Иордания бош вазири адаштириб чалғитяпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иордания бош вазири адаштириб чалғитяпти
Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими бош вазир Бишр Ҳасавнанинг «Иордания мағрурдир, банкротликдан батамом узоқ, бунга Жаҳон Банки гувоҳ», деган баёнотини қоралайди. Шунингдек, собиқ бош вазир Тоҳир Мисрийнинг «Биз Иордания банкротга учради, деб ҳисобланадиган кунга тезлик билан яқинлашмоқдамиз», деган танқидини ҳам қоралайди. Гап шундаки, Иордания давлатининг қарзи барқарор ўсиб бормоқда ва ялпи ички даромаднинг 113 фоизини ташкил қилди. Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди ва Халқаро рейтинг агентликлари АҚШ ва Ғарб қўлидаги мустамлакачилик қуролларидир. Уларнинг мақсадлари Иорданияни қарз ботқоғига ботириб, охир оқибат, ўзларига гаров бўлишга ва сиёсий қарорини йўқотишга олиб келишдан иборат…
Шубҳасиз, қарзлар судхўрлик фоизлари билан тўланганидан кейин ажнабий валюталар захираси камайиб кетади. Демакки, бугунги кунда қарзни қарз олиш билан тўлаш яна бир ҳаром иш бўлиб, бу давлатнинг иқтисодий потенциаллари ҳисобига бўлмоқда…
Хориждан қарз олиш мустамлакачиларнинг арқони бўлиб, ҳукмдорлар уни халқлар бўйнига солишган. Ўз қарорларини эса, душман қўлига топшириб, юрту фақаро устидан уларни ҳукмрон қилишмоқда. Бу режимларнинг Қуддус ва Фаластин аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйганлиги иқтисодий сиёсий таслим бўлиш натижасидир, бундан бошқа нарса эмас…
Энг ёмон банкротлик мафкуравий банкротлик ва сиёсий бўшлиқдир. Жарлик ёқасига олиб келган нарса ҳам айнан мана шудир. Бу – халқаро молиявий мустамлакачилик муассасалари қонунига эргашиш, уларга гаров бўлиш ва Исломдаги иқтисод низомидан воз кечиш оқибатида бўлди. Исломда иқтисод низомида судхўрлик ҳаром қилиниб, бойликларни фуқароларга тақсимлаш буюрилган ҳамда мулкка эга бўлиш белгилаб берилиб, у ҳимоя қилинган. Уммат эргашмоғи шарт бўлган низом мана шу. Иордания Ислом Умматининг бир бўлаги бўлиб, Умматнинг беҳисоб бойликлари мусулмонлар оммасининг мулкидир, ҳукмрон режимларнинг мулки эмас. Пайғамбаримиз ﷺ бундай деганлар:
«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ فِي الْكَلَإِ وَالْمَاءِ وَالنَّارِ»
«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: Яйлов, сув ва олов». Ислом иқтисодий муаммони ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан эмас, балки бойликни тақсимлаш билан ҳал қилади, айниқса, Аллоҳ буюк бойликлар ато этган бир мамлакатда. Бас, шундай экан, биз сиз мусулмонларни Ислом тузумини, жумладан иқтисод низомини татбиқ қилувчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилишга даъват қиламиз.
Роя газетасининг 2022 йил 27 апрел чоршанба кунги 388-сонидан
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз