Иордания қироли мусулмонлар уйғонишида таълимнинг аҳамиятини билгани учун уни вайрон қилмоқчи

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Иордания қироли мусулмонлар уйғонишида таълимнинг аҳамиятини билгани учун уни вайрон қилмоқчи
2017 йил 15 апрелда «Онадўли» ахборот агентлиги ўз сайтида қуйидаги хабарни тарқатди:
«Шанба куни Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи Умматни уйғотиш учун башарий потенциалларни бино қилиш ва таълимни ривожлантиришга чақириб, «давлатларни бино қилишда таълимга тенг келадиган ҳеч нарса йўқлиги»ни таъкидлади.
Петра ахборот агентлиги қирол Абдуллоҳнинг «Башарий потенциалларни бино қилиш ва таълимни ривожлантириш Уммат уйғониши асосидир» дея сарлавҳа қўйилган еттинчи муҳокама лойиҳасини нашр қилди. Бу лойиҳа 2012 йил охирларидан бошлаб у таклиф қилиб келаётган лойиҳаларнинг давомидир. У мамлакатдаги турли соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан ўз қарашларини шу тарзда баён қилиб келади.
У яна бундай деди: «Мен ушбу жиддий муҳокамадан мамнунман, чунки бирор уммат йўқки, таълимсиз уйғонган бўлса. Маърифатга (илм фанга) асосланган иқтисод (Knowledge-Based Economic)да, башарият имкониятларидан фойдаланишда умматлар рақобатлашаётган бир пайтда, давлатни бино қилиш, олам кўринишини янада гўзал, мукаммал ва афзал ҳолатга ўзгартириш йўлида таълимнинг ўрнини босувчи ҳеч нарса йўқлиги яққол маълум бўлиб қолди».
У сўзини давом эттирар экан, «Умид қиламизки, Иордания тажрибасига бошқалар ҳавас қилади ва у араб оламида таълимни замонавийлаштириш ҳаракатига етакчи бўлади», деди.
Роя газетаси шарҳи:
Демак, Иордания қироли давлатни бино қилиш ва Умматни уйғотишда таълимнинг қанчалар муҳимлигини тушунади. Зеро, Ғарбдаги мустамлакачи кофир хўжайинлари унинг зиммасига мусулмонларнинг уйғонишига ва куч-қудратга эга бўлишига йўл қўймаслик вазифасини юклаган. У АҚШнинг Ислом ва мусулмонларга қарши тузган коалициясига қўшилди. Бу коалициянинг Сурия, Ливия ва бошқа исломий юртлардаги жинояткорона ҳарбий, жанговар миссияларида иштирок этиб, ушбу салибчилик урушидаги хавфсизлик вазифаларини амалга оширди. Энди эса, фикрий курашда гавдаланган Исломга қарши урушдаги учинчи меҳварни амалга оширишга киришди. Бу унинг «терроризм» ҳақида гапираётиб, «муаммо Исломнинг ўзида», деган гапидан кўриниб турибди. Мана шулардан кейин, ҳозир мусулмонлардаги фикрий база, яъни исломий ақида базасини йўқ қилиш учун таълим дастурини ўзгартириш вазифасига киришмоқда. Агар уни ақлу қалбларимиздан ўзгартиришга ёки ўчиришга муваффақ бўлса, ўзимизни, номусларимизни, юртимизни, муқаддас жойларимизни ва улуғлигимизни зое кетказиши, кейин эса энг хор умматга, энг разил халққа бизни қул қилиб бериши мумкин.
Шунинг учун мусулмонлар Исломни тўла татбиқ этишни ҳамда мустамлакачиларни қувиб чиқаришни талаб қилиб ҳайқира бошлаганларида бу ҳолат Ғарбга ва унинг ҳазоратига чинакамига таҳдид солувчи бундай исломий қувватга қарши курашишни талаб қилиб қолди. Мана шу пайтда қирол Абдуллоҳ мактаблар дастурини ўзгартириш масаласида пешқадамлик ролини бажарди. Ҳатто у шу даражага етдики, ўқиш китобларидан соқол қўйган эркаклар ва рўмол ўраб, исломий либос кийган аёллар суратларигача ўзгартирди, улардаги лайл сурасига оид дарсни бутунлай ўчириб, ўрнига сузишга оид бошқа дарсни жойлаштирди. Шунингдек, Қуръони Каримдаги адад-сон дарси ўрнига кичик кабутар ва чумоли дарсини жойлаштирди. Бир вақтнинг ўзида, айрим дарслардаги қуръоний оятлар ва набавий ҳадисларни ёдлашни ҳам бекор қилди. Шунингдек, Ибн Баттута ҳақидаги дарсликдаги бир жумлани, яъни ёшликдан Қуръон ўргатадиган ва шеър ёдлатадиган қисмни ҳам ўчиртирди.
Иордания қиролининг мактаблардаги ўқув дастурини вайрон қилишни, шон-шавкат, фидоийлик, бирлик ва жиҳод каби тушунчалардан холи бўлишини хоҳламоқда. Шу орқали кофир Ғарбга яқин бўлиб, уни рози қилишга уринмоқда. У ўқувчилар онгига Ғарб маърифатини, динни давлатдан ажратишга асосланган турмуш тарзини сингдиришни хоҳламоқда. Бу билан Умматни ўз дини, маърифати ва қадриятидан суғуриб олиб, фарзандларимизни мустамлакачи кучларга итоатгўй, қарам ва хор фарзандларга айлантирмоқчи, бу кучларнинг ҳеч қандай эътироз ва қаршиликсиз, юртни нишонга олишда давом этишларига имкон яратиб бермоқчи.
Роя газетасининг 2017 йил 19 апрел чоршанба кунги 126-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ