| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мисрдаги сенат сайловлари коррупция учун янги эшикдир

Мисрдаги сенат сайловлари коррупция учун янги эшикдир

By htadmin
19.09.2020
846
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мисрдаги сенат сайловлари коррупция учун янги эшикдир

Устоз Ҳомид Абдулазиз қаламига мансуб

Мисрда 11 ва 12 август кунлари бўлиб ўтган сенат сайловлари, кўпчиликда – коронавирус кенг тарқалиши моддий харажатларни талаб қилаётган, соғлиқни сақлаш тармоғида қийинчилик туғдираётган бир манзарада бундай шошилинч сайлов ўтказиш ортида нима сир-синоат бор, деган саволни пайдо қилди. Қолаверса, бу ёқда Эфиопиянинг Наҳза сув омбори каби регионал жанжалли муаммоси турибди… Бунинг устига, Ливияга ҳарбий аралашишга чақириш манзарасида, Парламентнинг чегара ортидаги ҳарбий миссияда Миср армиясининг қатнашишини маъқуллашидан сўнг уруш суръатлари тезлашиб кетмоқда… Устига-устак, Миср Вакиллар палатаси жуда суст ишлабди, бу ёқда одамлардан йириқ қисми қамоқларда судсиз, ҳатто терговсиз ётишибди, оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳамда тинч намойиш уюштиришга чекловлар қўйилган…

Парламентнинг иккинчи палатаси ўтган йилги конституциявий ўзгартишлар пакети доирасида қайта тикланди. Бу ўзгартишлардан бири 2014 йил президент сифатида келган Сисий учун 2030 йилгача ҳокимият тепасида қолишга ҳамда ваколатларини кенгайтиришга, армиянинг сиёсий ҳаётдаги нуфузининг кенгайишига рухсат беради. Сенатнинг 300 аъзодан ташкил топиши белгиланди, аъзоларнинг учдан икки қисми рўйхат ва индивидуал тизим бўйича сайланади, қолган бир қисми эса, республика президенти томонидан беш йил муддатга тайинланади.

Ҳукумат Парламентдаги иккинчи палатанинг қайтишига «демократининг ривожланиши ва халқ учун суверенитет принципини мустаҳкамлаш» сари янги қадам эканини сабаб қилиб келтирди. Бироқ келтирилаётган ушбу сабаб айни палатанинг бундан етти йил муқаддам бекор қилиниши сабабларига зиддир. Чунки 2013 йилга қайта назар соладиган бўлсак, ҳозирги конституцияни ёзиш учун тайинланган эллик кишилик қўмита бир овоздан қарор қабул қилган. Унда «шўро мажлиси» (Парламентнинг иккинчи палатаси)ни бекор қилинишига унинг коррупция учун эшик бўлаётгани сабаб қилиб келтирилган. Шунингдек, ҳукмрон режимнинг айни палатадан ўзига мойил одамларни сиёсий жиҳатдан рози қилишда фойдалангани ҳам сабаб қилинган. Ўз-ўзидан савол туғилади: У коррупция эшиги бўлган бўлса, нега қайта у эшикни очиляпти?! Бугунги парламент ўз бўйнидаги вазифани қилдими, масалан, Тиран ва Санафир оролларини Саудияга воз кечиш келишуви ёки Наҳза сув омбори билан боғлиқ келишувларни кўтардими?! Шу вазифаларни парламент қилмагандан кейин унинг яна бир палатасининг кимга кераги бор, ундан кимга фойда, ахир, бу оддий мисрликлар бўйнига ортиқча йук бўлиб тушмайдими?! Бу палатанинг айтарли ваколатлари ҳам йўқ, фақат қонун лойиҳасини ўрганиб чиқади ва парламентга тавсиялар тақдим этади, холос! Бироқ афтидан, Миср режими ўзининг парламентга кириш насиб қилмаган тарафдорларини рози қилиш йўлларини истаётган кўринади. Камбағаллик авж олиб, қашшоқлик даражасига етиб, одамлар пулдан жуда қийналаётган бир пайтда, режим ҳокимиятдаги «улуш»га ўша тарафдорларини шерик қилиш учун мана шу иккинчи палатадан фойдаланмоқчи!

Парламентнинг биринчи палатасига аъзолар бутун разведка йўлакларидан кириб-жойлангани каби, иккинчи палатада ҳам шундай аҳвол такрорланади. У инсонлар ишларига қайғурмайдиган, уларнинг манфаатларини қўриқламайдиган бир коррупциячи режимнинг қабиҳ башарасини суваб-чиройлилаб турувчи бир декорация вазифаси билан шуғулланади, холос. Инсонлар ишларига қайғуриш у ёқда турсин, унинг бор-йўқ ташвиши ҳокимият курсисига маҳкам ёпишиб олиб, Оқ уйдаги хўжайинлари манфаатларини амалга ошириш ва янги тарафдорлар сотиб олиб, коррупциячилар доирасини кенгайтириш бўлади. Демак, бу палата фақат шунинг учун керак, бошқа зарурати йўқ. Унинг учун давлат маблағи беҳуда сарфланмоқда, чунки айни сайлов харажатларига икки миллиард Миср валютаси сарфланди. Бундан ташқари, сенатнинг ўзига сарфланаётган мукофотлар ва харажатлар ҳам йилига ярим миллиард Миср валютасини ташкил қилади. Дарҳақиқат, сайлов округлари ҳокимият вакиллари ва уларнинг  хизматчилари сонига қараб ажратилган. Аксарият округларда фақат битта рўйхат бўлиб, у ўзи билан ўзи рақобатлашади. Бу рўйхат хавфсизлик хизмати томонидан тузилган.

Гарчи режим бу сайлов ҳақида икки ойдан бери гапириб келаётган бўлса-да, бироқ кўпчилик одамлар бундан хабарлари йўқ. Ҳатто сайловнинг биринчи куни юртда сайлов бўлаётгани баъзилар учун тасодиф бўлди! Бунинг устига, сайлов участкаларига одамларнинг кам келишидан шу нарса кўриняптики, инсонлар бир қирғоқда, режим бошқа қирғоқда яшаяпти. Чунки ҳақиқатда ҳам, режимни на инсонлар қийинчилиги ташвишлантирсин, на валюта инфляцияси, на ишсизлик ва на сувсизлик. Ваҳоланки, буларнинг барчаси Миср учун реал таҳдиддир. Ҳатто аввал Кипр, сўнг Греция билан чегараларнинг демаркация қилиниши ортидан Мисрнинг иқтисодий сувларидан воз кечиши ҳам режим учун ташвиш эмас. Аксинча, у сенат учун шундай сохта сайлов жараёнларига миллионлаб харажат қилишни билади, алҳол, сенатнинг асосий вазифаси бизнесмен ва манфаатдор кимсалардан иборат тарафдорларини кўнглини олишдан ҳамда бундан бир неча йил аввалги режимга рози бўлиш билан порахўрликка янги эшик очиб беришдан бошқа нарса бўлмайди.

Одатдагидек, режим одамларни мажбуран овоз беришга ундашга уриняпти ва шу орқали ўзининг йўқотган қонунийлигини қайта топиш учун сайловга кўп сонда одам келишини таъминламоқчи. Ҳукумат идораларида ишловчи барча мисрликлар ўз раҳбарлари томонидан сайловларда қатнашиш зарур, деган оғзаки кўрсатма олди. Ҳатто шундай кўрсатма ноҳукумат ва хусусий секторлардаги ишчиларга ҳам берилди. Бу ишда идоралар раҳбарлари билан хавфсизлик доиралари, хусусан, миллий хавфсизлик хизмати ўтган икки кун мобайнида боғланиб, улардан давлат хавфсизлиги хизматидаги номзодларни қўллаб-қувватлашни талаб қилишди ҳамда ғалаба қозониш учун рўйхатдаги номзодларнинг керакли фоизларга эришишларини таъминлашни буюришди. Зеро, «Мустақбали Ватан» партияси етакчилик қилаётган айни рўйхатдаги номзодларнинг ғалабага эришишлари учун улар олган овозларидан 5 фоизи етарли бўлади. Хўш, бу Миср режимининг ўзи бошқараётган ўйини эмасми?!

Ўз одатига кўра, бу режим узрсиз овоз беришга бормаган шахсларга молиявий жарима солиш билан таҳдид қилишни унутмади. Масалан, миллий сайлов комиссияси раиси Лошин Иброҳим «овоз бериш тугаганидан кейин комиссия овоз беришга келмаган шахслар номларини санаб чиқиб, уларни керакли чора кўриш учун прокуратурага тақдим этади», деган даъвони қилди.

Бу каби сайловлар бадбашара режимга чирой бера олмайди. Инсонлар олдида унинг айби аллақачон очилиб-шармандаси чиқиб бўлган. Улар режимнинг қанчалар абгорлигини, юрт бойликларидан воз кечганини, ўзлари, ақидалари ва истакларига ёт режимлигини англаб етганлар. Шунингдек, фуқаро манфаатига Ислом асосида қарамаслигини, билъакс, Исломга ва унинг даъватини кўтариб чиқаётганларга қарши минтақада АҚШ етакчилик қилаётган урушга қўшилганини яхши биладилар.

Миср Ислом қалъасидир. Фатҳлар бошланган ва Исломнинг салибчию татарлар дохил душманлари устидан нусратлар қучилган диёрдир. Боғдодда Халифалик тугатилиши ортидан уни қайта бағрига олган ва Аббосийлар Халифалиги билан Умавийлар Халифалиги ўртасидаги ҳалқани боғлаган юртдир. Демак, бугун ҳам Миср Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик учун қайта бошланиш нуқтаси бўлишга лойиқ. Бу эса, то Уммат фарзандлари томонидан анави режим ағдарилмагунча амалга ошмайди.

﴿وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ﴾

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»       [Қасос 5]

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsкоррупцияМисрсенат сайловлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Константинопол фатҳи муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия ўтказган «Улуғ тарихимиз ва порлоқ келажагимиз» номли симпозиум

  • МАҚОЛАЛАР

    Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйланишлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Нигериядаги «Боко Ҳаром» жамоаси, Исломга қарши қутурган курашлар ва бунга нисбатан халқаро муносабатлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/