Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
-3-
Аллоҳ ва Росулини яхши кўриш
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни яратиб ўз ҳолига ташлаб қўймади, балки икки дунё азизлигига эришиш йўлини ҳам кўрсатиб берди. Ер юзида яшаётган жамики инсонлар ҳаётига назар солинса, қайсидир нарсага муҳаббат қўйганлигига гувоҳ бўласиз, жумладан, мол-дунёга, шон-шуҳратга, обрўга ёки ўзидан кўра мансабдорроқ шахсга ва ҳоказо. Биз рукнимизнинг ушбу сонида инсониятни икки дунё саодатига етакловчи йўл, яъни банданинг Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббати ҳақида сўз юритамиз.
Бу муҳаббат мазкур маънода фарздир. Аллоҳ ва Росулини яхши кўриш кайфияти қандай бўлиши хусусида Азҳарий ўз фикрини шундай баён қилади: «Банданинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўриши уларга итоат этиши ва буйруқларини бажариши демакдир», дейди. Байзовий: «Муҳаббат итоат этишни хоҳламоқдир», дейди. Бағавий: «Аллоҳнинг мўминларни яхши кўриши уларни мақташи, уларга савоб бериши ва уларни афв этишидир», дейди. Зажжож: «Инсоннинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўриши уларга итоат этиши, Аллоҳ буюрган ва Расули олиб келган ишларга рози бўлишидир», дейди. Яна давом этиб айтадиларки: «Аллоҳнинг Ўз халқини яхши кўриши уларни афв этиши, уларга раҳмат ва мағфиратини инъом этиши ва уларни мақташидир», дейди.
Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни Аллоҳ Субҳанаҳу шаръий тушунчага боғлаб, уни фарз қилди. Бунга Қуръондан далиллар:
وَمِنْ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَندَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ
– „Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир“. (Бақара 165)
Яъни мўминларнинг Аллоҳни яхши кўришлари мушрикларнинг ўз худоларини яхши кўришидан қаттиқроқдир.
قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг Йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас»“. (Тавба 24)
Аллоҳ ва Росулини яхши кўриш ҳақида суннатдан далилларни ҳам қисқача баён қилиб ўтамиз. Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«لاَ يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ»
«Банда то мен у учун оиласидан, мол-давлатидан ва ҳамма одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди». Бу ҳадисни Анас (р.а.) ривоят қилган.
Пайғамбар (с.а.в.) нинг саҳобалари бу фарзни адо этишга ҳарис бўлиб, Аллоҳ ва Расулининг суюклиги бўлиш шарафига етиш учун мусобақа қилар эдилар. Улар Аллоҳ ва Росулини яхши кўришларини тиллари билан, яъни фақат зикр қилиш билан чекланмадилар, балки амалларида ҳам кўрсатдилар.
«لَمَّا كَانَ يَوْمُ أُحُدٍ, انْهَزَمَ النَّاسُ عَنْ النَّبِيِّ r, وَأَبُو طَلْحَةَ بَيْنَ يَدَيْ النَّبِيِّ r مُجَوِّبٌ بِهِ عَلَيْهِ بِحَجَفَةٍ لَهُ, وَكَانَ أَبُو طَلْحَةَ رَجُلاً رَامِيًا شَدِيدَ الْقِدِّ, يَكْسِرُ يَوْمَئِذٍ قَوْسَيْنِ أَوْ ثَلاَثًا, وَكَانَ الرَّجُلُ يَمُرُّ, مَعَهُ الْجَعْبَةُ مِنْ النَّبْلِ, فَيَقُولُ انْشُرْهَا لأَبِي طَلْحَةَ. فَأَشْرَفَ النَّبِيُّ r يَنْظُرُ إِلَى الْقَوْمِ, فَيَقُولُ أَبُو طَلْحَةَ: يَا نَبِيَّ اللَّهِ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي, لاَ تُشْرِفْ يُصِيبُكَ سَهْمٌ مِنْ سِهَامِ الْقَوْمِ, نَحْرِي دُونَ نَحْرِكَ …»
«Уҳуд кунида Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларидаги одамлар ҳам чекиндилар. Абу Талҳа ёнларида қолиб, қалқони билан у кишини тўсарди. У бақувват камонбоз бўлиб, ўша куннинг ўзида икки ёки уч камонни синдирган эди. Ёнидан ўқдон кўтарган киши ўтиб қолса: «Абу Талҳага ташлаб кет», дерди. Пайғамбар (с.а.в.) одамларни кузатмоқчи бўлсалар: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин, кузатманг, яна бирон ўқ келиб сизга тегмасин, жоним жонингизга фидо бўлсин», дерди». Бу муттафақун алайҳ ҳадисни ҳам Анас (р.а.) ривоят қилганлар.
Қайс айтади:
«رَأَيْتُ يَدَ طَلْحَةَ شَلَّاءَ وَقَى بِهَا النَّبِيَّ r يَوْمَ أُحُدٍ»
«Уҳуд кунида Пайғамбар (с.а.в.)ни қўриқлайман, деб Талҳанинг қўли шол бўлиб қолганини кўрдим». (Бухорий).
Шунингдек, саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Пайғамбар (с.а.в.) нинг ҳар бир сўзларига, амрларига ҳарис эдилар. Улар ўз етакчилари бўлган Росулуллоҳдан бирор амр келса, ўша амални қилишга шунчалик ошиқар эдиларки, ҳатто қуръа ташлаш даражасига етар эдилар.
«حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَ أَخْبَرَنِي سَهْلُ بْنُ سَعْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَوْمَ خَيْبَرَ لأُعْطِيَنَّ هَذِهِ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلاَ يَفْتَحُ اللَّهُ عَلَى يَدَيْهِ يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيُحِبُّهُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ قَالَ فَبَاتَ النَّاسُ يَدُوكُونَ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَاهَا فَلَمَّا أَصْبَحَ النَّاسُ غَدَوْا عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كُلُّهُمْ يَرْجُو أَنْ يُعْطَاهَا فَقَالَ أَيْنَ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ فَقِيلَ هُوَ يَا رَسُولَ اللَّهِ يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ قَالَ فَأَرْسَلُوا إِلَيْهِ فَأُتِيَ بِهِ فَبَصَقَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ فَبَرَأَ حَتَّى كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ فَأَعْطَاهُ الرَّايَةَ فَقَالَ عَلِيٌّ يَا رَسُولَ اللَّهِ أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا فَقَالَ انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الإِسْلامِ وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللَّهِ فِيهِ فَوَاللَّهِ لأَنْ يَهْدِيَ اللَّهُ بِكَ رَجُلاَ وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ»
«Қутайба ибн Саид Яқуб ибн Абдурраҳмондан, у Абу Хозимдан, у эса Саҳл ибн Саъддан ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) Хайбар кунида: «Эртага бу байроқни шундай кишига бераманки, Аллоҳ унинг қўли билан ғалаба беради, у Аллоҳ ва Расулини яхши кўради, Аллоҳ ва Расули ҳам уни яхши кўради», дедилар. Одамлар қайси биримизга берилар экан, деб шовқин-сурон билан кечани ўтказдилар. Тонг отгач, ҳамма Пайғамбар (с.а.в.) нинг олдиларига жам бўлди. Ҳар бири байроқ менга берилсайди, деб турарди. Пайғамбар (с.а.в.): «Али ибн Абу Толиб қаерда?», дедилар. «У кишининг кўзи оғриётган эди», дейилди. Одам юборилиб, олиб келинди. Пайғамбар (с.а.в.) кўзига туфлаб, дуо қилган эдилар, ўша заҳоти тузалди, гўё аввал оғримагандек бўлиб қолди. Унга байроқни бердилар. Шунда Али: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, улар ҳам биздек бўлгунларига қадар улар билан жанг қиламан», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «Шошмасдан уларнинг жойларига кириб бор, кейин уларни Исломга даъват эт, устларида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини баён қил, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг сен туфайли биргина одамни ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларнинг сеники бўлишидан ҳам яхшироқдир», дедилар». (муттафақун алайҳ).
Пайғамбар (с.а.в.) ни яхши кўришимизни энг юқори чўққиси қандай бўлишлигини қуйидаги ривоят орқали бизга аниқ-тиниқ баён қилиб бермоқда.
Абдуллоҳ ибн Ҳишом айтади:
«كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ r, وَهُوَ آخِذٌ بِيَدِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ, فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ لأَنْتَ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ إِلاَّ مِنْ نَفْسِي, فَقَالَ النَّبِيُّ: لاَ, وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْكَ مِنْ نَفْسِكَ, فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: فَإِنَّهُ الآنَ, وَاللَّهِ لأَنْتَ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي, فَقَالَ النَّبِيُّ r: الآنَ يَا عُمَرُ»
«Пайғамбар (с.а.в.) билан бирга эдик. У киши Умар ибн Ҳаттобнинг қўлини ушлаб олгандилар. Умар у кишига: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, сиз менга ҳамма нарсадан маҳбуброқсиз, фақат ўзимдан эмас», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «Йўқ, жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, то сенга ўзингдан ҳам маҳбуброқ бўлмагунимча бўлмайди», дедилар. Шунда Умар: «Мана энди, ҳозир, Аллоҳга қасамки, сиз менга ўзимдан ҳам маҳбуброқсиз», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «Ана энди бўлди, эй Умар», дедилар». (Бухорий ривояти)
Сўзимиз сўнгида яна бир бор эслатиб ўтамизки, биз мусулмонларга қаерда, қай аҳволда бўлишимиздан қатъий назар, Аллоҳ ва Унинг росулини яхши кўришимизни Аллоҳ Субҳанаҳу фарз қилди. Бунинг учун Аллоҳ ва Росулини яхши кўрган ҳар бир мўминга охиратда ажр бордир. Табиий ҳолки, яхши кўрган Зотни айтганларини оғишмай амал қилган чоғида ушбу амал қилувчи мўминга мусибатлар келади, шундай ҳолларда йўлиқадиган машаққатларга сабр қилади. Ҳатто ушбу йўлда борлиғидан жудо бўлиш даражасига етиб келсада, Роббисини розилиги йўлида ҳамда охират неъмати бўлган жаннат умидида бор имкониятини шу йўлга сарф этади. Бунинг учун ҳеч кимдан мукофот кутмайди, ҳеч кимга миннат ҳам қилмайди. Балки Аллоҳ Субҳанаҳуни розилигига эришиш ҳамда Қиёмат тонгидаги шоду-хуррамликни ўзи учун буюк шараф деб билади.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– „Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабаб шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир“. (Рум 4,5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
07.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ