Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги янги матбуот вакили Яҳё Нисбат билан суҳбат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги янги матбуот вакили Яҳё Нисбат билан суҳбат
Ушбу қисқа интервьюда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги фаолияти қирраларини кўриш мумкин
1) Қадрли Яҳё Нисбат, сиз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги матбуот вакили вазифасига тайинланиш билан нималарни ҳис этмоқдасиз?
Исломнинг Ғарбдаги вакили бўлиш, мен учун буюк шараф ва албатта катта масъулиятдир. Биз мусулмон сифатида шуни яхши биламизки, Аллоҳ Субҳанаҳу анбиёлар хотами Муҳаммад САВни бутун башариятга, уларни ҳаётдаги барча муаммоларини ҳал этувчи низомлар билан зулматдан нурга олиб чиқиш учун росул қилиб юборди. Бу ерда Британияда аксар одамларга Исломни бадном этилган сурати етиб келмоқда, холос. Айни пайтда, бизнинг мусулмон диаспорамиз босимларга учрамоқда, уни Исломдан оғган илмонийча қолипга бўйсундиришмоқчи.
2) Сиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайта барпо бўлишини воқеий ҳақиқат эканига ишонасизми?
Нусрат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қўлида. Шундай бўлса-да, биз Аллоҳ Таолонинг шариатига мувофиқ яшаш сари ҳаракатнинг кундан-кунга ўз самарасини бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ана, буюк Умматга боқинг, мустамлакачи давлатлар малайларига қарши курашчанлиги тобора ошмоқда. Мусулмонлар Ғарбнинг Сурия, Ироқ, Покистон ва Афғонистонга бўлган аралашувига норозилик билдирмоқдалар. Чунки дунё ва унинг ишлари ҳақидаги кўз қарашимизга Исломий ҳис-туйғулар, қалбимиз қаъридаги тушунчалар таъсир қилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, Аллоҳ бизга – шарт-шароит қандайлигидан қатъий назар – Ислом тариқати бўйича ҳаёт кечиришни фарз қилди, агар бундай исломий ҳаёт йўқ бўлса, репрессияга нисбатан реакция билдириш билангина кифояланмай, балки исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилишимизга буюрди. Чунки аслида, мусулмонлар Аллоҳ шариатига мувофиқ яшаши ва бутун дунёга Аллоҳнинг дини гўзал эканини кўрсатиб бериши лозим.
3) Ғарбдаги муаммолар ва даъват етказишнинг қулай имкониятлари қанчалик?!
Ҳаёт муаммога тўла. Бунга бошқача услубда қарайдиган бўлсак, масалан, даъватни етказишга воқеда қулай фурсат жуда кўп. Ислом осиёликлар ёки африкаликлар ёхуд араблар ёки мусулмонлар учунгина келмади. Йўқ, Ислом яшаш тариқати ва мабда бўлиб, инсон ҳаётини тартиблаштириш учун келди, ҳаётдаги барча муаммоларни – дин, ирқ ва ранглардан қатъий назар, инсоний муаммолар, деган эътиборда – ҳал этиш мақсадида келди. Британиядаги мусулмон ва ғайримусулмонлардан иборат оддий инсонларга ҳеч ким эътибор бермайди, уларга сиёсий копток каби муомала қилишади, қандай қилиб ишларини ғамхўрлик билан бошқариш лозимлиги ҳеч кимни ташвишлантирмайди. Бунга Брексит яққол мисол бўлади. Ахир, кўряпмиз, Евроиттифоқдан чиқишга оид қонун лойиҳаси ва унинг вақт жадвали устида катта баҳс-мунозара кетаётган бир пайтда, оддий инсон хавотир ва нотинч аҳволда яшаяпти. Чунки референдум давомида миллатчилик туйғуларининг қўзғатилиши дискриминация жиноятчиларини орттириб юборганига гувоҳ бўлдик. Бундай афсусланарли аҳвол, Исломни ҳаёт учун мумтоз яшаш тарзи сифати етказишимиз учун қулай фурсатдир, чунки мумтоз яшаш тарзи бугун барча инсон учун жуда катта аҳамият касб этади.
4) Сиз Британияда Халифаликни барпо этамиз, деб айта оласизми?
Биз Халифаликни барпо этиш макони исломий юртлар, деб биламиз. Шунинг учун Ҳизб бу борадаги фаолиятини исломий юртларга қаратмоқда. Бу ҳақда Ҳизб нашр қилган материалларда ва расмий сайтларида батафсил баён этилган. Тўғри, Халифаликни барпо этиш фаолиятимиз исломий юртларда ва бу аниқ ҳақиқат, бироқ бизнинг исломий юртлардан хорижда яшаётганимиз, исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилаётганларнинг бир қисми бўлишдан ман қилмайди, албатта.
5) Британиядаги фаолиятингиз нимадан иборат?
Биз Ҳизбнинг исломий юртлардаги фаолиятига шу юртдан туриб ёрдам берамиз, табиийки, биз барча мусулмонларни сафимизга қўшилишга ва ушбу буюк фаолият билан шуғулланишга ҳам даъват қиламиз.
Британиядаги Ҳизб ут-Таҳрир, бу фикрий фаолиятдир. Токи, ҳаётларини қандай ўтказиш лозимлигига нисбатан ҳамма онгли равишда танлаб олиши учун, Ҳизб кўпроқ бу ердаги мусулмонлар ва ғайримусулмонларга Ислом ҳақиқатини ёритиб бериш билан шуғулланади. Биз сиёсий ҳокимият бўлган Халифаликни ўз ичига олувчи исломий ҳаёт тариқатини одамларга альтернатив сифатида, яъни ҳозирда зарари бутун дунёга етаётган ҳукмрон капиталистик илмоний ҳаётга альтернатив сифатида тақдим қиламиз. Ғарб ҳукуматлари, уларнинг асосий ахборот воситалари ва ҳозирги капиталистик тузумдан асосий моддий манфаатдор кимсалар одамларга Халифаликни “Давлат ташкилоти ёки диний давлат каби қўрқинчли” деб кўрсатишга уринишяпти. Йўқ, ундай эмас, яхшиси, биз Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак ушбу давлатнинг, пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давати бўлажагини, улар тасвирлаётгандек эмас, аксинча, бутун дунёни қутқаришга қаратилган ижобий рисолага эга мумтоз давлат эканини ёритиб берайлик.
Биз илмонийлик ва унинг зулмига қарши фикрий курашда одамларга етакчилик қилишни ўзимизга мақсад қилганмиз, буни мусулмон диаспорасини бутун инсоният учун Ислом элчилари қилиб тайёрлаш орқали амалга оширмоқчимиз.
Британиялик бўлган бирорта холис академик ёки профессор мусулмонлар билан Халифалик мавзусида суҳбат ўтказишни истаса, дарҳол исломий ҳаётни ёлғондан бузиб кўрсатаётган кимсаларнинг ҳақоратига ёки ёмон муносабатига дуч келяптилар, уларга гўё «экстремистлар минбарида қатнашаётганлар», деган эътиборда қарашяпти. Шунинг учун бизнинг фаолият, мана шундай бузғунчилар даъволарини инкор этиб бўлмас далиллар билан яксон этишни ҳам, мусулмон диаспорасига ўша кимсалар билан фикрий кураш олиб боришга йўл кўрсатишни ҳам ўз ичига олади.
6) Ислом ва мусулмонлар таъсирининг Ғарб дунёсида ўсаётганини кўряпсизми?
Ғарб оламида мусулмонлар сонининг кескин даражада ўсганига асло шубҳа йўқ. Шу билан бирга, Исломни онгли тарзда тушуниш ҳам ортиб кетди. Бугун илмонийлик зулм, вайронагарчилик, бахтсизлик ва иқтисодий беқарорликни келтириб чиқариш ҳамда булардан ҳам баттар ёвузликларни олиб келиш билан шуғулланаётган экан, ундан нимани кутиш мумкин, ахир?! Зотан, капитализм бутун башарият ҳаётини вайрон қилди! Келтирилган бу ҳолатлар капитализмни «инсон муаммоларини ҳал қилишга яроқсиз» дея айблашга етарлидир. У барчамизни ечим излаш учун аро йўлда қолдирди.
Ислом бутун башарият учун рисоладир. У ҳаётда қандай яшашимиз учун мустаҳкам асосда ечимлар тақдим этади. Ундан фарқли ўлароқ, илмонийлик эса, худбин манфаатпарастлик ва турли ён беришлардан ўзга, ҳеч қандай нарсага асосланган эмас. Биз одамларни ўз системаларига имон келтиришга мажбурлаётган, эътиқодларини зўрлик билан ўтказаётган мустамлакачиларга ўхшамаймиз. Билъакс, биз одамларни мафкурага даъват қиламиз, қачон мафкурамизни қабул қилиб, унга имон келтирсалар, шундан кейин улардан ҳаётларини шу мафкурага мувофиқ ўтказиш талаб этилади.
Фикримизча, аксар инсоният, охир оқибат, ҳақиқатга қизиқмоқдалар, адолат қадриятларини ҳурмат қилиб, зулмни инкор этмоқдалар. Бироқ ўзининг шахсий манфаати йўлида бировларни сариқ чақа эвазига эксплуатация қилишга ўч озчилик ҳам доим топилади. Бу озчилик элита одамларнинг Холиқ Субҳанаҳу бутун инсоният учун ихтиёр қилган исломий ҳаёт гўзаллигини таниб-тушуниб қолишларидан чўчияпти, одамлар зулматдан нурга талпиниб, ўзларининг сони эса янада озайиб-йўқ бўлиб кетишидан қўрқяпти.
Модомики, бугун бу бир гуруҳ элита Исломни қора қилиб кўрсатиш билан одамларни алдашга фаол ҳаракат қилаётган экан, демак, фикримизча, уларни фош этиш ва ёлғонларини очиб ташлаш бизнинг вазифамиздир… токи одамлар ўзлари қабул қилаётган ақидани ҳам, татбиқ қилажак ҳаёт тарзини ҳам эркин танласинлар.
Тарихда шу нарса такрор-такрор намоён бўлганки, қачон инсонларга Ислом адолатини воқеда амалий тарзда, қора қилинмаган ҳолда кўриш имконияти берилганда, ўзлари унга мойил бўлганлар ва уни ўзлари учун, кейинги авлодлари учун ақида сифатида қабул қилганлар.
7) Сизнинг оддий британияликка ва мусулмон диаспорага қандай сўзларингиз бор?
Уларга ҳам юқоридаги сўзларни айтаман. Чунки бугун барчамиз қонхўр тузумнинг қурбонларимиз, у бизни ҳақиқий танловдан маҳрум этмоқда. Ана, Брексит, Миллий соғлиқни сақлаш хизмати, таълим, солиқлар, ташқи сиёсат ва бошқаларни кўрдик… Буларнинг барчаси капиталистик турмуш тарзининг қанчалар шафқатсизлигини ва ғайриинсонийлигини очиб ташлади. Исломда эса, башариятни тараққиётга элтувчи альтернатив қарашлар, туб муфассал ечимлар бор.
Орзуйимиз, Ислом бутун оламга тақдим этган эзгулик даъватига барча инсонлар қулоқ тутсалар ва уни қабул қилсалар.
Бу ердаги мусулмон диаспорага эса, алоҳида сўзларимиз бор:
Сизларни илмонийлик қадриятларига бўйсуниб, қабул қилишингиз учун олиб борилаётган ва тобора кучайтирилаётган тинимсиз босимларга қарамай, сизлар Исломни асл ҳақиқати билан тушуняпсиз ва бундан сизлар фахрланишингиз керак, биз ҳам сизлардан хурсандмиз. Сизлар Мьянма, Сурия, Ироқ, Покистон, Афғонистон, Кашмир, Фаластин ва Яман каби юртлардаги ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизга – фақат имонлари сабабли – мустамлакачилар томонидан етказилаётган зулмларни кўряпсиз, буларга сабр қилиш жуда оғир. Аммо сизлар сабр қиляпсиз ва бундан буён ҳам, Аллоҳнинг инояти ила, албатта сабр қиласиз, бунга ишончимиз комил.
Бутун инсониятни шафқатсиз зулмдан-илмоний капиталистик тузумдан қутқарувчи калитлар бизнинг қўлимизда, буни барчамиз аллақачон билмоғимиз даркор. Ушбу очқичлар, агар уларни башариятга мабда сифатида тақдим этсак, соф исломий ҳаёт йўли бўлади. Сиз мусулмонлар, шу соф исломий ҳаёт йўлини британияликлар учун тақдим этувчи элчиларсиз. Бутун олам ботил ўрнига ҳақни худди зулмат ўрнига зиёни кўргандек аниқ-тиниқ кўришлари учун ушбу фикрий даъватни етказиш вақти келди.
Тожи Мустафо
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги
матбуот бўлими воизи
Электрон почта: press@hizb.org.uk
Веб саҳифа: www.hizb.org.uk
Телефон: +44 (0) 7074 192400
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми