| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ› Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди! Мўъминларга эгилиш, кофирларга кеккайиш

 Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди! Мўъминларга эгилиш, кофирларга кеккайиш

By htadmin
31.12.2017
1211
0
Share:
بسم الله الرحمن الرحيم
 Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Мўъминларга эгилиш, кофирларга кеккайиш 
Мўъминларга эгилиш ва кофирларга кеккайиш вожибдир.
Аллоҳ Таъоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلاَ يَخَافُونَ لَوْمَةَ لاَئِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

– “Эй мўъминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўъминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Ёлғиз Аллоҳ Йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, Билгувчидир”. (Моида.54)

Эгилиш дегани хор бўлиш дегани эмас, меҳрибонлик, раҳмдиллик, мулойимлик деганидир. Кеккайиш эса қаттиқлик, қўполлик, душманлик, ўзни юқори тутиш деганидир. Аллоҳ Таъоло айтади:

مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ

– “Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўъмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўъминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар”.  (Фатх.29)

Яна Аллоҳ Субҳонаҳу Пайғамбари с.а.в. ни камтар, сипо бўлишга буюрган:

                                         وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِلْمُؤْمِنِينَ                     

– “Мўъминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, мудом камтар-тавозели бўлинг!)”, (Хижр.88)

وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنْ اتَّبَعَكَ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ

– “Ўзингизга эргашган мўъминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хуш хулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!”,                (Шуаро.215)

Яъни уларга мулойим бўлинг, меҳрибон бўлинг. Айни пайтда у кишини қўполликдан қайтарган. Аллоҳ айтади:

فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنْ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الآمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ

– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг — суянинг!. Албатта Аллоҳ Ўзига таваккал қилгувчиларни севади”. (Имрон.159)

Мўъминларга меҳрибон, мулойим бўлишга буюриб, қўполлик қилишдан қайтариш баробарида кофир ва мунофиқларга нисбатан қўпол бўлишга буюради. Аллоҳ Таъоло айтади:

يَاأَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدْ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ

– “Эй Пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат бу!” (Тавба.73)

Пайғамбар с.а.в. га қилинган хитоб умматга қилинган хитобдир. Демак, мўъминларга нисбатан меҳрибон, раҳмдил, мулойим бўлиш, кофирларга нисбатан эса қўпол, қаттиқ, душман, азиз, баланд бўлиш мўъминга вожибдир. Аллоҳ Таъоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُمْ مِنْ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ

– “Эй мўъминлар, ён-атрофларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир”.                        (Тавба.123)

Суннат ҳам шуни тасдиқлайди. Нўъмон ибн Баширнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ, إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى

“Мўъминлар ўзаро дўст, раҳмдил, меҳрибон бўлишда битта танага ўхшайдилар. Унинг бир аъзоси иситмаланса, қолган аъзолари ҳам бедорлик ва иситма билан унга ёрдамга келадилар”. Муслим Иёз ибн Ҳаммор р.а. дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

أَهْلُ الْجَنَّةِ ثَلاَثَةٌ: ذُو سُلْطَانٍ مُقْسِطٌ مُتَصَدِّقٌ مُوَفَّقٌ, وَرَجُلٌ رَحِيمٌ رَقِيقُ الْقَلْبِ لِكُلِّ ذِي قُرْبَى وَمُسْلِمٍ, وَعَفِيفٌ مُتَعَفِّفٌ ذُو عِيَالٍ

“Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, саховатли, тинчлик ўрнатадиган подшоҳ; ҳар бир қариндош ва ҳар бир мусулмонга қалби юмшоқ, раҳмдил киши; иффатли, ҳимматли аёлманд одам”. Жарир ибн Абдуллоҳнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в.:

مَنْ لاَ يَرْحَمُ لاَ يُرْحَمُ

“Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди”, деганлар. Раҳм қилинмаслиги Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумлигидир. Бу нарса мўъминларга раҳмдил бўлишнинг вожиблигига далилдир. Ибн Ҳиббоннинг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра р.а. ростгўйлиги тан олинган Абул-Қосим р.а. нинг:

إِنَّ الرَّحْمَةَ لاَ تُنْزَعُ إِلاَّ مِنْ شَقِيٍّ

“Раҳмдиллик фақат бадбахтдангина ечиб олинади”, деганларини эшитганман, дейди. Бу ҳам бир далилдир. Муслим ривоятида Оиша р.а., Пайғамбар с.а.в. нинг мана шу уйимда:

اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ

“Эй Аллоҳим, кимки бирон ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга машаққат келтирса, Сен ҳам уни машаққатга солгин, бир ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга меҳрибон бўлса, Сен ҳам унга меҳрибон бўл”, деганларини эшитганман, дейди. Бу ҳам яна бир далилдир.

Агар Муслим ривоят қилган Жарир ибн Абдуллоҳнинг ҳадисидаги Пайғамбар с.а.в. нинг:

لاَ يَرْحَمُ اللَّهُ مَنْ لاَ يَرْحَمُ النَّاسَ

“Одамларга раҳм қилмаган кимсага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди”, деган гаплари умумий бўлиб, ҳамма одамларни, мусулмонни ҳам, кофирни ҳам, мунофиқни ҳам, итоатлини ҳам, итоатсизни ҳам ўз ичига олади, дейиладиган бўлса, биз Аллоҳ Таъолонинг:

الَّذِينَ قَالَ لَهُمْ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ

– “Ундай зотларга айрим кимсалар: “(Қурайш) одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган””, (Имрон.173)

оятидаги “одамлар” сўзи каби бу ерда ҳам одамлар сўзи умумий бўлиб келгани билан, аслида ундан хос ирода қилингандир, деймиз.

Пайғамбар с.а.в. нинг мўъминларга меҳрибонликлари хусусида Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қиладилар: Саъд ибн Убода оғриб қолди. Пайғамбар с.а.в. Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга уни кўргани бордилар. Олдига кирганларида у ҳушида эмасди.

أَقَدْ قُضِىَ؟

“Қазо қилдими?”, деб сўраган эдилар: “Йўқ, эй Расулуллоҳ”, дейишди. Пайғамбар с.а.в. йиғлаб юбордилар. У кишининг йиғлаганларини кўриб, саҳобалар ҳам йиғладилар. Шунда Набий с.а.в.:

أَلاَ تَسْمَعُونَ؟ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُعَذِّبُ بِدَمْعِ الْعَيْنِ, وَلاَ بِحُزْنِ الْقَلْبِ, وَلَكِنْ يُعَذِّبُ بِهَذَا — وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ — أَوْ يَرْحَمُ

“Эшитмаяпсизларми? Аллоҳ кўзнинг ёши, қалбнинг хафалиги туфайли азобламайди. Лекин мана бу туфайли азоблайди ёки раҳм қилади”, деб тилларига ишора қилдилар. Термизий Оиша р.а. дан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. ўлик ҳолдаги Усмон ибн Мазъунни йиғлаб, (кўзлари ёшга тўлиб) ўпдилар”. Термизий бу ҳадисни саҳиҳ ҳасан, дейди. Муслим Анас р.а. дан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. биронта аёлнинг олдига эри бўлмаса кирмасдилар. Фақат Умму Салимнинг олдига кираверардилар. Бу ҳақда сўрашганида:

إِنِّي أَرْحَمُهَا قُتِلَ أَخُوهَا مَعِي

“Унга раҳмим келади, акаси менинг олдимда ўлдирилган эди”, деб жавоб бердилар”. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. аҳли Тоифни муҳосара қилиб олдилар. Ҳали фатҳ этмай туриб: “Иншоаллоҳ эртага қайтамиз”, дедилар. Мусулмонлар: “Ҳали фатҳ қилганимиз йўқ-ку, қайтамизми?”, дейишди. У киши: “Эрталабдан жангга киринглар”, дедилар. Жангга кириб, жароҳатлар олдилар. Пайғамбар с.а.в. яна: “Иншоаллоҳ, эртага қайтамиз”, дедилар. Бу гапдан таажжублангандек бўлишган эди, Расулуллоҳ табассум қилиб қўйдилар”. Муслим Муовия ибн Ҳаким Силмийдан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. билан намоз ўқиётган эдим, бир киши аксириб юборди. Мен: “Ярҳамукаллоҳ”, дедим. Ҳамма менга норози қиёфада қаради. Мен: “Мен ўлиб, онам йиғлаб қолсин-ей, нега менга бундай қарайсизлар?”, дедим. Улар қўллари билан ёнбошларига ура бошладилар. Қарасам, мени жим турдиряптилар. Лекин мен ўзим жим бўлдим. Пайғамбар с.а.в. намоз ўқиб бўлгач, ота-онам у кишига фидо бўлсин, аввал ҳам, кейин ҳам бу қадар гўзал таълим берадиган муаллимни кўрмадим, Аллоҳга қасамки, менга қовоқ солмадилар, урмадилар, сўкмадилар, фақат:

إِنَّ هَذِهِ الصَّلاَةَ لاَ يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلاَمِ النَّاسِ, إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ

“Намоз тасбеҳ, такбир ва қироати Қуръондир. Унга одамнинг гапи аралашиши тўғри эмас”, дедилар, холос”. Бухорий Анас р.а. дан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. билан юриб бораётгандим. Эгниларида ҳошияси дағал нажроний чопон бор эди. Бир аъробий у кишига етиб олди-да, чопонларидан бўйинларининг юз томонига из қолдирар даражада қаттиқ тортиб: “Эй Муҳаммад, ўзингдаги Аллоҳнинг молидан менга ҳам бер”, деди. У киши ўгирилиб қараб, кулиб қўйдилар-да, унга бир ҳадя беришни буюрдилар”.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

01.01.2018й.

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими хавфсизлик хизмати шайх Юсуф Мухоризани кўчадан ўғирлаб кетди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Маҳмуд Ҳаббош заиф Фаластин давлатига талпиниб, Умматнинг уйғонаётганидан хавфсирамоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Келажакдан бугунги кунга назар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/