| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Курдларнинг Сурияда федерал бошқарувни эълон қилиши: бу бўлиб ташлаш сари ташланган бир қадамми?

Курдларнинг Сурияда федерал бошқарувни эълон қилиши: бу бўлиб ташлаш сари ташланган бир қадамми?

By htadmin
22.11.2016
1738
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Курдларнинг Сурияда федерал бошқарувни эълон қилиши: бу бўлиб ташлаш сари ташланган бир қадамми?

                                                                             Асъад Мансур қаламига мансуб

Учта факт борки, муҳим бўлгани ва шу мавзуга алоқадорлиги сабабли диққатни шуларга қаратмоқчиман: Биринчи факт: Босқинчи кофирлар агар орамиздан ўзларига дўст ва иттифоқчи топмасалар ҳеч бир нарсага эришолмайдилар. Аллоҳ Таоло кўплаб оятларда кофирларни дўст тутган бундай кимсалардан бизни огоҳлантирган. Дарҳақиқат ушбу оятларда кофирларни дўст тутиш ҳаромлиги ва уларнинг хатари кофирлар хатаридан ҳам ёмонлиги баён қилинди. Зеро уларнинг аксари имонни изҳор қилиб, ичида куфрни яширувчи мунофиқлар ва Исломга шубҳа қилиб, унга инонмайдиган қалби маразлар бўлса, яна баъзилари кофирларнинг ёлғон-яшиқ гапларини тарқатувчи кимсалардир. Иккинчи факт: Умматнинг бирлигига хавф солувчи ва уйғонишига ғов бўлувчи нарса миллатчилик, ватанпарварлик ва мазҳабпарастлик каби низолардир. Мустамлакачилар Ислом давлатини ағдариш ва унинг ерларига ҳукмрон бўлиш мақсадида шундай низоларни қўзғади. Улар режаларини амалга ошириб берадиган малайларни топиб, истакларини рўёбга чиқардилар. Учинчи факт: Илмонийлик ва демократияни қабул қилганлар Мустамлакачи босқинчиларнинг малайларидир. Улар мустамлакачиларни ўзларига биродар, дўст, иттифоқчи тутиб, ҳатто ўз хўжайинлари деб билишади.

Америка шу учта режа асосида иш олиб борди. Сўнг сиёсий ўйинлар олиб бориш билан бир қаторда қўзғолонни жиловлашга ва йўқ қилишга уринди. У мана шундан кейингина Шомдаги муборак исломий қўзғолон ичига ёриб киришга имкон топди. Шунинг учун Обама 2014 йил 8 октябрда «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюсида бундай деганди: «Биз уларнинг Сурия ва Ироқда бирор суратдаги халифаликни барпо этишига асло йўл қўймаймиз. Бироқ бунга йўл қўймаслигимиз учун албатта Сурияда бўшлиқни тўлдирувчи ҳамкорларимиз борлигини билмоғимиз лозим».

Мана, бугун Америка Демократик Иттифоқ партияси, Курдларнинг Халқ Мудофааси отрядлари, Сурия демократик кучлари каби миллатчиликка, илмонийликка ва демократияга чақираётган малайларини ишга солмоқда. Уларнинг барчаси федерал бошқарувни талаб қилиш орқали Сурияни бўлиб ташлаш билан таҳдид қилишяпти. Америка шулар орқали ўзининг Суриядаги сиёсий ечимини амалга оширмоқчи. Ушбу курд бўлинмалари 2016 йил 17 март куни ўзлари назорат қилаётган минтақаларда федерал бошқарув тикланганини эълон қилишди. Улар Америка мудофаа вазири Эштон Картер сифатлаганидек, Америкага малай гуруҳлардир: Картер бундай деганди: «Улар Исломий Давлат ташкилотига қарши курашда Суриядаги бизнинг ажойиб ҳамкорларимиз эканликларини намоён этдилар, улардан жуда миннатдормиз ва уларнинг минтақадаги ролларининг мураккаблигини тан олган ҳолда, улар билан ҳамкорликни давом эттирамиз». (Франс Пресс 2016 йил 17 март). Ҳа, бу каби гуруҳлар Америка қўлидаги арзонгаров қуроллардир, Америка улардан истаган пайтда фойдаланади. Бироқ Америка томонидан уларнинг ўзлари истаётган бошқарув билан тақдирланишига келсак, ҳозир бунинг мавриди эмас. Чунки бундай бошқарув минтақадаги муаммоларга дуч келяпти, шунинг учун уни амалга ошириш осон кечмайди.

2016 йил 16 март куни АҚШ Давлат департаменти воизи Марк Тонер «Рейтер»га «Суриядаги бирор минтақанинг автоном ёки ярим автоном бошқарувга ўтишини мутлақо тан олмаймиз», дея билдирди. Ундан агар Сурияда халқ федерал бошқарувни танласа ва Америка ҳам бунга рози бўлиши мумкинми, дея сўралганда, «ҳа» деб жавоб берди. Бундан олдин қатор дипломатлар қуйидагича баёнот бергандилар: «Музокарага мойил бўлган йирик кучлар уруш натижасида парчаланиб кетган ушбу мамлакатни федералларга бўлиб ташлаш эҳтимолларини мубоҳаса қилмоқдалар. Бундан эса вилоятларга кенг кўламда автономия бериш билан бирга, унинг битта давлат сифатидаги бирлигини сақлаб қолмоқчилар». Америкапараст курд гуруҳлари ўз назоратлари остидаги учта минтақада автономия эълон қилишга тайёрланишаётган эди.

Ҳақиқатдан ҳам, Америка ювиндихўрлари бўлган курд гуруҳларининг Америка буйруғисиз ва унинг ишоратисиз бир қадам ҳам ташлашларини тасаввур қилиб бўлмайди. Шундай экан, бу гуруҳларнинг автономия талаб қилиши, кейин эса Америка биз буни тан олмаймиз дейиши ғалати эмасми?! Демак, бу ерда қандайдир ўйин кетяпти. Америка бу гапни ушбу гуруҳлар автономия эълон қилишидан олдин айтган эди. Бу эса, сиёсий ечимга рози бўлишлари учун Сурия аҳлини қўрқитиб, уларга таҳдид қилишда мана шу бўлиб ташлаш мавзусидан Американинг фойдаланаётганини англатади. Буни ташқи ишлар вазири Керрининг «Узоқ кутадиган бўлсак, Сурия бирлигини сақлаб қолиш фурсати қўлдан бой берилиши мумкин», деган баёноти ҳам тасдиқлаб турибди. (Рейтер 2016 йил 23 феврал). У айни баёноти билан Сурия аҳлига мурожаат қилиб, гўё – агар биз тиқиштираётган ечимга рози бўлмасангиз, Сурияни бўлиб ташлаймиз, демоқда. Мана, унинг курд ювиндихўрлари буни амалга ошириб беришмоқда. Натижада мухолафатдаги музокарачилар Америка кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилишяпти. Америка уларнинг шарт қўйишларини рад этиб, унинг ўзи уларга шарт қўймоқда.

Суриядаги федерал бошқарув мавзусини Россия ҳам тилга олди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков қуйидагиларни айтди: «Москва Сурия музокараларида иштирок этаётганлар федерал жумҳуриятни барпо қилиш фикрига келишади, деб умид қилади. Чунки у курдлар талаб қилаётган матлабдир». (Ҳадас канали 2016 йил 29 феврал). Бу шунчаки айтилган гап эмас. Балки ундан Америка билан Россия айни мавзуда маслаҳатлашишганини ва шу мавзудан босим сифатида фойдаланмоқчиликларини тушуниш мумкин. Бундан ташқари, турк масъуллари ҳам Россиянинг алавийлар давлатини тиклашга тайёрланаётгани тўғрисида баёнотлар беришди. Буларнинг барчаси эртага тиқиштириладиган илмоний сиёсий режимга иқрор бўлишлари учун мухолафатдаги музокарачиларга ўтказилаётган Американинг босими ҳисобланади. Буларга қўшимча, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ҳам 2016 йил 17 март куни «Сурия курдлари алоҳида федерал бошқарув ўрнатишлари мумкин эмас», деди. (Россия Сегодня). Россия президентлиги матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам айнан шу гапларни такрорлар экан, қуйидагича қўшимча қилди: «Бу борада кенгқамровли амалиёт доирасида қарорлар қабул қилиш лозим. Бу доирага Сурия ерларидаги мавжуд мазҳабпараст ва этник жамоалар ҳам кириши керак… Бу эса мамлакат учун янги конституция лойиҳаси тайёрлангандан сўнг бўлади, албатта».

Буларнинг барчаси Америка билан Россиянинг Сурияда федерал бошқарув ўрнатиш билан таҳдид қилишга келишиб олишганини англатади. Қачон уларнинг курд гуруҳларидан иборат иттифоқчилари айни бошқарувни эълон қилса, буни дарҳол рад этиб, бу нарсани суриялик халқ танлаши кераклигини, улар айни бошқарувга рози бўлган тақдирдагина буни амалга ошириш мумкинлигини, айтишмоқда! Иккаласи ҳам Сурия аҳли федерал бошқарувга асло рози бўлмаслигини яхши билишади ва шунинг учун ҳам бу борада гапиришни пайсалга солишмоқда. Америка, шунингдек, у билан бирга Россия то қўзғолончилар илмоний режимга қарши қўзғолонларини тўхтатмагунларича ҳамда ўт очиш ва ҳарбий амалиётлар бутунлай тўхтамагунча, босим ўтказаверишни мақсад қилишган. То қўзғолончи гуруҳ вакиллари Женева, Вена қарорлари ва Хавфсизлик Кенгашининг 2254 рақамли қарорига мувофиқ музокараларга рози бўлмагунларича шундай қилишмоқчи. Америка агар шу мақсадида муваффақият қозона олса, илмоний дастур ишлаб чиқиш босқичи келади. АҚШ Суриядаги нуфузини сақлаб қолиш учун дастур ҳам у истаган андозада бўлади. У барча томонлама рози бўлинмагунча, яна ўша таҳдидини ишга солиб, курд гуруҳлари ва уларнинг эълонларидан фойдаланади. Ана шундан кейингина Америка ё федерал ёки кантон ёки бўлмаса мазҳаблараро бошқарувни муҳокама қилиши мумкин. У шу орқали нусайрий-алавийларнинг бошқарувда сақланиб қолишини таъминлайди, улардан қасос олинишига йўл қўймайди ҳамда ўз ҳукмронлиги юртда сақланиб қолиши учун курдлардан фойдаланади. Дарвоқе, кўплаб америкалик масъуллар, шу жумладан, Обаманинг ўзи ҳам айни озчилик ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида гапирди. Хусусан, алавийларнинг Америка малайи Башар Асад етакчилиги ва рухсати остида мусулмонларга қарши содир этган жиноятлари учун ўч олинмаслигини таъминлаш тўғрисида бир неча бор гапирди.

Америка таъсири остидан чиқмайдиган Туркия билан Эрон ҳам ўзларининг 2016 йил 19 март кунги Анқара учрашувлари чоғида Сурияда федерал бошқарувга ва бўлинишга қарши эканликларини таъкидлашди, яъни ҳозир бунга Америка рози бўлмаётгани учун бунга қаршилик билдиришди. Шу боис Американинг таъсири остида бўлган ҳамма давлатлар бундай бошқарувларни рад этишади, бундан қўрқишади. Чунки бу касаллик уларга ҳам юқиши мумкин. Ахир, Туркиядаги курдлар ҳам автоном ёки федерал бошқарув тиклашни талаб қилишдику. Курдистон Ишчилар партияси Эронда яшовчи курдларнинг бўлиниш талабларини қондириш учун ўзига Эрондан бир ёрдамчи куч пайдо қилишга уриндику!?

Демак, шуни айта оламизки, ҳозирда бўлиниш каби талаблардан фақат мухолафатдаги музокарачиларга босим ўтказиш, шу орқали уларни Америка тиқиштирадиган сиёсий режимга рози қилиш йўлида фойдаланилмоқда. Бироқ Сурия аҳли илмоний режим ёки фуқаровий давлатни рад этганлари каби, бўлиниш таклифини ҳам рад этиб келмоқдалар. Улар қўзғолонларини айнан шу нарсаларга қарши бошлагандилар. Энди, яна шу нарсани олиб келадиларми?! Кимда ким бундай бошқарувни истаса ва рози бўлса, Аллоҳ ундай кимсаларни яхшироқ инсонларга алмаштириб қўяди, албатта.

وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَالَكُم

«Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)»    [Муҳаммад 38]

Дарҳақиқат, Сурия аҳли Халифаликни талаб қилдилар, унинг байроғини кўтардилар ва унинг йўлида қурбонлар бердилар! Буларнинг барчаси кофир кимсалар билан мўмин инсонлар ўртасида бўладиган курашлардан бири эканига асло шубҳа йўқ. Бундай кураш то Аллоҳнинг нусрати келмагунча давом этади. Аллоҳнинг нусрати келганда аҳдларини алмашмайдиган, ўзгартирмайдиган ростгўй эр кишилари қўли билан Аллоҳнинг калимаси олий бўлиб, Аллоҳ уларни ер юзида халифа қилади, Ўзи рози бўлган Динни ғолиб қилиб, уларни азиз-қудратли қилади, кофирларни ва мунофиқларни ҳамда аҳдларини алмашган, ўзгартирган кимсаларни хор қилади. Чунки Аллоҳ ҳар ишга қодирдир.

Роя газетасининг 2016 йил 23 март чоршанба кунги 70-сонидан

0
0

Related posts:

Халқаро Хавфсизлик Кенгаши Сурия ечими билан боғлиқ қарорни бир овоздан тасдиқлади Женевадаги Сурия музокаралари вақти эълон қилинди Путин: Суриядаги кучларимиз Россия манфаатларини ва у ердаги тинч аҳолини ҳимоя қиляпти!!! Обама: Сулҳ муваффақияти Дамашқ билан Москванинг ваъдага вафо қилишларига боғлиқ
TagsкурдларСурияфедерал бошқарув
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган етакчилигидаги Туркия режими Умматнинг душманидир, Уммат душманларига эса хизматкордир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб давлатлари ички ишлар вазирлари арабларга қандай қилиб тазйиқ ўтказишни маслаҳатлашиш учун йиғилди!!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Суданда даъватнинг биринчи қалдирғочларидан бири вафот этди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/