| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Американинг Озарбайжон орқали Евроосиёдаги катта геосиёсий ўйини

Американинг Озарбайжон орқали Евроосиёдаги катта геосиёсий ўйини

By htadmin
16.09.2025
267
0
Share:

Американинг Озарбайжон орқали Евроосиёдаги катта геосиёсий ўйини

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жанубий Кавказ геосиёсий рақобатнинг энг қизғин нуқтасига айланмоқда. 9 сентябр куни Бокуда старт олган “Мангу биродарлик IV” махсус кучлар машғулотлари ҳам бу жараённинг тасдиғидек кўринади. Ушбу тадбир Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қатар ва Покистонни бир майдонга тўплади. Очилиш маросимида нутқ сўзлаган Озарбайжон мудофаа вазири генерал-лейтенант Зокир Ҳасанов шундай деди: “Тўртинчи маротаба ўтказилаётган ва анъанага айланган “Мангу биродарлик IV” кўп миллатли махсус кучларнинг қўшма машғулотлари иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик, дўстлик ва биродарлик муносабатларининг ёрқин намунасидир”.

Унинг қўшимча қилишича, бу каби машғулотлар нафақат ҳарбий тажриба алмашиш ва амалий кўникмаларни оширишга хизмат қилади, балки халқаро хавфсизликни мустаҳкамлайди ва минтақада тинчликни таъминлайди. Аввалроқ, Озарбайжон армияси НАТОнинг “Agile Spirit 2025” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотларида иштирок этган, машғулотлар Грузия ва Туркия ҳудудида бўлиб ўтган эди.

“Мангу биродарлик IV” махсус кучлар машғулотлари АҚШ делегациясининг Бокудаги юқори даражали учрашувлари билан бир вақтга тўғри келди. Америка савдо миссиясининг ташрифи ва “Трамп йўлаги” (TRIPP) лойиҳаси доирасидаги келишувлар Бокуни Вашингтон стратегиясининг марказига айлантирмоқда. Бир вақтнинг ўзида ҳарбий машғулотлар ва иқтисодий-логистик келишувларнинг уйғунлиги АҚШнинг Кавказ ва Марказий Осиё орқали Ғарбга чиқишнинг кафолатли йўлини таъминлаши ҳамда транзит йўллари ва стратегик инфратузилмалар атрофидаги кучлар мувозанатини белгилашига қаратилгандир.

Машғулотлар ўтказилган ҳудуд – Боку ва унинг атрофи – стратегик инфратузилма билан чамбарчас боғлиқ. Боку–Тбилиси–Қарс темир йўли, Боку порти ва Алят эркин иқтисодий зонаси, шунингдек, Боку– Тбилиси–Жайҳун ва Жанубий газ коридори ва муҳокама қилинаётган Зангезур йўлаги ҳам айнан шу ҳудудда кесишади.

Боку–Тбилиси–Қарс темирйўли сўнгги йилларда Евроосиё транзитининг “умуртқа поғонаси”га айланди. Шу сабабдан унинг хавфсизлиги Америка учун ҳаётий аҳамиятга эга. Шу билан бирга, Боку порти ва Алят эркин иқтисодий зонаси “Ўрта коридор”нинг марказий логистика узели сифатида хизмат қилади. Зангезур йўлаги эса, TRIPP лойиҳасининг ҳал қилувчи бўғини. Чунки бу йўлак ишга тушса, Марказий ва Жанубий Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқ логистика занжирига боғланади, Боку–Тбилиси–Қарс темирйўли, Боку порти ва Алят эркин иқтисодий зонаси билан уйғунлашиб, Евроосиё транзит тизимини тубдан ўзгартиришга қодир янги логистика узели пайдо бўлади. Ва шундай қилиб, АҚШнинг TRIPP ташаббуси учун ҳал қилувчи бўғин шаклланади. Вашингтон бу йўл орқали Кавказ транзитини ўз назорати доирасига олиб, Россия ва Эронни четлатиш, Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” дастурини эса чеклаб қўйиш имкониятига эга бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бу жараёнда асосий ролни Туркия ўйнаяпти. У нафақат Озарбайжон, балки Қозоғистон ва Ўзбекистонни ҳам узоқ муддатли стратегик ҳарбий ҳамкорликка жалб қилмоқда. Бундан ташқари, Кавказдаги анъанавий ҳарбий кадрлар мактаби Москва орқали шаклланиб келган эди. Туркия эса бу ҳужайрани кесиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. “Мангу биродарлик IV” машғулотлари Россиянинг Кавказдаги таъсири пасайганини янада яққол кўрсатди.

Жанубий Кавказ бугун глобал рақобатнинг муҳим геосиёсий нуқталаридан бирига айланди. Марказий Осиё давлатлари учун бу ҳудуд Европа ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятини кенгайтирса-да, бироқ Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ушбу жараёнлардаги иштироки Вашингтоннинг минтақадаги катта геосиёсий ўйинига қўшилаётганидан далолатдир. Хусусан, бу иштирок Тошкентнинг кўп векторли сиёсатида Ғарбга яқинлашаётганини очиқ ифода қилади.

Бу ҳолат Москва ва Пекинга ёқмаслиги аниқ. Лекин улар Ўзбекистон ва Қозоғистонни АҚШнинг Туркия орқали олиб бораётган катта ўйинидан узил-кесил ажратиб ололмайди. Шунга қарамай, Марказий Осиёдаги энг йирик икки қўшни куч “Ғарбга оғиш” стратегиясини кучайтирса, Москва ва Пекин ҳам уларга нисбатан босим ричагларини кучайтириши мумкин. Улар қуйидагича кўриниш олади:

1. Россия мигрантларга босимни кучайтириши;

2. Қозоғистон нефтини Европа бозорига чиқишда транзит назорати орқали босим воситаси сифатида ишлатиши;

3. Ўзбекистон газ импорти бўйича Россияга боғлиқ – “Газпром” билан тузилган шартномалар Тошкентга стратегик босим омили бўлиб хизмат қилиши мумкин.

4. Россия Қозоғистоннинг ОДКБ аъзолигидан фойдаланиб, “мустаҳкам блок интизоми” талаб қилиши;

5. Россия медиа майдонида Қозоғистон ва Ўзбекистонни обрўсизлантириши мумкин.

Хитой ҳам ўз навбатида:

1. Қарз дипломатияси.

Хитой Марказий Осиёдаги йирик инфратузилма лойиҳаларини, айниқса “Бир камар – бир йўл” доирасидаги темирйўл ва энергетика тармоқларини кредитлар орқали молиялаб келмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги катта қийматли лойиҳалар – йўллар, газ қувурлари, саноат корхоналари Хитойнинг Эксимбанки ва давлат фондлари қарзлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Шу боис Пекин қарзни қайтариш ёки қайта қуриш масаласини босим воситаси сифатида ишлатиши мумкин.

2. Қозоғистон ташқи савдосининг 20% дан ортиғи Хитойга тўғри келади. Ўзбекистон учун ҳам Хитой энг йирик савдо ҳамкорларидан бири. Савдодаги чекловлар иқтисодий зарба бериши мумкин.

3. Хитойдан оқиб келувчи Иртиш ва Или дарёлари Қозоғистон сув хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга. Пекин сув сиёсати орқали Нур-Султонга босимни кучайтириши мумкин.

4. Хитой “экстремизм хавфи”ни рўкач қилиб, терроризмга қарши ҳамкорлик остида босим қилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари қайси геосиёсий кучнинг режасига юришидан ёки қай бирининг босимига учрашидан қатъий назар, охир-оқибатда барча оғир зарба ва машаққатлар халқнинг елкасига тушиши табиий. Зеро, катта ўйинчилар учун бу – рақобат саҳнаси, геосиёсий узеллар ва манфаатлар тақсимоти бўлса, малай режимлар учун қудратлар қаршисида ялтоқланиб, рози қилишга уринишдир. Аммо оддий халқ учун бу – нарх-навонинг ошиши, ишсизлик, қарз юки, миграцион босим ва муқаддасотларига тажовуздир. Шундай қилиб, ҳукуматларнинг геосиёсий саҳнада қўяётган ҳар бир қадами – халқ учун синов ва оғир юкдир. Бу ҳолатга барҳам беришнинг энг тўғри ва самарали ечими эса, барча қудратларни тиз чўктирадиган ва уларнинг Уммат устидаги режаларини барбод қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

 

Иззатуллоҳ

16.09.2025й

TagsАмериканинг Озарбайжонгеосиёсий ўйинЕвроосиё
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломда ва капитализмда солиқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бажва-Имрон режими Ислом ва мусулмонлар душмани АҚШ билан зўр бериб иттифоқчилик қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Голландиянинг «Қуддусга ёрдам беринг» номли форуми

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/