Миср, Саудия, Туркия, Иордания ва Сурия режимларининг стратегик вазифалари яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Миср, Саудия, Туркия, Иордания ва Сурия режимларининг стратегик вазифалари яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашдир
Байрутдаги Миср элчихонаси олдида ўтказилган намойишда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот раиси доктор Муҳаммад Иброҳим маъруза қилиб, Фаластин аҳлига нусрат бериш шарт эканига эътиборни қаратди. Намойиш тугагач, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси муҳандис Билол Зайдон Миср элчихонасининг ҳарбий атташесига мактуб топширди. Мактубда бундай дейилган: «Миср, Саудия, Иордания, Туркия ва Суриянинг ҳамда Фаластинга қўшни бўлган бошқа давлатлар режимларининг стратегик вазифалари яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлаш, Ислом ва унга даъват қилаётганларга қарши курашиш бўлиб келди ва ҳануз шундай бўлиб қолмоқда. Мана, Миср режими яҳудий вужудини мудофаа қилиш учун Ғазони қачондан бери қамал қилиб келмоқда?! У Ғазо ва Фаластинга нусрат-ёрдам бермаган, бермайди ҳам. Шунингдек, Уммат масалаларига ҳаргиз қайғурмайди ҳам. Фаластин аҳли Ғарбга арзонгаров нархда сотилган ҳукмдорлар ва раҳбарларнинг ҳамдардлик билдиришига муҳтож эмас. Балки Уммат армиясидаги, хусусан, эзгулик сифатига эга қўшин ҳисобланган Кинона армиясидаги холис фарзандларига муҳтож. Ушбу эзгулик сифатига эса, Сайкс-Пико чегараларига рози бўлмай, анави шарманда режимлар ва малай ҳукмдорларга итоат кишанларини узиб, яҳудийларни супуриб ташлаш учун ҳаракатга келган армиягина лойиқдир. Чунки бундай ҳукмдорларга итоат қилиб, Фаластин аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйиш ҳаргиз жоиз эмас. Аллоҳ Таолога осийлик қилаётган, Умматни бўлиб, пароканда қилиб, душман манфаати ва фойдасига ҳаракат қилаётган кимсаларга итоат қилинмайди. Мусулмонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида бирлашмагунларича Фаластинни озод этиб бўлмайди.
Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ