| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёнинг сув танқислиги муаммоси қачон ҳал бўлади?

Марказий Осиёнинг сув танқислиги муаммоси қачон ҳал бўлади?

By htadmin
28.11.2025
346
0
Share:

Марказий Осиёнинг сув танқислиги муаммоси қачон ҳал бўлади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Фанлар академияси (РАН) совет давридан қолган “Ғарбий Сибирь дарёларини Марказий Осиёга буриш” лойиҳасининг замонавий аналогини ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Россиянинг “Полипластик” гуруҳи директорлар кенгаши раиси Лев Гориловский 2100 км узунликдаги еттита қувур ипидан иборат ёпиқ босимли қувур тизимини қуришни таклиф қилди. Шунингдек, “ИЭС Инжиниринг и Консалтинг” консалтинг компанияси лойиҳалар раҳбари Дмитрий Созонов лойиҳага умумий инвестиция ҳажмини 100 миллиард доллардан баҳолади, асосий қувватларни яратишнинг минимал муддати эса 10 йил деб кўрсатди.

Жорий йилнинг 16 ноябрида Қозоғистон бизнес портали ҳозирда таклиф қилинаётган вариант “очиқ канал эмас, балки Обь дарёсидан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали ўтадиган магистрал сув қувури қурилишини назарда тутишини” тушунтирди. Бунда Марказий Осиё давлатлари “шубҳасиз, Сибирь дарёларига муҳтож” деб таъкидланди. Яъни нафақат Обь дарёси. Чунки “ҳам Қозоғистон, ҳам Ўзбекистон дунёдаги энг сув танқис бўлган ўттизта давлат қаторига киради. Россия эса сувни худди нефт ва газ каби қувур орқали сотади. Шу тариқа, у тарихида мисли кўрилмаган тақчилликни бошдан кечираётган федерал бюджетини тўлдиришнинг янги манбаига эга бўлади”.

Kun.uz суҳбатлашган Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов фикрича эса, бу ташаббус – афсона, амалга ошмайдиган иш. “Жуда катта пул ресурси, 2,100 километрда бунақанги сувни бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчириш лойиҳаси ҳали дунёда қилинмаган”, – дейди Абдулаҳатов.

Жамиятшунос, этнопсихолог Маҳмуд Йўлдошевнинг айтишича, бундай лойиҳаларнинг остида геосиёсат ётади. “Бу ҳазилакам иш эмас, катта харажат ва унинг ортидан катта сиёсат ётибди. Россия Марказий Осиёдан узилиб бормоқда, бошқа ричаглари қолмагач энди худди шунга ўхшаган лойиҳаларни ўйлаб топишмоқда. Буни қабул қилиб бўлмайди”, – дейди Йўлдошев.

Шунингдек, Обь дарёси билан биргаликда Иртиш Янги Ипак йўли транспорт коридорини Шимолий денгиз йўли билан боғлаб, Евроосиё транспорт коридорларини глобал транспорт тизимига интеграция қилиш масаласи ҳам Россия кун тартибидан ўрин олган. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Николай Патрушев: “Обь–Иртиш ҳавзаси вақт ўтиши билан Ипак йўли ва Трансарктик транспорт коридори ўртасида боғловчи ҳалқага айланиши, шунингдек, Евроосиё транспорт коридорларининг жаҳон транспорт тизимига интеграциясига кўмаклашиши мумкин”, – деди.

Иртиш Қозоғистон, Россия ва Хитой ҳудудлари орқали оқиб ўтувчи дунёдаги энг узун трансчегаравий дарё ҳисобланади. Ушбу дарёда транзит коридорини ривожлантириш ва Россиянинг Обь дарёси оқимини Марказий Осиёга сув қувурлари орқали кўчириш режаси Россиянинг геосиёсий манфаатларида стратегик жиҳатдан бир-бирига боғлиқ. Чунки бу режада Қозоғистон асосий транзит давлат ҳисобланади. Обьдан Ўзбекистонгача бўлган сув қувури ҳам Қозоғистон орқали ўтади. Шу сабабли, Қозоғистоннинг иккала лойиҳадаги иштироки Москва учун ҳам транспорт, ҳам сув соҳасида минтақа устидан назоратни ўз қўлига олишида стратегик аҳамиятга эга.

Россия ушбу ташаббусларини ўзи сунъий вужудга келтирган “минтақавий сув инқирози” фонида илгари сурмоқда. Аслида, Амударё ва Сирдарё суви Ғарбий Сибирь дарёларини буришга эҳтиёж туғдирмайдиган даражада Марказий Осиё ва Афғонистонни таъминлашга етарли потенциал бўла олади. Бироқ Орол денгизига қуйиладиган Амударё ва Сирдарё сувларининг тақсимоти совет давридаги “гостплан”га асосланади. 1987 йилдаги Тошкент шартномаси ва 1992 йилдаги Олмаота шартномаси Афғонистон иштироки бўлмаган беш Марказий Осиё давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон – ўртасида сув тақсимотини белгилади.

Жорий йил январ ойида “Толибон”нинг Сув ресурслари ва энергетика вазири вазифасини бажарувчи Абдул-Латиф Мансур “Афғонистонга инвестиция киритишга чақириқ” конференциясида сўзлаган нутқида, Афғонистонда эндиликда тўғонлар қурилишига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини тушунтирди. Афғонистон Амударё умумий оқимига 30% ҳисса қўшади, Ўзбекистон – 6%, Туркманистон эса 1%. Бироқ Афғонистон дарё умумий оқимининг атиги 2%дан, Ўзбекистон – 48,2%дан, Туркманистон эса, 35,8%дан фойдаланади. Шунга кўра, “Толибон” Афғонистоннинг сув ҳуқуқларини, айниқса, Амударёга нисбатан ҳимоя қилиш ниятида эканлигини билдирди.

Бу борада, Қўштепа каналининг қурилиши дарё сув оқимини 15%га қисқартиришининг оқибатлари ҳақидаги ЮНИСЕФ “башорат”лари қуйи оқимдаги мамлакатларда хавотир уйғотди. Ўзбекистон ҳукумати дипломатик ёндашувни танлаб, ўз вакилларини Кобулга юборди ва канал қурилишига ёрдам таклиф қилди.

Хулоса шуки, Орол денгизининг қуришига олиб келган совет давридаги режалаштириш сиёсати туфайли бугунги кунда минтақада вужудга келган “сув инқирози”дан фойдаланиб, Россия тобора таъсири заифлашиб бораётган Марказий Осиё устидан  назорат механизмини ўрнатишга қаратилган стратегик ҳужумини амалга оширмоқда. Шу туфайли, Россия учун муҳими Обь–Марказий Осиё қувур лойиҳасининг амалга ошиши эмас, балки унинг мавжудлигининг ўзидир. Бу лойиҳа ортидан Москва минтақани Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўзига янада қаттиқроқ боғлаб қўймоқчи. Агар келажакда лойиҳа амалга ошган тақдирда ҳам, бу Ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим ресурс – сув бўйича Россияга қарамлигини кескин оширади. Москва сув етказиб беришни сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиш ёки ўзининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилишда восита сифатида ишлатиши мумкин. Шунингдек, сув худди нефт ва газ каби, қувур орқали тижорий нархларда сотилса, бу унинг қийматини янада оширади. Бу эса, табиийки, суғориш ва коммунал сув учун тўловларнинг ошишига олиб келиб, аҳолининг, айниқса, фермерлар ва камбағал оилаларнинг кундалик ҳаётини издан чиқаради.

Аввалда, дарёлардан фойдаланишда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Чунки Халифалик барча ишларни Исломий қонунлар билан тартибга солган ва муаммоларни шу тарзда ҳал қилган. Сув муаммолари фақат Ғарб мустамлакачилари келганидан кейин пайдо бўлди. Улар дарёларни заиф давлатларга нисбатан сиёсий ва иқтисодий босим воситасига айлантирди.

Шунинг учун минтақадаги “сув инқирози” Амударё ва Сирдарё сувларидан фойдаланиш қачонки Халифалик соясида Аллоҳнинг шариати билан тартибга солингандагина барҳам топади.

Негаки, давлатнинг қудрати аввало тўғри мафкурага эга бўлиши ва мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиши билан белгиланади. Ўз салоҳиятини тўғри англаган ва уни мақсадли бошқара олган давлат ташқи сиёсатда фаол ва таъсирчан кучга айланади. Натижада, мамлакатнинг ҳарбий қудрати, демографик таркиби ҳамда геосиёсий ва геостратегик жойлашуви мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, халқнинг умумманфаатларини ҳимоя қилиш, умид ва интилишларига мувофиқ кўплаб муҳим масалаларни ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Бироқ бу қудратга сиёсий йўналиши ўзи эътиқод қилаётган тўғри мафкурага мувофиқ келгандагина эга бўлади. Йўқса, мамлакат стратегик ресурслар борасида ўз-ўзига суянишдан узоқлашиб, ташқи кучларга қарам бўлиб бораверади. Қарамлик кучайган сари ҳаётий зарур масалаларда халқ манфаатидан кўра, муносабатда бўлаётган мустамлакачи кучлар иродасига бўйсунишга мажбур бўлади. Натижада сув, нефт, табиий газ ва уран каби стратегик ресурсларга эга бўлса-да, бу ресурсларни  халқ фаровонлигига эмас, аксинча, Россия, АҚШ, Хитой каби катта давлатлар манфаатларига хизмат қилдирадиган лаёқатсиз давлатга айланади.

Бугунги кунда ҳаёт майдонида мавжуд мафкуралар иккита бўлиб, бири капитализм мафкураси ва у қабул қилган ўз давлатига эга, иккинчиси эса, Ислом мафкураси бўлиб, уни қабул қилган ва унга эътиқод қиладиган Уммат мавжуд бўлса-да, лекин ўз давлатига эга эмас.

Капитализм инсон ўйлаб топган мафкура бўлиб, динни сиёсатдан ажратиб, барча ишларни моддий манфаат устига қуради. Шунинг учун, мустамлакачилик унинг ажралмас хусусиятига айланди. Бугунги дунё саҳнасидаги таназзул ва инқирозлар, инсоният бошига ёғилаётган кулфат ва изтироблар айнан мана шу мафкуранинг мустамлакачилик сиёсати натижасидир.

Ислом эса, Аллоҳ таоло Росулуллоҳ ﷺ орқали инсонларга етказган ягона тўғри мафкура бўлиб, фақат у билангина бутун оламни капитализмнинг ҳалокатли чангалидан қутқариш мумкин бўлади.

Бу эса, ушбу мафкурани ҳаёт майдонида татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билан амалга ошади. Тўғри мафкурага эга бўлган бу Халифалик давлати ҳарбий, демографик, геосиёсий салоҳиятидан самарали фойдаланиб, ресурс ва имкониятларини Уммат манфаатларига хизмат қилдирадиган қудрат бўлиши табиий. Шу сабабли, Марказий Осиё мусулмонлари “сув инқирози”дан чиқиш учун Россия каби мустамлакачиларнинг режаларини рад этиб, фақат Ислом мафкураси асосида сиёсат юритадиган Давлатни талаб қилмоғи лозим.

 

Иззатуллоҳ

28.11.2025й

TagsМарказий Осиёсув танқислиги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Ислом ва унинг Росули CABга холислиги тўғрисидаги даъвоси билан мусулмонларни алдамоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британия ва Франция Ливияга босқин қилишга ҳозирлик кўрмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/