Ўзбекистон ҳукуматининг муқаддас динимизга қилаётган барча тажовузлари самарасиз кетмоқда!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистон ҳукуматининг муқаддас динимизга қилаётган барча тажовузлари самарасиз кетмоқда!
Юртимизнинг барча холис мусулмонларига маълумки, жорий ойнинг иккинчи ўн кунлигини аввалидан бошлаб, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матубот бўлими томонидан, инсоният ва динимиз душмани бўлган Ўзбекистон тоғути золим, яҳудий Каримов Ўзбекистондаги мусулмон фарзандлари орасидаги даъват аҳлига нисбатан ҳануз давом эттираётган ғазаб ва нафратини бутун дунёдаги инсонларга етказиш мақсадида, “ЖИНОЯТЧИ КАРИМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРИ АЛАНГА ОЛМОҚДА” номли оламшумул кампаниясини бошлаган эди.
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими ушбу тадбирдан ёвуз ҳукуматнинг қилмишларини очиб ташлаш, умматнинг келажагини буткул хонавайрон қилиш йўлида тузаётган услуб ва воситаларини халққа очиқ равшан кўрсатиб, яна бир бор огоҳ этиш ҳамда яқин кунларда эълон қилинажак Буюк Исломий Халифалик Давлати мазлум Ўзбекистон халқининг халоскори ва унинг ҳимоячиси эканини баён қилишни мақсад қилган эди. Шунингдек, мустамлакачи давлатларнинг бу юрт фарзандлари устида ёвузлик билан олиб бораётган истибдод, таҳқирлаш ва ўлдириш сиёсатини ҳамда ёшларимизнинг манфур босқинчиликка қарши мустаҳкам Исломий ақидадан келиб чиққан ҳолларида бераётган қурбонликларини баён қилиш кўзда тутилган эди.
Шунингдек, ушбу кампания халқаро ташкилотларнинг “Инсон ҳуқуқлари топталишига қаршимиз” дея қабул қилаётган қарорлари сариқ чақага арзимас эканлигини умматга рўйи рост кўрсатиб берди. Ҳамда бу ташкилотларнинг битимлари “учинчи олам” вакиллари ҳисобланмиш юртлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги, қолаверса 25 йилдан буён Каримов ҳукуматининг қарамлик ва хорлик “сути”ни “эмиб” келаётган диний идорадаги малай уламоларимизнинг ҳукумат билан тили бир, косаси бир ҳамтовоқлар эканини яна бир бор тасдиқ этди.
Жаҳон бўйлаб бошланган бу кампания, Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчи ёшларни асло эътиборидан четда қолмади. Улар бу кампанияни қўллаб-қувватлашлари шу даражага етиб бордики, барча тармоқларда асосий мавзуга айланиб улгурди. Бу ҳолатдан васвасага тушган Ўзбекистон ҳукумати, кампанияга қарши жавоб сифатида қўлидан келадиган ягона ишни қилди, яъни аксар профилларни ёпишга қаттиқ эътибор қаратди. Ҳукуматнинг бу чораси жамоамиз йигитларини бошлаган ишларидан бирор қадам ҳам ортга сура олмади.
Зеро, қанчадан қанча профиллар бор, умуман эътибори йўқ, билингки ўшаларни ичидан сизни излаб топаётган экан, хурсанд бўлинг, отган ҳанжарингиз жаллод Каримовнинг жон-жойига бориб санчилибди!
Сизлар оддийгина қўл телефонингиздан туриб Оқсаройни титратибсиз! “Буюк келажак”ни шиор қилиб олиб, эртаю кеч мазлум халқимизни қўйнини пуч ёнғоққа тўлдираётган ҳукумат сиздек бир оддий, қўлида на автомати, на бир қирувчи тайёраси бўлмаган фуқаросининг ҳужумига дош бера олмаяптики, бу золим ҳукуматнинг шармандали қулашидир!
Бугун мустамлакачи давлатлар яқин кунда тикланажак янги давлатимизни бешигидаёқ бўғиб ташлаш учун ўзаро тил бириктиришмоқда. Чунки Халифалик давлати уларнинг қулай деб турган тожу тахтларига ҳам етиб келиб, бу тожу тахтларни ер билан яксон қилиб, йўқ қилиб ташлашидан қўрқишмоқда.
Эй Ўзбекистондаги динимиз учун қайғураётган уммат ўғлонлари! Аллоҳ сизларнинг қилаётган фаолиятингизга баракот ато этсин! Ёвуз Каримов бошчилигидаги бир ҳовуч малай ҳукмдорлар устингизга ўн беш, йигирма йилдан бери итдек ташланиб келмоқда. Сизлар эса қоядек мустаҳкам турибсизлар! Сизлар бутун оламда ва тарихда азизлик, қаҳрамонлик ва мукаррамлик борасида унутилмас из қолдирмоқдасизлар!
Қолаверса, сизлар аждодларингиз томонидан ўн уч аср мобайнида эъзозланиб келинган муқаддас динингизни яна жаҳон саҳнасига олиб чиқиш йўлида бор кучингизни аямай ишга солмоқдасиз! Эй Ўзбекистондаги даъват аҳли, сизларга Тубо бўлсин! Ҳа, бу ишингиз шундай бир шарафдирки, унинг борасида малай ҳукмдорларимиз, унинг гумашталари сизларга ҳасад қилди. Бу ҳасад уларни сизнинг жонингизга қасд қилишгача ва куч-қувватингизни сўндиришга ундади. Лекин умидлари пучга чиқди. Зеро, уларнинг сохта ҳукуматларини илдизи билан қўпориб, қуритиб ташловчи кишилар сизларсиз! Ҳа, албатта сизларсизлар!
Ушбу ҳукмдорлар сизларга қарши уруш қилиш билан Аллоҳга ва Унинг Росулига қарши уруш қилишмоқда. Ҳолбуки, ким Аллоҳга қарши уруш эълон қилса, ҳеч шубҳасиз мағлуб ва ожиз бўлажакдир. Кимки Аллоҳ (дини) га ёрдам берса, Аллоҳ унга ёрдам беради, қадамларини мустаҳкам қилиб қўяди ва уни ер юзида ғолиб қилади.
Зотан, Росулуллоҳ САВ ушбу ғалаба хусусида шундай башорат бериб айтдиларки: "Умматимдан бир тоифаси ҳақ устида туриб, душманлардан ғолиб бўлишда давом этадилар. Қаршилик қилганлар уларга зарар етказолмайди, магар уларга қандайдир ғам-ташвиш етади холос. Ҳатто улар шу ҳолатда турганларида, Аллоҳнинг иши-нусрати келади. Шунда саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, улар қаерда бўладилар? – деб сўрашган эди. Пайғамбар CAB айтдилар: Байтул Мақдис ва унинг атрофида". (Аҳмад ва Табароний ривояти).
Яна бир бор барчангизни бутун дунё бўйлаб бошланган ва давом этаётган “ЖИНОЯТЧИ КАРИМОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРИ АЛАНГА ОЛМОҚДА” номли кампанияда фаол бўлишга, бу кампанияни имкониятингиздаги барча қувватлардан фойдаланган ҳолда қўллаб-қувватлашга чақирамиз!
Токи бу золим ва фосиқ ҳукумат минглаган биродарларимизни ҳибсга олишлари ҳам, ҳар қандай таҳдиду тазйиқлари ҳам, қолаверса даъватни ёйиш мақсадида очган профилларимизга бўлаётган тажовузлари ҳам бу йўлдан бизни тўхтата олмаслигини билсинлар!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
01.12.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб