| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
22.05.2023
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (Din ishlari bo‘yicha qo‘mita 19.05.2023й): Дин ишлари бўйича қўмита, ДХХ, ИИВ, АОКА ҳамкорлигида интернетда радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар деб топилади… 2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда – Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.

Изоҳ: Дин ишлари бўйича қўмита “террористик ва экстремистик” материаллар деб ҳисобланган рўйхатни доимий равишда янгилаб, эълон қилиб боряпти. Ушбу рўйхатга Аллоҳнинг динини олий қилиш, Шариатни ҳокимият эгаси қилиш учун ҳаракат қилаётган жамоа ва шахсларнинг, жумладан Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий веб-сайтлари ва баъзи аъзоларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳам киритилган. Ҳукуматнинг Исломни ҳокимиятга келишидан қўрқуви шунчалик даражада кучлики, мана шундай рўйхатларни эълон қилиб, юртимиздаги мусулмонларни Исломни асл ҳолида ўрганишдан қайтариб, анави ҳукумат белгилаб берган “Исломга” амал қилишни талаб қиляпти. Золим ҳукуматнинг бундай кулгили ишларини кўриб туриб, унга шундай саволлар бергимиз келади: Сиз террорист ва экстремист, дея эълон қилаётган Исломий жамоа ва шахсларни халқимизга қандай зарари тегдики, уларни ёмонотлиқ қилишга бунчалик қаттиқ уриняпсиз? Ахир, инсоф билан тан олинг, сизнинг уқувсиз бошқарувингиз ва мусулмонлар устига татбиқ қилаётган куфр қонунларингиз халқимизни қолоқ ва хор аҳволга олиб келмадими? Сизнинг мана шундай бошқарувингизни танқид қилиб, ҳақни гапирганларни рўйхатдагилар умрини қамоқда чиритяптими ёки сизми? Агар юритаётган сиёсатингизнинг адолатли эканлигига амин бўлсангиз, унда нега бир сиқим одамлардан бунчалик қўрқасиз?… Бундай саволларни яна давом эттириш мумкин, бироқ уларга жавоб йўқ.    

Хабар (МСК 19.05.2023й): Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан олдинги президент сайловини ўтказиш харажатлари сметасини тасдиқлади – 174,13 миллиард сўм. МСК йиғилишида сметани ишлаб чиқишда бюджет маблағларини тежашга эътибор қаратилгани айтилди. Бу миқдор 2021 йилги сайловлар учун ажратилганидан 41 фоизга кам. 

Изоҳ: Куфрий тузум билан ким бошқаришидан қатъий назар, бу иш ҳаром бўлиб, ўша бошқарувчига овоз бериш ишида қатнашиш ҳам мусулмон учун асло жоиз бўлмайди. Шунингдек, бундай ишларга маблағ сарфлаш ҳам ҳаром бўлиб, исрофгарчилик ҳисобланади. Ҳукумат халқни бўйнига оғир солиқ юкини илиб, йиғиб олаётган миллиардлаган маблағларни мана шундай исроф қилиб юборяпти. Бу гап фақат президентлик сайловига ажратилган маблағга тегишли эмас, балки зарур ишлар қолиб, ҳаром ва бефойда ишларга исроф қилиб юборилаётган бошқа маблағларга ҳам тегишлидир. Ҳокимият Шариатники бўлмагунича иш шундай давом этаверади. Ҳолбуки, Исломий ҳукумат Байтулмол (давлат бюджети) даги маблағнинг ҳар бир дирҳами ва динорини – бу борада Аллоҳнинг олдида жавоб бераман, деган эътиборда – ўз ўрнига сарфланишини қаттиқ назорат қилади.  

Хабар (kun.uz 19.05.2023й): Тошкент шаҳрида 13-18 май кунлари бўлиб ўтган Uzbekistan Fashion Week – 2023 (Ўзбекистон мода ҳафталиги – 2023) модалар ҳафталиги доирасида намойиш этилган либосларнинг айримлари салбий изоҳларга сабаб бўлди. Ташкилотчининг изоҳ беришича, эркаклар кийиб чиққан либосларни репетиция жараёнида аёллар кийган, лекин намойиш олдидан дизайнер импровизация қилишни хоҳлаб, либосларни эркакларга кийдириб юборган.

Изоҳ: Юртимиздаги ҳар бир ақли расо инсоннинг қаттиқ ғазабига учраган бу ер ютгур модалар ҳафталигини ҳукуматнинг Ғарб ва унинг халқаро молиявий ташкилотларидан олаётган қарзлари эвазига тўлаётган бадали дейиш мумкин. Чунки ушбу олинаётган заҳарли қарзлар эвазига ҳукумат демократияни ривожлантириш, унинг қадриятларини ҳимоя қилиш, Ғарб маданиятини кенг ёйиш каби Исломга тамоман зид бўлган ишларни бажаришни ўз бўйнига олади. Ушбу модалар ҳафталиги ҳам Ғарб маданиятининг бир кўриниши бўлиб, унда аёллар ҳамманинг кўз ўнгида очиқ-сочиқ, ҳатто одам қараса уяладиган даражадаги кийимларда кўриниш беради. Шунингдек, бундай кўргазмалар ЛГБТга тарғиб қилинадиган майдонга айланиб улгурган. Бундай шармандалик мусулмонлар юртига ҳам кириб келаётгани ҳаммамиз учун жиддий сигнал бўлиши лозим. Мусулмонлар умуман мода ва у билан боғлиқ бўлган ҳар қандай Ғарб маданиятига қарши норозиликларини очиқ билдиришлари ва бундай ишларнинг қайта такрорланмаслигига эришишлари лозим.

Хабар (ИМВ 18.05.2023й): Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деб хабар берди Mangold Consulting раҳбари Кристоф Манголд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев билан учрашувда.

Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботларига кўра, 2023 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 2 млрд доллар қарз олиниши режалаштирилган. Германиянинг KfW банкидан олиниши кутилаётган 500 млн евролик кредит ҳам шу олинадиган қарзнинг бир қисмидир. Давлат қарзи ўсишда давом этар экан, уни қайтариш ҳам ўсиб боряпти. Масалан, 2022 йилда 823 млн долларлик қарзлар сўндирилган бўлса, 2023 йилда 19,2 трлн сўм (1,67 млрд доллар), яъни ўтган йилгидан икки баробарга кўпроқ қарзни сўндириш белгиланган. Аҳвол шундай давом этадиган бўлса, бюджет камомади ўсиб бораверади ва ҳукумат бу камомадни қоплаш учун яна янги қарзлар олиши керак бўлади. Бироқ устимизда ўтириб олган анави очкўз сиёсий элита бу қарзларнинг бир центини ҳам ёнидан тўламайди, аксинча бойлигига бойлик қўшилади. Бу қарзлар ҳар доимгидек халқнинг бўйнига тушади ҳамда ўзи қачон ва нимага қарздор бўлганига ақли етмай, уни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам узишига тўғри келади. Ислом тузуми татбиқ қилинмас экан, халқимиз бу қарз балосидан асло қутула олмайди. Чунки Ислом татбиқи натижасида четдан қарз олишга барҳам берилади ва зарурат юзасидан қарз олишга тўғри келса, уни фақат бой мусулмонлардан олади холос. Давлатнинг қарам бўлишига олиб келиши мумкинлиги сабабли чет давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотларнинг ғаразли пулларини олиш жоиз бўлмайди.     

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

22.05.2023й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин масаласини ҳал этиш учун фақат битта сценарий бор иккинчиси йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливаннинг Триполи шаҳрида исломий маҳбусларни озод этиш талаби билан намойиш ўтказилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.06.2026

    Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • 21.06.2026

    Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

  • 21.06.2026

    Ҳукумат назарда тутаётган маданият мусулмон халқни Исломдан узоқлаштириш қуролими?

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/