Нигериядаги «Боко Ҳаром» жамоаси, Исломга қарши қутурган курашлар ва бунга нисбатан халқаро муносабатлар
Нигериядаги «Боко Ҳаром» жамоаси, Исломга қарши қутурган курашлар ва бунга нисбатан халқаро муносабатлар
1. «Боко Ҳаром» жамоаси Нигериядаги исломий жамоа. У Нигерия Шимоли Шарқидаги Бурну вилояти маркази Майдугуруда 2002 йил мусулмон олим Муҳаммад Юсуф томонидан таъсис этилди. Кейинчалик бир неча шимолий вилоятларда тарқала бошлади. Тадқиқотларнинг бирида Муҳаммад Юсуфга салафий дея баҳо берилиб, у Ибн Таймиядан қаттиқ таъсирланганлардан бири дейилади. У илмни ўзининг фақиҳ ва Қуръони Карим мударриси бўлган отасидан олгани айтилади. Маълум бўлишича, холис инсон бўлган Муҳаммад Юсуф Исломга амал қилишни истади. Натижада, у одамларни ўзига жалб қилувчи шахсияга айланди ва Нигериянинг кўпгина вилоятларида тарафдорлари пайдо бўлди, унинг даъвати бутун юртга ёйилди. Оқибатда Нигериядаги илмоний режим ўзи учун унинг даъвати хавфга айланди деб билди.
Муҳаммад Юсуф ва унинг тарафдорларини ўрганиш натижасида шу нарса аён бўладики, на Муҳаммад Юсуф, на унинг тарафдорлари ҳавса тилида «Ғарб таълимини ўрганиш ҳаром» деган маънони англатувчи «Боко Ҳаром» жамоаси номини ўзларига ҳам, жамоаларига ҳам қўйган эмаслар. Балки бу ном улар Ғарб таълимини ўрганиш ҳаромлиги тўғрисида гапирганлари боис уларга бошқалар томонидан қўйилди. Улардан айримлари жамоамиз номи «Аҳли сунна вал жамоа» деган бўлса, айримлари «Аҳли суннанинг даъват ва жиҳод ҳаракати», деди. Яна баъзилар эса уни «Муҳаммад A таълимотлари тарафдорлари», деб ҳам атади. Сиёсий манбаалар ва ахборот воситалари уларни «Боко Ҳаром» жамоаси, деб атайди. Бу жамоадагилар Исломни ўрганишни, уни татбиқ қилишни талаб қиладилар, юртдаги фосиқлик ва фожирликка қарши курашадилар. Ҳақиқатда, Муҳаммад Юсуф ва унинг тарафдорлари таъсири юрт шимолидаги кўпгина вилоятларни қамради, натижада собиқ президент Обасанжо қудратдалиги пайтида улар хавфсизлик зарбалари туфайли яширинишга мажбур бўлдилар. 2006 йил у ва унинг тарафдорлари Нигерияда илмоний режимга қарши шиддат билан намоён бўлишиб, бутун юрт бўйлаб Исломни татбиқ қилишни талаб қилдилар. Булардан аён бўладики, Муҳаммад Юсуф зўравонликка ва қурол ишлатишга даъват қилмаган ва буни даъватни етказишда восита қилиб олмаган, аксинча, унинг даъвати тинч йўл билан бўлишини таъкидлаб келган. Бунга унинг қамоққа олинганининг ва зўравонлик амалиётини содир этганлик ёки шунга даъват қилганлик тўғрисида етарли далиллар йўқлиги туфайли озд этилганининг ўзи далилдир. Балки одамлар унинг даъватини қабул қилдилар ва бу даъватга очиқ-ошкор қўшилдилар. У одамларга дарс берар ва фикран унга қарши чиққанларни кофир деб ҳисоблашни рад этар эди. У «мен Ислом бошқаруви Нигерияда, имкон бўлса, бутун дунёда барпо бўлиши, аммо диалог йўли билан барпо бўлиши керак, деган эътиқоддаман», дерди.
Булардан унинг ҳаракати бошланишда тинч йўлдаги кўринишда бўлгани кўриниб турибди.
2. Ғоявий, ижтимоий ва иқтисодий омиллар «Боко Ҳаром» жамоасининг шаклланишига ўз хиссасини қўшди. Нигерияда юз йилча ҳукмронлик қилган Сокото Халифалиги 1903 йил Британия қўли билан ағдарилгач, юртдаги 150 миллионли аҳолининг 70 %ини ташкил қилган, айниқса, шимолий вилоятларда 90 %ни ташкил қилган мусулмонлар империализм ва Ғарб сақофатига қарши курашни давом эттирдилар. Шунинг учун бирин-кетин пайдо бўлган тинч йўлдаги жамоа ва ташкилотлар мақсади Ғарбдан келган ҳамма нарсани тақиқлашдан иборат бўлди. Кейин айни мақсад шимолда Исломни кучайтириш ва шариат қонунларини татбиқ қилишгача кенгайди.
Ислом Нигерияда кўп асрлар олдин томир отган. Чунки Ислом Нигерия шимолидаги Кано минтақасига жуда эрта, милодий VII асрнинг ўрталаридан бошлаб кириб келган. Ислом Нигериянинг шимоли ва марказий қисмидаги Ҳавса ва Фулани ерларида тижорат орқали тарқалди. Ислом амалий тарзда милодий X асрнинг ўрталарида андалуслик фақиҳлар ҳаракати билан тарқалди. Нигериядаги шаръий маҳкамаларда Моликий мазҳаби кенг ёйилди. Мусулмонларнинг кўпчилиги суннийлардир. Милодий XIX асрда Усмон ибн Фуди исми билан танилган Усмон Данфудио асос солган Сокото Халифалиги Нигерия шимолидаги мусулмонларнинг хотирасида ҳамон сақланиб келяпти.
Шимолий Нигериядаги исломий муҳит турли йўналишдаги исломий ҳаракатларни келтириб чиқариши табиий эди. Нигериянинг шимолий вилоятларидаги Исломга бўлган жўшқин муҳаббат федератив давлатдаги биринкетин алмашган илмоний ҳукуматларни ўн икки вилоят ҳукуматларига исломий шариатнинг баъзи қисмларини – гарчи тўлиқ татбиқ бўлмасада – татбиқ этишга рухсат беришга мажбур қилди.
Нигерия шимолидаги мана шу исломий муҳит шароитида 2002 йилда Боко Ҳаром жамоаси таъсис топди. Унга Муҳаммад Юсуф ва шариат илмларини ўрганган бир гуруҳ талабалар асос солдилар.
Бу ҳаракат Ғарб таълимига қарши ҳаракат сифатида бошланди. Кейинчалик ривожланиб Исломни яна татбиқ этиш учун иш олиб борадиган ҳаракатга айланди. Бу ҳаракат расмий вакили Абу Абдурраҳмон 2011 йил 21 июнда Британия радиокорпорациясига берган интервьюсида бундай деди: «Ҳаракатимиз Ғарб таълимига қарши тузилган эди. Ҳозир эса мақсадларимиз кўлами бундан кўра узоқроқдир. Биз шимолдаги вилоятларда Исломий давлат барпо бўлишини талаб қиляпмиз. У ҳозирда шимолий вилоятлардаги шариат ҳақиқий татбиқ этилмаётган демократик бошқарувга ўхшамаган давлат бўлади». Жамоанинг бу фикри мусулмонлар доираларида таҳсин, зўр маъқуллаш билан кутиб олинди. 2004 йилда жамоа бутун Нигерия бўйлаб Исломий давлатни барпо қилиш ва исломий шариатни татбиқ этишга чақирди.
3 Бу жамоадагиларнинг фаолияти дастлаб – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – зўравонликдан йироқ эди. Аксинча диалог ва ўз исломий фикрларини тинч йўл билан баён қилиб олиб борилган эди. Бироқ Нигериядаги илмоний ҳукумат бу жамоага нисбатан қуйидаги ваҳшиёна ишларга қўл урди. Бу эса жамоанинг тинч сиёсатига таъсир қилди:
а Бу жамоадагилар одамларни Исломга даъват қилар эканлар зўравонлик йўлини тутишмади, аксинча Ислом фикрларини баён қилиш, баҳс ва диалог йўлини тутишди. Шу боис шимолий минтақаларда бу жамоа тарафдорлари сони тобора кўпайиб борди. Ана шундан кейин илмоний давлат одамларнинг бу жамоа теварагида тобора кўпроқ жипслашаётганидан ва Исломни татбиқ этишга даъват қилаётганларидан қўрқиб қолди. Шунинг учун ҳукумат бу жамоага нисбатан ваҳшиёна муносабатда бўлди. Бу мусулмонлар учун бир зарба бўлди. Айниқса улар телеканаллардан хавфсизлик ходимлари жамоанинг ўнлаб аъзоларини совуққонлик билан ўлдиришаётганини кўриб ғазабга келишди. Муҳаммад Юсуфнинг ҳибсга олинганидан кейин қўлоёғи кишанланган ҳолда қатл этилгани ҳақидаги хабар ҳам Уммат учун оғир зарба бўлди.
Жамоага қарши ваҳшиёна жирканч ҳужум унинг етакчисини Ислом ва унинг аҳлига қарши кекадоватга тўла тарзда қатл қилиниши жирканчлигидан ҳам ошиб тушди. Чунки режим 2009 йил июл ойининг охирида жамоа қароргоҳига ҳужум қилиб, унинг юзлаб аъзоларини ваҳшиёна суратда қатл қилди. Бу бамисоли оммавий қирғин эди. Зеро ўлдирилганлар сони 700дан ошиб кетди ва 3500дан кўпроқ киши уйжойларидан кўчиб кетишга мажбур бўлди. Хавфсизлик ходимлари Муҳаммад Юсуфни қамоққа олишди, бир неча соатдан кейин «у қочиб кетишга уринди» деб даъво қилишиб отиб ташлашди, унинг устидан чиқарилган қатл қилиш ҳукмини шу тарзда ижро қилишди. Ҳукуматнинг бу даъвосига ҳеч ким ишонмади. Ҳатто мусулмонларга жуда камданкам инсоф қиладиган «Хьюман райтс вотч» ташкилоти ҳам бу жирканч амалиётларга қарши бундай деб норозилик билдирди: «Муҳаммад Юсуф полиция қўлида турган пайтда ноқонуний тарзда қатл этилгани Нигериядаги полициянинг қонун устиворлиги принципини менсимаслигини кўрсатувчи бир қўрқинчли намунадир».
б Нигериядаги мусулмонлар узоқ йиллар сиёсий ҳуқуқдан ҳам маҳрум бўлиб келдилар. 1999 йилдан 2007 йилгача президент бўлиб турган Американинг одами Обасанжо асос солган ҳоким Халқ демократик илмоний партияси «ўзаро розилик сиёсати»ни эълон қилган эди. Бу сиёсат бўйича ҳокимият кўпчиликни ташкил қилувчи мусулмонлар билан озчиликни ташкил қилувчи насоролар ўртасида навбатманавбат алмашиниб туриши керак эди. Жонатан ҳатто кўпчилик билан озчиликни бирбирига тенглаштирадиган мана шу сиёсатни ҳам бузди. Бу эса мусулмонларнинг ғазабини қўзғади. Президент Умар Мусо Ярадуа 2010 йилда тўрт йиллик президентлик даврига икки йил ўтганидан кейин вафот этди. Ўша ўзаро розилик келишувига мувофиқ Нигерия президенти ҳозир мусулмон киши бўлиши лозим эди. Лекин ҳоким Халқ партияси Гудлак Жонатан номзодини кўрсатди, у насронийдир. Ваҳоланки ўша келишувга мувофиқ мусулмон киши номзоди кўрсатилиши керак эди. Лекин бундай бўлмади. Табиийки Жонатан сайловда ғолиб чиқди. Чунки Халқ партияси ҳокимиятда тургани учун сайловларни ўзи ўтказиб унга таъсир қилди. Бунинг оқибатида 2011 йилги сайловлар чоғида кескинлик келиб чиқиб 800дан кўпроқ одамнинг ўлдирилишига олиб келди, уларнинг кўпроғи мусулмонлардир.
Буларнинг барчаси шимолдаги вилоятларда Жонатанга бўлган нафратни янада кучайтирди. Мусулмонлар норозилик намойишларига чиқишди, ҳукумат бу намойишларни ваҳшиёна тарзда бостирди, унинг махсус хавфсизлик кучлари 23 кишини отиб ўлдирди. Бу хунрезлик 2011 йил 24 июлда Майдугури шаҳрининг марказий бозорида бомба портлаганидан кейин рўй берди. Халқаро амнистия ташкилотининг билдиришича, махсус ҳарбий кучлар шаҳар бўйлаб ҳали бозор ёндирилмасидан олдин жойлаштирилган. Бу махсус кучлар теварак атрофга тартибсиз ўт очиб бир неча кишини ўлдирган. Бу ташкилот президент Жонатандан инсон ҳуқуқи поймол бўлаётган бу ноқонуний тажовузларга чек қўйишни ва бундай амалиётларни қилиш учун армия ва полиция кучларига эрк бермасликни талаб қилди. Бундай портлашларни уюштиришда режимнинг қўли борлиги шундоқ кўриниб турибди. Бу режим ўзининг муайян режаларини амалга ошириш учун ва Америка режаларига хизмат қилиш учун турли эртакларни ва ёлғон айбловларни тўқиб чиқармоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, яқинда сайланиб президент вазифасини бажариб турган Жонатан бош бўлган Нигерия режими 2010 йил 7 апрелда Америка билан стратегик ҳамкорлик келишувини имзолаган эди. У ички хавфсизлик, иқтисод, ривожланиш, соғликни сақлаш, демократия масалалари, инсон ҳуқуқлари ҳамда регионал хавфсизлик бўйича ҳамкорликка оид келишувдир.
4 Бу ҳодисаларнинг барчаси: жамоанинг Исломга бўлган тинч даъватига қилинган ҳужум, бу жамоа етакчисини қамоққа олишганидан кейин кекадоватга тўла ваҳшийлик билан ўлдирилгани, мусулмонларнинг президент навбатманавбат алмашиниб туриши тўғрисидаги келишувга амал қилинмаганидан норози бўлиб, ўзларига қилинган зулмга қарши чиқишган намойишларига қилинган ҳужум… буларнинг барчаси жамоанинг иш олиб бориш тариқати ўзгаришига олиб келди. Айниқса хавфсизлик кучларининг жамоага қарши 2009 йил июл ойининг охирида қилган ҳамласидан кейин шундай бўлди. Ана шу ҳамладан кейин жамоа етакчиси Муҳаммад Юсуф жонига 2009 йил 30 июлда суиқасд қилинди.
Шундан кейин ахборот воситаларида айтилганидек қуйидаги қатор моддий амалиётлар шу жамоага нисбат берилди:
– 2010 йил сентябрда ҳаракатнинг қамоққа ташланган юзлаб аъзолари Майдугури қамоғидан озод қилинди.
– Паркка қилинган ҳужум ҳам шу жамоага нисбат берилди, бу паркда 2011 йил 29 майда ҳозирги президент Гудлак Жонатаннинг инаугурация маросими бўлиб ўтаётган эди.
– Шундан кейин бу жамоага нисбат берилган энг қаттиқ ҳужум бўлди. Бу ҳужум Нигерия пойтахти Абужада рўй берди. У 2011 йил 26 августда БМТнинг Абужадаги қароргоҳига қилинган ҳужумдир.
– 2011 йил 24 декабрда эса хавфсизлик кучлари билан Боко Ҳаром жамоаси ўртасида тўқнашувлар юз бергани эълон қилинди, ҳукумат манбалари бу тўқнашувлар Даматуру шаҳрида рўй берганини билдирди. Бу манбалар қўшимча қилиб «биз уч аскарни йўқотдик, Боко Ҳаромдан эса 50 кишини ўлдирдик» деди.
– 2011 йил 25 декабрда бу жамоадагиларга Даматурудаги ва Абужадаги черков яқинидаги портлашлар нисбат берилди, ёрдам кўрсатиш амалиётлари билан шуғулланувчи бир манбанинг билдиришича охирги портлашда 15 киши ўлган.
– 2012 йил 17 январ куни Нигериянинг шимолий шарқида жойлашган Набаланг қишлоғида мусулмонлар масжидларига ҳужум қилиниб беш намозхон ўлдирилди, тўрт масжид ёндириб юборилди…
Шундай қилиб масжидлар ва черковларга ҳужумлар рўй бергани, бу ҳужумлар оқибатида ўлганлар ва жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди, черковларга қилинган ҳужумлар Боко Ҳаром жамоасига нисбат берилган бўлса, масжидларга қилинган ҳужумларни Исломга душман жамоаларга нисбат бермай, бу ҳақда чурқ этишмади.
Бу ҳужумлар ҳақида берилган баёнотлар режим бошлиғи Жонатан ҳукуматига тобе томонлар шу ҳужумларни таъминлаётганини ва уларга ички уруш тусини бераётганини кўрсатиб турибди. Мақсад репрессияни янада авж олдириш ва халқаро аралашувларни оқловчи баҳонани пайдо қилишдир. Масалан Жонатан 2012 йил 8 январ куни берган интервьюсида «Нигерия ҳозирги вақтда бошидан кечираётган зўравонлик амалиётлари мамлакат олтмишинчи йиллардаги фуқаролик уруши даврида гувоҳ бўлган амалиётлардан ҳам ёмонроқдир» деди. Бу гапи билан у 1967-1970 йиллар ўрталаридаги Биафра фуқаролик урушига ишора қилди. Жонатан бу гапи билан фуқаролик уруши муҳитини пайдо қилмоқда! Боко Ҳаром жамоасининг етакчиси Муҳаммад Шикав алЖазира 2012 йил 12 январда эфирга узатган видеотасмада ўзининг жамоаси бегуноҳ кишиларни ўлдирмаслигини ва ҳеч кимга зулм қилмаслигини, ўзларига нисбат берилаётган кўпгина ўлдириш амалиётларининг бу жамоага мутлақо алоқаси йўқлигини айтди. У қўшимча қилиб «масиҳийларни ҳам, мусулмонларни ҳам ўзингиз ўлдириб, сўнгра бу амалиётларни бизга тўнкаяпсиз, мақсадингиз нигерияликларни биздан қўрқитишдир!» деди.
5 У ерда кўплаб одамлар, шу жумладан сиёсатчилар ва кузатувчилар борки, улар бу портлашлар ортида Боко Ҳаром ҳаракати турганига шубҳа билан қарашмоқда. Зеро у маҳаллий ҳаракат бўлиб, у бундай имкониятларга эга эмас. Интернет саҳифаларида тарқалаётган ва портлаш амалиётларини Боко ҳаром аъзоларига нисбат бераётган баёнотларга қарамай бу жамоа бундай имкониятларга эга эмас. Ана шу баёнотларда амалиётларни бу жамоага аниқ ишонч билан нисбат берилмаган. Ҳатто БМТ қароргоҳи портлатилгани ва бунда жавобгарлик Боко Ҳаром жамоасига юклангани ҳақидаги охирги эълон борасида ҳам қатор шубҳалар пайдо бўлди. Масалан француз ахборот агентлиги «AFP» БМТ қароргоҳида юз берган портлашдан кейин 2011 йил 28 августда бундай деб билдирди: «Лекин ҳамма эҳтиёткор бўлиб қолган кўринади, улар Нигериядаги вазият мураккаблигини эътиборга олиб бу ерда бошқа «ип»лар борлигини эҳтимолдан йироқ санашмайди, чунки Нигерия Африкада аҳоли энг зич жойлашган мамлакатдир, Нигерия Африка қитъасида нефт қазиб олиш бўйича биринчи ўринда туради, бу мамлакатда коррупция офати ва зўравонлик бир неча ўн йилдан бери кенг тарқалмоқда». Шу билан бир қаторда бу агентлик иқтисодий пойтахт Лагос полициясининг собиқ масъули Абу Бакр Чафнинг ушбу сўзларини ҳам келтирди: «2011 йил 26 август жума кунги ҳужум «ип»лари Боко Ҳаромдан кўра нарироққа боради, гарчи бу жамоа унга аралашган бўлса ҳам. Аслида бу ерда бир хорижий «ип» бор». У яна бундай деди: «Буни амалга оширган шахсларнинг Нигерияда ўз манфаатлари бўлиши мумкин, улар бу ўзини портлатиш ҳужумида рол ўйнашди».
Шунинг учун Нигериядаги кўпгина портлашлар ортида Жонатан режими билан ҳамкорлик қилаётган халқаро кучлар турган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Бу портлашларни Боко Ҳаромга тўнкашдан мақсад Нигерияни «терроризмдан ҳимоя қилиш» деган баҳонани рўкач қилиб Нигерия билан хавфсизлик келишувларини тузиш учун баҳона топиш ва шундан кейин Нигериянинг нефт бойликларига эга бўлиб олишдир.
Биз ҳозиргина бу жамоа етакчиси ўзларига нисбат берилаётган кўпгина ўлдириш амалиётларининг уларга мутлақо алоқаси йўқлиги ҳақида айтган гапларини келтириб ўтдик…
6 Давлатнинг бу жамоага қарши ваҳшиёна жиноятлари уни моддий амалиётлар билан жавоб беришга ғаламисларча мажбур қилмоқда. Балки кўп ҳолларда давлатнинг ўзи портлашлар ва унга ўхшаш моддий амалиётларни уюштириб бу амалиётларни Боко Ҳаром жамоасига тўнкамоқда. Бундан мақсади мустамлакачи давлатларнинг Нигерияга аралашувини оқлаш учун баҳона топишдир. Шунинг учун ана шу мустамлакачи давлатлар ҳам додвой солиб «бу жамоанинг алҚоида билан алоқаси бор» деб жар солмоқда… Бу ҳам етмагандек ана шу давлатлар бу жамоани бутун оламга хатарли қилиб кўрсатмоқда. Гўё Боко Ҳаромнинг ҳарбий денгиз флотлари, қуруқлик ва ҳарбий ҳаво кучлари бордек!
Масалан Америка 2008 йилда тузган Африком кучлари қўмондони генерал Картер Хэм Нигерия армияси ва хавфсизлик масъуллари билан 2011 йил 17 августда бўлган учрашуви чоғида бундай деди: «Бу ерда Боко Ҳаромнинг ўз ҳаракатларини исломий Мағриб мамлакатидаги алҚоида ташкилоти билан мувофиқлаштираётганини кўрсатиб турган бир қанча манбалар бор». У қўшимча қилиб: «Бундай мувофиқлаштириш нафақат Африкага, балки бутун оламга қарши юз бериши мумкин бўлган энг хатарли нарсадир». Бошқа бир гапида у бундай деди: «Боко Ҳаром билан Африкадаги ва бошқа жойлардаги бошқа экстремистик ташкилотлар ўртасидаги алоқалар бизда катта хавотир уйғотмоқда». (AFP 2011 йил 20 июл). Африкомнинг америкалик қўмондонининг бу гапларига ҳамоҳанг ҳолда Нигерия ҳукумати расмий вакилининг айтишича у Боко Ҳаромнинг исломий Мағриб мамлакатидаги алҚоида ташкилоти билан алоқалар ўрнатганига – гарчи бу тўғрида далиллар бўлмаса ҳам – тўлиқ ишонар эмиш, у бу жамоа ўтган ойда қўллаган бомбалар турига ишора қилди. (AFP).
2011 йил 24 августда интернетдаги мулоқотда Қўшма Штатлар ташқи ишлар вазирлиги масъули Страусберг Виллиам бундай деди: «Маълумки Обама идораси Нигерия ҳукуматига бу мамлакатдаги ноқонуний террорчи жамоалар фаолиятларига чек қўйиш учун ёрдам беришга қарор қилган»! Британия ва «Исроил» каби бошқа давлатлар ҳам Нигерия хавфсизлик кучларига ёрдам беришни таклиф қилди. Буларнинг барчасидан мақсад мана шу давлатлар, айниқса Америка «терроризмга қарши давлатга ёрдам бериш» деган баҳона билан Нигериядаги ишлар жиловини доим ўз чангалида ушлаб туришдир!
7 Йирик давлатларнинг Нигерияга ёрдамлар бераётгани ҳақидаги даъволари ёлғондир. Аксинча бу давлатларнинг бутун ғами Нигериядаги нефт бойлигига эга бўлишдир. Мана шу бойлик йирик давлатларни, айниқса Британия билан Американи бу бойлик устида бирбири билан қизғин курашга тортди. Нигерияда ўзаро нуфуз бўлишиш учун уларга юзаки оқловлар зарур. Нигерия оламдаги нефт қазиб олувчи давлатлар орасида 14-ўринда туради, нефтни экспорт қилиш бўйича 8-ўринда, нефт захираси бўйича 10-ўринда туради. Нигериядаги нефт захираси миқдори Америка энергия маълумотлари агентлиги томонидан 16 миллиард баррелдан 22 миллиард баррелгача деб баҳоланган. Лекин бошқа баҳолашларга қараганда нефт захираси 35,3 миллард баррелга етади. 2011 йилдан бошлаб Нигерияда нефт қазиб олиш кунига 2,2 миллион баррелга етди. Маълумки Нигерия кунига 3 миллион баррел қазиб олишга қудрати етади. У ерда нефт захираларининг аниқланиши мамлакат иқтисодида муҳим рол ўйнади. Чунки ҳукумат даромадининг нефтдан келаётган улуши 80 %га етади. Нигерия нефт қазиб олувчи ва экспорт қилувчи «ОПЕК» ташкилотига аъзо. Нефт захираси асосан Нигерия дельтаси минтақасида жойлашган. Бу минтақа 20,000 кв. км. масофага чўзилиб боради. Нигерияда нефтнинг мавжудлиги одамларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Нигерия ерлари юмшоқ тропик ерлар бўлиб ботқоқлар билан тўла ва сувга бой, у ерларда ботқоқлик ирмоқлар ва бир қанча соҳилга яқин ороллар бор. Нигерия экспорт қиладиган нефтнинг 90 %и шу ерлардан қазиб олинади. Нигерия газ захирасига ҳам эга бўлиб унинг захираси нефт захирадан уч баробар кўп.
Мана шу мустамлакачи давлатлар Нигерия нефтини ўз чангалида сақлаб қолиш учун ўз югурдаклари билан биргаликда зўравонлик амалиётларини уюштириб уларни Боко Ҳаромга тўнкамоқда. Буни «терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан қилмоқда. Нигерия билан хавфсизлик ва ҳарбий келишувлар шу баҳона асосида тузилади. Мақсад бу мамлакат ишларига аралашишга ва нефт бойлигига ҳукмрон бўлиб олишга йўл очишдир. Шундай қилиб сайловлардан олдин ва кейин рўй бериб юзлаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган зўравонлик ҳодисаларининг барчаси Боко Ҳаром қилган иш эмас. Аксинча улардан баъзилари ажнабий томонларга қарам бўлган маҳаллий тарафлар ўртасидаги курашга алоқадор бўлса, баъзилари «терроризмга қарши кураш» сиёсатига алоқадордир. Чунки Америка бу мамлакатда ўз вужудини мустаҳкамлаш учун кичик Буш даврида Африкада, жумладан Нигерияда ҳам «терроризмга қарши кураш» сиёсатини эълон қилган эди. Америка буни бутун олам бўйлаб ҳам эълон қилиб Афғонистон ва Ироқни мана шу баҳона остида босиб олди. Ҳозир эса бу мустамлакачи давлатлар Нигерияда ўзаро курашмоқда. Нигерия хавфсизлигини ёки Нигерия аҳолисининг яхши яшашини ўйлаб эмас, аксинча фақат нефтни ўз чангалига олиш учун ўзаро курашишмоқда. Бундан ташқари Нигерия Африкада аҳолиси энг кўп давлат деган эътибор билан марказий ўринни эгаллайди. Мустамлакачи давлатларнинг мақсади ўз нуфузларини қўшни давлатларга ҳам ёйиш ва «бўлиб ташла, ҳукмронлик қиласан» сиёсатини ишга солиб ана шу давлатлар аҳолиси ўртасида ўзаро курашларни пайдо қилишдир. Ана шунда бу мустамлакачилар ишларга хўжайин бўлиб олишади.
Бу мустамлакачи давлатларни Нигериянинг хавфсизлигини сақлаш учун ёрдам бериш биринчи ўринда қизиқтирмайди, аксинча уларнинг энг биринчи ғамташвиши шу мамлакатлар бойликларини талаб, ташиб кетишдир.
8 Юқорида айтилганларни қуйидаги нарсалар билан якунлаймиз. Боко Ҳаром даъвати тинч бошланди ва Муҳаммад Юсуф ] даврида шундай давом этди… Муҳаммад Юсуфнинг ваҳшиёна тарзда ўлдирилиши, хусусан бу жамоага, умуман мусулмонларга қарши қонли ҳужумлар бу жамоани зўравонликни қўллаш билан ўзини ҳимоя қилишга мажбур қилди. Демак бу шу жамоа асосланган йўл эмас, балки фавқулодда юзага келган ишдир. Шунинг учун агар давлат бу жамоага қарши қонли ҳужумларни бас қилганида эди, бу жамоа ўз даъватининг аслига, яъни тинч воситалар билан даъват қилишга қайтиши кучли эҳтимолдир.
Лекин Америкага қарам бўлган Жонатан режими ғаламислик билан бу жамоани гижгижлаш учун унга қарши қонли ҳужумларини кучайтирмоқда. Режим бу билангина кифояланмай, балки Америка манфаатларига хизмат қилиш учун ўзи уюштирган портлашларни Боко Ҳаромга тўнкаяпти. Мақсади Американинг нуфузи инглиз нуфузидан кейин мустаҳкам ўрнашиб нефт бойлигига хўжайин бўлиши учун Америкага бир оқловчи баҳонани пайдо қилиб беришдир. Табиийки бу бойликнинг ва хазиналарининг бир қисми Жонатан ва унинг югурдаклари чўнтагига тушади.
Сўзимизни якунлар эканмиз бу жамоага қуйидаги икки иш билан насиҳат қиламиз:
Биринчи: Жамоа Ислом давлати рошид Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқатини ўрганиши лозим. Бу борада Росулуллоҳ A сийратига эргашиши ва ўзининг тинч иш олиб бориш йўлига қайтиши зарур. Ана шунда йирик давлатлар, айниқса Американинг ва бу давлатлар билан тил бириктирган Жонатан ҳукуматининг йўлини тўсиб қўяди. Бу билан жамоа Америка ва Британиянинг Нигерия ҳукумати билан тил бириктирувларини барбод қилади. Бу мустамлакачи давлатлар Нигерияни халқаро аралашув ва мамлакат бойликларини талаб кетиш майдонига айлантирмоқчи.
Иккинчи: Биз жамоага шуни ҳам насиҳат қиламизки, у ўзига қўшилаётган кишиларни яхшилаб текшириб кўриши лозим. Шунда Америка ёки Британия югурдакларининг бу жамоадагилар орасига суқилиб кириб олиши ва зарарли амалиётларни амалга ошириб уларни жамоага тўнкаши йўли тўсилади.
Хулоса
1 Бу жамоа 2002 йили исломий олим Муҳаммад Юсуф ] томонидан таъсис этилди. Чунки Муҳаммад Юсуф шу жамоа ёрдамида Нигерияда Исломни ўрнатиш учун ҳаракат қилишни ният қилган эди.
2 Бу ҳаракат бошида Ғарб таълимини Ҳаром деб билишдан бошлаган бўлса, кейинчалик кенгайиб шариатни татбиқ этиш учун иш олиб боришга ўтди.
3 Ҳаракат дастлаб тинч даъват олиб борди. Бу ҳол Жонатан давридаги ҳукуматнинг бу жамоага ҳужумлари тобора кучайиб бунинг оқибатида жамоа етакчиси Муҳаммад Юсуф 2009 йил 30 июлда ўлдирилгунга қадар, сўнгра Америка томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга қарши қутуриб адоват қилгунига қадар давом этди. Буларнинг барчаси жамоани моддий амалиётлар билан ўзини ҳимоя қилишга мажбур этди.
4 Бу жамоага қатор моддий амалиётлар ва портлашлар нисбат берилди. Улардан баъзисини жамоа ўзини ҳимоя қилиш учун амалга оширган бўлса, баъзиларини йирик давлатлар, айниқса Нигерия устида ўзаро курашаётган Америка ва Британия малайлари ва малай ҳукумат амалга оширди. Мақсад «терроризмга қарши курашда давлатга ёрдам бериш» деган баҳона билан ва мамлакатдаги хавфсизликни сақлаш деган даъво билан Нигерияга хавфсизлик аралашувини оқлаш учун баҳона пайдо қилишдир.
5 Жонатан режими черковлар ва масжидларга ҳужумлар уюштириш орқали мусулмонлар билан насоролар ўртасида ички уруш муҳитини пайдо қилишга уринмоқда. Бу Жонатаннинг 2012 йил 8 январда айтган гапларида яққол кўриниб турибди. Айниқса жамоанинг ҳозирги етакчиси Муҳаммад Шикавнинг 2012 йил 12 январда «бу ҳужумларнинг бизга мутлақо алоқаси йўқ» деб айтган гаплари ҳам буни тасдиқлаб турибди. У қўшимча қилиб «масиҳийларни ҳам, мусулмонларни ҳам ўзингиз ўлдириб, сўнгра бу амалиётларни бизга тўнкаяпсиз, мақсадингиз нигерияликларни биздан қўрқитишдир!» деди.
6 Йирик давлатларни, айниқса ҳозирда Нигерия устидан хўжайин бўлиб олган Американи – чунки Жонатан Америка малайларидандир – ва илгари нуфузга эга бўлган Британияни Нигерияга ёрдам бериш ва унинг хавфсизлигини асраш қизиқтирмайди, аксинча бу мустамлакачилар Нигерия нефтига хўжайин бўлиб олиш ва Африка бўйлаб ўзларининг нуфузини ёйиш мақсадида Нигерияни марказ қилиб олиш учун у ерда ўзаро курашишмоқда.
7 Биз жамоадаги биродарларга насиҳат қилиб уларни Ислом давлати рошид Халифаликни тиклашнинг шаръий тариқатини янада кўпроқ ўрганишга чақирамиз. Буни эса Росулуллоҳ A сийратидан ўрганилади. Биз уларни ўзларининг илк тинч иш олиб бориш йўлларига қайтишга чақирамиз. Ана шунда халқаро кучларнинг, айниқса Америка ва ҳукуматнинг мана шу амалиётларни рўкач қилиб Нигерияга аралашуви ва у ерда Америка нуфузини кучайтириш йўли тўсилади.
Биз уларга ўзларига қўшилаётган кишиларни яхшилаб текширишни ҳам маслаҳат берамиз. Шунда уларнинг сафига ҳукуматнинг ва унинг ортида турган халқаро кучларнинг малайлари суқилиб кира олмайди. Акс ҳолда бу малайлар суқилиб кириб олиб зарарли амалиётларни амалга оширишадида сўнг уларни жамоага тўнкашади.
Албатта Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзига ёрдам берган кишиларга албатта ёрдам берувчидир, албатта Аллоҳ Субҳанаҳу Кучли, Азиздир.
Биродарингиз
26 сафар 1433ҳ
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми