Москвада Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оммавий қамоққа олинмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Москвада Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оммавий қамоққа олинмоқда
2016 йил 6 декабр куни эрталаб Москвада Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оммавий қамоққа олинди. 7 декабр куни эрталаб хавфcизлик хизмати ахборот воситаларига 25 нафар Ўрта Осиёлик экстремистларнинг қамоққа олингани, тинтув чоғида тақиқланган адабиётлар топилгани, қамоққа олиш амалиёти разведка, ички ишлар ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилгани тўғрисида маълумот берди. Ўша куни кечқурун ахборот воситалари бугун 12 нафар қамоққа олинган шахсга Россия ичкарисида тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрирда фаолият қилганлик айблови қўйилгани тўғрисида хабар тарқатди.
Ушбу мусулмонларни қамоққа олиш ҳодисаси вақтини ва бу тўғрида тарқатилган хабарларни кузатадиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, бу ҳамкорликдаги амалиёт Федерал хавфсизлик хизмати учун информацион босим пайдо қилишда керак бўлди. Чунки айни хизматни молиялаштириш масаласи муҳокама қилинаётган эди. 7 декабр куни парламентда муҳокама бўлиб ўтиб, кейинги уч йил давомидаги давлат бюджетига оид қарорлар қабул қилинди. Айни хизмат давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари ҳисобига сарфлаган йирик ҳажмдаги маблағлар билан боғлиқ саволлар келиб чиқмаслиги учун ўзларини жамоат хавфсизлиги йўлида муваффақиятли иш олиб бораётган ҳамда «жонини хавф остига қўйиб», «жиноятчилар»ни қамоққа олаётган қилиб кўрсатишмоқчи бўлишди. Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қамоққа олиш чоғида қуролли қаршилик кўрсатмайдилар ва уларни тинтув қилинганда доим Россияда тақиқланган адабиётлар топилиши табиий. Бу эса хавфсизлик хизмати учун «экстремистлар» ва «террористлар»ни бўрттириб кўрсатишда ўз «профессионалликлари» ва «муваффақиятлари»ни намойиш қилишларига қўл келади… Бу хизмат Ҳизб ут-Таҳрирнинг терроризмга алоқаси йўқлигини яхши билади ҳамда Ҳизбнинг 2003 йилда Россия олий суди томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилганини ва бундан мақсад, унинг аъзоларини исломий кўзқарашларга эга бўлганлари сабабли бостириш лозимлигини ҳам яхши билади.
Шундай қилиб, Москва судида ўтирган мусулмон биродарларимиз хавфсизлик хизмати қонунбузарлиги қурбонига айландилар. Чунки Россиянинг Исломга қарши душманлик сиёсати доирасида бу хизматга мутлақ эркинлик бериб қўйилган.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِّأَنفُسِهِمْ ۚ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا ۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ
«Кофирлар ўзларига берган муҳлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар, балки биз уларга гуноҳларини зиёда қилишлари учунгина муҳлат берамиз, улар учун хор қилгувчи азоб бор» [Оли Имрон 178]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб