Мустамлакачи давлатларнинг Марказий Осиё устидаги кураши
بسم الله الرحمن الرحيم
Мустамлакачи давлатларнинг Марказий Осиё устидаги кураши
Устоз Ислом Абу Халил қаламига мансуб – Ўзбекистон
Ҳозир, 21 асрда Марказий Осиё устида янги “катта ўйин” бормоқда. Бу ўйинчилар: Россия, Хитой, АҚШ ва Евроиттифоқ бўлиб, уларнинг ўртасида геосиёсий кураш бормоқда. Хўш, Марказий Осиё нега бу мустамлакачи давлатлар эътиборини ўзига бунчалик даражада тортмоқда? Гап шундаки, бу минтақада нефт, газ, олтин, мис, уран, оғир металлар ва бошқа маъданларнинг улкан заҳиралари мавжуд. Қолаверса, ундан транзит ва коммунникацион йўллар ўтади. Ундаги Каспий денгизи ҳам геоиқтисодий аҳамиятга эга. Бу минтақа Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги савдо ва бошқа алоқаларда муҳим саналгани учун геосиёсий аҳамиятга эга. Бу минтақанинг қанчалик аҳамиятга эканлигини ғарб сиёсатчиларининг сўзларидан ҳам билиб олиш мумкин. Масалан, британиялик геосиёсатчи Хелфорд Маккиндер: 20 аср бошларида “ким Марказий Осиёга ҳукмрон бўлса ЕвроОсиёга ҳукмрон бўлади, ЕвроОсиёга ҳукмрон бўлган эса бутун дунёга ҳукмрон бўлади” деб таъкидлаган эди. Америкалик сиёсатчи Збигнев Бзежинский эса “буюк шахмат тахтаси” китобида: АҚШнинг глобал ҳукмронлиги Американинг “ЕвроОсиё қитъаси устидан ҳукмронлиги қанчалик узоқ ва қанчалик самарали давом этишига боғлиқ” деб ёзган эди.
Марказий Осиё Россия учун “нафас олиш” йўлларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун Россия ўзининг бу минтақадаги нуфузини ШОС, ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи, Божхона иттифоқи, КХШТ орқали сақлаб қолишга уринмоқда. Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистонда ҳарбий базалари ҳам бор.
Хитой эса Марказий Осиёга қарзлар бериш ва инвестициялар ётқизиш орқали кириб келмоқда. Масалан 2020 йилнинг бошида биргина Ўзбекистоннинг Хитойдан қарзи 3 млрд.$ дан ошиб кетгани айтилган эди. Хитой эски “буюк ипак йўлини” тиклаш учун “битта камар, битта йўл” глобал лойиҳасини эълон қилди. Марказий Осиё эса Хитой учун Россия ва Европа иттифоқи билан боғловчи муҳим қуруқлик транзит йўлидир. Шунинг учун ҳам Хитой бу минтақадаги транспорт инфраструктураларнини ривожлантириш учун ундаги давлатларга жадал суратда қарзлар бера бошлади. Қолаверса, Марказий Осиё шарқий Туркистон билан чегарадош бўлгани боис Хитой учун муҳим стратегик минтақа ҳисобланади.
АҚШ ҳам Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирда АҚШ “афғон ботқоғи”дан чиқишга уринаётган бир пайтда Марказий Осиё йўналишига АҚШнинг Марказий Осиёдаги 2019–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясидаги мақсадларни амалга ошириш доирасида қаралади. Ана шу мақсадлардан бири бу минтақадаги сайкс–пико чегараларини мустаҳкамлашдир. Стратегия ҳужжатида айтилишича, Америка бу чегаралар хавфсизлигини таъминлаш учун 90$ миллион ажратди. Америка бу минтақа давлатларига Жаҳон Банки, Осиё банки орқали қарзлар ҳам бермоқда. Масалан Ўзбекистоннинг фақат биргина Жаҳон банкидан қарзи молия вазирлигининг 2021 йил март ойидаги маълумотига кўра 3,7 млрд. долларни ташкил қилди. Америка Марказий Осиёга сақофий томондан ҳам кириб келмоқда. Буни ана шу стратегиядаги: “Марказий Осиёда яшовчилар инглиз тилини ўрганиш, америка маданияти билан танишиш ва зарур малака ҳосил қилиш учун “америка марказлари”га ҳар йили 1,4 миллион марта ташриф буюрмоқдалар” деган сўзлар кўрсатиб турибди.
АҚШ бу минтақада Ўзбекистон ва Қозоғистонга лидерлик ролини ажратмоқчи. “Катта Марказий Осиё” концепцияси иделоги Ф. Старрнинг ҳисоблашича, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг лидерлик ролини тан олиши керак. Марказий Осиё давлатлари АҚШнинг “афғон ботқоғи”дан чиқишига ҳам кўмаклашмоқда. Масалан жорий йилнинг 11 август куни президент Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев Қатарда “Толибон” ҳаракати лидерларидан бири мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашди. Бу ҳақда “Толибон” вакили матбуотга билдирди.
Марказий Осиёда ҳам яқин келажакда АҚШ билан Хитой ўртасидаги кескин қарама қаршилик кутилади. Хитой ўзининг “битта белбоғ, битта йўл” лойиҳасини амалга ошириш учун бу минтақада тинчлик бўлишидан манфаатдор. АҚШ эса Афғонистонда фуқаролик урушини авж олдириш, оқибатда Марказий Осиёда ҳам хавотирликни кучайтириб, Хитойнинг бу лойиҳасига тўсқинлик қилиши мумкин. Воқеалар ривожи Американинг Марказий Осиё сари қочқинлар оқимини пайдо қилиш режаси борлигини ҳам кўрсатиб турибди. Чунки БМТ Афғонистонга қўшни давлатлардан қочқинлар учун чегараларни очиб қўйишни сўради..
Европа иттифоқи ҳам Марказий Осиёда нуфузга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Европа иттифоқи асосий эътиборини кўпроқ ғарб дунё қараши ва фикрларини ёшларга сингдиришга қаратмоқда. Шу мақсадда Европа иттифоқи БМТ нинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО томонидан 2020–2024 йилларда Ўзбекистоннинг танланган ҳудуларида амалга ошириладиган ташаббусга 9,6 миллион евро ажратди. Евроитиифоқ Марказий Осиё минтақасига 134 млн. евро беджетга эга “Team Europe” молиявий “ёрдами”ни ҳам ажратган.
Бу мустамлакачи давлатлар мана шундай қарзлар орқали мамлакатларни ипсиз боғлаб қўяди, оқибатда иқтисодлар хароб бўлади, одамлар қашшоқлик ва муаммолар гирдобида қолади. Буни юртларимиздаги аччиқ воқелик тасдиқлаб турибди. Яъни куфрдан фақат ёмонлик келади, холос! Юртларимиздаги ҳукмрон элитани эса фақат ўзларининг ана шу мустамлакачи хўжайинларини рози қилиб, ўз тожу тахтларини сақлаб қолишдан бошқаси қизиқтирмайди!
Бу мустамлакачи давлатлар Марказий Осиё устида ўзаро курашиб, “ўлжа” талашишса–да, лекин улар Исломга қарши бирлашади. Бу мустамлакачиларни Ислом Умматининг, хусусан Марказий Осиёдаги мусулмонларнинг уйғонаётгани ташвишга солмоқда. Шунинг учун улар “терроризм ва экстремизм” (яъни Ислом) га қарши курашиш учун миллионлаб маблағлар ажратишмоқда. Лекин сарфлаган бу маблағлари ўзларига албатта ҳасрат бўлажак!
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ ۗ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ
“Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар” (Анфол: 36).
Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми