 13,8 млрд м3 ни ҳар 1000 м3 учун 249 АҚШ долларидан 3,5 млрд АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
2012 йили 56,7 (62,9) млрд м3 газ қазиб олиниб, 12,5 млрд м3 ни ҳар 1000 м3 учун 253 АҚШ долларидан 3,2 млрд АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
2013 йили 55,2 (62,7) млрд м3 газ қазиб олиниб, 13 млрд м3 ни ҳар 1000 м3 учун 253 АҚШ долларидан 3,3 млрд АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
2014 йили 57,1 (62,9) млрд м3 газ қазиб олиниб, 10,2 млрд м3 ни ҳар 1000 м3 учун 300 АҚШ долларидан 3,06 млрд АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган. Юқорида қавс ичида келтирилган рақамлар Ўзбекистон хукумати томонидан тақдим этилган бўлиб, экспорт миқдорини, яъни сотиб юборилаётган газ миқдорини истеъмолдан ортган миқдордан ошиб кетаётганини яшириш мақсадида ошириб кўрсатилган. Ҳақиқий рақамларни солиштирсак шу нарса маълум бўладики, экспорт қилинаётган газ истеъмолчиларни таъминотини эътиборга олинмасдан амалга оширилмоқда.

2-расм
Қазиб олинган табиий газ ички истеъмолни тўлиқ таъминлайди, яъни Ўзбекистонда газ муаммоси умуман бўлмаслиги керак. Ички истеъмолдан ортган қисми экспорт қилиниши керак. Лекин жадвалга эътибор берсак ички истеъмолдан ортган қисмидан ортиқроғи экспортга чиқарилмоқда. Саноат ва энергетика соҳаларига тақсимланаётган газни қисқартиришни имкони йўқлиги сабабидан табиий газнинг экспорт ҳажми аҳолига берилаётган газ ҳисобидан орттирилмоқда. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, хукумат ўз аҳолисига берилиши керак бўлган газни четга сотмоқда. Бу хулосани тўғрилигининг яна бир далили, четга сотилаётган 1000 м3 газнинг нархи бугунги кунда 300 АҚШ доллари қийматида бўлса, аҳоли 1000 м3 газ учун ўртача 70 АҚШ долларидан тўламоқда. Албатта хукумат учун газни четга сотиш фойдалироқ. Сабаби экспортдан тушаётган маблағларни қаерга ва кимнинг ҳамёнига кетаётганини Ўзбекистонда фақат хукумат раҳбарлари билади халос. Ҳалқ эса буни билмайди, чунки хукумат бунга йўл қўймайди. 2015 йилдан Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини 10 млрд м3 га етказиш ҳақидаги шартномани 2010 йилда имзолади ва 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Хитойга газ экспорт қилина бошлади. 2013 йилдан шу кунгача 6 млрд м3 ҳажмида газ етказиб берилаётган эди. Хукумат юқоридаги шартномани бажариш мақсадида бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида аҳолини газ таъминотидан узиш, газ қуврларини кесишни авж олдирмоқда. Энг ачинарлиси, ўз эҳтиёжига етиб ортадиган газга эга бўлгани холда, ҳалқимиз қишни ўтин ва тезак ёқиб ўтказмоқда, шу ҳалқнинг бойлиги бўлган табиий газнинг йиллик деярли 3,4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги фойдасини эса хукумат тепасидаги бир ҳовуч ноинсофлар кўрмоқда.
Электр энергия.
Ўзбекистон 12,4 минг МВт электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йилига 56 – 57 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаради. Агар таҳлил қилиб кўрсак бу ишлаб чиқарилган электр энергия Ўзбекистоннинг ички талабини тўлиқ қаноатлантиради. Сўзимизни исботи сифатида қуйидаги таҳлилий маълумотларни келтиришни ўринли деб ҳисоблаймиз.

Жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган электр энергияси ички таъминотни тўлиқ қоплайди. Соддароқ айтадиган бўлсак электр муаммоси умуман бўлмаслиги керак.
У холда нима учун электр муаммоси бор?
Бу саволнинг жавоби шуки, ишлаб чиқилаётган электр энергиясини тақсимотида аҳолига етказиб берилиши ҳар бир оилага ойига ўртача 140 — 155 кВт/соат дан белгиланган, яъни ҳар чоракда ўртача 2,3 млрд кВт/с электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу расмий маълумотларда.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки Ўзбкистон хукумати томонидан бу маълумотлар ниҳоятда сир сақланади, жумладан 2013 – 2014 йиллардаги экспорт ва импорт, аҳоли истеъмоли ҳақида умуман маълумот берилмаган, фақатгина “Ўзбекэнерго” ДҲЖ сайтида 2014 йилнинг биринчи ярим йиллик маълумотлари 2015 йилнинг маълумотларига солиштириб берилган рақамлардангина фойдаланишга мажбур бўлдик. Шунингдек, ҳар йилги Марказий Осиё давлатларининг Ягона энерго тизими асосидаги давлатлараро экспорт (ўртача 12,1 млрд кВт/с) ва импорт (ўртача 12 млрд кВт/с) муносабатларини эътиборга олсак Ўзбекистон баҳор, ёз ойларида элетр энергияни (ўртача 12 млрд кВт/с) импорт қилади (сотиб олади) ва куз, қиш ойларида электр энергияни (ўртача 12,1 млрд кВт/с) экспорт қилади. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳалқаро CASA – 1000 лойиҳасига асосан Афгонистонга 2011 йилдан буён 1,2 млрд кВт/с электр энергияси етказиб бермоқда. Ҳатто бу кўрсаткични 2015 йиладн бошлаб 1,5 млрд кВт/с га етказмоқчи.
Агар электр энергиясини 2012 йилдаги ички истъмолига назар солсак, ишлаб чиқилган 52,94 млрд кВт/с электр энергиясининг 16,6 млрд кВт/с ёки 31,4 % саноатга, 1,4 млрд кВт/с ёки 2,6 % транспорт соҳасига, 3,4 млрд кВт/с ёки 6,4 % майиший хизмат корхоналарига, 14,1 млрд кВт/с ёки 26,6 % қишлоқ ҳўжалигига, 7,4 млрд ёки 13,9 % бюджет ташкилотларига, 9,97 млрд кВт/с ёки 18,8 % аҳолига тақсимланган. Агар Ўзбекистонни 13,47 млрд кВт/с (шундан 12,47 млрд кВт/с ЯЭТ давлатларига, 1,2 млрд кВт/с CASA – 1000 лойиҳасига асосан Афғонистонга) 25,4 % экспортни инобатга олсак, сотилаётган электр энергия кимнинг ҳисобидан сотилмоқда, албатта аҳоли ва бюджет корхоналарининг ҳисобидан, чунки қолган соҳаларга электр узатишни қисқартиришнинг ёки тўхтатиб қўйишни имконияти йўқ. Буни исботини эса ҳалқимиз ҳаётида яққол кўрмоқда, хонадонларда узлуксиз электр энергияси бўлмаслигига ҳалқимиз кўникиб бўлган, ҳатто касалхона ва туғуруқхоналарда электр энергияси узилишлари оддий ҳол, қисқаси аҳолига электр энергияни етказиб бериш қандайлигини ҳаммамиз яхшламиз.
Пахта
Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига чиқарилиб, халқни мисилсиз равишда эзилишига сабаб бўлаётган “оқ олтин” ни қанча миқдорда етиштирилаётгани ва сотилаётгани кўпчилик учун аҳамиятини йўқотди хисоб. Чунки бу соҳадаги мисилсиз зулм ҳаддан ортиқ, чидаб бўлмас даражага кўтарилди. Шундай бўлсада юртимизда етиштирилаётган пахта хосили ва бу хосил қандай тасарруф қилинаётгани ҳақида маълумотларни диққатингизга ҳавола қилмоқчимиз.

3 – расм.
Ўзбекистон хукумати ҳар йили пахтадан ўртача 1 – 1,5 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад кўрмоқда, албатта бу олтин ёки табиий газдан кўрилаётган даромаддан камдек, лекин пахта ҳосилини етиштириш хукумат учун деярли текинга тушаётганини инобатга оладиган бўлсак, бу деярли соф даромад. Ўзбекистондан пахта толасини асосан Хитой, Россия, Бангладеш, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Жанубий Корея давлатлари сотиб олади. Шуни алохида айтиб ўтиш керакки пахта бирламчи қайта ишлаш билан пахта толаси шаклида экспорт қилинади. Жумладан, 2015 йилда 3,35 млн тонна пахтани қайта ишлаб, 1 млн тоннадан ортиқроқ пахта толаси, 80 минг тонна линт ва 1,6 млн тонна чигит олиш режалаштирилган.
Ўзбекистон “мустақил” бўлган вақтдан шу кунгача пахта хом ашёсини қайта ишлаш учун чора – тадбирлар деярли кўрилмади. Чет эл корхоналари билан тузилган пахта толасини қайта ишловчи қўшма корхоналарида ҳам пахта толасини 25% қайта ишлаб ярим тайёр (полуфабрикат) маҳсулот сифатида ишлаб чиқилмоқда ва шундай ҳолда экспорт қилинмоқда. Чет эл корхоналарининг пахта толасини шу ернинг ўзида қайта ишлаб олиб чиқиб кетишларига бир неча сабаблар бор, жумладан, арзон ишчи кучи, хом ашёни ташиш ва қайта ишлаш учун кетадиган сарф ҳаражатларнинг арзонлиги, маҳсулотни ярим тайёр маҳсулот сифатида олиб кетишнинг қулайлиги. Албатта бу қўшма корхоналар Ўзбекистон хукумати билан тузган шартномасига асосан ўзларига тегишли улушини маблағ сифатида эмас, маҳсулот сифатида оладилар, бу эса корхона эгаларининг даромадларини янада ошишига сабаб бўлади. Кўриниб турибдики, пахта етиштиришдан келадиган даромадлар хукумат ва шу сохага таълуқли одамларгагина даромад келтирмоқда, ўз меҳнати, соғлиғи ва ҳаёти эвазига бу пахтани етиштирган ҳалққа эса хеч қандай фойда келтирмайди.
Давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салохиддин
12.12.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми