| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг ҳижрий 1447 йил 26 робиуссоний, милодий 2025 йил 18 октябр шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган нутқи

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг ҳижрий 1447 йил 26 робиуссоний, милодий 2025 йил 18 октябр шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган нутқи

By htadmin
25.10.2025
0
Share:

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг ҳижрий 1447 йил 26 робиуссоний, милодий 2025 йил 18 октябр шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган нутқи

Ҳукуматнинг олтин муомаласини бошқаришдан ожизлиги ва бунинг Судан валютасига таъсири

2011 йили Жанубий Судан ажралиб чиққач, Судан ўзининг нефть экспортларининг 75 фоизидан ортиғини йўқотди. Шу туфайли, бу йўқотишларни қоплаш ва қўшимча валюта тушумларини таъминлаш мақсадида олтин асосий муқобил манба сифатида кўзга ташланди. Аслида, 2008 йилдан бошлаб юртда олтин қазиб олиш ишлари жуда кенгайди. Натижада, Суданнинг олтин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсиб борди ва 2024 йилда 73,8 тоннага етди. Бу кўрсаткич билан у Африкада бешинчи ўринни эгаллади. (Ал-Жазира нет). Бироқ бу улкан ишлаб чиқаришдан на давлат, на халқ манфаат кўрди. Аксинча, ундан тушаётган фойда маҳаллий ва хорижий компаниялар ҳамда айрим шахслар томонидан талон-торож қилинмоқда. Ҳатто халқ анъанавий усуллар билан қазиб олаётган олтин ҳам манфаатдор доиралар ва айрим компаниялар томонидан сотиб олиниб, яширинча юртдан олиб чиқиб кетилмоқда. Бу ҳақдаги сўзларимизни исботлаш мақсадида биз Судандаги энг йирик олтин конларидан айримларини (санаш учун эмас, балки мисол тариқасида) келтириб ўтамиз ва ҳукуматнинг мазкур конларга нисбатан қандай муносабатда бўлаётганини таҳлил қиламиз:

Ушбу конлардан бири Жабал Омир олтин кони. Жабал Омир тахминан Фашир шаҳридан 100 километр шимолда жойлашган бўлиб, Рейтер ахборот агентлиги маълумотига кўра, ушбу коннинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 50 тоннани ташкил этади. Бу кўрсаткич уни Африка қитъасидаги учинчи йирик олтин кони мақомига олиб чиқмоқда. Бироқ ҳукумат ушбу кон устидан назорат ўрнатмади, аксинча уни қуролли гуруҳлар томонидан талон-торож қилинишига йўл қўйди. Охир-оқибат, 2017 йилда бу кон Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ва Россиянинг «Вагнер» каби хусусий ҳарбий компаниялари тасарруфига ўтди.

Тўғри, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига қарашли «Жунайд» компанияси 2021 йилда Жабал Омир олтин конини ҳукуматга топширганини расман эълон қилди. Бироқ, кон амалда шу кунгача ҳамон ўшаларнинг назоратида қолмоқда.

Суданнинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳасал кони улушининг 60 фоизи суданлик «Ариаб» компаниясига, қолган 40 фоизи эса мисрлик тадбиркор Нажиб Савирисга қарашли «La Mancha Resource» компаниясига тўғри келади.

Суданнинг шимолида, Миср билан чегара яқинида жойлашган «14-блок» олтин кони, «Миас Санд лойиҳаси» номи билан ҳам маълум. Ушбу коннинг мулкий улушлари қуйидагича тақсимланган: Австралиянинг «Perseus» компанияси 70 фоиз, Судан ҳукумати 20 фоиз, ҳамда «Миас» номли маҳаллий компания 10 фоиз.

Ал-Жазира нет сайтида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Жабал Омир кони ва Жанубий Дарфурда жойлашган яна ўндан ортиқ бошқа конлардан қазиб олинаётган олтин яширин йўллар орқали Чадга олиб ўтиляпти. У ерда «Чад олтини» сифатида расмий ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, кейинчалик Амирликлар давлатига экспорт қилиняпти. Судандан олтинни яширинча олиб чиқиш операцияси Инқоз режими давриданоқ шаклланган, ҳукуматдаги нуфузли шахслар иштирок этадиган кенг қамровли тизимдир. Олтин асосан Хартум халқаро аэропорти ва юртдаги портлар орқали яширинча хорижга ташиб кетиляпти. Шунингдек, армияга қарашли айрим компаниялар ва давлат хавфсизлик хизматига боғлиқ баъзи тизимлар ҳам олтин қазиб олиш билан шуғулланяпти, уларнинг даромадлари давлат ғазнасига тушмайди.

Судан армияси билан Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасида бошланган уруш юрт иқтисодиёти ва бошқа соҳаларга оид инфратузилманинг асосий қисмини вайрон қилди, экспорт фаолияти тўхтади. Экспорт эса давлат хазинасига доллар каби «қаттиқ валюта» тушумларини таъминлаб келаётган эди. Бунинг оқибатида, маҳаллий валюта — Судан жунайҳи — АҚШ доллари ва бошқа хорижий валюталарга нисбатан ўз қийматини тезлик билан йўқота бошлади. Бу эса, уруш туфайли аллақачон тоқат қилиб бўлмас даражада оғирлашган одамлар ҳаётига янада оғир зарба бўлди — қашшоқлик ва муҳтожлик ортиб борди, касаллик ва очлик эса кенг тарқалди.

Иқтисодий таназзулни тўхтатиш мақсадида, 2025 йил 20 август, чоршанба куни, бош вазир Камил Идрис раҳбарлигида иқтисодий фавқулодда ҳолатлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Судан ахборот агентлиги хабарига кўра, йиғилишда иқтисодий жараёнларни тартибга солишга қаратилган бир қатор қарорлар қабул қилинган. Улар орасидан асосийларини қуйида келтириб ўтамиз:

1 –Ҳужжатсиз равишда олтин сақлаш ёки унга эгалик қилиш иши қонунан контрабанда жинояти ҳисоблансин.

2 –Олтинни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида экспорт жараёнларини мунтазам равишда қатъий кузатиб бориш белгилансин.

3 –Олтинни харид қилиш ва уни ички бозорда реализация қилиш ҳуқуқи фақатгина давлат томонидан белгиланган махсус идора орқали амалга оширилиши шарт қилиб қўйилсин.

Булардан бошқа қарорлар ҳам қабул қилинган бўлиб, барчасидан умумий мақсад олтин соҳасини тўлиқ давлат назоратига олиш ва ноқонуний айланмани чеклашдан иборат бўлди. Бироқ ушбу қарор амалда бузилди. 2025 йил 12 октябр куни Порт-Судан шаҳридаги вазирликлар мажмуасида бўлиб ўтган расмий йиғилишда Судан Марказий банки раиси Бурайи Сиддиқ «олтинни экспорт қилиш ҳуқуқи фақат ва фақат Судан Марказий банкига тегишли бўлсин» деган қатъий талаб қўйди. Бу талаб мажлисда кескин тортишувлар билан қаршиланди. Марказий банк раиси Бурайи олтинни фақат Марказий банк орқали экспорт қилишга оид ўз позициясида қатъий турди. Аммо олтин экспорт қилувчи компаниялар вакиллари тўғридан-тўғри — Марказий банк воситачилигисиз экспорт қилиш ҳуқуқини талаб қилишди. Молия вазири Жибрил Иброҳим ҳам шу компаниялар позициясини қўллаб-қувватлади. Ана шунда сўнг Марказий банк раиси йиғилишдан норози ҳолда чиқиб кетди. Бу эса эртаси куни унинг лавозимидан озод этилишига сабаб бўлди. Бурҳон уни ишдан бўшатиш ва унинг ўрнига Омина Мирғанийни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарди. Шундай қилиб, Омина Мирғаний Судан тарихида бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди. Бироқ ҳукуматнинг олтин билан боғлиқ сиёсатидаги асл муаммо ҳануз давом этмоқда. Жумладан:

а)   Йирик олтин конлари шахслар ва хусусий компаниялар ихтиёрига топширилди. Бу эса давлатни ўзининг табиий бойликларидан маҳрум қилди, уларни бир сиқим шахсларга мулк қилиб берди.

б)   Қазиб олинган олтиннинг аниқ миқдорини аниқлаш ҳамда уни давлат назоратига олишдаги имконсизлик ҳалигача жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;

в)   Қазиб олинган олтинга нисбатан давлат сиёсатларидаги ўзаро зиддиятлар, жумладан, харид нархини белгилаш, сотиб олувчи субъектни аниқлаш ҳамда бозорни монополлаштиришга оид қарама-қарши ёндашувлар, ушбу бойликнинг хорижга, хусусан Миср, Амирликлар ва Чад каби қўшни давлатларга ноқонуний йўллар билан олиб чиқилиши ҳолатларини янада кучайтирди.

г)   Анъанавий тарзда амалга оширилаётган, аммо яширинча олиб чиқиб кетилаётган кончиликдан ҳеч қандай фойда олинмаяпти. Эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган олтиннинг тахминан 70 фоизи ана шу анъанавий кончилик ҳиссасига тўғри келади, бу эса яширинча олиб чиқиб кетилаётган олтин миқёси нақадар катта эканини очиқ кўрсатади.

Олтин масаласи миллий валюта билан узвий боғлиқ экан, Судан жунайҳи қийматининг емирилиши муаммосини бир қанча омиллар асосида хулоса қилиш мумкин. Уларнинг энг муҳими қуйидагилардан иборат:

1 –Судан жунайҳининг қиймати олтин ва кумушга эмас, балки АҚШ долларига боғлаб қўйилган;

2 –Олтин ёки товарлар билан қопланмаган янги валюта босиб чиқариш инфляция даражасининг ошиб боришига, оқибатда Судан жунайҳининг қадрсизланишига олиб келмоқда.

3 –Контрабанда ва сиёсий беқарорлик туфайли экспорт салоҳияти паст даражада қолмоқда. Ваҳоланки, Судан улкан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бой маъдан ресурсларига эга бўлиб, бу салоҳият уни дунёдаги энг бой давлатлар қаторига қўшиш учун етарли асос бўла олар эди.

4 –Судан буғдой, дори-дармон, нефть маҳсулотлари ва бошқа кўплаб асосий эҳтиёжларини импорт қилишга таяниб қолган. Бу эса доллар талабининг кескин ортишига, Судан жунайҳининг эса қадрсизланишига сабаб бўлмоқда. Маҳаллий валютанинг тўхтовсиз емирилиб бораётганлиги аҳолини, айниқса тадбиркорларни унга нисбатан ишончини йўқотди. Улар ўз жамғармаларини инфляциядан ҳимоя қилиш мақсадида доллар ёки олтин билан сақлашни афзал кўрмоқда. Бу эса ўз навбатида доллар курсининг янада кўтарилишига ва маҳаллий валюта қадрининг пасайишида давом этишига олиб келмоқда.

Бу — ҳукуматнинг олтин ва миллий валюта (Судан жунайҳи)га нисбатан муносабатидаги ҳақиқий манзарадир. Айни муносабатда парокандалик ва муаммолар ечими бўйича аниқ йўналишнинг йўқлиги яққол кўзга ташланади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари, Умматимиз олдидаги ўз масъулиятимиздан келиб чиқиб, ушбу масала бўйича Ислом ақидасига суянган ҳолда, мукаммал ва туб ечимларни таклиф этамиз ва қуйидагиларни баён қиламиз:

Биринчи: Олтин конлари, айниқса ишлаб чиқарилиши узлуксиз давом этадиган — жумладан, Судандаги олтин конлари ҳақида сўз кетганда тилга олинган конлар — умумий мулк ҳисобланади. Шу боис, уларни компанияларга ёки алоҳида шахсларга мулк қилиб бериш шаръан мутлақо ножоиз, чунки бундай конлар бутун Умматнинг ҳаққи ҳисобланади. Термизий Абяз ибн Ҳаммалнинг бундай деганини ривоят қилади:

«أنَّهُ وَفَدَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ ﷺ فَاسْتَقْطَعَهُ الْمِلْحَ فَقَطَعَ لَهُ، فَلَمَّا أَنْ وَلَّى قَالَ رَجُلٌ مِنْ الْمَجْلِسِ: أَتَدْرِي مَا قَطَعْتَ لَهُ؟ إِنَّمَا قَطَعْتَ لَهُ الْمَاءَ الْعِدَّ. قَالَ: فَانْتَزَعَهُ مِنْهُ»

«У киши Росулуллоҳ ﷺ ҳузурига элчи сифатида келиб, ундан туз конини ажратиб беришни сўради. Росулуллоҳ ﷺ унга бу ерни ажратиб бердилар. Лекин у кетмоқчи бўлганида мажлисдаги бир киши: «Сиз унга нимани ажратиб берганингизни биласизми? Сиз унга доимий сув манбаини бердингиз», деди. Шу сабабли Росулуллоҳ ﷺ бу ерни ундан қайтариб олдилар». «Доимий мол» дегани — тўхтамайди деганидир. Яъни Росулуллоҳ ﷺ унга мунтазам равишда ишлаб чиқариладиган конни мулк қилиб берган эдилар. Чунки туз кони ҳам, тўхтовсиз оқадиган сув манбаидек, маъдан ҳисобланади. Олтин кон-захиралари ҳам худди шундай. Ҳукумат унинг ҳатто бир қисмини ҳам компанияларга мулк сифатида беришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Компанияларга олинган олтин устидан ҳеч қандай мулкдорлик ҳуқуқи берилмайди. Бу билан барча олтин давлат тасарруфига ўтиб, унинг Уммат манфаати йўлида сарфланиши кафолатланади.

Иккинчи: Аслида Ислом давлатининг пул бирлиги олтин ва кумушга асосланган бўлиши керак. Росулуллоҳ ﷺ маълум вазндаги рум динори ва форс дирҳамини Ислом давлатида расмий пул сифатида қабул қилганлар. Кейинчалик, исломий динор 4.25 грамм олтин, дирҳам эса 2.975 грамм кумуш вазнида зарб этилди. Аммо АҚШ президенти Ричард Никсон долларни олтинга боғлиқликдан чиқариш қарорини қабул қилганидан сўнг, доллар бутун дунё молиявий тизимининг асосий валютасига айланди. Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тайёрланган Халифалик давлати дастури лойиҳасининг 167-моддасида бундай келган: «Давлатнинг пуллари зарб қилинган ёки зарб қилинмаган ҳолдаги олтин ва кумушдан иборатдир. Давлатнинг олтин ва кумушдан бошқа пули бўлиши мумкин эмас. Давлат олтин ва кумуш ўрнига бошқа моддадан пул чиқариши мумкин, шу шарт биланки, давлат хазинасида ўша пул баробарида олтин ва кумуш бўлиши керак. Яъни давлат мис, бронза, қоғоз ёки бошқа моддалардан пул чиқариб, агар бу пулнинг олтин ва кумушдан тўлиқ муқобили бўлса, уни ўз номидан зарб қилиши мумкин».

Нега биз айнан олтин ва кумушни асос қилиб олдик? Чунки Ислом ушбу икки қимматбаҳо металлни ўзгармас шаръий аҳкомлар билан боғлади. Масалан, дия учун 1000 олтин динор белгилади; шунингдек, ўғрилик жиноятида қўлни кесиш ҳукми ҳам камида чорак динордан ошган ўғриликка қўлланилади. Исломда молиявий муомалаларнинг закоти ҳам олтин ва кумуш асосида белгиланган. Аслида, Исломда зикр этилган барча молиявий муомалалар олтин ва кумуш асосида юритилган.

Учинчи: Судан — олтинга бой ўлка. Агар у миллий валюта асосини олтинга боғласа, ундаги пул дунёдаги энг барқарор ва қийматли валюталардан бирига айланади. Чунки у ўзидан келиб чиққан, ички қийматга эга, ташқи таъсирлардан холи валюта бўлади. Бундай валюта қиймати доимий сақланади, эҳтимол, бироз камайиши ёки кўпайиши мумкин, аммо ҳеч қачон ҳозирги Судан жунайҳи каби қадрсизланиб, кун сайин емирилиб бормайди. Агар давлат шариат аҳкомлари асосида олтин билан муомала қоидаларини татбиқ этганида ва ҳозирча исроф бўлаётган олтин даромадларидан тўғри фойдаланганида, бундай мураккаб иқтисодий ҳолат юзага келмас эди. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ

«… وَفِي الرِّكَازِ الْخُمُسُ»

«… Ва рикозда (топилма хазинада) бешдан бири давлатникидир». Бу ҳукмга кўра, тугамайдиган манбали конларни давлат назорат қилиши ва Уммат манфаати учун бошқариши лозим. Шахслар томонидан қазиб чиқарилган хазиналарга келсак, давлат уларнинг бешдан бир қисмини олади.

Тўртинчи: Бундай туб ечимларни қўғирчоқ давлат эмас, балки фақат мабдага асосланган ва ҳақиқий маънода мустақил давлат амалга ошира олади. Чунки бугунги қўғирчоқ давлатлар бойликларимизни талон‑торож қилиш, халқни қашшоқлаштириш ва Уммат бирлигини бўлиб ташлаш орқали уни заифлаштириш сиёсатини олиб бораётган кофир мустамлакачининг буйруқларига итоат этмоқда.

Эй Судан аҳли!

Сизнинг нажотингиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан жиддий ҳаракат қилишдадир. Зеро, Халифалик Роббингизни рози қилади, сизга йўқотган куч-қудратингизни қайтариб беради ва ушбу давлат соясида Аллоҳ Таоло юртимизга ато этган барча неъматлардан тўла баҳраманд бўлган ҳолда ҳаёт кечирасизлар.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа Иттифоқи давлатларининг позициялари яҳудий вужудига ва унинг минтақадаги тажовузкорлигига қанчалик таъсир қилади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия мустамлакачилар билан малайлар зулми ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ Сурияда ИШИДни тугатганидан сўнг қандай сиёсат олиб боради?!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/