“Ҳизб ут- Таҳрир ёлғони” номли мақолага раддия

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
“Ҳизб ут- Таҳрир ёлғони” номли мақолага раддия
Шу кунларда, бутун олам бўйлаб, Исломнинг давлат сифатида бўй кўрсатишига куфр аҳли имкон қадар қаршилик қилиб келишмоқда ва бу хақида бир неча турли мақолалар бериб бормоқдамиз. Ва хозир буни ортиқча изохлаб ўтишнинг кераги йўқ, чунки хозирги айтмоқчи бўлганимиз, куфрнинг бу харакатига, баъзилари билган холда, баъзилари билмаган холда ёрдам бераётган мусулмон олимлари, дин раҳнамолари тўғрисида озгина сўз айтмоқчимиз.
Бизнинг ўша диний раҳнамолардан норозилигимиз сабаби, улар Ҳизб ут – Таҳрир номига, унга умуман алоқаси бўлмаган гапларни айтишиб, айблашликка харакат қилишмоқда. Ва бунинг натижасида эса, авом халқнинг онги пасайиб, ақл ишлатиб Исломни ўрганиб ва Ҳизбдан ибрат олиши керак бўлган уммат, бунинг акси, дилларни ўлдирадиган сериаллардан ёки турли фасодларга тўла бўлган радиолардан ибрат олаётган ва ундаги манзараларга ёхуд маълумотларга тақлид қилувчи бир тўда одамлар уюмига айланиб бормоқда. Умматга уларнинг устидаги сиёсий зўравонликни, зулмларни Исломий қараш билан очиб, кўрсатиб бериши керак бўлган олимлар эса юқоридаги ишни, яъни сиёсий Ислом билан шуғулланганларни танқид қилиш билан овора бўлмоқдалар. Умматни эса, устидаги куфр тузуми истаганича хорлаб, тубанлик томон судраб кетмоқда. Бу холат Ўзбекистонда, Каримовнинг Исломга нисбатан нафрати аввалдан бўлганлиги сабабли, ташкил қилаётган давлатига озгина куч тўплаб олгани захоти, Исломга қарши, хусусан Ислом даъватида мисли кўрилмаган натижаларга эришган “Ҳизб ут – Таҳрир” исломий сиёсий партиясига қарши курашни эрта бошлаганидан билинади.
Россия ҳудудида ҳам Исломга қарши кураш олиб борилаётган бўлса – да, лекин Россиянинг айнан Ҳизб ут – Таҳрирни душман сифатида билиб, унга қарши очган уруши хаддан зиёд кучайишининг сабаби, ўтган ойда Россия хукумати томонидан Қуръоннинг рус тилидаги, Элмир Қулиев таржимасига тақиқ қўйилгандан кейин, Ҳизб ут – Таҳрир жамоаси йигитлари ушбу ишни бутун дунё бўйлаб ёйиб юборишлари ва бу ишга қарши жуда қаттиқ, кучли даъватлар билан ўзларини кўрсатганликлари бўлди. Ҳизбнинг ушбу харакатларига нисбатан, Россия хукуматини мусулмонлар орасида манфаатларини таъминлаб юрувчи дин арбоблари, ўз хўжайинларини рози қилиш мақсадида, Ҳизб ут-Таҳрирга навбатдаги таъна тошларини ёғдиришди, жумладан, Қозон шаҳридаги Россия стратегик илмий тадқиқотлар маркази директори Раис Сулеймановнинг "Ҳизб ут-Таҳрир ёлғони " номли мақоласини бунга мисол тариқасида келтириш мумкин.
Сизларга тақдим қилаётган мавзуимиз, ўша Раис Сулеймановни Ҳизб ут –Таҳрир тўғрисида ёзган уйдирма мақоласига раддия деб билишингиз мумкин.
Ўша мақолада, Ҳизб ут – Таҳрир масжидлар қурмайди, хайрия – эҳсонлар ишларига қўшилмайди деб ёзилибди.
Тўғри, Ҳизб ут – Таҳрир бу каби ишларга аралашмайди, чунки олдига қўйган мақсади бу ишлар билан шуғулланиш эмас. Ҳизб ут – Таҳрир пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ холда, бутун дунё бўйлаб ягона исломий Халифалик давлати қуришга ҳаракат қилади. Ушбу суннатга назар ташласак, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, аввал у кишига Аллоҳ Таъоло пайғамбарликни насиб қилгандан кейин одамларни Аллоҳни бор деб билишга, Унинг борлигига оятлардан ибрат олиб, таъсирланган холда, ақли билан бор эканлигини идрок қилиб, иймон келтиришга чақирдилар. Ва бу чақириққа ижобий жавоб берганлардан биринчиларидан бўлиб Хадижа онамиз, Абу Бакр Сиддиқ ва бошқа саҳобалар бўлди. Бу саҳобаларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалида яширин тарзда ушбу ақидани ўргатиб бордилар, чунки ўша даврнинг бошқарувидаги шахслар бу ишга тиш – тирноғи билан қарши эдилар.
Алҳамдулиллаҳ, Ҳизб ут – Таҳрир ҳам, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қурган Исломий жамиятни яна қайтадан хаётга қайтариш учун бошлаган харакатида айнан шундай йўлни тутди. Яъни Ҳизбнинг бошлаган ушбу ишига, хозирги жорий жамиятни бошқариб турган кофирлар тиш – тирноғигача қарши эканлиги ҳаммамизга маълум.
У зот атрофига етарли даражада мўъминлар тўпланиб, Исломни уларни ҳаётининг ажралмас қисми эканлигига иймонларини тўлиқ қилганларидан кейин, Аллоҳ Таъоло, энди даъватни жаҳрий қилишга буюрди, яъни яшириниб эмас, очиқдан – очиқ, жорий хукм эгаларидан нусрат талаб қилиб, даъватни жаҳрий қилишга буйруқ олдилар.
فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ
“ Сенга амр қилинган ишни юзага чиқар ва мушриклардан юзингни ўгир”.
( Ҳижр – 94)
Алҳамдулиллаҳ, Ҳизб ут – Таҳрир ҳам бу ишда айнан шу суннат бўйича иш тутди. Инсонларни аввал, яширин гуруҳ тарзда, иймонларини тақлидий иймон эмас, балки ақлий иймон даражасига олиб чиққандан кейин, бутун дунё бўйлаб исломий юртлардаги қувват эгаларидан нусрат талаб қилиш поғонасига шу кунларда етиб келиб турибди ин ша Аллоҳ.
Шу ўринда ақлий иймон ва тақлидий иймон хусусида икки оғиз сўз айтиб ўтсак. Кўпчилик Ислом олимлари Ҳизб ут – Таҳрирни танқид қилиш учун айтадиган таъна сўзи: “Ҳизб асосий эътиборни ақлга қаратади, бу мўътазиланинг йўналиши” деган асоссиз даъвони қиладилар. Бунга жавоб шуки, Ҳизб ут – Таҳрир айтаётган гап, бутун дунё мусулмонлари аҳли сунна ва жамоаси айтаётган гапдан ўзгача эмас, яъни, инсон Аллоҳни борлигини билишда, ақли асосида топиб олиши керак, “ота – онам мусулмон, демак мен ҳам мусулмонман”, деган қабилида бўлган иймон билан инсон, Аллоҳни борлигини хақиқий имон талаб қила оладиган даражада хис қила олмайди. Аллоҳнинг борлигига далолат қилувчи оятларни ҳам ақли билан идрок қилмаса, қандай қилиб иймон тушунчасини онгига сиғдириши мумкин? Фақатгина тақлидий иймон билан иймон келтирган одамга кофир деб эътибор қилинмайди, унга мусулмонга қилинган муомала қилинади. Шаръий хукмларда эса, инсоннинг ақлига хеч қандай ўрин йўқ, у хукм хоҳ ақлга тўғри келсин, хоҳ ақлга тўғри келмасин, инсон ўзига келган шаръий хукмни сўзсиз итоат билан қабул қилиши керак, унинг хикматини ахтариб, ақлига солиб, кейин унга амал қилишга хаққи йўқ, дейди. Бу гапларнинг аҳли сунна ва жамоа ақидасидан нима фарқи бор?
Шу ўринда кичик бир мисол, шаръий китобларимизда бир масала келади, “Ислом хабари етиб бормаган кишиларнинг ахволи қиёматда нима бўлади, уларга Ислом тушунчаси етиб бормаганку, Аллоҳ уларни нима қилиши мумкин?” – деган савол келган.
Бунга Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи, “Ислом хабари етиб бормаган кишилар бош хайвонлар каби тупроққа аралашиб йўқ бўлиб кетади, улар бирон нарсада жавобгар қилинмайди, чунки уларга Ислом тушунчаси етиб бормади, агар етиб борганда, қабул қилганга мўъмин сифатида, қабул қилмаганга кофир сифатида муомала қилинар эди.” – деган маънода жавоб берганлар.
Худди шу саволга Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳи эса бундай жавоб берганлар, “Ислом хабари етиб бормаган кишиларни, Аллоҳни шаръий аҳкомларида эмас, балки Яратувчининг бор ёки йўқлиги хусусида жавобга тутади, яъни сенга Ислом хабарини биронта Пайғамбар олиб келмаган бўлса ҳам, ўзинг ақлингни ишлатиб, атрофингдаги шунча нарсани ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолмаслиги керак, деган андиша, фикр билан, бу нарсаларни Яратувчиси бор бўлиши керак, деган ўй билан Мени топишинг керак эди” деб жавобгарлика тортади, яъни бу каби Аллоҳнинг борлиги хусусида сўроқ қилинадилар ва бу одамлар “қаердан келиб қолганман”, деб ўйлаб, ақлини ишлатиб Аллоҳни топиши керак” деган маънода жавоб берганлар.
Алҳамдулиллаҳ, Ҳизб ут – Таҳрир иймон масаласида, Аллоҳни борлигини хақиқий онг билан топиб олиш маъносида, айнан шу фикрни илгари суради, яъни инсон Аллоҳнинг борлигини, аввал ақли билан топиб олса, унинг иймони тақлидий бўлмайди, асоссиз, далилсиз бўлиб қолмайди. Бу ерда раддия бўлмасинки, “ Инсон учун Қуръон ва Суннат деган далил борку” деб, биз айтмоқчи бўлганимиз, инсон ўша Қуръондаги далилни ҳам ақли билан тушуниб, идрок қилмагунча, Аллоҳнинг борлигини аниқ хис даражасига олиб чиқа олмайди.
Яна юқоридаги мавзуга қайтсак, демак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги оят нозил бўлгандан кейин Қурайш аҳлини Сафо тепалигига йиғиб, очиқ даъватни бошладилар. Ўзларини Пайғамбар этиб юборилганини ва одамлар бунга иймон келтириш кераклигини айтдилар. Аввалда битта – битталаб, алоҳидадан инсонларга Исломга киришни даъват қилиб юрган бўлсалар, энди хаммани йиғиб, омматан даъват қилишни бошладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшликларни илоҳ қилиб ушлаб олган бутларини хеч нарсага куч етмайдиган бир оддий жисм эканлигини, уларнинг ушлаб олган фикрлари чириб бўлган, яроқсиз фикр эканлигини исботлаб бердилар. Ва шу билан ўша вақтдаги хукмрон тузумга, унинг фикрий қарашларига қарши кураш бошладилар. Ўша вақтдаги жорий воқеликка мос равишда Аллоҳдан тушиб турган оятлар, кофирларнинг тутаётган тузуми, ишончлари ва фикрларини талабга жавоб бермаслиги ва ёлғонлигини очиб ташлайверди.
Ҳизб ут – Таҳрир ҳам, ўзининг асосий ғояси ва фикрий қарашларини яширмаган холда, куфр тузумига очиқ қаршилик қилишга ўтди. Ва бу олдига қўйган мақсадига эришишда сиёсий йўлни танлади. Ҳизб ут – Таҳрир, унга қарши чиққан бошқарув кучларига қарши харакат қилишида бирон бир йўналишда куч ишлатиш йўлидан юрмади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу йўлда куч ишлатиш йўлидан юрмадилар. Яъни Ҳизб бу ишда, яна бир бор, Маккий даврни ўзига намуна қилиб олди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадаликлари асносида, то Мадинага боргунларига қадар, куч ишлатиш уруш қилишнинг бирон турини ишлатмадилар. Мусулмонлар “иккинчи Ақаба” байъатида тўпланишганда, у зотдан Мино кофирларга қарши урушишга изн сўрашди, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишда Аллоҳнинг изни бўлмагунча, ўз билгиларича хеч нарса қилмасликларини айтдилар. Бу холатга монанд бўлиб, Аллоҳ Таъоло сабр қилишни буюриб оят туширди,
وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِّن قَبْلِكَ فَصَبَرُواْ عَلَى مَا كُذِّبُواْ وَأُوذُواْ حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا وَلاَ مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللّهِ وَلَقدْ جَاءكَ مِن نَّبَإِ الْمُرْسَلِينَ
“Сендан олдинги Пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. Улар ёлғончига чиқарилганига ҳам ва уларга берилган азиятларга ҳам сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Албатта сенга (аввалги) Пайғамбарларнинг хабари келган”. ( Анъом – 34)
Қайси экспертлар Тақийюддин Набаҳонийни илмсиз, оми бўлган дейдилар? Қуръонни экстремистик китоб деяётганларми? Ёки уларга ёрдам бераётганларми? Набаҳоний бошлаган ишга қаршилар, Қуръонни террористик китоб деб, муслима аёлларни очиқ юришга мажбурлаб, ўзларича қандайдир ёшни белгилаб, бошқа ёшдаги йигитларни масжидга намозга киритмай, масжидлар қураётган, Қуръон масобақалари ўтказаётган экпертлар гуруҳларими ёки Ислом олимларими, иккаласининг қилаётган ишида нима фарқ бор? Набаҳоний чақираётган ақиданинг Пайғамбар алайҳассалом чақираётган ақидадан нима фарқи бор?
Тақийюддин Набаҳонийни илмсизлигини гапиришдан олдин, сиз Набаҳонийга қарши, тарафини олаётган куфр тузумининг қилаётган юқоридаги ишларига биронта шаръий далил келтиринг. Қуръонни террористик китоблигига, йигитлар демократик давлат белгилаган ёшда намоз ўқишларига, муслималар очилиб юришса бўлаверишлигига далил келтиринг. Биргина муслима аёлларнинг ўранишларига Аллоҳ алоҳида, Ўзи эътибор қаратиб оят нозил қилган.
وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِن…
“…Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар” (Нур – 34)
Сизлар, демократик давлат деб даъво қилинадиган давлатнинг ходимлари ва уларга қўшилиб, ушбу тузумнинг сояси остида дин тарқатаётган мусулмон олимлари айтасизларки, Ҳизб ут – Таҳрир “давлат Қуръонни тақиқламоқда, масжидларни бузмоқда (эслатиб ўтамиз Қуръон тақиқланиши тўғрисидаги сўзлар Россияда бўлган ходисага боғлиқ, яъни бу мақола Ўзбекистон ва Россия хукумати ва ундаги демократик мусулмон олимларга қарата айтилган сўзлар), холис мусулмонларни ўлдирмоқда, хижобни тақиқламоқда, масжидларга ёшлар ва давлат хизматчиларини киришини тақиқламоқда” каби гаплар билан одамларни онгини ўзига қаратиб (манипуляция), бошқаришга уринаяпти” дейсизлар. Хўш бу юқоридаги холатларнинг қайси бири Ўзбекистон ва Россия воқелигида содир бўлмаяпти ёки бу ишларни қайси бири шариатга тўғри келади? Бу ишларни қилаётган давлатлар ғамхўр ҳамда раҳнамо бўлиб, аксинча, бу ишлар қилиш нотўғрилигини оммавий тарзда очиб ташлаётган Ҳизб ут-Таҳрир нотўғри, адашган, ёлғончи бўлиб қолдими сизларнинг назарингизда?
Эй, Ислом динининг “арбоб”ларимиз деб юрган шахслар! Сизларни одамларга дин ўргатиш учун очган қайси сайтингизда ушбу ишларни танқид қилиб, давлатнинг иши нотўғри деб, заррача бўлса – да мусулмонларга исломий – сиёсий илм беришга уринаяпсизлар? Бу ишларни Исломга зид эканлигини кўра олганлар ёлғончи, фитначи бўлдими? Фитна ўзи нима аслида?
Кўчаларда, мактабларда, коллежларда, ишхоналарда умуман уйдан ташқарида ҳижобли бўлишни тақиқлашди, вахоланки бу муслималарга Аллоҳ фарз қилган амал эди, юқорида келтириб ўтилган тухмат сўзларингиз билан, Ҳизбни қоралаш учун, одамларнинг онгини бошқаришга, манипуляция қилишга харакат қилаётган сизлар эмасми?
Ўзбекистонда минглаб холис Исломга чақирган мўъминлар қамоққа ташланди, 10 мингдан ортиқ Ҳизб ут – Таҳрир аъзолари ва бундан ташқари 5 мингга яқин бошқа турдаги мусулмонлар дин сабабидан қамоқдалар. Хатто давлат рўйхатидан ўтмаган масжидда, бир вақтгина намоз ўқиб қўйган йигит, шу намоз сабабидан қамалди (буни телевидениеда намойишкорона кўрсатишди), хар ойда кам деганда иккита мўъминнинг жасади куфр тузумининг зулмларидан шаҳид бўлиб чиқмоқда, сизлар эса, шу ишларни “нотўғри эди, мусулмонлар бу холатга келмаслик учун, бирлашиб хамфикрлик билан, сиёсий тузумга сиёсий курашиши керак эди”, деганларни ўша кофирларнинг кўлига топшириб, яна уларнинг “ёлғончиликларини” исботлаш учун китоблар ёзмоқдасизлар. Наҳот Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизларга ишониб топшириб кетган Ислом шу бўлса?
Россияда эса холис Исломга даъват қилганларни отиб ўлдириш даражасига боришди, Қуръонни жиноий китоб дейишди, муслима аёлларни, “Сочига ичингда бомба олиб кирасан” деган бахона билан хоҳлаганларича хорлашмоқда, Россия муфтийлари эса бу тўғрида Россия мусулмонларига сиёсий йўналишда етарли тушунча беришмади, бу ишни қилган Ҳизбни эса “ёлғончлигини” исботламоқчи бўладилар.
Россия ёки Ўзбекистонни ва бошқа куфр тузуми остида яшаётган давлатларнинг қилаётган бу каби ишлари Исломни тақиқлаш эмасми?, бу ишларнинг қай бирига Ислом хайрихоҳлик билдиради? Ёки Ислом аёллар очиқ юрса бўлаверади дейдими? Ёки телевизорларда, сайтларда руҳий тарбия ёки фиқҳий тортишувларнинг ўзи Исломга чақириш учун етарли деб хисобланадими?
Майли сиз каби мусулмонлар, “ахир намозларни ўқияпмиз”, “масжидлар қуриб бераяпти”, “диний китобларимиз чиқаяпти” деб, шуларнинг ўзига рози бўлиб ўтираверинг, вахоланки, бундан бошқа шаърий хукмларни тақиқлаб ташлашмоқда.
Сизларни Аллоҳнинг ушбу оятлари қиёмат куни рўпаранигзга олиб келинишидан огоҳлантирамиз:
قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِي تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِيكُمْ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
“Сиз ундан қочаётган ўлим, батаҳқиқ сизга албатта келади. Сўнгра махфий ва ошкора ишларни Билгувчининг хузурига қайтариласизлар. Ана шунда У сизларга нима амаллар қилганингизни хабарини беради” – деб айт”. ( Жумъа – 8).
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирнинг медиа офиси Муслим
30.11.2013й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ