| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Шарқий Туркистон озод қилинмас экан, Хитой билан «абадий дўстлик» асло бўлмайди!

  • Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

  • «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

  • Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан: Дарс бериш йўли

“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан: Дарс бериш йўли

By htadmin
06.03.2017
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:

Дарс бериш йўли

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ

– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни – хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”. (Алақ.1-5)

Дарс беришнинг энг тўғри йўли ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилишдир. Зеро, ўргатиш ва ўрганиш қуроли фикр ёки ақлдир. Аллоҳ Таоло инсонга ақл бериб, уни бошқа махлуқотлардан мукаррам ва афзал қилди. Ақл туфайли инсон мукаллаф (шариатга итоат этишга бурчли) лик мақомига кўтарилди.

Ақл тўрт қисмдан таркиб топади: Фикрлашга яроқли мия, ҳис қилиш, воқе ҳамда воқе хусусидаги собиқ маълумотлар. Ақл, фикр ва идрокнинг маъноси битта. Унинг таърифи мана бундай: «Ҳис қилувчи аъзолар воситасида воқеликни мияга кўчириш ҳамда шу воқени тушунтириб берувчи собиқ маълумотларнинг мавжудлиги», кейин эса воқе устидан ҳукм чиқаришдир. Агар бу фикрни, таълим соҳасида бўлганидек, бошқаларга ўтказиш ирода қилинса, ўқитувчи бу фикрни ифодалашнинг бир ёки кўпроқ воситалари орқали ва энг аввало тил орқали ўқувчиларга етказади. Агар талабаларда бу фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлса ёки қачонлардир уларда шундай ёхуд шунга ўхшаш ҳиссиёт ўтган бўлса, уни гўё ўзлари эришган фикр сифатида қабул қилиб оладилар. Агар уларда фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилиш мумкин бўлмаса, шунчаки шарҳ қилинган жумлаларнинг маъносини тушуниб олган бўлсалар, уни фикр сифатида эмас, балки маълумот сифатидагина қабул қилиб оладилар, холос. Бу билан улар фикрловчи эмас, ўрганувчигина бўлиб қоладилар. Шунга кўра, ўқитувчи талабаларга фикрлар бераётган вақтда уларда ҳис қилинган воқенинг айнан ўзини ёки ўхшашини юзага келтиришга ҳаракат қилиш билан бу фикрлар маъноларини ўқувчиларга тушунтиришга ҳаракат қилмоғи лозим. Токи улар бу фикрларни шунчаки маълумотлар сифатида эмас, фикрлар сифатида қабул қилсинлар. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг воқени ҳис қилишига алоҳида диққат қилиши керак. Агар воқенинг ўзини кўрсатиш имкони бўлмаса, унга яқин бир тасаввурни бериш даркор. Токи маълумотлар ҳис қилинган воқенинг айнан ўзи билан ёки ўқувчи тасаввуридаги воқе билан бирлашиб, ўқувчида фикрни вужудга келтирсин.

Ўқитувчининг ўқувчиларга бераётган фикрларига қаралади:

– Агар унинг аввалда ўқувчилар ҳис этган воқеи бўлса ёки айтилаётган пайтда ҳис қилсалар, демак, уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар;

– Агар ўқувчилар аввалда ҳис қилмаган бўлсалар, фикр етказилаётган пайтда ҳам ҳис қилмасалар, балки ўзларига қандай етказилаётган бўлса ўшандай тасаввур қилиб тасдиқлаётган бўлсалар ва натижада гўё ўзлари ҳис қилгандек бир воқени тасаввур этсалар ҳамда уни бамисоли ҳис қилинган воқедек фараз қилсалар, бу ҳолатда ҳам уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар.

Ҳар икки ҳолатда ҳам муаллимнинг уларга берган фикри ўзларининг фикрларига айланади. Лекин агар фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда бу фикр қабул қилувчига нисбатан маълумотдан бошқа нарса бўлмай қолади.

Инсон ўзининг беш ҳиссидан бири билан ҳис қилиши мумкин бўлган воқе ҳис қилинган воқедир. Воқенинг моддий ёки маънавий бўлишининг фарқи йўқ. Моддий воқега мисол тариқасида кўриш орқали дарахтни, эшитиш орқали чумчуқнинг овозини, ушлаш орқали матонинг мулойимлигини, ҳидлаш орқали гулнинг бўйини, татиб кўриш орқали асалнинг таъмини ҳис этишларни келтириш мумкин. Маънавий воқега эса шижоат, ҳалоллик, қўрқоқлик, хиёнат каби тушунчалар киради. Инсон уларни моддий кўринишларига қараб фикран ҳис этади. Масалан, мусулмоннинг душманга қарши жангда – унинг сони ва қурол жиҳатидан устун бўлишига қарамасдан, сабот билан жанг қилиши шижоат эканини, урушдан қочиши эса қўрқоқлик экани англаб олинади. Демак, моддий ёки маънавий бўлишидан қатъий назар, ҳис қилинган ёки ҳис қилиш мумкин бўлган воқелик тафаккур жараёнидаги асосий омилдир. Усиз фикр фикр бўлмайди.

Инсон ҳис қила олмайдиган жаннат, дўзах, арш каби ғайб ишлар ҳис орқали тафаккур қилинмайди. Уларни фақат тўғрилиги қатъий бўлган хабарлар – Қуръони Карим ва мутавотир ҳадис орқалигина тафаккур қилиш мумкин. Айрим одамлар мавжуд деб хаёл қиладиган алвасти ва ерни шохида кўтариб турган ҳўкиз каби ғайб ишлар билан машғул бўлиш эса тафаккур дейилмайди. Чунки уларни ҳис қилиб ҳам бўлмайди, уларнинг ҳис қилинганлиги қатъий нақл ҳам қилинмаган. Улар хаёл ва хурофотдан бошқа нарса эмас. Шундай бўлгач, ўқувчиларни улар хусусида фикрлашдан четлатиш лозим.

Эшитиш ёки ўқиш орқали бўладиган фикрий мурожаат ва фикрий қабул қилиш жараёнида мурожаат қилувчи, яъни ўқитувчи ёки услуб белгилаб берувчи шахс тафаккурнинг тўрт элемент (унсур – фикрлашга яроқли мия, ҳис қилиш, воқе ҳамда воқе хусусидаги собиқ маълумотлар) идан фойдаланиши шарт. Ўқитувчи ўқувчига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат қилар экан, агар ўқувчи олдин воқени ҳис қилмаган бўлса, унга воқеликни аниқ тасвирлаб бериши керак. Токи қабул қилувчи воқени гўё ўзи ҳис қилгандек билсин. Бу иш ўқувчи воқеликни тасаввур қила олиши учун ўша воқе хусусидаги барча маълумотларни келтириб бериш билан бўлади.

Ўқитиш ёки ўқишда фикрий мурожаат ёки фикрий қабул қилишнинг асосий қуроли лафз ва жумлаларни, шу лафз ва жумлалар далолат қиладиган маъноларни, бу маънолардан келиб чиқадиган фикрларни ўз ичига олган луғат (тил) дир. Агар ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам бу сўзлар, жумлалар ва маъноларни қандай фикрга далолат қилса ўшандай англасалар, ўқитиш ва ўқиш жараёнида бу қурол ўта фаол хизмат қилади. Шунга кўра ўқитувчи ҳам, услуб белгилаб берувчи шахс ҳам ўқувчилар учун луғат бойлигидан фойдаланиб, улар тушунадиган сўзлар, жумлалар ва ибораларни ишлатишлари лозим. Токи икки тараф ўртасидаги ўзаро фикр алмашиш осон кечсин. Биз фикр алмашишдан тафаккурнинг тўрт элементини ўз ичига олишни назарда тутяпмиз.

Шу тариқа ёзма ёки оғзаки матнлар ўқувчининг миясида (ҳудди ўқитувчида бўлганидек) фикрларга айланиб, ўзидаги луғат бойлиги билан уларни ифодалаши, ўзидаги ҳалол, ҳаром, тўғри, хато деган миқёслар орқали улар билан муносабатга киришиши мумкин бўлади.

Ҳар қандай фикрни бериш ёки қабул қилиб олишнинг тўғри йўли мана шудир. Бунда фикрнинг мабда фикрлари каби ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқадор бўлиши ёки математика фанлари каби бевосита алоқадор бўлмаслиги фарқланмайди. Агар фикрлар биринчи турдан бўлса, яъни уларнинг ҳаёт хусусидаги махсус нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлса, бошқачароқ қилиб айтганда, инсоннинг ўз Роббиси, ўзи ва бошқалар билан бўладиган муносабатини тартибга солувчи фикрлар жумласидан бўлса, уни Исломий ақида билан боғлаш шарт. Бу пайтда ўқувчининг фикрига мурожаат қилиш билан бир қаторда унинг туйғусига ҳам мурожаат қилиш ва ўқувчининг дунё ва охиратдаги ҳаётига бу фикрнинг алоқадорлигини тушунтириш зарур бўлади. Токи ўқувчи бу фикрнинг тўғрилигига қаноат ҳосил қилсин, у фикр унинг турмуш тарзини бошқариб турадиган тушунчага айлансин. Исломий ақида белгилаб берган махсус нуқтаи назардан келиб чиққан тўғри фикрларга нисбатан унда муҳаббат ва қизиқиш туйғуларини жунбушга келтирсин. Қаноат ва ишонч билан уларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилсин. Токи, бу тушунча ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга зид бўлган хато фикрларга нисбатан унда ёмон кўриш ва нафратланиш туйғуларини қўзғатиб, уларни рад қилиш ва уларга қарши курашишга шошилтирсин. Зеро, нуқтаи назарга алоқадор фикрий матнни ўргатишдан мақсад унинг луғавий маъноси билангина чекланиш эмас, балки матнни тушуниб олишдир. Яъни матнни – унга алоқадор бўлган воқеликка солиб кўриш учун тушуниб олишдир. Ўқувчи бу воқеликка нисбатан – амал қилиш ёки тарк қилиш билан бўладими, ҳеч фарқсиз – шаръан талаб қилинган мавқени эгаллаши учун матнни воқеликка солиб кўриши керак. Ўқувчига бу турдаги фикрлар унинг турмуш тарзи Ислом ҳукмлари билан бошқарилиши учун ўқитилади. Зеро, таълим дабдаба учун берилмайди, балки ўзининг ҳар бир иши ва сўзи билан Аллоҳнинг ризолигига эришишга ҳаракат қиладиган, ақлияси ва нафсияси баркамол мусулмон шахсни тарбиялаб етиштиришга хизмат қилади.

Агар фикрлар иккинчи турдан бўлса, яъни физика, химия, математика каби хос нуқтаи назарга бевосита алоқаси бўлмаган фикрлар жумласидан бўлса, улар Аллоҳ инсонга бўйсундириб берган коинот билан муносабатга киришишга ўқувчини тайёрлаш учун ўргатилади. Аллоҳ Таъоло айтади:

وَسَخَّرَ لَكُمْ مَّا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ جَمِيعًا مِنْهُ

– „У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди“. (Жосия.13)

Аллоҳ Таоло яна айтади:

وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومُ مُسَخَّرَاتٌ بِأَمْرِهِ

– „У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз-сайёралар ҳам Унинг амрига бўйсундирилгандир“.   (Наҳл.12)

Демак, мусулмон Исломий шахс сифатида аниқ фанларни улардан фойдаланиш учун, уларни Ислом умматининг манфаатларига ва тақдирий масалаларига хизмат қилдириш учун ўрганади. Чунки илм фақат илм бўлгани учунгина олинмайди, балки мана шу ҳаётда инсон ўрганган билимлари ва фикрларидан Ислом ҳукмлари асосида фойдаланиш учун таълим олади. Аллоҳ Таъоло айтади:

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا

– „Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин“.        (Қасос.77)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.

07.03.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Илмонийлик моҳияти ва Исломнинг у ҳақдаги ҳукми

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яманга хавф солаётган учлик: Уруш, кучайиб бораётган очлик ва ўлимга олиб борувчи касалликлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Одамларнинг бузганини ўнглайдиган ғарибларга жаннат бўлсин 

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: