ИСЛОМДАГИ БОШҚАРУВ НИЗОМИНИНГ АЖРАЛИБ ТУРАДИГАН ХУСУСИЯТЛАРИ
ИСЛОМДАГИ БОШҚАРУВ НИЗОМИНИНГ АЖРАЛИБ ТУРАДИГАН ХУСУСИЯТЛАРИ
- Ислом Аллоҳ Таоло томонидан юборилган ваҳи эканлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун у татбиқ этилган пайтда жамиятга осудалик ва хотиржамлик бахш этади. Унинг шариатига амал қилиш ибодат бўлгани учун, қолаверса Холиқ бандаларнинг аҳволини ва эҳтиёжларини билувчироқ экани учун у татбиқ этилиши лозим. Унинг шариати олдида барча одамлар, кучлилари ҳам, заифлари ҳам, бойлари ҳам, камбағаллари ҳам тенгдир. Башар томонидан ишлаб чиқилган тубан қонунлар эса шу қонунларни ишлаб чиққанларга ён босади. Шунинг учун бу тубан қонунлар башар ўртасида нуфуз эгаларига манфаатига хизмат қилиш билан ажралиб туради. Ишлар жилови қўлларида бўлган кимсаларнинг истаклари ва интилишлари фойдасига доим ўзгариб тургани учун бу қонунлар беқарорликка ҳам сабаб бўлади.
- Ислом башар билан уларнинг камолдан қосир бўлган табиатларини ҳисобга олиб муомалада бўлади, улардан хато юз бериши кутиладиган иш деб ҳисоблайди. Шунинг учун хато юз беришидан олдин ҳам, кейин ҳам шу табиатни ҳисобга олиб муомалада бўлади. Хатолар қасддан воқе бўладими, ёки билмасданми, ҳеч фарқсиз шу табиат билан муомалада бўлади. Ислом жамиятни фазилат ҳукм сурадиган, разолат эса улоқтириб ташланадиган жамият қилиб шакллантиришга ҳаракат қилди. Бу жамиятда тақво ҳимоя омилини ташкил қилади. Бундан ташқари Исломда одамларни хатолардан тийиб қўядиган, хато йўлга тушишган бўлса шу хато бўйича уларни муҳосаба қиладиган қатор ҳукмлар ва жазо чоралари ҳам мавжуд. Башар ишлаб чиққан тубан низомлар эса жамиятни ҳимоя қиладиган чораларни олдиндан кўрмасдан, фақат қачонки жиноий ишлар қилинганидан кейин муҳосаба қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш билангина чекланиб қолди. Олдини олиш чораларини кўриш у ёқда турсин, балки бу тубан қонунларга таянадиган мамлакатларда топқирлик жазодан қутилиб қолиш учун асосан шу қонунларда ўйин қилишдан иборат бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам уларда адвокатлик ҳунари кенг тарқалди, юрист маслаҳатчилар кўпайганидан кўпайди ва қонунга қарши ҳийлайи найранг қилиш бу мамлакатлардаги ҳар бир эксперт учун фойда келтирадиган бир тижоратга айланди.
- Одатда энг хатарли хато ҳокимлар, давлат масъуллари ва турли давлат идораларининг одамлар ишларини бошқаришда ва давлат ишларини юргизишда қиладиган хатоларидир. Бу нарса уларга ишониб топширилган ҳокимиятдаги бир тажовуз ҳисобланади. Тажовузлар ва хатолар жавобгарлигидан қутилиб, «сувдан қуруқ чиқиш» учун низом ва унинг қонунларига ҳам тажовуз қилиниб уларни бузиб, ўзгартирилиши ҳам мумкин. Бу эса энг хатарли тажовуздир. Чунки у низомни фасодга айлантириб, уни лаёқатидан, қонунийлигидан ҳамда унга ишонадиганларнинг ва эргашадиганларнинг ҳурматидан маҳрум қилади. Тажовуз низом ҳукмларини ёмон татбиқ этишдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Бунинг оқибатида давлат ва унга қўшилиб фуқаролар ҳам бузилади. Шунинг учун ҳам Ислом бундай тажовузларга йўл қўймаслик, улардан сақланиш, тажовузлар юз берган тақдирда уларни муолажа қилиш йўлларини аниқ кўрсатиб берди. Натижада амри маъруф ва наҳи мункарга тааллуқли шаръий ҳукмларга амал қилиш учун шўро мажлисидаги Уммат вакиллари орқали Уммат томонидан ёки давлатдаги сиёсий партиялар томонидан давлат масъулларини сўроқ-саволга тутиш, уларни муҳосаба қилиш масъулияти пайдо бўлди.
- Фуқаролар билан ҳокимлар ўртасида келишмовчилик юз берса иш ҳокимларга шариатга амал қилиш мажбуриятини юклайдиган маҳкаматул мазолимга оширилади. Зеро у давлатдаги энг олий қозилик ҳокимиятидир. Бу маҳкама устидан фақат Аллоҳ Таолонинг шариатигина ҳукмрон бўлади, бошқа ҳеч ким ҳукмрон бўлолмайди. Бу маҳкама ўз ишида Аллоҳ Таолонинг:
فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» [Нисо 59]
деган қавлига таянади.
Тубан низомлар барбод бўлди, фасод бўлгани учун ҳамма соҳани бузди. Бу низомлар оламнинг қайси жойида бўлмасин ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий жиҳатдан бир кризисдан чиқиб ундан каттароқ бўлган бошқа бир кризисга кирмоқда. Шунинг учун даъватни кўтариб чиқаётганлар Халифалик давлатидан иборат Ислом белгилаб берган бошқарув низомини вужудга келтириш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилишлари ва бу низомни оламга башарни бошқаришга яроқли бўлган бирдан бир намуна сифатида тақдим қилишлари лозим.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми