Ҳизб ут-Таҳрир уюштирган кампанияни фитна тарқатиш, дея туҳмат қилган диний идора ходимига раддия
“Инсоннинг ноқис конституциясига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!” номли кампания доирасида
Ҳизб ут-Таҳрир уюштирган кампанияни фитна тарқатиш, дея туҳмат қилган диний идора ходимига раддия
بسم الله الرحمن الرحيم
Маълумки, Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон вилояти томонидан “Инсоннинг ноқис конституциясига – ЙЎҚ! Қуръон ва Суннат асосидаги дастурга – ҲА!” номли кампания ўтказиляпти. Ушбу кампания 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган янги конституцияни қабул қилиш борасидаги референдумга қатнашиш шаръан ҳаром эканлиги ва умуман мусулмон аҳолига динни ҳаётдан ажратишга асосланган куфрий демократик конституцияни татбиқ қилиш улкан хиёнат ва жиноят эканлигини умматга ёритиб беряпти. Аммо Ўзбекистондаги диний идоранинг айрим вакиллари томонидан ушбу кампания доирасида эълон қилинаётган мақолалар ва бошқа материаллар ҳеч бир далилсиз гапирилган гаплар, деган иддаолар янграмоқда. Ваҳоланки, бунга Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмосидан жуда кўп далиллар мавжуд. Улар субути ҳам, далолати ҳам қатъий бўлган далилларки, уларни на таъвил ва на рад қилишнинг мутлақо иложи йўқ. Зеро, уларни инкор этиш куфр бўлганидек, ҳавои нафсга ёки кимларнингдир буюртмасига кўра таъвил ва талқин қилиш айни фосиқликдир. Масалани янада ойдинлаштириш мақсадида улардан айримларини келтириб ўтамиз. Аллоҳ Таоло дейди:
﴿ فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾
– “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
﴿ أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ ﴾
– “Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир”. (Аъроф:54)
﴿ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ ۚ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴾
– “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У Зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. (Юсуф:40)
﴿ وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا ﴾
– “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган – буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди”. (Аҳзоб:36)
Ушбу оятлар ва бу хусусда келган бошқа далиллар мажмуаси фақат бир нарсага, яъни ҳукм қилиш ва қонун чиқариш ҳуқуқи ёлғиз Аллоҳ Таолонинг ҳаққи ва Унинг Улуҳият (Илоҳлик) сифатларидан бири эканига очиқ-ойдин далолат қилади. Бу ҳар бир мусулмон учун шундай бирламчи ҳақиқатки, уни билмаган кимса Шариат наздида ҳеч қачон маъзур ҳисобланмайди. Буни билиш учун кўп нарса шарт эмас. Буни англаш учун озгина ақл ва бир чимдим инсофнинг ўзи кифоя.
Бундай ҳақиқатдан огоҳ этишни мусулмонлар ўртасига тафриқа ва фитна солиш, деб талқин қилиш нафақат жоҳиллик, балки динни сотиш ва фитнанинг ўзгинасидир. Келинг, бунинг тафсилотига бироз тўхталайлик. Масалан, ярашмайдиган ҳатти-ҳаракатлари билан турли муҳокамаларга нишон бўлиб турадиган имомлардан бири чиқиш қилиб, бошлиқларни рози қилиш, мусулмонлар оммасини ҳақдан чалғитиш мақсадида бир қанча китоблардан иқтибос ва ривоятлар келтирди. Бу кимса ўз гапларини дастаклаш йўлида келтирган далиллар аслида мусулмонлар байъати билан иқтидорга келган ҳамда фақат Аллоҳнинг шариати билан иш кўрадиган Халифа (Имом, Султон, Амирул муъминин)ларга итоат қилиш, шунингдек, уларнинг бошқаруви нақадар шарафли экани ҳақида бўлиб, уларнинг ҳозирги раҳбарларга, яъни имомнинг чиқишида шаръий бошлиқлар номи билан бир қаторда тилга олинган подшоҳ, президент кабиларга мутлақо алоқаси йўқ. Негаки, бугунги кунда Ислом ва мусулмонларга асло алоқаси бўлмаган, кофир Ғарб томонидан аёвсиз қатлиомлар сўнгида мажбуран тиқиштирилган, турли найранг ва ёлғон ташвиқотлар билан олиб борилаётган мустамлакачилик сиёсати ҳамда унинг юртимиздаги ижрочилари фаолияти мазкур дин “пешво”си томонидан келтирилган иддаоларнинг бутунлай аксини ифодалайди. Ахир, ҳозирги малай ҳукуматчаларни Росулуллоҳ ﷺга ўринбосар бўлиб Ислом машъалини олам узра баланд кўтарган, инсониятни турли дин ва тузумлар зулму зулматларидан Ислом нури ва адолатига олиб чиққан, мусулмонларга қалқон бўлиб, кофирлар қалбига қўрқув солган ва уларнинг зулм империяларини парчалаб ташлаган Рошид Халифаларга таққослаш нақадар разилликдир!!!
Кошки бу кимса шу билан чекланганда эди! Аксинча, у ҳеч ким, ҳатто динимиз душманлари ҳам айтмаган катта бир туҳматга журъат қилди. Эмишки, саҳобаи киромлар ҳам демократияга риоя қилишган экан. Эй Аллоҳим, бу бўҳтонга Ўзинг гувоҳсан!
Бундай иддао ва туҳматлардан сўнг Ислом билан демократия орасидаги фарққа яна бир бор қисқача тўхталиш зарурати туғилди. Демократия қуйидаги асосларга қурилади:
Ҳокимият халқникидир. Қонунларни Яратувчи эмас, халқ чиқаради, яъни ҳалол-ҳаром, яхши-ёмон, тўғри-нотўғри, жиноят ва жазони халқ белгилайди. Исломда эса, буларнинг бари Аллоҳнинг ҳаққидир.
Демократия чақирадиган эркинликлар (эътиқод, сўз, мулк ва шахс эркинлиги) ҳақидаги фалсафа айни фасоднинг уясидир. Эътиқод эркинлиги мусулмон одамга ўз динидан қайтиб, муртад бўлишини таъминлаб, уни қонунлар билан ҳимоя қилади. Сўз эркинлиги оғзига келганини гапириш ва ҳар қандай муқаддас қадриятларга тил текизиш, турли фитна-фасодларни тарқатиш ҳуқуқини беради. Муртад Салмон Рушдий каби кимсаларнинг демократик қонунлар ҳимоясида яшаб келгани бунга яққол далилдир.
Маст қилувчи ичимлик, тўнғиз гўштининг ва ҳоказоларнинг эркин савдода айланишини таъминлайдиган ва рибога асосланган бозор иқтисодиёти демократиядаги мулк эркинлигига мисолдир.
Бугун жамиятимизда ЛГБТ, феминизм, гендер тенглиги, аёллар эмансипацияси сингари бузуқ тушунчалар тарқатаётган фисқу фасодлар демократиядаги шахс эркинлигининг илк нишоналари бўлиб, улар оила қадрияти инқирози, маҳрамлик тушунчаларининг барҳам топиши, бир жинс вакиллари орасидаги никоҳ ва ҳоказолар каби аччиқ меваларларга замин тайёрлайди.
Шунга биноан, демократия ўз асослари, принциплари, қонунлари, кўтариб чиқаётган шиорлари, муқаддас санаётган эркинликлари, хуллас асослари ва улардан келиб чиққан нарсаларида Исломга бутунлай зиддир. Аллоҳ ва Росули, саҳобаи киромлар, салафи солиҳлар ва барча холис мусулмонлар демократия чиркинликларидан покдир. Зотан, Аллоҳ нозил қилган пок Шариат билан одамлар томонидан тузилган қўлбола тузумлар орасидаги фарқ Яратувчи билан яралмиш ўртасидаги тафовут кабидир. Аллоҳ Таоло дейди:
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِالذِّكْرِ لَمَّا جَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ ﴿٤١﴾ لَّا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ ۖ تَنزِيلٌ مِّنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ ﴿٤٢﴾
– “Албатта ўзларига Эслатма – Қуръон келган вақтда унга кофир бўлган кимсалар (қаттиқ азобга йўлиқурлар). Шак-шубҳасиз у азиз – қудратли Китобдир. Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб, уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду-сано эгаси томонидан нозил қилингандир”. (Фуссилат:41-42)
Демак, Китоб ва Суннат ўрнига демократик принципларга асосланган конституция тузиш ёки унинг ислоҳоти референдумида иштирок этиш Аллоҳнинг илоҳлик сифати бўлган қонун чиқариш ҳуқуқига тажовуз қилиш ёки шу маънодаги тоғутий даъвога кўмаклашишдан ўзга нарса эмас. Бу бизнинг раъйимиз эмас, балки Исломнинг қатъий ҳукмидир.
Шу ўринда демократия ва секуляризм куфрига Ислом тўнини кийдирмоқчи бўлаётган кимсаларга ўхшаш саллали ходимлар ўз иддаоларига асос қилишга уринаётган Исломдаги шўро тушунчасига тўхталиб ўтмоғимиз лозим кўринади. Дунёда мавжуд фикрлар ушбу тўрт қисмдан бирига дохилдир:
Биринчи: Ташриий, яъни қонунчиликка доир фикрлар. Уларнинг асоси шўро эмас, шаръий далилдир.
Иккинчи: Бирон иш ёки нарсанинг таърифига доир фикрлар. Уларнинг шарти ўша таърифланаётган нарсани тўла ўз ичига олмоғидир. Бунда ҳам шўрога ҳеч қандай ўрин йўқ.
Учинчи: Ихтисос эгаларигина тушунадиган соҳага доир фикрлар. Бунда кўпчиликнинг эмас, фақат ўша соҳа эгаларининг фикри эътиборга олинади.
Тўртинчи: Бажариладиган бирор ишга олиб борувчи фикр.
Агар диққат билан қарасак, булардан учтаси шўро орқали ҳал қилинадиган нарсалар эмаслиги ва улардан биттасидагина шўрога тавсия қилинганини кўрамиз.
﴿ وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْرِ ﴾
– “Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг!” (Оли Имрон:159)
﴿ وَأَمْرُهُمْ شُورَىٰ بَيْنَهُمْ ﴾
– “Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур”. (Шуро:38)
Булардан маълум бўладики, қонун чиқариш, жумладан асосий қонун бўлмиш конституция тузиш ёки унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ишлари юқорида таъкидлаганимиздек, Яратувчининг улуҳият сифатларидан бирини ўзиники қилишга уринишдан ўзга нарса эмас. Бундай уриниш ёки унга чақириш, қўллаб қувватлаш ва иштирок этиш қасддан содир этилса куфр, агар бирор манфаатни кўзлаб ёки тазйиқ, босим каби мажбурлов остида ёхуд жоҳиллик ва нодонлик туфайли бўлса, фосиқликдир. Биз бу ҳақиқатларни аниқ англаб, унга қарши қадам босиш нақадар хатарли ақидавий масала экани жиҳатидан баён қилмоқдамиз. Албатта, фитна чиқариш мақсадида эмас. Аллоҳ Таоло дейди:
﴿ قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾
– “Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман””. (Юсуф:108)
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
“ كلا واللَّهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالمَعْرُوفِ ولَتَنْهَوُنَّ عَنِ المُنْكَرِ، ولتأخذُن على يد الظالم، ولَتَأْطُرُنَّهم عَلى الحَقِّ أطْرًا، ولتقصرنه على الحق قصراً، أوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّهُ بِقُلُوبِ بَعْضِكم عَلى بَعْضٍ، ولَيَلْعَنَنَّكم كَما لَعَنَهُمْ “
«…Йўқ, Аллоҳга қасамки, албатта маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, золимнинг қўлини тутиб, уни ҳаққа мажбуран қайтарасиз, акс ҳолда, Аллоҳ бирингизнинг касофатига бошқангиз қалбини қорайтириб юборади, сўнг уларни лаънатлаганидек сизларни ҳам лаънатлайди».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
28.04.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми