Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Инвестициялар иқтисодни ривожлантириш омилими ёки иқтисодий қарамлик?
Давоми…
Олтин.
Олтин қазиб олишда Ўзбекистон дунёда Хитой (450 т), Австралия (270 т), Росссия (245 т), АҚШ (211 т), Канада (160 т), ЖАР (150 т), Перу (150 т) ва Индонезия (100 т) дан кейинги 9 – ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда аниқланган 63 та олтин кони мавжуд бўлиб, бугунги кунда шундан 9 тасида олтин қазиб олинмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳукумат томонидан олтин қазиб олиш ва унинг тасарруфи жуда қаттиқ сир тутилади ва бу табиий бойликнинг ҳақиқий эгаси бўлган халқдан яширилади. Шундай бўлса ҳам, имкониятимиз борича бу ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.
Бунинг учун олтин қазиб олиш миқдорини ва дунё бозоридаги нархини охирги 5 йиллигини йилма – йил солиштириш орқали таҳлил қилсак, Ўзбекистонда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани ва бир грамм олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи, шунингдек ҳар йили ҳукумат қанча даромад кўраётгани маълум бўлади.
3-расм.
Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳукумат ҳар йили ўртача 4.4 млрд АҚШ доллари қийматида олтин қазиб олмоқда. Албатта бу маълумотларни халқдан сир сақлашдан мақсад, бу маблағлар давлат бюджетига эмас, ҳукумат раҳбарларининг ҳисоб рақамларига ўтаётганини яширишдир. Сўзимизнинг исботи сифатида биргина далилни келтириш билан кифояланамиз, 2014 йили Ўзбекистон Швейцарияга дунё бўйича энг кўп 21 тонна 536 кг олтинни экспорт қилган. Бу олтинлар Швейцария корхоналарида қайта ишланиб, сертификатлаштирилганидан сўнг экспортёр давлат олтинни сотиб юбориши, қайтариб олиб кетиши ёки Швейцария банкларига қўйиши мумкин бўлади. Ўз ўзидан кўриниб турибдики, бу олтин эвазига келадиган 1,02 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон иқтисодида кўринмади. Энди ўзингиз хулоса қилиб олаверинг, олтинлар қаерга ва кимнинг ҳисоб рақамига тушгани ҳақида.
Бундан ташқари, ҳар йили кумуш, мис, уран ва бошқа шу каби қазилма бойликларидан Ўзбекистон деярли 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад олади, умуман давлатнинг ер ости ва ер усти ҳамда бошқа бойликлар эвазига оладиган йиллик даромади деярли 20 млрд АҚШ доллари миқдорида.
Ҳар йили деярли 20 млрд АҚШ доллари миқдорида даромад кўраётган давлат чет эл инвестицияларига муҳтожми?
Бу саволнинг жавобини топиш учун, чет эл инвестицияларини инвестор давлатлар қайси соҳаларга ва қанча миқдорда йўналтирилаётганини таҳлил қилиб кўрсак.
Хитой
Ўзбекистон иқтисодига энг кўп инвестиция ётқизган Хитой давлати бўлиб, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2014 йилда 4,75 млрд АҚШ долларини, шундан экспорт 2,36 млрд АҚШ долларини, импорт 2,39 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Хитойнинг Ўзбекистоннинг иқтисодига киритган инвестицияси бугунги кунда 33,04 млрд АҚШ долларини ташкил қилади.
Инвестициялар асосан даромад келтирувчи, табиий бойликлар ва минерал – хом ашёга бой соҳаларга йўналтирилган, жумладан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2002 йилдан 2012 йилгача 83 та 5,75 млрд АҚШ доллари қийматидаги инвестиция лойиҳалари ва 31 та 992,4 млн АҚШ доллари қийматидаги имтиёзли кредит шартномалари имзоланган ва ўзлаштирилган. 2012 йилда 45 та 5,3 млрд АҚШ доллари қийматидаги савдо – иқтисодий, молиявий, инвестиция келишувлари ва шартномалар имзоланган, 2013 йилда қиймати 15 млрд АҚШ долларига тенг 31 та инвестиция ва 14 та келишув имзоланган. 2014 йилда 22 та лойиҳани ўз ичига олган иқтисодий – технологик соҳаларни, жумладан энергетика, юқори технологиялар ва банк – молия соҳаларини ривожлантириш бўйича 5,2 млрд АҚШ доллари қийматидаги инвестиция ва 800 млн АҚШ доллари қийматидаги савдо шартномалари имзоланган. Бу инвестициялар ва имтиёзли кредитлар асосан табиий бойликларни ўзлаштиришга ва даромадли сохаларга йўналтирилган.
Жумладан, 2008 йилнинг 30 июнида сиғими 30 млрд м3 бўлган “Ўзбекистон – Хитой” газ қувурини қурилиши бошланган, 2009 йилнинг 15 – 16 декабрида “Туркманистон – Ўзбекистон ¬– Қозоғистон – Хитой” газ қувурининг биринчи линияси фойдаланиш учун топширилди ва шу йили Ўзбекистон Хитойга йилига 10 млрд м3 газ етказиб бериш ҳақида шартномани имзолади. 2010 йилнинг 20 октябрида Ўзбекистонга тааллуқли бўлган иккинчи линияси фойдаланишга топширилди. 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилишни бошлади.
Ўзбекистон саноат соҳаларининг деярли барчасида Хитой жамғармалари асосида ташкил қилинган 582 нафар қўшма корхона, 80 нафар Хитой корхоналари мавжуд бўлиб, 72 нафар корхона Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган. Албатта бу корхоналар ўз фаолияти мобайнида фақат ўз фойдалари учун ҳаракат қиладилар. Жумладан, “Жиззах” махсус иқтисодий индустриал зонаси Хитой томони таклифи билан ташкил қилинган бўлиб, Хитой компаниялари иҳтиёрида. Бундан ташқари, 2005 йилда Тошкентда, 2013 йилда Самарқандда Хитойнинг Конфуций институти филиаллари ўз фаолиятини бошлаган. Эътибор берсак, Хитой компаниялари Ўзбекистоннинг деярли барча, саноат, таълим, транспорт, энергетика, кимё, тоғ – кон металлургия, маиший, озиқ – овқат, телекоммуникация, қурилиш соҳаларида фаолият кўрсатмоқдалар.
Жанубий Корея
Жанубий Корея билан Ўзбекистоннинг ўзаро товар айланмаси 2,1 млрд АҚШ доллари атрофида бўлиб, бугунги кунгача Ўзбекистон иқтисодига киритган инвестициялари 14,7 млрд АҚШ долларидан ортиқроқ.
1994 йилдан 2012 йилгача Жанубий Кореянинг Ўзбекистон иқтисодига киритган инвестициялари йиғиндиси 2 млрд АҚШ долларини ташкил қилади. 2012 йилда 5 млрд АҚШ доллари қийматидаги 60 та инвестиция шартномаси имзоланган. 2015 йилда 7,7 млрд АҚШ доллари қийматидаги 34 та инвестиция шартномаси имзоланган бўлиб, шундан 5 та лойиҳа нефткимё ва кимё соҳасига, 9 та лойиҳа автомобилсозлик соҳасига, 5 та лойиҳа электротехника соҳаларига тааллуқли.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Жанубий Корея маблағлари асосида ташкил қилинган 31 нафар қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, 91 нафар корхона ўз ваколатхонасини очган.
Инвестициялар асосан, нефть, газ, кимё, қурилиш, транспорт, тўқимачилик, телекоммуникациялар ва электр энергетика соҳаларига йўналтирилган. Бундан ташқари, Навоий халқаро аэропорти қошида ташкил қилинган “Навоий” эркин иқтисодий саноатлашган ҳудудида жойлашган қитъалараро (интермодальный) логистика маркази МДҲ давлатлари бўйича ягона ҳисобланиб, бу авиахабдан Сеул, Милан, Брюссель, Вена, Париж, Деҳли, Мумбай, Стамбул, Ханой йўналишлари бўйича ҳафтасига 29 та парвоз амалга оширилмоқда. Жанубий Кореянинг “Кореан Эйр” компанияси логистика марказини ривожлантиришда фаол иш олиб бормоқда, бугунги кунда ушбу марказ кунига 1000 тонна юкка қайта ишлов бериш, 300 тонна юкни сақлаш ва 20 та самолётга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Албатта бу авиахабдан юрт бойликларини ташиб кетишда фойдаланилмоқда.
Япония
Япониянинг Ўзбекистон иқтисодига киритган инвестициялари 15,7 млрд АҚШ доллари қийматида бўлиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айланмаси 2014 йил ҳолатига 190 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Япониянинг Ўзбекистон иқтисодига киритган инвестициялари 2014 йилгача 3,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, шундан 280 млн АҚШ доллари қайтармаслик шарти билан берилган. Шунингдек, 2015 йил январь ойида 3,8 млрд АҚШ доллари ва 2015 йил октябрь ойида 8,5 млрд АҚШ доллари қийматидаги инвестициялар Ўзбекистон иқтисодига киритилган.
Инвестициялар асосан энергетика, транспорт, нефть, газ, кимё, минерал – хом ашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш, транспорт, телекоммуникация соҳаларига киритилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Япония билан ташкил қилинган 10 нафар қўшма корхона фаолият олиб бормоқда, 12 нафар япон корхонаси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган.
Россия
Россиянинг Ўзбекистон иқтисодига 2015 йилгача киритган инвестициялари 6 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 4 млрд АҚШ доллари қийматида. Бугунги кунда 846 нафар ўзбек-рус қўшма корхонаси ва 154 нафар россия корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Инвестициялар асосан нефть, газ, минерал – хом ашё заҳираларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларига йўналтирилган.
АҚШ
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 348 млн АҚШ доллари, шундан 27 млн АҚШ доллари экспортни, 321 млн АҚШ доллари импортни ташкил қилди ва шу кунгача Ўзбекистон иқтисодига киритган инвестицияларининг жами қиймати 1,1 млрд АҚШ долларини ташкил қилади. Бундан ташқари, 2015 йилнинг январь ойида АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 348 млн АҚШ доллари қийматидаги ҳарбий техника етказиб берди.
Биз ушбу таҳлилимизда Индонезия, Сингапур, Малайзия, Вьетнам, Германия, Испания, Италия ва бошқа шу каби давлатларнинг Ўзбекистон билан инвестиция алоқалари ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топмадик, сабаби бу давлатлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳам ҳудди юқоридаги каби йўналишларга сарфланмоқда.
Юқорида биз Ўзбекистон иқтисодига салмоқли инвестиция киритган давлатлар ҳақида маълумот бердик, маълумотлардан кўриниб турибдики, чет эллик инвесторларнинг ҳам, Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам халқ муаммолари билан умуман иши йўқ, инвестициялар асосан халқ мулки бўлган ер ости, ер усти табиий бойликларини ўзлаштириш, ташиб кетишга ва даромад келтирувчи соҳаларга сарфланмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати қийин иқтисодий аҳволга тушиб қолганда, муаммоларини ҳал қилиш учун ҳам чет эллик ҳамкорлари ва манфаатлари амалга ошаётган давлатлар томонидан зудлик билан иқтисодий ёрдам берилади. Бунинг яққол далили, 2014 йилнинг охири 2015 йилнинг бошидан бошлаб дунёда нефт нархининг тушиши ва бунинг натижасида Россияда қийин иқтисодий вазият юзага келиши оқибати Ўзбекистон иқтисодига ҳам таъсири қилди. Яъни Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирлари жўнатаётган маблағлар камайиши, Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти томонидан бюджет маблағларини ўзлаштириш кўлами ортиб кетиши ортидан, бюджетдаги валюта ва маблағ тақчиллигини қоплаб туришнинг имконияти пасайиб кетди, натижада бу иқтисодиётда пул айланишига салбий таъсир кўрсатиши ортидан бюджетда маблағ етишмовчилиги юзага келиб, ҳатто биринчи даражали пенсия, ойлик иш ҳақи ва нафақалар тўлашни имконияти бўлмай қолди.
Бундай ҳолатдан чиқиб кетишнинг ягона йўли иқтисодиётга маблағ киритиб, маблағ тақчиллигини бартараф қилиш эди холос. Агар бу тақчиллик бартараф қилинмаса, ўз вақтида тўланмаган тўловлар ортиб кетиши натижасида норозиликлар келиб чиқиши мумкин эди. Шу сабабли, Каримов ҳукумати бошқарувни қўлида сақлаб қолишидан манфаатдор катта давлатлар ишораси билан, Ўзбекистоннинг айрим “стратегик ҳамкор” ниқоби остида юрт бойликларини талон – тарож қилишдан жуда катта даромад олаётган ҳамкорлари ёрдамга шошилишди (бу Каримов тузуми учун оддий ҳолатга айланган, яъни иқтисодий қийинчиликлар юзага келса, ўзи малайлик қилаётган катта давлатларга хорларча мурожаат қилади), жумладан Жанубий Корея 7,7 млрд АҚШ доллари, Япония 2015 йилнинг январ ойида 3,8 млрд АҚШ доллари, 2015 йилнинг октябрь ойида 8,5 млрд АҚШ доллари, Жанубий Кореянинг Эксимбанки 1 млрд АҚШ доллари, АҚШ 2015 йилда 102,37 млн АҚШ доллари, БАА 2015 йилнинг март ойида 119,5 млн АҚШ доллари қийматида инвестициялар киритишди. Албатта бу маблағлар эвазига ҳукумат шу йилги маблағ тақчиллигини олдини олиб туриши мумкин, лекин келгуси муаммоларни олдини олишни таъминлай олмайди. Буни ҳукуматни ўзи ҳам тушуниб турибди ва шу сабабли юзага келиши мумкин бўлган норозиликларни олдини олиш мақсадида, халқни қалбида қўрқувни кучайтириш учун зулмни кучайтирмоқда.
Ҳукуматга чет эллик ҳамкорлари томонидан берилаётган бу “беғараз” ёрдам нимани эвазига берилмоқда? Ахир ёрдам бераётган давлатлар дунёдаги ривожланган капиталистик давлатлар бўлиб, ҳар бир сарфлаган маблағи эвазига шу маблағдан кўпроқ манфаат келсагина сарф қиладиларку?
Албатта, бу маблағлар эвазига чет эллик инвесторларга юртнинг табиий бойликлари қўш қўллаб топширилмоқда. Бундан ташқари, бугунга келиб Каримов тузуми қалқий бошлади, сўзимизнинг исботи сифатида шуни айтмоқчимизки, иқтисодий, маънавий, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан жуда қаттиқ сиқув ва зулмга учраётган халқнинг сабр косаси тўлиб бўлгани яққол кўрина бошлади. Каримов ҳукумати халқни бош кўтаришини, бош кўтарганда ҳам бир яҳлит Уммат сифатида бош кўтаришини билгани ҳолда Исломга қарши курашни мисли кўрилмаган даражада кучайтирди. Шунингдек, ҳукуматнинг ҳам қулашга қараб кетаётгани, ҳукумат ичида ҳам ўзаро манфаат талашиш шиддатли тус олаётгани яққол кўриниб турибди. Жумладан, Каримов тузумининг устуни ҳисобланган МХХ ичидаги қамоққа олишлар, юқори даражадаги МХХ ходимларини юртдан қочиб кетиши, ИИВ даги ходимлар норозилиги, ўз жонларига қасд қилишлар ортиб бораётгани, ваколат талашиш, аввал иқтидорда бўлганларнинг даромад манбаларини тортиб олиш, бойликларни четга ташиб чиқиб кетиш, даромад келтирувчи соҳаларнинг ҳам чет эллик инвестор ва мулкдорларга сотиш авж олди. Сўзимизнинг исботи сифатида қуйидагиларни келтирамиз:
Президент Каримовнинг 2015 йил 24 апрелдаги 4702 – сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида” ги фармони ва 2015 йил 28 апрелдаги ПК 2340 – сонли “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш тўғрисида” ги қарорига асосан 68 та акциядорлик корхоналарининг 51% акцияларини чет эллик стратегик ҳамкорларга сотиш режалаштирилган. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” ДАЖ, “Ўзкимёсаноат” ДАЖ, “Ўзэлтехсаноат”АЖ, “Ўзбекенгилсаноат” ДАЖ, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ, Ўзвиносаноат Холдинг” ХК, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзпахтасаноат” ДАЖ таркибидаги корхоналар, жумладан “Навоийазот” АЖ (49%), “Фарғонаазот” АЖ (48,5%), “Қизилқумцемент” АЖ (35%), “Кварц” (75%), “Самарқандкимё” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ, “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ (33%) ва шу каби корхоналарнинг акциялари, шунингдек “Алоқабанк” АЖ (47,6%), “Туронбанк” АЖ (63,1%), “Ўзагросуғурта” АЖ (24,6%) ва “Кафолат” АЖ (15,5%) акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш режалаштирилган.
Акциядорлик жамиятининг 51 % акцияларига ким эгадор бўлса, демакки корхонага ҳам ҳўжайинлик унга тегишли бўлади. Шундоқ экан, юқоридаги корхона ва ташкилотларнинг акцияларини сотиб олган чет эллик инвесторлар ушбу корхона ва ташкилотлар эгасига айланади. Бундай иш, юртимизнинг табиий бойликларини ташиб кетиш, ўзлаштиришга кенг йўл очиб берган ҳукумат бу корхона ва ташкилотларни ҳам сотиб юбораётганини англатади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонга киритилаётган чет эл инвестициялари иқтисодиётни ривожлантиришга эмас, балки шу ердаги халқнинг мулки бўлган табиий бойликларни ўзлаштириб, ташиб кетиш ва бу бойликларни ўзининг шахсий бойлигидек тасарруф қилаётган Каримов режимини иқтидорда ушлаб туриш учунгина ҳизмат қилмоқда. Чунки бу баттол ҳукумат 25 йилдан бери иқтисодиётни ривожлантириш учун иш олиб бормади, сабаби хом ашёни қайта ишлаш, саноат ва бошқа соҳаларини ривожлантириш узоқ муддатли ва машаққатли иш бўлиб, бу ишни фақат ўз юртини ривожланиши ва равнақ топишини истаган ҳукуматгина амалга ошириши мумкин. Лекин Каримов ҳукумати ундай эмас, бу ҳукумат ўзидан кейин ривожланган ва иқтисодий барқарор давлат қолишини истамайди, шунинг учун бу йўлда бор имкониятини ишга солмоқда. Шу сабабли, Каримов айтган “буюк келажак”, “озод ва обод ватан” тўғрисидаги чўпчакларни таги пуч, қуруқ сафсатадир.
Албатта Каримов тузуми иқтидордан кетганидан кейин ҳам маблағ киритган чет эллик инвесторлар ўз маблағлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар, шунинг учун келадиган тузумни ҳам ўз манфаатларига ҳизмат қиладиган малай бўлишини таъминлаш учун жон жаҳдлари билан ҳаракат қиладилар. Ўзбекистон халқи билан эса ҳеч ким, ҳеч қачон ҳисоблашмайди.
Хўш, бундай ҳолатдан Ўзбекистондаги мусулмонлар қандай қутулиши мумкин?
Албатта бу муаммони ечими Исломдадир. Исломгина инсоннинг муаммоларини инсон муаммоси, деган нуқтаи назардан қараб ечим беради. Фақатгина Исломий бошқарувдагина уммат мулки шу уммат вакилларига тўғри ва адолатли тақсимот қилинади. Пайғамбар САВ айтадилар:
اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ
“Мусулмонлар уч нарсада: яъни сув, ўт ўланда ва оловда шерикдирлар”
Юқоридаги табиий бойликлар Ўзбекистондаги мусулмонларга Аллоҳ томонидан берилган бўлиб, уларни ўз ҳолича, шахсий мулкидек тасарруф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Салоҳиддин



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ