| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Қўрқитиш – капиталистларнинг мусулмонлардаги таваккул тушунчасига қарши қуролидир

Қўрқитиш – капиталистларнинг мусулмонлардаги таваккул тушунчасига қарши қуролидир

By htadmin
23.01.2020
1381
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қўрқитиш – капиталистларнинг мусулмонлардаги таваккул тушунчасига қарши қуролидир

Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари мусулмонларни сайловда фаол қатнашишга ундаган чақириқлар билан ўтди. Мусулмонларда консерватив партиянинг сайловда ғолиб келиши хавотири мавжуд бўлгани учун, улар либерал партияга овоз беришга чақирилдилар. Дарҳақиқат, жамият ҳаётида Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумлар сезиларли даражада кучайиши натижасида мусулмонларда консерватив партиянинг ғолиб бўлишидан қўрқиш кучайган. Ушбу ҳужумлар ирқчиликка асосланган бўлиб, консерватив сиёсатчиларнинг чет элликлардан огоҳлантириши шу ирқчиликни янада кучайтирмоқда. Мусулмонларда пайдо бўлган ушбу қўрқув муҳити либерал партия қўлидаги қуролга айланди. Либерал партия «биз мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қиламиз», деган нарсага мусулмонларни ишонтириш ҳамда уларнинг қўллаб-қувватловига эришиш учун шу қуролдан фойдаланмоқда.

Шу ўринда Ғарб давлатларидаги капиталист синфларнинг иш тутиши билан мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар ҳатти-ҳаракати ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни кўриб чиқиш лозим. Мусулмонлар юртларидаги ҳокимларга келсак, улар воқеликни ўзгартириш учун амалга оширилган ҳар қандай уринишга – айниқса бундай уриниш сиёсий Ислом томонидан бошқарилса – барҳам бериш учун мустамлакачи капиталистик кучлар ёрдамида куч ишлатишга таянади. Ғарб юртларидаги капиталист синф эса, мусулмонларни жамият тизимига қўшилиб сингиб кетишга ҳамда ўша капиталистларнинг ўзидан ёрдам сўрашга мажбур қилиш учун қўрқитишга таянади.

Бунинг натижасида кўряпмизки, Ғарб юртларидаги мусулмонлар жамоатчилигига «қўрқув ҳатти-ҳаракатни оқлайди» тушунчаси ҳукмрон бўлиб қолди. Шунинг учун, сайловда иштирок этмаслик оғир машаққатга ва мусулмонларнинг бу юртлардан кўчириб юборилишига олиб келади, деган овозлар янграмоқда. Шунингдек, мусулмонларнинг Ғарб жамияти таркибига сингиб кетишнинг асоси сифатида «заруратлар маҳзуротларни (тақиқланган нарсаларни) мубоҳ қилади», деган фиқҳий қарашлар пайдо бўлди. Ҳатто сиёсий ҳаётда иштирок этиш вожиб, иштирок этмаслик ҳаром ва бу «яхши ишга буюриб, ёмон ишга қайтариш» бобидан, деб даъво қиладиганлар топиладиган бўлиб қолди.

Шунингдек, Аллоҳдан қўрқиш исломий ақидадан бўлсада, масжидлар бошқарувидан масъул бўлган кишиларнинг мусулмонлар ишларини бошқариш тўғрисида фикрлаётганда ушбу тушунчага эътиборсизлик қилишаётганини кўряпмиз. Кўряпмизки, аксар масжидлар динни ҳаётдан ажратишга асосланган сиёсий фаолиятга ўз эшигини очмоқда. Айни шу пайтда, исломий ақидага асосланган сиёсий фаолият қаршисида эшикларини ёпиб қўймоқда.

Бу масжидлар Исломий Умматнинг азоб-уқубатлари ҳақида гапирадилару, аммо бу азоб-уқубатларнинг сабаблари ҳақида гапирмайдилар. Яъни, бу азоб-уқубатлар ортида Исломни татбиқ этмайдиган, капиталистик мустамлакачи кучларга иттифоқчи бўлган ва бу мустамлакачиларнинг Умматга қарши содир этган турли жиноятларига сукут сақлаётган мусулмонлар ҳукмдорлари турганини айтмайдилар. Ушбу масжидлар Умматнинг азоб-уқубати ҳақида гапирмасликни «бу ушбу юртларда мусулмонлар хавфсизлигини кафолатлайди», дея оқлайдилар.

Инсон психологиясини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, қўрқув табиий туйғу бўлиб, у бақо ғаризасининг кўринишларидан биридир. Шунинг учун инсон қачон хатарни ҳис қилса, у бу туйғуни муолажа қилиш учун қандайдир ишларни амалга оширади. Бироқ қўрқувни ҳис қилиш табиий бўлсада, биз бошқа муҳим бир ишни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Капиталистик синф капиталистик низомни сақлаб қолиш воситаси сифатида одамларнинг эҳтимолли оқибатлардан қўрқишидан фойдаланади. Қачон шу қўрқув йўқолса одамлар капиталистик низомнинг яроқсизлигини ва у фақат капиталистлар синфига хизмат қилишини тушуниб етадилар.

Қуръонда келган тарихий воқеалардан бизга маълумки, салтанатга эга бўлган синф мўминларга қарши қурол сифатида қўрқитишдан фойдаланишган. Масалан, Фиръавннинг Мусо келтирган ҳаққа қарши чиқиши унинг тилида келган ушбу сўзларда намоён бўлади:

﴿وَقَالَ فِرْعَوْنُ ذَرُونِي أَقْتُلْ مُوسَىٰ وَلْيَدْعُ رَبَّهُ إِنِّي أَخَافُ أَنْ يُبَدِّلَ دِينَكُمْ أَوْ أَنْ يُظْهِرَ فِي الْأَرْضِ الْفَسَادَ﴾

«Фиръавн деди: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. (Қани) у Парвардигорига дуо-илтижо қилсин-чи, унга нажот берармикан. Дарҳақиқат мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишдан ёки ер юзида бузғунчилик авж олдиришдан қўрқмоқдаман»»                                                           [Ғофир 26]

Агар бизда қўрқувни қандай енгиш кераклиги ҳақида савол туғилса, биз мусулмон сифатида ақидамизга мурожаат қилишимиз лозим. Ақидага мурожаат қилиш нотўғри реаксияни олдини олиш учундир. Биз билишимиз керакки, дунёю охиратда ёлғиз Аллоҳгина бизни ўз паноҳига олади деб ишониш ақидамизнинг муҳим масалаларидан биридир. Фақат Аллоҳдан ва Унинг буйруқларига осий бўлиш оқибатидан қўрқиш лозим, деб ишониш ҳам бизнинг ақидамиздандир. Аллоҳга яқин бўлишни яхши кўриш ғаризамиз қўзғалишининг натижасида юзага келадиган қўрқувдан кучли бўлмоғи лозим. Аллоҳ Ўзининг азиз китобида айтади:

﴿إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!» [Оли Имрон 175]

Бу тушунчанинг шарҳи Росулуллоҳ ﷺнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга қилган ушбу насиҳатида келади:

«يَا غُلَامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ؛ احْفَظْ اللَّهَ يَحْفَظْكَ، احْفَظْ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ، إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّه،َ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ، وَاعْلَمْ أَنَّ الْأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ، وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ، رُفِعَتْ الْأَقْلَامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ»

«Эй йигит, мен сенга шундай сўзларни ўргатаман. Аллоҳни ёдингда сақласанг Аллоҳ ҳам сени сақлайди. Аллоҳни ёдингда сақласанг Уни ўз қаршингда топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра ва агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, агар бутун халқ сенга бирор фойда келтириш устида жамланса, фақат Аллоҳ ёзган фойданигина келтирурлар. Агар сенга бирор зарар келтириш устида жамланса, фақат Аллоҳ ёзган зарарнигина етказурлар. Қалам кўтарилган ва саҳифалар қуриган». Термизий ривояти.

Росулуллоҳ ﷺнинг Мадинада Ислом давлатини барпо қилишларидан олдинги Маккадаги сийратини кўрган киши биладики, У зот бугунги кунда Уммат бошдан кечираётган қўрқув муҳитига ўхшаган қўрқув муҳитига дучор бўлганлар. Аллоҳ Таоло бу муҳитни шундай сифатлайди:

﴿وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾

«(Эй Муҳаммад), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир»             [Анфол 30]

Бунга қарамай, Росулуллоҳ ﷺ фаолиятни қўрқмасдан тўхтовсиз давом эттирдилар. У зот хушомадгўйлик қилмадилар, чекинмадилар ва «икки зарарнинг енгили», деган нарсани ҳужжат қилиб куфр кучлари билан иттифоқ тузмадилар. Бироз вақт ўтгандан кейин Аллоҳ Ўз дини ва пайғамбарини азиз қилди. Бутун башариятнинг энг яхшиси бўлган Росулуллоҳ ﷺ жамиятни ва бутун оламни ўзгартирдилар.

Шу ўринда, қўрқувга асосланиб ҳаромни ҳалол қилаётганларга қуйидагича савол ташлаймиз. Росулуллоҳ ﷺнинг биз бошдан кечираётган шароитдан бир неча бор оғир бўлган шароитга дуч келганларига қарамай, мушрикларга хушомадгўйлик қилмагани ва чекинмагани ҳақида нима дейсизлар? Росулуллоҳ ﷺ сийрати ёш болаларни яхши хулқларга ундаш учун уларга ҳикоя қилиб бериладиган қиссага айланиб қолдими?

Биз мусулмонлар Аллоҳга таваккул қилиш ақидамизнинг бир қисми эканлигига амин бўлишимиз лозим. Аллоҳ бизнинг ҳимоячимиздир, ҳар қандай ҳолатда биз суянадиган Зот Удир. Шунинг учун таваккулдаги самимийлик бутун эътиборни охират оқибатларига қаратишни ва дунё лаззатларига берилмасликни англатади. Аллоҳга таваккул қилиш жамият муаммолари олдида бизнинг позициямизни назорат қилади ва бизнинг қўрқув қурбони бўлиб қолишимизга йўл бермайди. Чунки бизнинг амалларимизни махлуқотлардан қўрқиш эмас, балки яратувчидан қўрқиш тартибга солади.

Биз мусулмонлар илмоний капиталистик низомдан эмас, Аллоҳдан хавфсизликни умид қилишимиз лозим. Шунинг учун капиталистик сиёсий партиялар билан иттифоқчи бўлиш абгорлиги кўриниб турган низом билан иттифоқчи бўлишдир. Биз бу низомнинг камчиликларини шу юртларнинг ўзида ҳам, исломий юртларда ҳам очиб ташлашимиз ҳамда у башарият ақли маҳсули бўлгани учун ҳам яроқсиз эканлигини Умматга кўрсатиб беришимиз лозим. Шунга асосланиб айтишимиз мумкинки, капиталистик низом бизнинг Суриядаги, Ямандаги, Ливандаги, Ироқдаги, Кашмир ёки мусулмонларнинг бошқа юртларидаги муаммоларимизни ҳал қилишга ярамайди. Шунинг учун, ягона ечим пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати татбиқ қиладиган Ислом эканлигини Умматга кўрсатиб бериш бизнинг вазифамиздир.

Ва ниҳоят, Уммат масжидлар имомларидан, шайхлардан динимизга қарши ҳужумлар қаршисида жасорат ва саботлари билан етакчи бўлишларини кутмоқда. Шундай экан, динни ҳаётдан ажратган капиталистик низомнинг яроқсизлигини фош қилувчи сарбон бўлиш ҳамда Умматга динини комил ҳолатда ушлашни ўргатувчи муаллим бўлиш масжид имомлари ва шайхларнинг вазифасидир. Улар бу юртларда мусулмонларни Исломга зид тушунчалардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишлари лозим.

Исломий Уммат Аллоҳга таваккул қилувчи уммат бўлиб, бу умматга қўрқиш ярашмайди.

﴿فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ حَسْبِيَ اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ﴾

«Ана энди ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир! (Мен Унинг) Ўзига суяндим. У зот улуғ арш соҳибидир»                                                                [Тавба 129]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                            1 жумодул-аввал 1441ҳ

Канада                                                                                   27 декабр 2019м

Tagsкапиталистик низомтаваккул тушунчасиҚўрқитиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳижрат хотираларида ҳолатларнинг бир-бирига ўхшашлиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трампнинг Қуддусни яҳудийлар давлати деб эълон қилишининг маъно-мазмунлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Нигериядаги «Боко Ҳаром» жамоаси, Исломга қарши қутурган курашлар ва бунга нисбатан халқаро муносабатлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/