| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›КШҲТБ – “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ва иқтисодий таъсир воситаси

КШҲТБ – “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ва иқтисодий таъсир воситаси

By htadmin
20.10.2025
454
0
Share:

КШҲТБ – “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ва иқтисодий таъсир воситаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 24 октябрь куни Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолаш учун Брюсселга ташриф буюради.

“Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги ва тарихий босқични бошлаб беради”, – дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Шунингдек, изоҳда таъкидланишича, “ушбу ҳужжат 1996 йилда имзоланган аввалги битимни янгилайди ҳамда мамлакатимиз сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий ва институционал соҳаларда қай даражада илгарилаганини яққол намоён этади”.

Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта ҳам Ўзбекистон мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табрикномасида шундай деган эди: “Мен 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни катта интизорлик билан кутмоқдаман”. (euronews.com) Бу сўзлар ЕИнинг мазкур келишувни сиёсий ва геостратегик жиҳатдан ўта муҳим, деб кўраётганини яққол ифода этади.

Шунингдек, ЕИ комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Самарқанд саммитида қуйидагича баёнот берган эди: “Ўзбекистон Global Gateway дастурида муҳим ва диққатга сазовор ўринни эгаллайди. Бу — бизнинг кўп йиллик дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз тарихидаги янги саҳифанинг очилиши ҳисобланади”. Бу каби баёнотлар Европанинг Ўзбекистонни нафақат иқтисодий шерик, балки Марказий Осиёдаги стратегик “калит нуқта” сифатида кўраётганини англатади.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲТБ) доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагича белгилаб қўйилган:

  1. Сиёсий ҳамкорлик ва ислоҳотлар

КШҲТБ сиёсий қадриятлар, демократия ва қонун устуворлигига асосланган ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш масалалари ҳам муҳим йўналиш сифатида белгиланган. Бу йўналиш орқали ЕИ Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга ўз стандартлари ва талабларини киритишга ҳаракат қилади, маҳаллий сиёсий тизимни Европа қадриятлари билан мослаштиришга интилади.

  1. Ташқи сиёсат ва хавфсизлик

Битим минтақавий барқарорлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, оммавий вайронкорлик қуролларининг тарқалишини олдини олиш ва инқирозларни бошқаришни назарда тутади. Бу ЕИга Марказий Осиёда геосиёсий таъсирини мустаҳкамлаш имконини беради ҳамда Россия ва Хитой таъсири кучли бўлган ҳудудда ўз сиёсий майдонини кенгайтиради.

  1. Адлия, эркинлик ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик

КШҲТБ маълумотларни муҳофаза қилиш, миграцияни назорат қилиш, пул ювиш ва терроризмга қарши кураш, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши чоралар, ноқонуний наркотиклар айланишини чеклаш ҳамда суд ва консуллик соҳасида ҳамкорликни назарда тутади. Бу йўналиш орқали ЕИ Ўзбекистонда қонун устуворлигини қўллаб-қувватлайди ва ўз глобал стандартларини татбиқ қилиш имкониятига эга бўлади.

  1. Савдо ва иқтисодий ривожланиш

Битим иқтисодий фаоллар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратишни мақсад қилади. Бу товар ва хизматлар савдоси, давлат харидлари, давлат корхоналари ва зеҳний мулк ҳуқуқларини ўз ичига олади. Амалда бу Европа бизнесига қулай шароитлар яратиш ва Ўзбекистон бозорини Европа талаблари билан мувофиқлаштириш демакдир. Мустамлакачилик нуқтаи назаридан, бу “иқтисодий таъсир”нинг классик воситаси ҳисобланади.

  1. Бошқа муҳим соҳаларда ҳамкорлик

Битим иқтисод ва молия, энергетика, транспорт, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши, рақамли иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларни ривожлантириш, бандлик ва ижтимоий масалалар, маданият, таълим ва ёшлар ҳамда илмий тадқиқотларни ҳам қамраб олади. Бу йўналиш орқали Европа Иттифоқи Ўзбекистонни глобал иқтисодий ва маданий жараёнларга интеграция қилишга ҳаракат қилади ва ёшлар онги ҳамда маданий майдонни Европа стандартларига яқинлаштиришга уринади.

Демак, ЕИ интизорлик билан кутаётган КШҲТБ ҳужжати аслида Европанинг Ўзбекистонда ўз геоиқтисодий ва мафкуравий таъсирини кучайтиришга қаратилган “юмшоқ куч” стратегиясининг асоси ҳисобланади. “Шериклик” деган атама ортида ЕИнинг маҳаллий иқтисодий ва сиёсий тизимни ўз манфаатига мослаштириш, Европа қоидалари ва стандартларини экспорт қилиш нияти ётибди.

ЕИ КШҲТБ ва қўшма меморандумлар орқали асосий мақсад сифатида Ўзбекистоннинг муҳим ресурсларига киришни кўзлаётганини яширмаяпти. У “яшил” ва рақамли трансформациялар учун ноёб металлар, литий ва бошқа қазилмаларга муҳтож ва бу захиралар айнан Ўзбекистонда мавжуд.

Бироқ ЕИ Ўзбекистоннинг бу ресурсларни чуқур қайта ишлаш саноатини ривожлантиришини истамайди. Бунинг ўрнига, КШҲТБ хом ёки кам қайта ишланган ресурсларни экспорт қилишни рағбатлантириб, мамлакатда юқори қиймат яратиш имкониятини чеклайди. Шунингдек, КШҲТБ доирасида жалб қилинадиган инвестициялар кўпинча Ўзбекистоннинг умумий иқтисодиётига эмас, балки ЕИ учун муҳим соҳалар, масалан, хомашё ишлаб чиқариш ва логистикага йўналтирилади. Бу эса Ўзбекистоннинг саноатлашган кучли давлат бўлишига эмас, қолоқ хомашё базаси мавқеида қолишига олиб боради.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи КШҲТБ орқали Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда Россия ҳамда Хитой каби бошқа геосиёсий ўйинчиларнинг таъсирини заифлаштиришга интиляпти. Ўзбекистон ҳукуматининг “кўп векторли” деб аталган сиёсати эса, амалда юртимизнинг табиий бойликлари талон-тарож қилиниши учун янада кўпроқ мустамлакачи давлатларни жалб этишга хизмат қилмоқда.

Афсуски, бу сиёсатнинг оғир оқибатларини халқимиз ҳар куни ўз танасида ҳис қиляпти – солиқлар ошяпти, ишсизлик кучайяпти, газ-электр таъминоти етишмаяпти, миллионлаб одамлар чет элда арзон ишчи кучи сифатида сарсон бўляпти.

Расмий ОАВлар ва ғарбпараст зиёлилар Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи ва КШҲТБни “катта ютуқ” сифатида кўрсатиб, халқимизнинг кўзини бўяшга уриниши табиий. Бироқ ҳақиқат шундаки, бундай учрашувлар юртимиз иқтисодиётини чинакамига ривожлантиришга эмас, кўпроқ ЕИ каби мустамлакачи томонлар манфаатларига хизмат қилади. “Ислоҳотлар”, “янада янгиланиш” каби баландпарвоз шиорлар эса, мавжуд ҳокимиятнинг тахтида узоқроқ қолиш воситаси, холос.

Агар вазиятга диққат билан назар солсак кўрамизки, мусулмон юртларининг бу ҳолатга тушиш сабаби битта – Ғарбдан “экспорт” қилиниб, ҳаётимизга татбиқ этилаётган капиталистик демократия тузумидир. Бу тузумнинг моҳияти ўзгармас: у мустамлакачиликка таянади. Ўзбекистон каби мусулмон давлатлари расман мустақил ҳисобланса-да, амалда мустамлакачилар таъсиридан тўлиқ озод бўлган эмас. “Шерикчилик” деб аталган келишувлар – мустамлакачиликнинг замонавий шакли, холос. Бундай келишувлар одатда бир томонлама манфаат учун тузилади – ЕИ ресурс олади, Ўзбекистон эса фақат етказиб берувчи вазифасини бажаради. Шу боис бу юртда 30 йилдан буён маҳаллий саноат ҳақиқий маънода ривожланмай келмоқда.

Ҳақиқий мустақиллик капиталистик демократияга альтернатив тузумни ҳаётга татбиқ этиш билангина амалга ошади. Ва бу тузум – Ислом бўлиб, у фақат Халифалик давлатида тўлиқ татбиқ қилинади ва биз мусулмонлар ана шундагина мустамлакачилик илдизини батамом суғуриб ташлашимиз ва адолатли, ўз ресурсларига ўзи хўжайин бўладиган давлатни барпо этишимиз мумкин бўлади.

Салоҳиддин

20.10.2025й

TagsКШҲТБшериклик ниқоби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг Ҳалабга зарба бериш режасидаги алдовлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Туркия ва Россия алоқаларида тортишилаётган халқаро қонун ва Монтрё шартномасининг моҳияти

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз тиклашга чақираётган Халифалик қандай бўлади?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/