Мусулмонлар Халифалик устида ҳеч қачон савдолашмайдилар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Мусулмонлар Халифалик устида ҳеч қачон савдолашмайдилар
Ироқдаги охирги ҳодисалар ва Халифалик мавзуси олам эътиборини тортди. Шунинг учун ахборот воситалари, шарҳловчилар ва экспертлар бу иш тўғрисида тажриба борлиги ҳақида жар солишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақа қилгани турди. Бу эса бузиб хунук қилиб кўрсатишни янада авж олдирди, холос. Чунки улар бу буюк исломий фарз суратини бузиб кўрсатадиган сохта тасвирларни зўр бериб тарқатишди.
Ахборот воситалари ва халқаро шарҳловчилар бу фурсатдан яна бир марта Халифаликни экстремистик фикрат сифатида тасвирлашда ва бу бошқарув фикратига Исломнинг ўзи билан қарши туришга эришиш учун мусулмонларга босим ўтказишда фойдаланишди. Мусулмонлар шуни аниқ билишлари лозимки, киши Ироқдан келган қуруқ эълонга ва дунё ахборот воситаларида бизга кўндаланг қилинган бу ўйин саҳнасига қарши чиқиши мумкин, лекин буни Халифалик тушунчасини рад этмай қилиши лозим. Чунки Халифалик аслида Исломда бир марказий, асосий масаладир. Шунинг учун уни рад этиш мусулмонлар асло яқин йўламайдиган бир «қизил чизиқ»дир. Бу шаръий манбалардан аниқ кўриниб турган ва асрлар оша ижмо қилиб келинган бир ҳақиқатдир.
Халифалик 1924 йилда Мустафо Камол қўли билан қулатилганидан бошлаб кўпчилик одамлар ўзларини халифа деб даъво қилишга шошилди. Чунки улар бу ном бутун исломий олам бўйлаб руҳий ва сиёсий садо беришини яхши билишар эди. Уларга мисол қилиб Мисрдаги подшоҳ Форуқни, Маккадан чиққан шариф Ҳусайнни ҳамда Саудия араб подшоҳлиги, Судан, Эрон ва бошқалар каби сохта «исломий» давлатларни келтириш мумкин. Бундай даъволарнинг кўпи Халифалик нимани англатишини заиф тушунишга таянган эди. Бинобарин мусулмонлар ахийри исломий олам учун янги аср ҳилоли кўринди деб ишониб алданиб қолишди.
Бу даъволарнинг барчасидан Халифалик суратини бузиб кўрсатишга тайёр турган ана шу кимсалар фойдаланди. Улар заифлик сабабини ва ўзларининг сиёсий режаларини одамлар назарида Халифалик билан боғлаб унинг суратини ана шундай хунук қилиб кўрсатишди. Улар Халифалик номли бир нарсани татбиқ этишаётганини даъво қилишди, лекин аслида унинг Халифалик билан ҳеч бир алоқаси йўқ эди. Мана шу чалкашликдан сақланишимиз ва мусулмонларнинг яна алданиб адашишларига йўл қўймаслик учун бирлашган қиролликдаги мусулмон диаспорага қуйидагиларни эслатамиз:
1 – Халифалик Исломдаги бир марказий ишдир. Шунинг учун мусулмонлар Халифаликни экстремистик фикр деб аташга мажбур қилиш ўзларига ўтказилаётган босимларни қатъиян рад этишлари вожиб. Биз Халифаликка бир четдаги иш ёки бир экстремистик фикр деган тамғани ёпиштиришга бўлган бир неча уринишларга гувоҳ бўлганмиз. Аслида эса Халифалик Ислом бир тариқат сифатида белгилаб берган ижроий ҳокимият бўлиб, динни жамиятда татбиқ этиш ва Ислом даъватини оламга олиб чиқиш шу тариқат орқали амалга ошади. Усиз Ислом қуруқ ибодатлар ва ахлоқ мажмуасидангина иборат бўлиб қолади. Натижада Исломнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётга тааллуқли ҳукмлари бир четга суриб қўйилади. Шунинг учун ҳам Ислом халифанинг муҳим вазифаларидан бири ўз султонлиги остида яшаётган одамларнинг – мусулмонларнинг ва ғайримусулмонларнинг – ишларини ғамхўрлик билан бошқаришдир, деб эътибор қилади. Аллоҳ Таоло деди:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ الْكَافِرُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» [Моида 44]
Демак Исломий Халифаликнинг марказийлиги исломий қатъий манбаларда собит бўлиб турганидек ва тарихда узоқ асрлар давомида татбиқ этиб келинганидек исломий мўътабар нуқтаи назардир. У тўғрида асрлар оша яшаб ўтган кибор уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Шунинг учун Халифалик давлатини бир экстремистик фикр деб хунук кўрсатиш мақсадидаги чақириқларни қатъиян рад этиш ва бу Халифалик фикратини рад этишни мусулмонлар асло яқин йўламайдиган бир «қизил чизиқ» деб ҳисоблаш мусулмонларга вожибдир.
2 – Ирқчилик ва тоифачилик асосларида бўлинишга чақириқларни қатъиян рад этиш ҳам мусулмонларга вожибдир. Зеро мусулмонлар ўртасидаги фарқларга қарамай ўтмишда ҳозир биз гувоҳ бўлиб турган тоифачилик асосидаги хатарли зўравонлик деярли бўлмаганини мусулмонлар тарихи аниқ кўрсатиб турибди. Чунки бу кураш ҳажми ва унинг табиати бир янгиликдир. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқаларга ҳам аниқ бўлган бир ҳақиқатдир. Масалан академик, профессор Фарид Ҳелдай бундай мулоҳаза билдирди «суннийлар билан шиалар ўртасида амалий бевосита кураш (тоифачилик асосидаги турли шак-шубҳалар ва ихтилофларга қарамай) охирги вақтларгача сезиларли равишда ғойиб бўлган эди».
Демак Халифалик тоифачилик эмас ва у ҳеч қайси мазҳаб ёки бир муайян шаръий тушунчагагина мансуб эмас, аксинча у ҳамма мусулмонларникидир. Ҳозир шарҳловчилар ва сиёсатчилар атайлаб қасддан бир тоифачилик кураши тасаввурини беришга уринишяпти. Аслида эса манзара кўпинча тасаввур қилинаётгандек шунчаки икки тараф ўртасидаги қарама-қаршилик бўлишдан кўра анча чигалдир. Чунки Америка босқинчилигидан қисқа вақт кейин Ироқ ўзидаги турли гуруҳлар томонидан биргаликда қилинган муштарак ишларга гувоҳ бўлди. Масалан суннийлар ва шиалар биргаликда жума намозини адо этишди, биргаликда конференциялар ўтказилди, бир-бирига ёрдам ҳақида чақириқлар янгради, «шиа деб ажратиш ҳам йўқ, сунний деб ажратиш ҳам йўқ» деган хайқириқлар янграган юришлар ўтказилди!
Қолаверса Ислом араб, курд, туркман ва бошқаларни бирлаштиришга қодир бўлган ягона куч эканлиги аллақачон ўз исботини топган. Бу табиийдир. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонлар ўртасидаги бўлинишни ҳаром қилиб бундай деди:
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
3 – Мусулмонлар Ғарбнинг оламни вайрон қилаётган фожиалар олиб келувчи сиёсатларига бир овоздан қарши туришлари ва бу сиёсатлардан азият чекаётган мусулмонлардан меҳнат-машаққатни олиб ташлашлари вожиб. Чунки Британия ва Американинг исломий оламда юргизаётган ташқи сиёсатлари мусулмонлар юртларини бевосита босиб олишдан тортиб учувчисиз самолётларнинг бегуноҳ тинч одамлар устига ёпирилиб ҳужум қилишларигача бўлган, ирқчилик ва тоифачилик асосидаги кескинликларни авж олдириш, мусулмонларга зўравонлик билан ёвузлик қилаётган шафқатсиз тоғутларни ўрнатиб ва қўллаб-қувватлаш, уларга мусулмонларнинг ўзлари ўртасидаги урушларда ёрдам беришгача бўлган барча фалокатларга олиб келди. Бу ҳам етмагандек Ироқни ирқчилик ва тоифачилик асосида учта янги давлатчага, курдлар, суннийлар ва шиалардан ҳар бири учун биттадан давлатчага парчалаб ташлаш ҳақида янги гап-сўзлар ҳам пайдо бўлди. Ўрта Шарқда бу охирги вайрон қилувчи йўналишлар Америка Ироқни босиб олганидан кейингина пайдо бўлганини эслатиб ўтиш керак. Тони Блэр ва янги консерваторлар буни инкор қилишга уринишганига қарамай бундай йўналишлар аслида Америка босқинчилигидан кейин пайдо бўлди.
Бу Ғарб давлатларининг аралашуви исломий оламга зулму зўравонлик ва азиятлардан бошқа нарсани олиб келмади. Шунинг учун мусулмонлар бу давлатлар исломий олам бошига солаётган харобликка индамай тураверишлари асло жоиз эмас. Аксинча мусулмонлар Ғарбнинг исломий оламга қарши олиб бораётган сиёсатининг вайрон қилувчи табиатини очиб ташлаш учун овозларини баланд баралла кўтариб энг афзал калом ва энг яхши йўлни тутишни ишга солишлари зарур, меҳнат-машаққатдаги Исломий Умматни сўз, амалий иш ва сарф-харажат билан қўллаб-қувватлашлари лозим. Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлига биноан шундай қилишлари лозим:
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ
«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар» [Тавба 71]
4 – Мусулмонлар Халифалик даъватчилари бўлишлари лозим. Чунки Халифалик исломий оламга тартибсизликни эмас, барқарорликни олиб келади ва башариятнинг қолган қисми учун тўғри йўлни кўрсатувчи ҳидоят машъали бўлади. Журналист шарҳловчилар зўр бериб ёмон қилиб кўрсатишга уринишаётганига ва Ироқдан у ерда тартибсизликнинг авж олаётгани ҳақида чиқаётган суратларга бутунлай тескари ўлароқ шундай бўлади. Халифалик исломий олам учун барқарорлик қуввати бўлади. Чунки Халифалик исломий оламдаги одамлар қийматлари билан зид келмайди, аксинча бу қийматлар билан уйғун келади. Шунинг учун Халифалик чуқур, мустаҳкам томир отади. Зеро Халифалик ўзининг барча фуқароларини – уларнинг ишларини битта муштарак мурожаат қилинадиган манба бўйича тартибга солиб – бағрига олиб ғамхўрлик қилишга қодирдир.
Халифаликнинг зое бўлиши ўзи билан бирга ҳокимият борасида ва исломий масалалар сари етаклашда мисли кўрилмаган зиённи олиб келди. Бунинг натижасида юзага келган бўшлиқ нолойиқ шахсларнинг қуруқ туйғуларнигина қитиқлайдиган хитоблар билангина оламга таниқли арбобларга айланиб олишларига йўл очиб берди. Бу нолойиқ кимсалар шундай хитобларни мустамлакачиликка қарши курашиш ва тажовузга қарши туришда қайта-қайта қиладиган бўлишди. Ҳолбуки фақат Халифаликкина исломий масалаларни олам бўйлаб бошқариш Ислом шаръий ҳукм қилиб белгилаб қўйган бирдан-бир муассасадир.
Халифалик олам бўйлаб кенг тарқалиб бораётган мана бу сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тартибсизлик шароитида бутун олам учун нур сочиб йўл кўрсатувчи машъал бўлади. Чунки Халифалик инсоний ақлга эмас, Илоҳий қонун асосига қурилган. Шунинг учун унинг қонунлари узлуксиз ўзгариб турадиган меъёрлардан омонда бўлади. Халифалик қонун устуворлигини мустаҳкамлайди, буни Уммат ўз ихтиёри билан сайлаган битта халифа ва ўзининг қозилик (юридик) низоми орқали муҳосаба қилиш ҳамда шўро мабдаси орқали амалга оширади. Халифалик тоифачилик давлати бўлмайди, аксинча у фуқаролик тушунчаси асосига қурилади. Шунинг учун ўзининг султони-ҳукми остида яшайдиган ҳар қандай диний ёки ирқий қатламларга зулм қилинишига асло йўл қўймайди.
5 – Мусулмонлар исломий оламда Исломий Халифаликни тиклашга ҳаракат қилишни қўллаб-қувватлашлари вожиб. Чунки у Росулуллоҳ САВ буюрган фарзларнинг энг улуғи учун ҳаракат қилишдир. Росулуллоҳ САВ дедилар:
«إِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَلَكِنْ سَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ. قَالُوا مَا تَأْمُرُنَا يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ، وَآتُوهُمْ حَقَّهُمْ»
«Мендан кейин ҳеч бир пайғамбар бўлмайди, халифалар бўлади, улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз ё Росулуллоҳ, дейишди. Пайғамбаримиз: биринчисининг, биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларга ҳақларини беринглар, дедилар». Пайғамбаримиз САВ яна бундай ҳам дедилар:
«مَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ (لِخَلِيفَةٍ) مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким бўйнида (бир халифага берилган) байъат бўлмаган ҳолда ўлса жоҳилият ўлимини топибди». Бу эса агар бу ерда битта халифа бўлмаса халифани вужудга келтириш ва унга байъат беришга ҳаракат қилмаган кимсанинг гуноҳи жуда катта эканини аниқ кўрсатиб турибди.
Мусулмонлар Халифаликни нотўғри, бузиб тасвирлашга қарши туришлари лозим. Бу эса Халифалик моҳиятини аниқ тушуниш ва у ҳақида аниқ тушунча бериш билан амалга ошади. Ўшанда исломий оламдаги мавжуд зулм-зўравонлик режимлари йўқ бўлади ва Ислом асосига қурилган сиёсий низом барпо бўлади. Бу низом бошида Уммат ўз ихтиёри билан сайлаган ва муҳосабага бўйсунадиган битта халифа туради. Бу сиёсий низом ўз раияти-фуқаролари билан ўзаро уйғунликда қоядек мустаҳкам шаръий асосларга таянади, шунинг учун у минтақадаги барқарорлик қуввати бўлади. Халифалик исломий олам учун бир альтернатив сиёсий қарашни акс эттиради. Халифаликни хунук қилиб кўрсатиш учун журналист шарҳловчилар ва сиёсатчилар бошчилик қилаётган шунча бузиб кўрсатиш уринишларига қарамай олам бўйлаб мусулмонлар Халифаликни тобора кўп қўллаб-қувватламоқдалар. Мусулмонлар Халифаликка ҳаракат қилишни қўллаб-қувватлашни давом эттиришлари лозим. Халифалик ҳеч шубҳасиз исломий олам учун бир янги асрни бошлаб беражак.
إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللّهُ مِنَ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُولَـئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«Аллоҳ нозил қилган Китобдан иборат бўлган нарсани беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар — уларга қиёмат кунида Аллоҳ сўзламайди, боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир» [Бақара 174]
Ҳизб ут-Таҳрир 9 рамазон 1435ҳ
Британия 7 июл 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми