Бирлашган Араб Амирликларининг Ямандаги шубҳали ролининг кучайиши
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Бирлашган Араб Амирликларининг Ямандаги шубҳали ролининг кучайиши
Бирлашган Араб Амирликларининг «Кескинлик бўрони» амалиётида Саудияга қўшилишини, Британиянинг Ироқ урушида АҚШга қўшилишига ўхшатиш мумкин. Бу қўшилишдан асосий мақсад, Саудия билан Американинг Яман келажагини яккаҳокимлик билан белгилашларига йўл қўймаслик. Бунга далил, Амирликлар масъулларининг «Кескинлик бўрони» амалиётидан қаноатланишмаётгани тўғрисида қилган баёнотларидир. Дарвоқе, Абу-Даби валиаҳдининг сиёсий маслаҳатчиси доктор Абдулхолиқ Абдуллоҳ «Кескинлик бўрони амалиёти Саудия провокациясидан бошқа нарса бўлмай қолди», деди.
Америка Яманда Саудия учун аниқ режа белгилаб берди. Бу режа қуйидаги уч асосга қурилган:
1 –«Қонуний», дейилаётган Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийни заифлаштириш. Ҳодий ўзининг кучларига Саудия ёрдам бермаётгани тўғрисида бир неча бор баёнот берди. Шунингдек, унинг Саудияда ҳибсга олингани ва ўз вазифаси билан шуғулланишига рухсат берилмаётгани тўғрисида бир неча марта хабар қилинган эди.
2 –Али Абдуллоҳ Солиҳ жамоасини заифлаштириш, у билан жамоасини Ҳусийларга тайёр «ем» қилиб, ўзини ўлдиришларига қўйиб бериш.
3 –Ҳусийлар жамоасини қўллаб-қувватлаш ва реал зарбаларда уларни нишонга олмаслик, уларни бошқа яманлик кучлар билан бирга сиёсий ечимга қўшиш. Буни юртга бирин-кетин келаётган БМТ вакиллари қўли билан, БМТ ечимлари орқали ва Яман учун белгиланган АҚШ режаси доирасида амалга ошириш кўзланган.
Американинг айни режасига параллел бўлган Британия режасига келсак, фақат ҳарбий соҳадаги бу режа Амирликлар орқали амалга оширилмоқда ҳамда қуйидаги асосларга қурилган:
1 –Бобул-Мандаб бўғозида кўп сонда Амирликлар ҳарбийларини жойлаштириш. Маълумки, бу бўғоз фақат Қизил денгизни назорат остига олиш учун очқич ҳамда фақатгина дунёдаги денгиз йўлакларидан бири ҳисобланмайди. Балки у бутун халқаро кучлар учун зарур бўлган давлатлараро денгиз транспорти томирларидан бири ҳамдир.
Амирликлар ҳарбийларини жойлаштириш қуйидаги мақсадга хизмат қилади:
Бўғоз ёнида жойлашган Жанубий Адандаги стратегик Сокотра архипелагини назорат қилиш;
Бўғоз оғзида жойлашган Парим (Маюн) ярим оролини назорат қилиш;
Бевосита бўғозга туташувчи Завбон қишлоғи ерларини назорат қилиш;
Моха портига Амирликларнинг 400 аскарини жойлаштириш. Илгари бу порт Яманнинг чор атрофидаги унинг ҳарбий жойлашувига хизмат қилиши учун асосий ҳарбий денгиз таъминот базасига айлантирилган эди;
Адан шаҳрининг ўзига ҳукмрон бўлиш ва буни шаҳар ва аэропорт атрофига мустаҳкам хавфсизлик чамбараги ўрнатиш орқали амалга ошириш;
Ҳазрамавтдаги Мукалла шаҳри аэропортини назорат остига олиш;
Адан бўғози бўйлаб Африка соҳилларида иккита йирик база барпо этиш. Британия бунинг учун Эритериядаги Асаб шаҳри билан, ўзига тобе Сомали Республикасидаги Барбара шаҳрини мўлжаллаган.
2 –Яман жанубида Амирликка қарашли иккита Яман ҳарбий жангарилар қўшинини тузиш. Улар асосан, Адан шаҳрининг собиқ ҳокими бўлгинчиликка мойил Айдарус Зубайдий қўмондонлиги остидаги жанубий ўтиш даври кенгаши жангарилари бўлади. Иккинчиси, Яман жанубида собиқ бош вазир салафийликка мойил Ҳони ибн Барикка қўмондонлиги остида бўлади.
3 –Али Абдуллоҳ Солиҳ ўлдирилиши ортидан унинг амакиваччаси Ториқ Солиҳ етакчилиги остида Шимолий ҳарбий жангарилар қўшинини тузиш. «Шимол армияси», дея аталувчи бу қўшин Ҳодий армиясига муқобил сифатида Ҳусийларга қарши жанг қилади.
Кўпроқ ҳарбий кайфиятдаги бу режа, Америка режасининг татбиқ этилишига тўсқинлик қилувчи малайлар, базалар ва жангарилар пайдо қилишга қаратилган. Амирликлар Ҳусийларга қарши жанг қилиш билан вақтини бекорга кетказмади, чунки Америка ҳаргиз унинг ғолиб бўлишига йўл қўймаслигини тушунади. Ҳодийни ҳам қўллаб-қувватламади, чунки унинг Саудия томонидан ҳаракати чеклаб қўйилганини яхши билади. Шунинг учун Амирликлар жанубда самарали иш қилишни танлади ва у ерни ўзига таянч нуқтаси қилишни, сўнг ўз манфаатларини ҳарбий жиҳатдан таъминлаш учун у ердан шимол томон йўналишни кўзлади.
У яманлик ихвончи Ҳизбул Ислоҳга ўзини очиқ душман қилиб кўрсатди ва бу билан Саудия ва АҚШга нисбатан маскировка ва алдов ишлатди. Зеро, Саудия бу ҳизбни ўзига душман деб билади. Амирлик Американинг яҳудийлар вужуди билан биргаликда олиб бораётган «терроризм»га қарши курашига ўзини ёрдам бераётган қилиб кўрсатиш билан унинг кўнглини хотиржам қилди. Шунингдек, у ҳеч хижолат бўлмасдан, очиқдан-очиқ, Ислом Уммати масаласига қарши турди, дунёнинг ҳамма ерида Исломга адоват қилаётган душманлар ёнини олди. Бу душманлар насронийлар бўладими, Россия бўладими, бутпарастлар бўладими ёки ҳиндуларми, фарқи йўқ. Амирликлар Америкага шу тарзда ёпишиб олди, яҳудийлар вужуди билан бўлган алоқасини мустаҳкамлади, миллиардлаб долларга АҚШдан қурол-яроқ сотиб олди. Икки миллиардга сотиб олган «Патриот» тизимидаги ракеталар ҳам шулар жумласидан. 1994 йил Америка билан имзолаган хавфсизлик шартномасини ҳам ривожлантириб, уни шундай мудофаа битими даражасига кўтардики, бу битим айни мустамлакачи давлатни Форс Кўрфазида қулай стратегия билан таъминлайди. Амирликлар Америка учун мурувват кўрсатувчи давлатлар сирасига киради. Мисрдаги Сисий ва Ливиядаги Ҳафтар сингари Американинг малайларига миллионлаб доллар ёрдамлар тақдим этган. Мана шундай нопок ишлари туфайли халқаро жамоатчилик ва Америка уни ғарбга мойил давлат ва мустамлакачи кучлар иттифоқчиси, дея баҳолайдиган бўлди. Унинг табиати гўё америкапараст қиёфага кирди. Яманда эмин-эркин фаолият кўрсатиб, у ерда Британия учун ҳеч қандай тўсиқсиз ва чексиз янги нуфуз яратиб берди. Айниқса, Саудия Абдуроббиҳ Мансур Ҳодийни «оёқ-қўлини кишанлаб» турганда ҳамда Али Абдуллоҳ Солиҳ жамоаси заифлашиб, Ҳусийлар олдида мағлуб бўлганидан сўнг шундай бўлди.
Шубҳасиз, Амирликлардек атиги миллион нафар аҳолиси бор кичик бир давлат бундай халқаро даражадаги мустаҳкам режани яратолмайди. Демак, унинг ортида йирик давлат тургани аниқ. Ҳарбий жойлашув, ҳарбий базалар ўрнатиш, жангариларни молиялаштириш, маскировка… буларнинг барчасини уддалашга Амирликлардек кичик бир давлат қодир эмас. Балки буларнинг ортида албатта катта бир давлат-Британия туриб, амалда Амирликларни бошқармоқда.
Ўтган икки йил мобайнида Амирликларнинг Ямандаги роли шу тарзда жадал суратда кескин кучайиб кетди, унинг издошлари келгуси ечимда енгиб ўтиб бўлмайдиган реал ҳақиқатга айланди. Ҳарбий жойлашуви ҳам, у билан Яман борасидаги ҳар қандай сиёсатда минг бора ўйлаб кўриб муомала қилинадиган даражада кучайиб кетди. Бу Ямандаги Британ нуфузида ўз аксини топди. Натижада Лондон тўртлик кучлари (БМТ, Араб давлатлари Лигаси, Европа Иттифоқи, Африка Иттифоқи) йиғилишига мезбонлик қилувчи пойтахтга айланди. Амирликлар шарофати билан Британия Ямандаги сиёсий ечимни бошқарувчи давлатга айланишга муваффақ бўлди. Лондонда чиқадиган «Роъйул Явм» газетасида айтилишича, Саудия Яман бўҳронига якун ясашда ёрдам бериш учун Британияга расмий талаб тақдим этган.
Шундай қилиб, АҚШ ва Британия бир-бири билан маҳаллий кучлар ёрдамида Яман устида курашишмоқда. Саудия ва Амирликлар эса, шу икки йирик давлатнинг Яман масаласида уларга топширган ҳарбий вазифаларини адо этиш билан шуғулланишяпти. Бундан фақатгина мана шу икки мустамлакачининг Ямандаги нуфузларига хизмат қилиш кўзланган. Бироқ бу нуфуз бадалини Яман халқи ўз фарзандларининг қони, йигитларининг куч-қуввати билан тўламоқда, юрти вайрон этилиб, болалари оч қолмоқда, чор атрофда қаттол касалликлар ин қурмоқда… Буларинг барчасини шу икки мустамлакачи давлатнинг нуфузи Яманда сақланиб туриши учун тўламоқда.
Роя газетаси сайтидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми