| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғайрат Дўстов ишидан сабоқлар

Ғайрат Дўстов ишидан сабоқлар

By htadmin
12.01.2025
715
0
Share:

Ғайрат Дўстов ишидан сабоқлар

بسم الله الرحمن الرحيم

Ғайрат Дўстов билан боғлиқ шов-шувли воқеа бутун Ўзбекистон халқини “оёққа тургизди”. Оддийгина дамас шофёри бир кунда бутун мамлакатга машҳур бўлиб кетди. У артист ҳам, блогер ҳам, қўшиқчи ҳам эмас, у бошқа бирор машҳурлик келтирадиган касбда ҳам ишламайди. Хўш, нимага оддий бир шофёр йигит бунчалик шуҳратга эришди? Бунинг сабаби ҳаммага аён бўлса керак. Бу йигит бутун халқимиз азият чекаётган энергетик инқироздан фарёд чекиб, ҳақиқатларни баралла айтгани учун одамлар ўзидан келиб чиқиб унинг видео ва суратларини тарқатишди. Халқимизнинг дилидаги норозиликни ва ичига ютиб келган “портлаш”ни Ғайрат Дўстов амалга оширгани учун ҳам унинг қамалганидан халқимиз дарғазаб бўлди. Ҳатто ҳукумат сиёсатининг тарғиботчилари бўлган адиблар, жамоат фаоллари, журналист ва блогерлар давлат қароридан норози бўлиб, жафокаш халқимиз изтиробларини эътироф этиш маъносида Ғайрат Дўстовни ҳимоя қилишди. Халқнинг бундай битта фикр, битта “фронт”да бирлашаётганига зарба бериш учун давлат ҳар доимги жирканч воситаларини ишга солди. Режим зулмини оқлаш мақсадида сарой муллавачча ва блогерлари ёрдамида Ғайрат Дўстов шахсига лой чаплаш  уринишлари йўлга қўйилди, бироқ ҳаммаси чиппакка чиқди. Ўзини халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи ва ҳақларини ундириб берувчи, деб даъво қиладиган қонунчилик депутати ҳам иши судда кўрилаётган Дўстовни танқид қилди. Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров “метан болага тушунмадим, барака топкур, ғайратингни байрамдан кейин қил эди, байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку?” деб ёзди. Бу ўринда ҳам масалага демократик нуқтаи назардан қарашнинг қанчалар хатолигини кўришимиз мумкин. Чунки бир шофёр киракашлик қилиб оила боқиши учун сотиб олиши зарур бўлган ёқилғидан маҳрум қилинган бўлса, бундай ота қанақадир байрамни ўтказиш ҳақида ўйлаши мумкинми?! Эҳтиёжи таъминланмай қолган оиланинг кўнглига хурсандчилик сиғармиди?!

Шу ўринда Дўстов ўзига қилинган ноҳақликка нисбатан мусулмон халқимизнинг билдирган муносабати ҳақида айтган гапини алоҳида таъкидлаш лозим. У озодликка чиққанидан сўнг, жумладан, шундай деди: “Мен бир нарсадан хурсандман. Мен ўйловдимки, ҳақиқатдан биз тарқоқ бўлиб кетдик, Қиёмат аломатлари кўриниб қолдими, одамлар бир меҳрсиз бўлиб кетди, ҳамма бир-бирини алдайдиган бўлиб кетдими, ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ, деб ўйлардим. Йўқ, нотўғри ўйларканман. Ҳали бизни ватанимизда яхши инсонлар, адолатли инсонлар кўпакан… Барибир озгина адашиб бўлсаям яхши иш қилган одамни миллионлаган одамлар қўллаб-қувватларкан”. Ҳа, Ўзбекистоннинг мусулмон халқи ҳақида мана шундай яхши гумонда бўлиш лозим. Юртимиз аҳлида яхшилик бор, чунки улар мусулмонлардир. Бироқ халқимизнинг ҳозирги ҳолати – тарқоқлиги, қўрқоқлиги… унинг устидан юритилган ва ҳануз юритилаётган турли фитна, таҳдид, алдов, таъқиб ва тазйиқлар орқали ўз динидан узоқлаштириш сиёсатининг аччиқ самарасидир. Аввалига худосиз коммунистик режим, ундан сўнг кетма-кет келган тоғут ҳукуматлар томонидан ўнлаб йиллар давомида ўз динидан йироқлаштириб келинмоқда. Халқимиз Исломни ўрганиш ва у билан яшашдан маҳрум қилиб келинмоқда. Албатта, бунинг ҳалокатли таъсиридан халқимиз, айниқса ёшларимиз омон қолмаяпти…

Дўстов ишига қайтсак, ҳукумат энергетик инқироз муаммосини кўтарган шофёрни жазолаб, тавбасига таянтиришни ва унинг қисматини бошқаларга ибрат қилишни хоҳлагани суд жараёнида ҳам яққол сезилиб турди. Айбсизлик презумпцияси асосида бетараф ва холис ҳукм чиқариши керак бўлган судья Фаррух Эргашев “панелнийнинг совуғини кўрдиз, арзирмикан жанжал қилишга” деб Дўстовни дағдағали оҳангда сўроққа тутди. Шу зайлда, Мирзиёев ҳукумати халқ ва халқаро ҳамжамият олдида шарманда бўлмаслик учун ҳам Ғайрат Дўстовга тайинланган 15 сутка қамоқ жазосини 8 суткага қисқартирди ва уни суд залидан озод қилди. Бироқ уни оқламади, пушаймонман деган иқрорини олганига қарамай, заправка масъулига ҳам 6 ой ичида судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш имкони борлигини тушунтирди. Дўстовнинг озод этилиши халқимизнинг уюшган ҳолдаги саъй-ҳаракатининг меваси дейиш мумкин. Халқимиз оз бўлса-да қўрқувни енггани ва уйғонаётгани сабаб давлатнинг адолатсиз қарорига қаршилик кўрсата олди. Биз халқимизнинг бир вакили халқ дардини қисқагина мурожаати билан қанчалар ҳаққоний ифодалаб берганига назар ташлар эканмиз, ҳали бу Умматнинг ичида унинг дардини бутун инсониятга етказа оладиган мард ўғлонлари талайгина борлигидан қувончга тўламиз. Дўстовнинг бир ҳафта ичида чолга айлантириб қўйилганига эътибор берарканмиз, бу Умматнинг нафақат газ, электр каби маиший муаммосини, балки ҳам бу дунёдаги, ҳам Охиратдаги бахт-саодатини ўйлаб ғам чеккан ва биргина фикри, даъвати ортидан 25 йилдан бери қамоқда ўтирганлар ва қанча-қанчаси у ердан ўлик ҳолда қайтарилаётганлар наҳотки унутилсалар?!

Ғайрат Дўстов иккинчи видеочиқишида “ҳақиқатни айтганим учун мени бугун ички ишлар чақира бошлаяпти”, деди ва ўзини ҳимоя қилиш мақсадида “мен ҳеч қандай бир оқимга аъзо эмасман”, деди. Бунинг боиси шуки, энергетик инқирознинг туб илдизлари қаерда эканлигини кўрсатиб, унинг муваффақиятли ечимини шаръий асосда баён қилиб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир исломий партияси Ўзбекистонда фаолият юритади. Ҳизб Ўзбекистоннинг ерости ва ерусти бойликлари Уммат мулки ҳисобланиши ва у халқимизнинг эҳтиёжидан ортиб қоладиган даражада кўплигини доим эслатиб, ҳукуматнинг хиёнатлари ва кирдикорларини фош қилиб, халқимизни ўз ҳақларини талаб қилишга чақириб келади. Бундай даъватлар ва аниқ фактлар асосидаги танқидлар қаршисида ҳукуматнинг ёпишиб олган баҳонаси аҳоли кўпайиши, энергияга бўлган талабнинг ортиши ва шулар туфайли узилишлар ҳалигача кузатиляпти, дейиш бўляпти. Ваҳоланки, Ислом Каримов ресурсларимиз 50 миллион аҳолига етади, деган бўлса, Шавкат Мирзиёев бу бойликларга қўшимча янги конлар очилаётгани ҳақида халқимизни хабардор қилган эди. Уларнинг бу гаплари асосли далиллардан келиб чиқиб айтилган, деб ҳисобланади. Аммо халқимиз то ўзлари талаб қилмагунча ҳукуматдаги бир ҳовуч кимсалар бу бойликларни ўзларига инсоф бериб қайтариб беришмайди. Албатта, халқимиз Ғайрат Дўстовни ҳимоя қилганидек, Ҳизб ут-Таҳрир даъватини қабул қилиб, шу даъвати учун чорак асрдан буён Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган фидоий йигитларни озод этилишини ҳукуматдан ўз вақтида талаб қилганларида, бугунги аянчли аҳволга тушиб қолмасди. Чунки халқ ўз қаҳрамонлари ва ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси йўлида бирлашар экан, уларга Аллоҳ мададкор бўлиб, сўзи баланд бўлишида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ таоло дейди:

وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ‎

– “Ва Аллоҳ Ўзига (яъни динига, ҳаққа) ёрдам берадиган зотларни, албатта, ғолиб қилур. Албатта, Аллоҳ кучли, қудратлидир”.  (Ҳаж:40)

Халқимиз совуқда музлаб ўлган чақалоқлар, шароит ёмонлигидан аҳволи оғирлашиб, азоб чекиб вафот этган қариялар ва беморларни бир умр ёдидан чиқармаса керак. Ис газидан заҳарланиб, ҳатто янги келин-куёвларнинг ўлим топиш ҳодисалари ва заправкалардаги турнақатор навбатлар эса афсуски, давом этяпти. Электр тармоқларидаги узилишлар ва газнинг йўқлигидан аксар оилалар ҳозирда ҳам азоб-уқубат чекяпти…

Ўзбек режими ўзининг абсурд сиёсатини хаспўшлаш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини халққа қора қилиб кўрсатиб, уларнинг шаънини булғаш учун ҳеч кимга қилмаган туҳмат ва бўҳтонларини уюштириб келмоқда. Ҳизб эса Аллоҳ фарз қилган вазифалардан ҳисобланган Умматнинг туб манфаатларини рўёбга чиқариш учун чинакам курашиб, ўз даъватларида энергетик инқирознинг ҳақиқий ечими Россия, Хитой каби мустамлакачи давлатлар билан тузилган шартномаларни бекор қиладиган, табиий бойликларни ўз эгаси бўлган халққа қайтарадиган Рошид Халифаликнинг тикланишида эканлигини етказишдан чарчамайди. Мусулмон халқимизнинг бугунги вазифаси ўша ёруғ кунларга Аллоҳ етказиши учун Исломни ўрганиш, унга қатъий амал қилиш баробарида, Ҳизб билан ҳақни кўтариб чиқишда ёнма-ён туриш ва ҳукумат олдига дадил талабларни қўйишдир. Бу иш халқимизнинг озгина бирлашиши ва даъватчиларни худди Ғайрат Дўстовни қўллагани каби дастаклаб юбориши билан амалга ошади. Унутмаслик керак, ҳар қандай режим бир мақсад атрофида бирлашган халқ талабларини бажаришга мажбурдир. Шунингдек, Исломий жамоавий фаолият билангина эришилган ютуқлар халқимиз ҳаётини яхшилайди ва давомий бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

12.01.2025й

 

 

TagsРоссияХитойҒайрат Дўстов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • МАҚОЛАЛАР

    “Жаноб туринг, сизни буюк ишлар кутмоқда”

  • МАҚОЛАЛАР

    Россияда миграция сиёсати нега кескин тус олмоқда?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/