Ливан ички ишлар вазири гуноҳи кабиралардан бўлган сўзни тилга олди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ливан ички ишлар вазири гуноҳи кабиралардан бўлган сўзни тилга олди
2014 йил 28 сентябрда Байрутда исломий мақсадлар институти битирувчилари жамияти томонидан ички ишлар вазири Ниҳод Маншуқ шарафига уюштирилган байрам йиғинида бундай деди: «Баъзилар Триполи ва бошқа шаҳарларимизда қора байроқ кўтаряпти, унда энг яхши ва бизнинг мусулмонлар сифатидаги динимиз учун энг тўғри калом ёзилган, бу кимсалар айни байроқни ўз нуқтаи назарларини ифодаловчи байроқ, яъни Ислом Давлати байроғи деб ҳисоблайди. Мен эса қачон бу байроқ остида ливанлик аскар сўйилар экан бу байроқ ҳам, ундаги ёзилган калом ҳам сариқ чақалик қадрга эга эмас, дейман».
Сен Ниҳод Маншуқ гапинг бошида «энг яхши ва бизнинг мусулмонлар сифатидаги динимиз учун энг тўғри калом ёзилган», дединг. Бу каломдан мақсад, ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ сўзи, албатта. Кейин эса қачон бу байроқ остида ливанлик аскар сўйилар экан бу байроқ ҳам, ундаги ёзилган калом ҳам сариқ чақалик қадрга эга эмас, дея бу гапингга тескари гап гапирдинг!!! Бу тилдаги бир адашишми ё қасддан атайин айтилган сўзми!? Сен журналист ва ёзувчи сифатида танилгансан ва муфаккир жамоалар олдида нутқ сўзлайсан, қандай қилиб тилингдан бундай сўзлар чиқиши мумкин?! Наҳотки, ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ сўзини кимдир ноўрин ерда ишлатган бўлса, ёки хато қилган шахс айтган бўлса, қандай қилиб бу сўзнинг қадри йўқ бўлади?! Сен Росулуллоҳ CАВнинг қуйидаги қатор ҳадисларини эшитмаганмисан?:
«أَفْضَلُ الدُّعَاءِ دُعَاءُ يَوْمِ عَرَفَةَ، وَأَفْضَلُ مَا قُلْتُ أَنَا وَالنَّبِيُّونَ قَبْلِي: (لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ)»
«Энг яхши дуо Арафа куни қилинадиган дуодир, мен ва анбиёлар айтган энг яхши сўз ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳдир» (Молик, Байҳақий ва Табароний муваттоси).
«قُولُوا: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، تَمْلِكُوا بِهَا العَرَبَ وَتَدِينُ لَكُمْ بِهَا العَجَمُ»
«Ла илаҳа иллаллоҳ, денглар, шунда сизлар ушбу сўз билан араблар устидан ғалаба қозонасизлар, ажамлар шу сўз билан динингизга кирадилар».
«أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ (يعني سكان جزيرة العرب) حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَيُقِيمُوا الصَّلاَةَ، وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ، فَإِذَا فَعَلُوا عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلاَّ بِحَقِّهَا، وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ»
«Мен одамларга (Араб Ярим Оролида яшовчиларга) қарши то улар ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ дея гувоҳлик бермагунларича, намозни барпо қилмагунларича, закотни адо этмагунларича жанг қилишга буюрилдим, қачон улар шундай қилсалар мендан қонлари ва молларини сақлаб қоладилар фақат ҳақ билан олишим мумкин. Яна Аллоҳ уларни ҳисоб-китоб қилувчи Зот» (Имом Муслим ривояти).
Сен Ниҳод Маншуқ Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини ҳам билмайсанми?:
إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ
«Улар ла илаҳа иллаллоҳ, дейилганда кибр ҳаво қилишади» [Соффат 35]
Биз сени ҳозир муҳокама қилмаяпмиз, сенга, сени ҳурмат қилаётганларга ва сен билан кўришиб-сўрашадиганларга
وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّناً وَهُوَ عِندَ اللَّهِ عَظِيمٌ
«Сизлар буни енгил, деб ўйлайсизлар, ҳолбуки, у Аллоҳ наздида гуноҳи азимдир» [Нур 15]
дея насиҳат йўллаймиз.
Ҳизб ут-Таҳрир 5 зул-ҳижжа 1435ҳ
Ливан вилояти 29 сентябр 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ