| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
27.12.2025
1536
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 23.12.2025й): Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Изоҳ: Хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди ва уларни келаси йилги Катта йигирматалик саммитига таклиф қилди. Бу воқеалар занжири Петербургдаги МДҲ ва ЕОИИ саммитларидан сўнг Вашингтон томонидан амалга оширилган жуда тезкор ва стратегик геосиёсий жавобдир. Россия минтақа раҳбарларини Санкт-Петербург консерваториясида мукофотлар, газ таъминотидаги босимлар ва институционал боғлиқлик билан ўз доирасида ушлаб туришга уринган бўлса, Трампнинг телефон қўнғироғи ва Майамидаги G20 саммитига таклифи уларга муқобил “глобал чиқиш” эшигини кўрсатди. Бу манзара йирик мустамлакачи кучларнинг Марказий Осиё устидаги кураши авжига чиқиб бораётганини кўрсатади. Бир томонда Россия энергетик шантаж, миграция ричаглари ва институционал боғлаш усуллари билан минтақани ўз назоратида сақлашга интилмоқда. Иккинчи томонда эса, Америка “глобал саҳна” ваъдаси, инвестициявий таклифлар ва C5+1 форматидаги рамзий тадбирлар орқали Тошкент ва Остонани Москва таъсир доирасидан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолат мусулмон юртларнинг халқаро сиёсатда ўз мустақил овозига эга эмаслигини, балки фақат бошқалар чизган сценарийлар бўйича топширилган ролларни ижро этаётганини кўрсатмоқда. Аслида, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби юртларнинг тақдири Вашингтон ёки Москванинг “илтифоти”га боғлиқ бўлиб қолиши ҳар томонлама қарамликнинг энг юқори нуқтасидир. Бизнинг раҳбарларимиз учун Майамидаги G20 саммитига таклиф қилиниш “глобал эътироф”дек туюлса-да, воқеликда бу арзимас нарса билан алданиш холос. Аллоҳ таоло бизни кофирларнинг арқонига эмас, балки Ўз арқонига боғланишга буюрган. Токи, мусулмонлар ўз сиёсий иродасини Ислом низоми – Халифалик соясида бирлаштирмас экан, уларнинг бойликлари Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдолашув объекти бўлиб қолаверади. Бизга керак бўлган нарса Вашингтоннинг “G20”си эмас, балки бутун мусулмонларни бир тану бир жон қиладиган, бойликларимизни ўзимизга қайтарадиган илоҳий тузум – Исломдир. Ана шундагина минтақамиз манфаат талашиш майдонидан Ислом нури тараладиган марказга айланади иншаАллоҳ!

Хабар (president.uz 22.12.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

Изоҳ: ЕОИИ йиғилишидан ташқари 22 декабр куни Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ҳам бўлиб ўтди. Санкт-Петербургда ўтказилган тадбирлар постсовет маконидаги геосиёсий ўзгаришларни очиб берди. Расмий баёнотларда “интеграция” шиорлари янграган бўлса-да, воқеликда Россиянинг заифлашаётган таъсирини сақлаб қолишга қаратилган шошилинч ҳаракатлари яққол кўзга ташланди. Саммитнинг эътиборли жиҳатларидан бири, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг тадбирда иштирок этмагани бўлди. Бу Москванинг минтақавий лидер сифатида мавқеи заифлашаётгани ва Бокунинг Россия орбитасидан узоқлашаётганининг яққол намойишидир. Украина уруши ва Ғарб санкциялари фонида Москва учун ЕОИИ иқтисодий лойиҳадан кўра кўпроқ сиёсий босим воситасига айланди. Ўзбекистоннинг иттифоққа тўлақонли аъзолиги масаласи ва газ таъминотидаги сунъий муаммолар эса, Кремлнинг анъанавий “энергетик шантаж” усулидан далолат беради. Қозоғистон эса мувозанат сақлашга уринмоқда. Президент Тоқаев Россия билан стратегик иттифоқчиликни таъкидласа-да, Остонанинг Ғарб билан алоқаларни кенгайтириш истаги яширин эмас. Бироқ Қозоғистоннинг АҚШ таклиф қилган атом реакторларидан воз кечиши Россия таъсири ҳамон устунлигини кўрсатди. Москва “қамчи ва қанд” тактикасини қўлламоқда: бир томондан меҳнат миграцияси ва газ орқали босим ўтказса, иккинчи томондан президентларга “Лев Толстой” мукофотини топшириш билан “сийламоқда”. Бу стратегиянинг мақсади – минтақа давлатларининг ташқи сиёсий манёврини чеклашдир. Асосий фожиа шундаки, мусулмон юртлари тақдири ҳамон куфр тузумлари доирасида ҳал қилинмоқда. Бугунги режимлар иқтисод ва хавфсизликда ташқи кучларга қарамлик йўлини очиб қўйган. Мусулмон юртларининг ҳақиқий муаммоси — Рошид Халифалик Давлатининг йўқлигидир. Агар Ислом тузуми татбиқ этилганида, на Москва газ билан шантаж қила оларди ва на Вашингтон сиёсий йўналиш белгилай оларди. Мусулмонлар ўз ишларини ўз ақидаси ва шариати асосида бошқаришга қайтсагина мустамлакачи кучлар исломий юртларга таъма кўзи билан қарашга журъат қилолмай қолади. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)

Хабар (kun.uz 19.12.2025й): Нефт ва газ соҳасини янги босқичга олиб чиқиш учун президент яратиб бераётган имкониятларга қарамай, соҳада кутилган натижаларга эришилмаяпти, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

Изоҳ: 18 декабр куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Жамшид Қўчқоров соҳадаги натижасизликни танқид қилиб, Абдуғани Сангиновни янги раис сифатида таништирди. Шунингдек, Молия вазирлигида нефт-газ бўйича махсус ўринбосар лавозими жорий этилди. Бундан бир кун олдин президент вакили Алишер Султоновнинг ишдан кетиши вазият нақадар жиддийлигини кўрсатди. Ушбу кадрлар алмашинуви шунчаки маъмурий ислоҳот эмас, балки стратегик ресурслар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган жиддий қадамдир. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг аксар энг бой газ конлари Россиянинг “Лукойл” ва “Газпром” компаниялари назоратида бўлиб, улар билан тузилган битимлар ўта сирлигича қолмоқда. Натижада Ўзбекистон ўз еридан қазиб олинаётган газни Россия компанияларидан жаҳон бозори нархида ва улар белгилаган миқдорда сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Аслида, халқники бўлган бойлик мустамлакачи компаниялар томонидан қазиб олиниб, “Россия гази” ниқоби остида ўзимизга қайта қимматга сотилмоқда. Бу схема нафақат иқтисодий талон-тарож, балки мамлакатни ташқи кучлар олдида энергетик тузоққа туширишдир. Соҳанинг халқ учун мутлақо ёпиқлиги эса, ҳукуматга стратегик бойликларни жамоатчилик назоратисиз тақсимлаш имконини беради. Айниқса, қишда халқ энергия танқислигидан азият чекаётган бир пайтда, табиий бойликларнинг бундай талон-тарож қилиниши янада оғриқлидир. Шунинг учун янги “қаттиққўл” раҳбарият ва кучайтирилган молиявий назорат муаммони илдизи билан ҳал қилишга эмас, инқирозни вақтинча жиловлаб, мустамлакачи компаниялар олдидаги мажбуриятларни бажаришни таъминлашга қаратилган. Капиталистик тузумда бу ресурслар одамлар эҳтиёжларини таъминловчи восита эмас, балки сотиб фойда олинадиган товарга айлантирилади. Соҳани “трансформация” қилиш эса, аслида ички активларни очкўз компаниялар назоратига тўлиқ топшириш учун замин тайёрлайди. Токи, бошқарув мустақил ва мусулмонлар олдида масъул бўлган исломий тузум – Рошид Халифалик давлати қўлига ўтмас экан, стратегик бойликлар бегоналар назоратида қолаверади ва халқимиз худди бугунгидек ўз бойлигига ўзи муҳтож бўлиб яшайверади.

Хабар (qalampir.uz 17.12.2025й): Ўзбекистонда 2026-2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ва ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Изоҳ: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ушбу ҳужжат халқаро мажбуриятлар доирасида, INSPIRE ва Pathfinding каби ғарб андозалари асосида ишлаб чиқилганини таъкидлади. Бир қарашда ижобий туюлган бу қадам, аслида жамиятимизнинг Исломий тушунча ва қадриятларига хатар туғдиради. Ғарб давлатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, бу каби стратегиялар кўпинча “Ювенал юстиция” тизимига йўл очади. Бу тизимда давлат оиланинг ички ишларига мутлақ аралашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Масалан, Европа давлатларида ота-онанинг фарзандига диний таълим бериши ёки уни одоб-ахлоқ доирасида тарбиялаши “руҳий зўравонлик” деб баҳоланиб, боланинг оиладан ажратиб олинишига сабаб бўлмоқда. “Эркинлик” ниқоби остида вояга етмаган ёшларга ўз жинсини шубҳа остига олиш, ЛГБТ ва бошқа бузуқ қарашларни танлаш ҳуқуқи бериляпти, ота-оналарнинг бунга тўсқинлик қилиши эса “бола ҳуқуқларини бузиш” сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлмоқда. Бу стратегиянинг Ўзбекистонда ҳам жорий этилиши фарзандларнинг ота-онага қарши исён қилишига ва оилавий иерархиянинг бузилишига хизмат қилади. Масалан, Ғарбда фарзанднинг давлатга “шикоят қилиш” тизими шу даражага етдики, ота-оналар ҳатто уйида ҳам ўз фарзандига танбеҳ беришдан қўрқиб қолди. Натижада, демократик эркинликлар ортига яширинган ахлоқий инқироз жамиятни ич-ичидан еб битирмоқда. Хулоса қилиб айтганда, ушбу стратегия Исломий таълим-тарбия асосларига мутлақо зиддир. Зеро, капиталистик либерализм асосидаги бу каби “ҳимоя” тизимлари фарзандни Аллоҳга ибодат қилувчи ва ота-онага итоатни ибодат даражасига кўтарувчи содиқ банда эмас, балки ҳеч қандай чегарани билмайдиган, ўз нафсининг қулига айланган “эркин индивид” қилиб етиштиришни мақсад қилади. Исломда эса фарзанд ота-онага омонат қилиб берилган бўлиб, унга қандай таълим-тарбия бериш ҳам тафсилотларигача белгилаб берилган. Шунга кўра, тарбиялаш ота-онанинг ҳам ҳуқуқи, ҳам вожиб масъулиятидир. Биз учун энг олий намуна ва дастур Пайғамбаримиз ﷺнинг суннатларидир. У зот: “Намозни мен қандай ўқиётганимни кўрган бўлсангиз, шундай ўқинглар”, – дея марҳамат қилиб, нафақат ибодатда, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, фарзанд тарбиясида ҳам фақат ўзларидан ўрнак олишга буюрганлар. Исломий қадриятлар ва суннат йўли поймол қилинаётган бундай Исломга ёт стратегиялар жамиятимизни маънавий ҳалокатга етаклайди холос. Бундан халқимиз, ёш авлодларимизни Аллоҳнинг Ўзи асрасин!

Хабар (facebook.com 22.12.2025й): Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги “Матонат” МФЙда реновация доирасида кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилгани, бузиладиган уйлар учун компенсацияга рози бўлмаган фуқароларнинг хонадонларида навбати билан тинтув ўтказилаётгани акс этган видео тарқалди.

Изоҳ: Видеолавҳага кўра, реновация дастури доирасида кўп қаватли уйлар қуриш мақсадида уйлари бузилишига ва берилаётган кам миқдордаги компенсацияга рози бўлмаган фуқароларнинг хонадонларида тунги тинтувлар ўтказилмоқда. Унда аҳолининг ваҳимага тушгани, “Тинч қўйинглар, инсульт бўлсам ким жавоб беради?!” дея фиғон чекаётган фуқароларнинг аҳволи акс этган. Самарқанд шаҳар ИИБ эса буни “Хавфсиз ва соғлом турмуш” тадбири доирасидаги “қонуний ҳаракат” дея оқлашга уринмоқда. Бу воқеа капиталистик демократия ва унинг “шахсий мулк дахлсизлиги” ҳақидаги ваъдалари аслида пуч эканини фош қилади. Давлат ва йирик қурилиш компанияларининг моддий манфаати тўқнаш келган жойда, оддий фуқаронинг ҳуқуқи иккинчи даражали масалага айланиб қолади. Тинтувлар учун “тақиқланган моддалар сақланмоқда” деган баҳонани ўйлаб топилиши ва ҳеч нарса топилмагач, “қонунбузилиш ҳолати аниқланмади” дея жавоб берилиши – бу очиқчасига қўрқитиш ва шантаж сиёсатидир. Мақсад фуқароларни руҳий босим остида қолдириб, уларни ўз уйларидан ихтиёрий воз кечишга мажбурлашдир. Бугунги капиталистик бошқарувда инсон эмас, балки капитал энг олий қадрият ҳисобланади. Ҳукумат йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва бюджетни тўлдириш йўлида ўз халқини қўрқув ва ваҳимада ушлаб туришдан тап тортмаяпти. “Реновация” ниқоби остида амалга оширилаётган бундай ғирромликлар давлатнинг асл юзини – у халқнинг ғамхўри эмас, маълум бир манфаатдор гуруҳларнинг қуроли эканини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Бунинг акси ўлароқ, Ислом низомидагина одамларнинг мулк дахлсизлиги тўлиқ кафолатланади. Расулуллоҳ ﷺ: “Мусулмоннинг қони, моли ва обрўси (бошқа мусулмон учун) ҳаромдир”, – дея марҳамат қилганлар. Аллоҳнинг адолатли қонунларига асосланган Рошид Халифалик давлатидагина инсон мулки ҳақиқий ҳимоя остида бўлади.

Хабар (kun.uz 20.12.2025й): 20 декабр куни Токиода “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи саммити бўлиб ўтди.

Изоҳ: Марказий Осиё давлат раҳбарлари ва Япония Бош вазири Санаэ Такаичи иштирокида бўлиб ўтган биринчи саммитда транспорт, энергетика ва технология соҳаларини қамраган “Токио декларацияси” қабул қилинди. Япония беш йил ичида минтақавий лойиҳаларга 3 триллион иена инвестиция йўналтиришини эълон қилди. Япония фаоллиги АҚШнинг минтақадаги стратегик манфаатларига хизмат қилувчи изчил сиёсат эканини тасдиқлайди. АҚШнинг “C5+1” формати ва Япониянинг иқтисодий дастаги Ғарбнинг ягона стратегиясидан далолат беради. АҚШ орбитасидаги Токио бу ерда Вашингтоннинг технологик вакили (проксиси) сифатида Россия ва Хитой таъсирини чеклашга уринмоқда. Ушбу геосиёсий ўйинда Марказий Осиё давлатлари мустақил “субъект” эмас, балки кўпроқ “объект” мақомида қолмоқда. Келишувларнинг асоси минтақа бойликлари, хусусан, стратегик минералларни назорат қилишга қаратилган. Япония таклиф этаётган технологиялар аслида минтақани Ғарб стандартларига боғлаш ва Хитойнинг рақамли гегемониясини чеклаш воситасидир. Россияни четлаб ўтувчи транспорт йўлаклари эса, минтақани иқтисодий жиҳатдан Ғарбга улашни кўзлайди. Япониянинг юриши – АҚШ бошчилигидаги блокнинг стратегик ҳудудни назоратга олиш уринишидир. Иқтисодий инвестициялар эвазига минтақа давлатлари ўз геосиёсий танловини катта ўйинчилар манфаатларига мослаштиришга мажбур бўлмоқда. Давлатларнинг ташаббусларидан қатъий назар, якуний қарорлар глобал кучларнинг ресурслар учун кураши доирасида белгиланмоқда. Бироқ ушбу жараёнларга Ислом нуқтаи назаридан қаралса, асл фожиа нимада эканлиги намоён бўлади. Тарихда бу минтақа Ислом диёри бўлиб, Шариат билан бошқарилган. Ўшанда Марказий Осиё сиёсатда мустақил субъект эди. Ташқи сиёсат пойдевори – Ислом нурини ёйиш ва инсониятни мустамлакачилар зулмидан қутқариб, Аллоҳнинг адолатига олиб чиқиш бўлган. Мусулмонлар “ўлжа” эмас, балки етакчи эдилар. Шу нуқтаи назардан, Токиодаги каби саммитлар мусулмонлар бойликларини “ҳамкорлик” ниқобида тақсимлаб олиш платформасидан бошқа нарса эмас. Япония инвестициялари халқ фаровонлиги учун эмас, ўз манфаати учун бойликларни ташиб кетишга хизмат қилувчи инфратузилмани яратишга йўналтирилади. Демак, токи Ислом ўлкалари Шариатга қайтиб, ўз сиёсатини унинг асосида қурмас эканлар, геосиёсий ўйинларда арзон ишчи кучи ва хом-ашё базаси бўлиб қолаверадилар.

Хабар (qalampir.uz 18.12.2025й): Россия Марказий Осиёнинг мустақиллигини сақлаш учун Маслаҳат учрашувига қўшилмоқчи.

Изоҳ: Яқинда Душанбеда бўлиб ўтган конференцияда Россия элчихонаси вакили Алексей Зенько Марказий Осиё давлат раҳбарларининг “Маслаҳат учрашувлари” форматига Россияни ҳам жалб қилиш ташаббусини илгари сурди. Расмий баёнотда бу “инклюзив хавфсизлик” мақсади билан изоҳланса-да, аслида Кремлнинг минтақада ташаббусни бой бераётгани ва воқеалар ортидан судралиб борувчи кучга айланганининг эътирофидир. Украина уруши “тузоғи”га илинган Россия эндиликда кун тартибини белгиловчи етакчи мақомидан узоқлашмоқда. 2025 йилги саммитлардаги сустлик ва янги ғояларнинг йўқлиги минтақа раҳбарларининг қониқмаслигига сабаб бўлди. Зеньконинг таклифи ҳужумкор эмас, балки янги форматнинг Россиясиз мустақил ривожланишига тўсқинлик қилишга қаратилган мудофаа характерига эга. Жорий йил Тошкентдаги учрашувда Озарбайжоннинг тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиниши стратегик бурилиш бўлди. Бу қадам “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Вашингтон манфаатларига хизмат қилувчи жараёнларнинг кучаяётгани ифодасидир. Россия эса бу майдонда омон қолишга уринаётган оддий ўйинчига айланиб қолмоқда. Шунга қарамай, Москванинг таъсирини бутунлай йўқолган деб бўлмайди. У ҳамон ЕОИИ ва КХШТ каби тузилмалар орқали ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий босим механизмларини ўз қўлида ушлаб турибди. Бундан ташқари, энергетика тармоқлари ва меҳнат миграцияси каби кучли “босим ричаглари” Москва учун ҳамон стратегик инструмент вазифасини бажармоқда. Яъни Россия ташаббусни йўқотаётган бўлса-да, зарур пайтда ишга солиш мумкин бўлган таъсир воситаларидан маҳрум бўлгани йўқ. Бироқ Россиянинг заифлашуви мусулмон халқлари елкасидаги истибдод занжири узилди, дегани эмас. Зеро, зулмнинг шакли ўзгариши мумкин, аммо моҳияти – ҳокимиятдаги мавжуд режимлар ва улар таянган ботил капиталистик тузум сақланиб қолаверади. Бир мустамлакачининг заифлашиб, ўрнини бошқаси эгаллаши умматга нажот келтирмайди, балки унинг геосиёсий “объект” сифатидаги мустамлакалигини янада чуқурлаштиради. Ислом ташқи кучларга суянишни эмас, балки ақидага таянган мустақил сиёсий кучни шакллантиришни талаб қилади. Муаммонинг ечими Россиянинг мавқеида эмас, балки у таянаётган ботил тузумлардадир. Шу боис, мустамлакачилик илдизини қирқиш – мавжуд режимларни рад этиб, Ислом низомини татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш билангина амалга ошади.

أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

– “Албатта, барча куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Бақара:165)

 

Салоҳиддин

27.12.2025й

 

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев табиат ниқоби остида кимга хизмат қиляпти?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш конференцияси ҳамда унинг Туркия билан Россиянинг Ливияда мавжуд бўлиб туришига салбий таъсири

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди Мисрни Ғазога кетаётган ёрдамларга тўсқинлик қилаётганликда айблади, Қоҳира эса: «Ёлғон айтяпсизлар», деб жавоб қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/