Муҳсин Фикрийнинг ўлдирилиши режимнинг ҳамма нарсага такаббурлик билан қарашига яна бир далилдир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Муҳсин Фикрийнинг ўлдирилиши режимнинг ҳамма нарсага такаббурлик билан қарашига яна бир далилдир
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қаламига мансуб
2016 йил 28 октябр жума куни оқшомда Ҳасима шаҳрида содир бўлган даҳшатли ҳодиса оқибатларини ҳамма кузатиб турди. Бу балиқ сотиб тирикчилик қилиб юрган Муҳсин Фикрий исмли йигитнинг – Аллоҳ раҳмат қилсин – ахлат йиғувчи машина билан эзиб-янчиб ташланиши ҳодисаси эди. Шунингдек, Марокашнинг шимолидан тортиб жанубигача бўлган бир неча шаҳарларда бошланиб, ҳатто юрт ташқарисидаги марокашлик ватандошларга қадар уланиб кетган қатор норозилик намойишларига ҳам ҳамма гувоҳ бўлди.
Бу норозилик чиқишларининг нақадар кучлилигини, намойишчиларда интиқом туйғуси тўлиб тошганини ҳамма сезди. Бу нарса кўпчиликни кучли қўзғолон ёки араб баҳори аломатлари ҳақида башорат қилишга ундади. Марокаш подшоҳи вазиятни барқарорлаштиришга уриниб, ички ишлар вазирини марҳумнинг отаси ёнига юборди ва унга ҳодисани аниқлаш устида атрофлича шаффоф қаттиқ тергов бошлашга, жавобгарларни жазолашга ваъда берди. Бош вазир Бенкирон эса, ўз одатига кўра, ҳодисага на изоҳ берди, на тергов бошлашни билдирди, лекин ўз партияси аъзолари ва тарафдорларини намойишларда қатнашмасликка буюришни унутмади. Электрон алоқа воситаларида ички ишлар томонидан экани кўпроқ тахмин қилинган бир хабар тарқатилди. Хабарда одамларни намойишларда қатнашмаслик, чунки бу Марокаш барқарорлигига қарши фитна ва тил бириктирув экани, намойиш кўламининг кенгайиши вазият издан чиқиб, Сурия ва Ироқдаги аҳволга олиб келиши мумкинлиги айтилган.
Намойишларга бўлган Интернетдаги чақириқ, режим мулозимларининг одамларга мурожаат қилганда одатланиб қолишган уятсиз ибора билан онани сўкишларини қоралашга чақириқ билан уланиб кетди. Ўз навбатида, бу Марокаш аҳлида таҳқирланиш ва зулмланиш туйғусини қўзғатди. Натижада, улар (ички ишлар, жандармерия ва хавфсизлик ходимлари)нинг одатига айланган такаббурликка қарши чиқиш учун намойиш чақириқларини қабул қилдилар. Чунки ўз зулмини ҳеч кимдан аямайдиган режимнинг бебошлигидан ҳамма тўйган. Муҳсин Фикрий ҳодисаси ҳам биринчи марта бўлаётгани йўқ. Барчамиз пирожка сотувчи Ми Фатиҳа ҳодисасини яхши биламиз. У товарини хавфсизлик ходимлари тортиб олиши ортидан ўзига ўзи ўт қўйганди. Жорий йилнинг апрелида навбатчи капитаннинг ундан қурилиш учун рухсатнома сўраган аёлни рухсатнома эвазига зўрлагани ҳодисаси бўлиб ўтди…
Дарҳақиқат, ҳукумат органлари Муҳсин Фикрий масаласини фақат қонун доирасига чеклашга шошилишди ва қонунбузарни жазолаб, ҳодисага олиб келган юзаки сабабларга нисбатан чора кўришга ваъда беришди. Ҳодисанинг ҳақиқий сабабларидан эса одамларни чалғитишга уринишди, гўё Муҳсин кабилар ҳодисасига орган ходимларининг қўполлиги, қонунни тўғри татбиқ қилишмагани ва маъмуриятда кенг тарқалган коррупцияни сабаб қилиб кўрсатишга уринишди! Бироқ айни ҳодисанинг зулм қилиш, ўлдириб юбориш, қочқинга айлантириш, лоқайдлик ва ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан бери қўлланаётган иқтисодий чекловлар билан тўла районда содир бўлгани сабабли норозилик намойишлари тўхтамай давом этаверди, масалани бошқа масалалар каби ёпиб қўйишнинг иложи бўлмади. Бу эса одамлар ғазаби кучли аланга олиб, «юрт бебаҳолиги»га раҳна солмаслиги учун подшоҳни масалага зудлик билан шахсан ўзи аралашишга мажбур қилди. Одамларни рози қилиш учун кўрилган тезкор аммо чекланган чора-тадбирлар натижасида Ҳасима шаҳрида «Сардин» балиғи нархи 40 дирҳамдан 7 дирҳамга туширилди, айрим ахборот воситалари касалхоналарда бепул даволаниш бошланганини хабар қилишди, Вужда шаҳрида балиқ нархи 80 %га арзонлаштирилди. Давлат намойишчилар тизгинини ўз қўлига олишга ва талаблари кўламини назорат қилишга қаттиқ уринди, балиқ нархини пасайтириш билан, фитнани бўрттириб кўрсатиб, сепаратчи амазиғларнинг Марокашни бўлиш масаласини қўлларига олишлари мумкинлигини дастаклаш билан содда одамларни лақиллатмоқчи бўлди. Бироқ давлатнинг шунча уринишларига қарамай, юрт бойликларини адолат билан тақсимлашдан тортиб, давлатнинг фуқароларга зулм қилишига барҳам бериш ва репрессияни тўхтатишгача бўлган қатор талаблар билан намойишчилар овозлари тобора кўтарилаверди…
Бу давлат ва унинг мулоқотчилари юртни бошқа араб давлатлар билан солиштиришиб, «юрт бебаҳолиги» билан мақтанишга, хавфсизлик ва барқарорлик билан халқни таъминлаганларини миннат қилишга одатланишган. Шунингдек, ҳар қандай норозилик ҳаракати айни тинчлик неъматини бузишга ва юртни беқарорлик ҳолатига элтишга муқаддима бўлади, деган ташвиқот олиб бориш ҳам уларнинг одатига айланди. Уларнинг тилидан «Зулмкор султон тугамас фитнадан яхшидир», деган масал тушмай қолди. Гўё одамлар олдида айни ҳукмдорларига рози бўлишдан ва зулмларига сукут сақлашдан ўзга чора қолмагандай, чунки бугунги ёмон аҳволлари эртага уларни кутиб турган ёмон аҳволдан яхшидай!
Бу давлат кул остида олов яширинганини, интиқом кундан-кунга кучайиб бораётганини, ҳукмдор ва унинг мулозимларининг ўзларини одамлардан баланд тутишларидан, жабру истибдоддан халқнинг сабр косалари тўлганини… яхши билмоқда. Режим одамлар ҳаракатини жиловлашга, талаблари кўламини пасайтиришга ва вақтинчалик ғазабларини босиб туришга қодир бўлган тақдирда ҳам, одамлар онги ўсиб бораётганини, узоқ вақт ўтмаёқ, бу режимни ўзгартириш учун одамлар бирлашажакларини, улар адолатсизлик ва зулмга қарши подшоҳнинг ўзи аралашишига, бир оз ислоҳотлар ўтказиб қўйишига рози бўлмасликларини англамоқда.
Ўз-ўзидан савол туғилади: Хўш, айни ҳодисага нисбатан нима қилмоқ зарур? Норозилик намойишига қўшилиб, умид билан кутилаётган ўзгаришга уни тарғиб қилмоқ лозимми? Ёки беқарорликка олиб боришидан қўрқиб, унга қўшилмаслик керакми, ваҳоланки беқарорликни ҳеч ким истамайди?
Бу саволга жавоб бериш учун қуйидагиларни баён қиламиз:
Бу халқ жоҳил ва тартибсиз, деган иддио билан, ҳар қандай норозилик ҳаракати албатта беқарорликка олиб келади, деган гап нотўғри (чунки Ҳасимадаги норозиликлар ғоят тартибли равишда бўлди, намойишчилар хусусий ва давлат мулкларини эҳтиёткорлик билан авайладилар, одамлар реакциясидан қўрқиб, ахлат тўплаш ширкати ёпиб қўйилгани сабабли шаҳарни тозалаш ишларини ёшлар ўз зиммаларига олдилар). Зулмга сукут қилишни оқлаш ниятида одамларга фитна чиқади, дея ташвиқот олиб бориш ҳам ғирт нотўғри. Чунки зулмнинг ўзи катта фитнадир. Зулмга сукут қилишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ҳа, ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилмаслик ҳам фитнадир. Ҳузайфа ибн Ямон ривоят қиладики, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«وَالَّذِي نَفْسي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ المُنْكَرِ أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُوْنَهُ فَلا يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ёки Аллоҳ сизга шундай азобни юборадики, кейин Унга дуо қилсангиз дуоингиз ижобат бўлмай қолади». Фитна сўзи маъноси остига азоб ва жазо ҳам киради.
Шубҳасиз, бугун ҳамма ўзгаришни интиқлик билан кутмоқда. Мудом биз жабру зулм қилувчи режим остида яшар эканмиз, Муҳсин ҳодисаси каби ҳодисаларнинг ҳаргиз кети узилмайди. Жабру зулм фақат икки нарсада мужассам: бири, режим масъуллари ақлига ин қуриб олган такаббурлик ва истибдодда, иккинчиси, юрт бойликларини одамлардан тортиб олиб, ўзлаштиришда мужассам.
Инсонлар жонлари ва молларига зарар етказмайдиган тинч намойишлардан норозиликни ифодалаш ва ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилишни эшиттириш, одамларни ўзгариш карвонларига қўшилишга даъват қилиш… каби нарсаларда восита сифатида фойдаланилса, бу нафақат мубоҳ, балки талаб қилинган амалдир.
Инсонлар қони, моли ва номуси эҳтиромлидир, буларга ҳаргиз тажовуз қилиб бўлмайди. Росулуллоҳ САВ видолашув хутбасида бундай марҳамат қилганлар:
«يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَيُّ يَوْمٍ هَذَا؟ قَالُوا: يَوْمٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَأَيُّ بَلَدٍ هَذَا؟ قَالُوا: بَلَدٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَأَيُّ شَهْرٍ هَذَا؟ قَالُوا: شَهْرٌ حَرَامٌ، قَالَ: فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ وَأَعْرَاضَكُمْ عَلَيْكُمْ حَرَامٌ كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا فِي بَلَدِكُمْ هَذَا فِي شَهْرِكُمْ هَذَا»
«Эй инсонлар, бугун қандай кун, деб сўрадилар. (Уруш) ҳаром қилинган кун, дейишди. Бу қандай юрт, деб сўрадилар. (Уруш) ҳаром қилинган юрт, дейишди. Бу қандай ой, деб сўрадилар. (Уруш) ҳаром қилинган ой, дейишди. Шунда ул зот бундай дедилар: Албатта, қонингиз, молингиз, номусингиз сиз учун ушбу кунингиз, юртнингиз ва ойингизда (уруш) ҳаром қилингани каби ҳаромдир».(Муттафақун алайҳи).
Шубҳасиз, бу юртда нопок йўлда қадам ташловчи доиралар бор (улар асосан, сўлқанотчилар ва айрим сепаратчи ирқчи ҳаракатлардир), ҳаммалари шахсий манфаатлари ёки гуруҳ ва партиялари манфаати йўлида норозилик ҳаракатлари тўлқинини жиловлашга уринишмоқда. Шунингдек, айни ҳодисалардан муайян мақсадлар йўлида фойдаланишга уринувчи хорижий доиралар ҳам бор.
Республика бошқаруви, деган шиорларни кўтариб, бу норозилик намойишларига миллийлик тусини бериш ёки муаммони араблар билан амазиғлар ўртасидаги низо қилиб тасвирлаш шаръан ҳаромдир, чунки бу бизни Росулуллоҳ САВ
«دَعُوهَا فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»
«… Уни тарк қилинг, чунки у бадбўйдир», (Имом Бухорий ривояти), дея нафратланишга чақирган ифлос миллатчиликдир. Бундан ташқари, муаммони араблар билан амазиғлар ўртасидаги низо қилиб тасвирлаш воқега ҳам тескари. Чунки режимнинг золимлиги шимол, жануб, шарқ ва ғарбдаги барчага, араблару амазиғларга етмоқда.
Юрт муаммосига чуқурроқ назар ташласак, уч жиҳатдан бузилиш мавжудлигига гувоҳ бўламиз:
а) Қонунчилик жиҳатидан. Чунки қонунчилик бир сиқим элита қўлида бўлиб, улар қонунларни ўз манфаатларига мос равишда ишлаб чиқишади ва истаган нарсаларини ҳалол, истаган нарсаларини ҳаром қилиб олишади;
б) Ҳукмдорлар жиҳатидан. Ҳукмдорлар юртни шахсий мулкларига айлантириб олишган, истаган ишларига қўл уришади, уларни назорат қиладиган, улардан ҳисоб талаб қиладиган одам йўқ. Улар фуқарони ўзларининг шахсий хизматкорлари деб ҳисоблаб, ҳақ-ҳуқуқларига эгалик қилишади, фақат ўзлари хотамтойлик қилиб, истаган вақтда, истаган миқдорда айрим ҳуқуқларини инъом этишлари мумкин, холос.
г) Бир-бири билан тил бириктирган пасткаш сиёсий доира жиҳатидан. Бу доира зулмга сукут қилади, сукут қилибгина қолмай, уни оқлайди, сарой ҳукмдорлари шаънига ҳамду сано айтиб, эвазига улар ташлаб берган ушоқларга рози бўлади.
1 – Иккинчи ва учинчи жиҳат гарчи мустақил кўринса-да, бироқ иккаласи ҳам биринчи жиҳатдаги бузилиш натижасидир. Чунки қонунчиликнинг бир сиқим элита қўлида қолиши бошимизга тушган энг катта балолардан биридир ва шу ёвузликдан бошқа ёвузликлар туғилаверди. Мисол учун, Марокашда қонунларнинг дарғалар рози бўладиган шаклда тузилиши ҳаммага маълум. Энергетика сектори ва соғлиқни сақлашга оид қонунлар сарой ҳукмдорларига ва уларнинг яқинларига қарашли ширкатлар истагига мувофиқ, таълим секторига оид қонунлар хусусий секторлар ва матбаа лоббилари истагига мувофиқ, денгиз флоти ва балиқ хўжалигига оид қонунлар йирик капиталистлар истагига мувофиқ ишлаб чиқарилади… ва ҳоказо. Ҳукмронликнинг бундай улкан даражада эркинлашиши мана шундай ҳукмдорларни келтириб чиқарди. Улар истаган қилмишларни содир этишади, чунки қонун уларнинг ҳавои-нафсларига мос тарзда тузилган ва ким бу қонунларини бузса, жазога тортишади.
2 – Шубҳасиз, Марокаш ва бутун исломий олам муаммоларининг ҳақиқий ва туб ечими Халифалик давлати соясида Аллоҳ шариатини ҳукмрон қилишга боғлиқ. Ёлғиз Халифаликкина шариатни барчага баробар татбиқ қилади, бойликларни барчага баробар тақсимлайди, халифа ҳисоб талаб қилинишдан сақловчи дахлсизлик деган нарсага эга бўлмайди (ундан кичик мулозимларнику қўяверинг), халифа мол-давлати оддий фуқаро эга бўлган миқдорда бўлади, у ўзининг ва бошқаларнинг нафс-ҳавосига мувофиқ равишда қонун ишлаб чиқара олмайди, бинобарин, қонунлар ишлаб чиқилмайди, балки шаръий далиллардан истинбот қилинади.
3 – Бу норозилик намойишлари давом этмоғи ва ривожланмоғи даркор. Аммо шу шарт биланки, унинг қўрғони мансабпарастлар, оппортунистлар ва ажнабий давлатлар сизиб кира олмайдиган даражада мустаҳкам бўлсин, етакчилари онгли, мақсади аниқ бўлсин, яъни Халифалик барпо этиш орқали Аллоҳ шариатини ҳукмрон этишни мақсад қилсин. Аммо намойиш одамлар низолари ва маълум партиялар ёки шахсларнинг тор манфаатлари йўлида хизмат қиладиган бўлса ёхуд ундан бир золим ўрнига бошқа бир золимни олиб келиш кўзланган бўлса, буларнинг барчаси қабул қилинмасин.
4 – Ғарб ўзининг шунча мустамлакачилик даврида бизни ҳукмронлигидан ҳамда фикрий, сиёсий, ҳарбий нуфузи остидан чиқаришни истамай, тепамизга олов ва темир билан бошқарувчи ҳукмронларни ўрнатиб қўйди. Бугун халқлар ҳаракатланганда эса демократия, эркинлик ва юзаки ўзгаришларни тақдим қилиб, ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга, халқ номини дастак қилиб, шахсий манфаатларини ҳимоя қилишга уринмоқда. Биз учун халоскор Ислом эканини англаб етмоғимиз, мустамлакачи кофир билан бўлган алоқалар арқонини қирқиб ташламоғимиз, ўз ватандошларимиздан бўлган ғарбпараст кимсаларни данак каби туфлаб ташлаб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати лойиҳаси атрофига бирлашмоғимиз вақти аллақачон келган.
5 – Марокаш аҳолиси мусулмон. Уларнинг жонлари, моллари ва вақтлари жуда қиммат. Шу боис буларни туб ўзгариш ишига сарфламоқ ва бунинг эвазига Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосини олмоқ лозим. Бу қимматбаҳо нарсалар мустамлакачи кофир лойиҳаси йўлида зое кетмаслиги керак. Аллоҳнинг ризосига эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали динини барпо этиш билан етилади. Бас, амал қилувчилар шунга амал қилсинлар.
Хулоса: Бу ҳодисалар бизнинг – интиқом худди кул остида яширин олов мисоли инсонлар ичида яширинган, ҳар лаҳзада у портлаши мумкин, режимнинг ўз аҳмоқлигида ва золим ҳаракатида давом этавериши унга қарши одамларнинг қўзғалишига асосий омил бўлади, дея тўхтовсиз айтиб келган сўзларимизни тасдиғидир.
Роя газетасининг 2016 йил 9 ноябр чоршанба кунги 103-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми