Миср ва Судан ҳукмдорлари мусулмонлар қонини арзон санамоқдалар Уни фақат Халифаликгина ҳимоя қилади

Миср ва Судан ҳукмдорлари мусулмонлар қонини арзон санамоқдалар Уни фақат Халифаликгина ҳимоя қилади
«Миср чегараси яқинида суданлик ўнлаб кончилар ҳалок бўлди ва яраланди» сарлавҳаси остида Sudan Tribune нашри 2026 йил 11 октябрь, якшанба куни, суданлик ўнлаб кончилар ҳалок бўлгани, бошқалари эса яралангани ҳақида хабар берди. Бу воқеа шанба куни Судан–Миср чегараси яқинидаги кон қазиш жойларига ҳаво ҳужумлари қайта бошланганидан кейин содир бўлган. Юзлаб одамлар эса нишонга олинган жойлардан қочиб, тоғлар томон паноҳ излаган. Бу ҳолат оғир гуманитар шароитда юз берган.
Ўтган июнь ойида ҳам Миср ҳарбий самолётлари шунга ўхшаш ҳужум уюштириб, одамларнинг ҳалок бўлиши ва яраланишига сабаб бўлган эди. Ўшанда Судан ҳукумати бу ҳодисага нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаганидек, ҳозир ҳам сукут сақлашни лозим топмоқда. Гўёки ўлдирилган бу инсонлар унинг учун мутлақо аҳамиятсиздек!
Судан вилоятидаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий матбуот вакили устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида шундай саволлар билан мурожаат қилди:
«Мусулмонларнинг қони шу даражада арзонлашиб кетдими?! Нима учун Миср режими мусулмонлар қонини тўкишдан тап тортмаяпти ва ўзининг ҳарбий машинасини қуролсиз кончиларга қарши йўналтирмоқда? Бу кончилар Судандаги бемаъни уруш туфайли уй-жойларидан ва юртларидан сарсон бўлиб, Аллоҳнинг кенг ерида ризқ излаб юрган инсонлар-ку!
Айни пайтда Масжидул Ақсони босиб олган, Фаластиндаги биродарларимизни ўлдираётган ва Ғазо Ҳошимни вайрон қилаётган яҳудийлар хотиржамликда яшамоқда. Миср режими ва унинг аскарлари эса улардан бир тош отими масофада турибди, аммо ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Бунинг устига, Миср билан Ғазодаги аҳолимиз ўртасидаги ўтказиш пунктини ёпиб, яҳудийларга ёрдам бермоқда!
Судан ҳукуматига келсак, у шунчалик хорликка тушиб қолдими-ки, бундай қабиҳ сукутни сақламоқда?! Ахир у ҳалок бўлган, яраланган ва бошпанасиз сарсон бўлиб юрган бу инсонлар учун масъул-ку! Бироқ биз унинг томонидан ушбу жирканч қилмишни қораловчи ҳатто оддий бир баёнотни ҳам эшитмаяпмиз. Ёки суданликларнинг қони улар учун қушнинг қонидан ҳам арзон бўлиб қолдими? Шу сабабли улар бу қонларни тўкишни осон иш деб ҳисоблай бошладиларми?!»
Устоз Абу Халил ўз баёнотини қуйидаги таъкидлар билан якунлади:
«Эй Миср ҳукмдорлари ва эй Судан ҳукмдорлари! Билиб қўйингларки, агар Аллоҳнинг изни билан яқин орада қайта барпо бўладиган Халифалик давлати олдидаги ҳисоб-китобдан қутулиб қолсангиз ҳам, қудратли ва интиқом олувчи Аллоҳнинг азобидан қутула олмайсизлар. Ўша кунда золимларга узрлари ҳеч қандай фойда бермайди».
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ