| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Маслаҳат учрашувида Мирзиёевнинг ягона минтақавий бозор яратишга оид таклифи амалга ошадими?

Маслаҳат учрашувида Мирзиёевнинг ягона минтақавий бозор яратишга оид таклифи амалга ошадими?

By htadmin
31.08.2024
614
0
Share:

Маслаҳат учрашувида Мирзиёевнинг ягона минтақавий бозор яратишга оид таклифи амалга ошадими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Мирзиёев учрашувда сўзлаган нутқида қатор таклифларни ўртага ташлади. Жумладан, у шундай деди: “…Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мамлакатларимиз умумий товар айланмасида ички минтақавий савдонинг улуши сезиларли даражада эмас. Марказий Осиёда тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириш йўлида ҳамон тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Биз халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда таҳлил ўтказдик ва келгуси беш йилда ўзаро савдо ҳажмини икки баробар оширишни таъминлайдиган биринчи навбатдаги чора-тадбирларни белгилаб олдик. Бу беш юздан ортиқ позициядаги товарлардир… Ягона минтақавий бозорни шакллантириш бизнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик мақсадимиз бўлиши керак”.

Гап Марказий Осиё минтақасида умумий бозор яратиш ҳақида борар экан, ҳозирда дунё бўйлаб мавжуд минтақавий иқтисодий уюшмаларга бироз тўхталиб ўтиш лозим. Бунинг учун устоз Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб “Минтақавий иқтисодий уюшмалар ва аксар исломий юртларда уларнинг мавжуд эмаслиги” номли мақоласига мурожаат қиламиз. Унда айтилишича, давлатлар маълум даражада иқтисодий қувватга эришиш учун минтақавий иқтисодий уюшмаларни ташкил қилганлар. Муаллиф уларнинг сонини ўнтага чеклайди ва улардан бештаси муваффақиятга эришган бўлса, қолган бештаси муваффақиятсиз ёки заиф иқтисодий уюшмалардир. Муваффақиятга эришганлардан бири сифатида тилга олинган Европа Иттифоқи ҳақида муаллиф шундай дейди:

“1 – Европа Иттифоқи: Бугун бу Иттифоқ таркибида 27 давлат мавжуд бўлиб, улардан 19таси Шенген ҳудудига аъзо ва битта валюта – евро билан муомала қилади. Шенген ҳудудига ташқаридан кирган мусофирлар барчаси битта виза билан юради, шахс ва товарлар ҳеч қандай тўсиқсиз тўлиқ эркин ва бутунлай қулайлаштирилган ҳолда ҳудуд ичида ҳаракат қилади. Европа Иттифоқи ўтган асрнинг эллигинчи йиллари Франция, Германия, Италия, Голландия, Белгия ва Люксембургдан иборат етти давлат билан ўз тамал тошини қўйди. Ўшанда дастлаб кўмир ва темир бозорлари бирлашди. Кейин эса бу бозор барча товарлар учун умумий Европа бозорига айланди. Кейин бозорга Испания, Португалия, Ирландия ва Британия каби Ғарбий Европадаги қолган давлатлар кирди. Сўнг Венгрия, Польша, Болгария, Руминия, Чехия ва Словакия каби Шарқий Европа давлатларининг кириши билан бозор янада кенгайди ва ҳамон кенгайишда давом этмоқда…”.

Муваффақиятсиз ёки заиф иқтисодий уюшмалардан бири сифатида Евроосиё иқтисодий иттифоқини (ЕОИИ) келтиради:

“1 – Евроосиё иқтисодий иттифоқи: 2014 йил ташкил топган. Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон давлатларини ўз ичига олган бу иттифоқнинг муваффақиятсизлигига уларнинг устидан Россиянинг гегемонлик қилиши ва қолган давлатлар унга деярли мутлақо тобе-малай бўлганликлари сабабдир”.

Муаллиф мақоласини ушбу сўзлар билан якунлайди:

“Дунёдаги мавжуд минтақавий иқтисодий уюшмаларнинг асосийлари мана шулар. Бу каби уюшмаларда исломий юртларнинг аксари, масалан араб давлатлари, Покистон, Бангладеш, Туркия ва Эрон кабилар йўқ бўлиб, улар ўзларига бирор уюшма таъсис этишга муваффақ бўлолмаганлар ва бу нарса уларнинг куч-қудратининг пасайишига ва бошқа давлатга тобе бўлишига олиб келган”.

Энди Марказий Осиёга келсак, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг ён қўшнилари билан ўзаро савдо ҳажми камайиб бораётгани кузатилмоқда. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан савдо айланмаси 8,6 фоизга, Қирғизистон билан 29,9 фоизга, Тожикистон билан 10,5 фоизга камайган. Биргина Туркманистон билан савдо айланмасида ўсиш кузатилган. Шуни таъкидлаш лозимки, Мирзиёев аввалги Маслаҳат учрашувларида ҳам иқтисодий интеграцияни кучайтириш ҳақида гапирган. Бироқ бошқа тарафдан Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси ўсиб боряпти. Мазкур ҳисоботга кўра, Россия билан товар айирбошлашнинг ўсиши 29 фоизга тезлашган ва Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги улуши 18,5 фоизга етган. Яъни Мирзиёев минтақанинг иқтисодий интеграцияга киришишини жадаллаштириш ҳақида гапираётган бир вақтда, ўзбек ҳукумати амалда бунга тескари сиёсат олиб бораётгани кузатиляпти. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи бозорларга чиқиш ҳаракатлари ҳам ҳозирча катта муваффақият келтиргани йўқ.

Булардан хулоса қиладиган бўлсак, Марказий Осиёнинг, қайсидир маънода, локомотиви ҳисобланган Ўзбекистондаги ҳукуматга мустақил қарор қабул қилиш ва сиёсий ирода етишмас экан, минтақада Европа Иттифоқи каби муваффақиятга эришган иқтисодий уюшманинг вужудга келиши яқин орада юз бермайди. Албатта, бундай уюшманинг географик, аҳоли ва иқтисодий жиҳатдан минтақа етакчиси бўлмиш Ўзбекистонсиз ташкил топиши асло мумкин эмас. Демакки, айни шу омилларга кўра ҳам мазкур масалада Ўзбекистон етакчи ролни ўйнаши талаб этилади. Бундай уюшма-иттифоқнинг вужудга келишига энг катта тўсиқ, шубҳасиз, юртларимизнинг заиф аҳволда қолишига хизмат қилаётган мавжуд чегаралардир. Бунинг учун биринчи навбатда ана шу чегара муаммоси бартараф қилиниши лозим. Товар ва хизматларнинг эркин кўчиб юриши учун бу чегаралар жуда катта тўсиқ бўлаётгани ҳаммага аён. Унинг минтақа аҳолиси, хусусан тадбиркорлар учун туғдираётган машаққатлари эса алоҳида мавзу. Шунингдек, минтақанинг икки давлати – Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Россия ҳукмронлигидаги ЕОИИга аъзолиги ҳам яна битта тўсиқ. Қолган давлатлар ҳам Россия таъсиридан чиқиб кета олмаётганлари, айниқса иқтисодиёти рус иқтисоди билан боғлиқ эканлиги ишни янада қийинлаштиради. Шунга қарамай, агар мустақил қарор ва сиёсий ирода топилса бу ишни амалга оширса бўлади.

Бироқ, таъкидлаш лозимки, бундай иқтисодий уюшма масаланинг ҳақиқий туб ечими эмас, балки у вақтинчалик холос. Агар умумий бозор ташкил қилинса, ҳозирги шароитда минтақа халқларининг иқтисодий аҳволи маълум даражада яхшиланган ва машаққатлари қанчаликдир камайган бўларди. Нафақат бу, балки иқтисодий алоқалар ривожланиши баробарида минтақа аҳолиси ўртасидаги биродарлик ришталари ривожланиб, ўзаро бирлашув ҳам тезлашган бўларди. Чунки улар – дини, эътиқоди, урф-одатлари ва тақдир-оқибатлари бир бўлган мусулмон халқлардир. Аслида, бу нарсалар халқларимизнинг яшин тезлигида бирлашишларига олиб келадиган камёб омиллардир. Зеро, мусулмонлар доимо Ислом асосида бирлашишга интиладилар, бу табиий ҳол. Назардан қочирмаслик керакки, минтақа аҳолисининг мана шу Ислом асосидаги бирлашуви Россия каби мустамлакачи душман томонини қаттиқ хавотирга солаётгани учун ҳам Марказий Осиёда умумий бозор қуриш ишларининг жадаллашишига тиш-тирноғи билан қарши курашмоқда. Балки юқорида тилга олинган тўсиқларнинг орасида энг асосийси ҳам шудир…

Энди тўғри ечимга келсак, бу – барча Исломий юртлар ўртасига кофир мустамлакачи давлатлар томонидан Сайкс-Пико келишуви орқали тортиб қўйилган сохта чегаларни йўқ қилиб, уларни ягона давлат – Халифаликка бирлашиши билан бўлади. Мана шунда Марказий Осиёнинг мусулмон халқлари ҳам нафақат минтақа ичида, балки Халифаликнинг бепоён ерлари бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз, эмин-эркин ҳаракатлана оладилар. Савдо-сотиқ, таълим, сайру саёҳат каби ишларини бемалол амалга оширадилар. Хавф-хатардан, божхоналарнинг турли туман бошоғриқларидан, қоғозбозликлардан, улкан беҳуда харажатлардан ва бундан бошқа қанча-қанча машаққатлардан буткул халос бўладилар. Бу нажот кунлари Аллоҳнинг изни ва ёрдами ила, шубҳасиз яқиндир. Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилдилар:  

«كَانَ الرَّجُلُ فِيمَنْ قَبْلَكُمْ يُحْفَرُ لَهُ فِي الْأَرْضِ فَيُجْعَلُ فِيهِ فَيُجَاءُ بِالْمِنْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُشَقُّ بِاثْنَتَيْنِ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ مِنْ عَظْمٍ أَوْ عَصَبٍ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ وَاللَّهِ لَيُتِمَّنَّ هَذَا الْأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ لَا يَخَافُ إِلَّا اللَّهَ أَوْ الذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ»

“Сизлардан аввалгилар даврида кишига чуқур қазилиб, сўнг уни шу чуқурга тушурилар ва арра билан бошини ўртасидан иккига бўлиб ташланарди. Аммо бу нарса уни динидан қайтаролмас эди. Темиртароқлар ёрдамида гўштини суягидан шилиб-ажратиб олинарди. Бу ҳам уни динидан қайтаролмасди. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ бу ишни тамомига-камолига етказгай. Ана шунда Санъодан Ҳазрамавтга йўл олган отлиқ ҳеч нарсадан қўрқмай бемалол борадиган бўлади. У фақатгина Аллоҳдан ва қўйларига бўридан қўрқади, холос. Сизлар эса, шошяпсизлар”. (Бухорий ривояти).

Росулуллоҳ ﷺ яна дедилар:

«إِنَّ اللَّهَ زَوَى لِي الأَرَضَ فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، وَإِنَّ مُلْكَ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»

“Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради”. (Имом Аҳмад ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

31.08.2024й

+1
0

Related posts:

Марказий Осиё давлатлари Маслаҳат учрашуви – бугун ва келажак
TagsМаслаҳат учрашувиОстонаягона минтақавий бозор
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Америка ҳукмронлигини йўқ қилинг ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этинг

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аббос Ислом Умматидан ажралиб чиқишда давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    АРАБ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ: ИСЛОМНИ ТУТИБ ХАЛОС БЎЛИШ БИЛАН ҒАРБГАҚАРАМ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРИШ ЎРТАСИДА

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/