| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломда умумий мулк: унинг табиати ва давлатнинг унга нисбатан жавобгарлиги

Исломда умумий мулк: унинг табиати ва давлатнинг унга нисбатан жавобгарлиги

By htadmin
10.04.2018
1504
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Исломда умумий мулк: унинг табиати ва давлатнинг унга нисбатан жавобгарлиги

(давоми)

Бугунги мақолада аввалги мавзуни, яъни умумий мулкка нисбатан давлатнинг жавобгарлиги ўз ичига нималарни олишини кўриб чиқишни давом эттирамиз. Ва шу билан Исломда умумий мулк тўғрисидаги "Ал-Ваъй" журналининг 371-сонидан олинган мақола ўз якунига етади.

Бешинчи: Ўлик ерларни тирилтириш (мелиорация қилиш)ни тартиблаштириш:

Ислом ўлик ерларни тирилтиришга қаттиқ тарғиб қилган. Бу ҳақда Росулуллоҳ с.а.в бундай деганлар:

مَنْ أحْيا أرضًا مَيْـتَةً فهِيَ لهُ

«Ким ўлик ерни тирилтирса, у уникидир». (Фатҳул Борий шарҳи саҳиҳи Бухорий). Яна бир ривоятда бундай келган:

مَ نْ أعْمَرَ أرضًا ليْسَتْ لِأحَدٍ، فـهُوَ أحَ ُّ ق ِا

«Ким бировники бўлмаган ерни ободонлаштирса, у ўша ерга ҳақлидир». (Байҳақий: «Сунанул Кубро» 6\146).

Ўлик ер Шофеий наздида «барча ободонлаштирилмаган» ҳамда ободонлаштирувчига ҳарим бўлмаган, «унга илова қилиниб, унинг объекти бўлган барча ерларга айтилади, ҳарим деб аталиши ўша ердан соҳибини ман этиш ҳаром қилингани сабаблидир». Бу ер ўликдир, гарчи ободонлаштирувчига боғланган бўлса ҳам. Абу Ҳанифа бундай дейди: Ўлик ерлар ишлов берувчидан узоқ бўлган ва сув бормаган ердир. Абу Юсуф бундай дейди: Ўлик ерлар ободонлаштирувчи олдида жарчи бор овози билан чақирган ва ўша ерга энг яқин одамлар ҳам эшитмаган ердир (Мовардий: «Аҳкомус султония» 223 бет). Мовардийнинг фикрича, ўлик ерни тирилтиришда қўшнилар ҳам, узоқдаги одамлар ҳам баробардирлар. Аммо имом Молик эса, ўлик ерга ободонлаштиришга узоқдагиларга нисбатан қўшнилар ҳақлироқ, деб билади. (Мовардий: «Аҳкомус султония» 223 бет).

Ўлик ерни тирилтириш замонавий тилда мелиорация қилиш, дейилади. Унинг асосий юкини кўтаришга давлатлар мутасаддийлик қилмоқда. Бу давлатлар қонунлар ишлаб чиқиш орқали, бу ерларни одамларни мелиорация қилишга тарғиб қилишмоқда, бунинг учун одамларни солиқ ва тўловлардан озод қилиб, проект-тузилмалар яратиб бериб, арзон электр энергиялар билан таъминлаб беришяпти.

Халифа ушбу ўлик ерларни мулк қилиб бериш билан шуғулланади. Бу борада Абу Юсуф амирул мўъминин Ҳорун ар Рошидга хитобан бундай деган: «Ё амирул мўъминин, сиздан куч билан босиб олинган ёки аҳли билан сулҳ тузилган ва бировники бўлмаган, бировнинг қўлида бўлмаган ер ҳақида сўрашди… бас, у ўлик ердир, ким уни тирилтирса ёки у ернинг бир қисмини тирилтирса, ер ўшаникидир. Сиз бундай ерни ўзингиз истаган ва муносиб кўрган кишингизга мулк қилиб беришингиз мумкин, уни ишга ёллашингиз ва шу солиҳдир, деб билганингизча у ерга ҳаракат қилишингиз мумкин. Кимда-ким ўлик ерни тирилтирган бўлса, у ер ўшаникидир. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ – кимда-ким ўлик ерни тирилтирган бўлса, у ер ўшаникидир, фақат имом-халифа ижозати билан, деганлар. Шунга кўра, кимда-ким ўлик ерни халифанинг изнисиз тирилтирган бўлса, у ер уники бўлмайди, чунки уни ўз қўлидан чиқариш ва ўз раъйига мувофиқ ижарага бериш, мулк қилиб бериш халифанинг ҳуқуқидир». (Абу Юсуф: «Хирож» 63-64 бетлар).

Абу Юсуф Абу Ҳанифанинг халифа изнини шарт қилаётганини, одамлар ўртасидаги жанжал ва ихтилофларни, бир-бирларига зарар келтиришларни халифа ажрим қилиши билан изоҳлайди. Кўриниб турибдики, Абу Ҳанифанинг фикри бошқаларникидан кўпроқ мувофиқ ва мақбул бўлмоқда, чунки одамларга очкўзлик, нафс-ҳаво ва эгоизм ҳукмрон бўлиб олган. Изчил ўсиш бўлаётган ҳамда қурилиш ва ободонлаштиришлар ишлари кўпайиши ортидан ўлик ерлар танқислашаётган бир пайтда, «демографик портлаш» даврида низолар келиб чиқиши эҳтимоли кўпроқ бўлмоқда. Шунинг учун, беқарорлик кенг тус олмаслиги учун ободонлаштириш ишини тартиблаштиришга давлат аралашмаса бўлмайди.

Ким бирор ерни тирилтириб, сўнг уни уч йилдан зиёд қаровсиз қолдирса, давлат бундай ерни тортиб олиб, бошқа шахсга беришга қодирдир. Бунга далил Росулуллоҳ с.а.в. нинг

مَنْ أحْيا أرضًا مَيْ ـتةً فهِ يَ لهُ، وَليْس لمُحْتجِرٍ  حَ ٌّ ق بَـعْدَ ثلاثَ سِنينَ

«Кимда-ким ўлик ерни тирилтирса, у ер ўшаникидир. Уч йил ўтгандан сўнг эса, тош қўйиб эгалик қилган кишининг ундан ҳеч қандай ҳаққи қолмайди». (Зайлаий: «Насбур роя» 4\290 бет). Имом Шофеий «Муснад»ида бундай келади: Умар ибн Хаттоб р.а. бундай деди: «Бировнинг ўзи девор урган ергагина ҳаққи бор, ўлик ерни тирилтириш, деганда экин экиш ёки ковлаш ёхуд девор билан ўраш, шу билан бирга, тошлаш, яъни тош ётқизиб ободонлаштириш тушунилади». (Имом Шофеий «Муснад»и 382 бет).

Булардан давлатнинг ишларни назорат қилиши ва тартибга солиши, ерга ким экин экдию ким уни қаровсиз ташлаб қўйганини билиши жуда муҳим экани маълум бўлади ва шуларга муносиб чора кўради. Абдуллоҳ ибн Абу Бакрдан ривоят қилинади: Билол ибн Ҳорис Музаний Росулуллоҳ с.а.в. нинг олдиларига келиб, ул зотдан бирор ерни мулк қилиб беришларини сўради, Росулуллоҳ унга узун-кенг ер бердилар. Умарга волийлик вазифаси юклангач, унга «ё Билол, сизга Росулуллоҳ узун-кенг ер бердилар, Росулуллоҳ биров бир нарса сўраса, ҳеч йўқ деган эмас, сиз эса, қўлингиздаги ерга кучингиз етмайди», деди. Билол «тўғри айтасиз», деди. «Қаранг, ердан кучингиз етганчасини, олиб қолинг, кучингиз етмаганини бизга қайтаринг, биз мусулмонларга бўлишиб берамиз», деди. Билол «Аллоҳ ҳаққи, менга Росулуллоҳ с.а.в. мулк қилиб берган нарсани қайтармайман», деди. Умар «Аллоҳ ҳаққи, албатта қайтарасиз», деди ва ердан обод қилишга ожизлик қилган қисмини олиб, мусулмонларга бўлишиб берди. (Байҳақий: «Сунанул Кубро» 6\146).

Саййидимиз Умар р.а. нинг бундай аралашуви, халифа, давлат раҳбари сифатидаги аралашувдир, бундай ҳатти ҳаракати, унинг иш эгаси сифатидаги ҳуқуқидир, бировнинг мулкини тортиб олиш эмас.

Энди давлатнинг янги ерга эга бўлиши мумкин эмаслигига келсак, қачонки бу жамоат манфаати учун керак бўлса жоиздир. Бир жиҳатдан шундай. Иккинчи жиҳатдан, агар ер шахсий мулк бўлса, эгасига ери эвазига молиявий тўлов бериш билан жоиз бўлади.

Халифалик давлати вазифаларидан бири, ерларни мелиорация қилиш билан ўзи шуғулланишидир. Шунингдек, шахсларни ҳам мелиорация қилишга тарғиб қилиши, баъзи инсонларга муайян ерни мелиорация қилиш учун бериб, ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан таъминлаши ҳам мумкин. Бунинг учун давлат, аввало, айни мелиорация қилинадиган минтақаларга канал ва қувурлар орқали сув етказиб бериши, электр билан таъминлаши, касалхоналар ва транспорт йўллари очиб бериши керак. Умуман, бу каби ишлар айни саҳролашган минтақада ишлашни тезлаштиради, саҳролар кўпайишини камайтиришга ёрдам беради, зеро, бугун иқтисодчиларни ташвишлантираётган муаммолардан бири саҳролар кўпайишидир.

Олтинчи: Вақфларни назорат қилиш ва тартиблаштириш:

Вақф сўзининг луғавий маъноси ҳибс қилиш-тўхтатиб қўйиш. وقف الدار дегани ҳовлини тўхтатиб қўйди, деганни англатади. Бу фақат ғайриоддий луғат дейилади. Масалан,  ح بستُ وأحبستُ тўхтатдим дейди ва бу сўз қуйидаги ҳадисда қўлланган: Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинадики, у Хайбардан бир ерни қўлга киритди ва Набий с.а.в. га бориб, «ё Росулуллоҳ, мен Хайбардан шундай бир ерни қўлга киритдимки, ундай яхши нарсага ҳеч қачон эришмаган эдим, менга нима қил, дейсиз?», дея маслаҳат сўради. Шунда Росулуллоҳ с.а.в. бундай дейдилар:

إنْ شِئْتَ حَبسْتَ أصْلهَا وَتصََّ دقتَ ِا، غيْـرَ أ نَّ هُ  لاَ يـباعُ أصْلهَا، وَلاَ يـبـتاعُ، وَلاَ يُوهَبُ، وَلاَ يورثُ 

«Агар истасангиз, ернинг ўзини ҳибс қилиб, садақа қилсангиз, ана шунда бу ернинг ўзи сотилмайди, сотиб олинмайди, совға қилинмайди, мерос қилиб берилмайди». Абдуллоҳ айтади: Шунда Умар ердан камбағалларга, қариндошларга, қулни озод этишга, мусофирларга, меҳмонларга садақа қилди. Ушбу ерга эга бўлган киши ундан ўзи еса бўлади, у ерга мустаҳкам ўрнашиб олмаган ҳолда ҳамда у ерга маблағ ётқизмаган ҳолда, яхшилик билан дўстига едирса бўлади. (Байҳақий: «Сунанул Кубро» 6\263, «Сунани Насоий» 612 ҳибс қилинадиган нарсалар бўлими).

Вақф истилоҳда аслни-ўзини тўхтатиш ва манфаатини кўпчиликка етказиш, демакдир. Нарсани тўхтатиб қўйган кишини воқиф, дейилади. Тўхтатиб қўйилган нарсани эса, айнул маҳбус, дейилади. Молни вақф қилишнинг турлари кўп. Жумладан, вақфи зуррий (оилавий), вақфи хайрий ва вақфи сабил. Воқиф деб, муайян нарсасини вақф қилган киши бўлиб, у ё ўзининг мулки номидан ёки Аллоҳ Таъолонинг мулки номидан вақф қилади.

Ибн Қудоманинг «Муғанний» номли китобида бундай дейилган: «Салаф ва улардан кейинги аҳли илмларнинг аксари вақфнинг саҳиҳлигига иттифоқ қилганлар. Жобир – Росулуллоҳ с.а.в. нинг асҳобларидан бирортаси давлатманд бўлмаганлар, бироқ вақф қилганлар, деди». (Ибн Қудома: «Муғанний» 6\185).

Қачон мусулмон мусулмонларга бирор нарсани вақф (мутлақ вақф) қилган бўлса, ундан ўзи ҳам фойдаланиши мумкин, чунки у ҳам мусулмонлар жумласидан. Масалан, масжидни вақф қилса, ўзи ҳам у ерда ўқийверади, қудуқни вақф қилса, ўзи ҳам ундан сув ичаверади ва бу омма мулкига киради. Аммо муайян шахсларга, масалан фарзандларига ёки зурриёдига вақф қилган бўлса, у ҳолда, вақф фақат ўшаларга чекланади.

Вақфга қараб турувчи томонга келсак, агар вақф мутлақ бўлмаса, яъни фарзандларига, қариндошларига, зурриёдларига бўлмаса, аввало, унга вақф қилган киши қарайди ёки у тайин қилган киши қараб туради. Вақфга қаровчи томонни белгилашда, «шахс вафот этганидан сўнг мулкни вақф қилинганга кўчишига ёки Аллоҳ Таъолога кўчишига қаралади. Агар вақф қилинганга, деб айтсак, ўша вақф қилинган қараб туради, чунки вақфнинг ўзига ҳам, фойдасига ҳам эга бўлувчи ўшадир. Агар вақфни Аллоҳ учун, десак, унда Аллоҳдан вакил ҳукмдор бўлади ва уни Унинг масрафларига ишлатади, чунки у Аллоҳнинг молидир, унга қаровчи ҳам мусулмонлар ҳукмдори бўлади, масалан, турар жойлар вақфи каби. Турар жойлар, масжидлар ва шу кабилар вақфи эса, ёки чеклаб ва эгаллаб олиш мумкин бўлмаган кишилар вақфига келсак, унга қаровчи ҳукмдор бўлади, чунки унинг муайян қаровчи эгаси бўлмайди. Ҳукмдор ўзидан вакил қилиши мумкин, чунки ҳукмдор вақфга айнан ўзи қарашининг имкони йўқ». (Ибн Қудома «Муғанний» 243\6).

Бундан маълум бўляптики, Ибн Қудоманинг фикрича, уй-жойлар, масжидлар каби чеклаш ва одамлар эгаллаши мумкин бўлмаган вақфларга ҳукмдор, яъни халифа қарайди. Чунки унинг муайян қаровчи эгаси бўлмайди. Ҳукмдор ўзидан вакил қилиши мумкин, чунки ҳукмдор вақфга айнан ўзи қарашининг имкони йўқ. Демак, омма ҳаққи ва омма молига давлат жавобгардир. Умумий мулк мана шу доира ичига киради. Саййидимиз Умар ибн Хаттоб р.а. нинг бундай деганлари ривоят қилинади: «Ким мол ҳақида сўрамоқчи бўлса, менга келсин, чунки Аллоҳ Таборака ва Таъоло мени унга хазиначи ва тақсимловчи қилди». (Ибн Жавзий: «Умар ибн Хаттоб тарихи» 87 саҳифа).

Халифалик давлати, жамоа ноиби ва вакили бўлиб, хазиначи, сарфловчи ва бошқарувчи мақомидадир. Шунингдек, у турли хил мулкларни ҳимоячиси ҳамдир, уларнинг бошқа мулклар билан аралашиб, ҳаққи пасайиб кетишидан сақлаб туради. Давлат шахснинг жамоа мулкини хусусийлаштириб олишига йўл қўймайди ёки давлат шахслар мулкига ҳам эгалик қилмайди, фақат маълум шартлар асосида ва пулини тўлаганидан сўнггина эгалик қилиши мумкин. Масалан, йўл олиб ўтиш ёки жамоа иншоотлари қуриш зарур бўлиб қолганда. Яъни шахс мулки, умумий мулк ва давлат мулкини эҳтиромлаш Халифалик давлати вазифасидир. Фақат истисно ҳоллардагина шариат мулкнинг пули тўланганидан сўнг бошқага ўтишига рухсат берган.

Давлат умумий мулкдан шахсларнинг қўлидан келмайдиган ёки шахслар истамаётган баъзи улкан лойиҳаларни бино қилади. Одамларнинг баъзи улкан лойиҳаларни қуришни истамасликлари табиий, чунки улар катта сармоя талаб қилади. Мана шундай ҳолатда давлат айни лойиҳаларни қуришга ёки маблағини беришга ёхуд уларнинг қурилишини идора қилиб туришга мажбур бўлади, чунки Халифалик давлати инсонларнинг барча ишларини бошқаришга ва ҳаётий ресурслари билан таъминлашга жавобгар. У тараққиётга етакчилик қилади, иқтисодий фаолият оқимини тўғрилаб туради, фойдаланиш кўпроқ қулай бўлиши ҳамда соғлиқни сақлаш талабларига кўпроқ жавоб бериши учун омма тармоқлари манфаатини қулайлаштиради. Масалан, сувнинг тозалигини таъминлаш, денгиз сувини тузсизлантириш, атроф-муҳит ифлосланишини назоратга олиш ва бошқалар каби.

Шахслар қилишни истамайдиган ишлардан асосийлари: оғир саноат, темир йўли қуриш, йўл очиш, аэропортлар қуриш, кўприклар ўрнатиш, улкан тоннеллар қазиш… ва бошқалардир. Мана шу ўринларда Халифалик давлати роли, бўшлиқни тўлдириш ва масъулиятни зиммасига олишдан иборат бўлади ва у шунга лойиқ ҳамдир.

Ушбу мақола орқали исломий юртларнинг бойликлари Ислом Умматига тегишли эканлиги ва уни ҳеч ким ношаръий йўл билан ўзлаштириб олишга ҳаққи йўқ эканлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бугунги кунда бунинг тамоман акси бўлаётганлигини гувоҳи бўлиб турган ҳолида мусулмонлар Исломнинг мумтоз ва адолатли бошқарувига муштоқ бўлиб турибдилар. Шундай бошқарув тезроқ амалда татбиқ бўлишини Аллоҳ Таъолодан сўраб дуо қиламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

11.04.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Форсиев Алихон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кофир Ғарбнинг Шом қўзғолонида қўллаётган режа ва услублари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/