| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мюнхен баёноти Американинг режимни сақлаб қолиш ва қўзғолонни бўғизлашга қаратилган йўл харитаси бўйича ташланган қадамдир

Мюнхен баёноти Американинг режимни сақлаб қолиш ва қўзғолонни бўғизлашга қаратилган йўл харитаси бўйича ташланган қадамдир

By htadmin
21.11.2016
1857
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Мюнхен баёноти Американинг режимни сақлаб қолиш ва қўзғолонни бўғизлашга қаратилган йўл харитаси бўйича ташланган қадамдир

Сурия қўзғолони ҳамда бу қўзғолонга боғлиқ позициялар ва ҳодисалар кетма-кет ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда. Бу қўзғолон Америка кун тартибидаги сиёсий ишларнинг муқаддимасига ва унинг устувор вазифасига айланди. Сурия қўзғолони Жон Керрининг асосий ташвишига, учрашувлари, ҳаракатлари ва баёнотларининг бош меҳварига (асосига) айланиб қолди. Бошқа масалалар нисбатан унинг эътиборидан четда қолиб кетди. Бундай ҳолат ёлғиз Америкага хос эмас. Чунки Шом қўзғолони бутун дунё давлатлари масаласига айланди. У фақат Американинг Ўрта Шарқдаги нуфузига таҳдид солибгина қолмай, Ғарбнинг ҳам бутун минтақадаги нуфуз ва манфаатларига хавф туғдирмоқда. Шунинг учун Сурия қўзғолони Мюнхен хавфсизлик конференциясининг кун тартибига қўйилгани табиий ҳол. Бундан ташқари, Америка ўз истаги ва режаларини халқаро ҳамфикрлик даражасига олиб чиқиш учун мана шундай халқаро учрашувлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Сурия қўзғолони бошланган пайтда Америка ҳеч бир давлатнинг Сурия ишига аралашишига йўл қўймади. Кейин музокарачилик ва мухолифлик ролини амалга оширишда фойдаланиш учун Россияни таклиф қилди ва бундан аввало Европанинг кириш дарвозаларини беркитишни, қолаверса, ўз режасини тиқиштиришни кўзлади. Бироқ шунга қарамай, Америка бу давлатларни қатор анжуман ва учрашувларга фақат сохта гувоҳлар сифатида тўплади. Шу орқали ўзи хоҳлаётган нарсага халқаро тўн кийдириб, бу давлатлар овозини – улар зоҳирда бўлса ҳам иштирок этишлари билан – ўчирмоқчи бўляпти. Чунки у Суриядаги ҳодисалар оловида, айниқса, қочқинлар «терроризм» оловида жизғинак бўляпти. Мюнхен хавфсизлик конференцияси гарчи унга келиш ва унда иштирок этиш жиҳатидан, халқаро тадбир бўлса-да, бироқ уни расмий қарорлар ва баёнотлар чиқариладиган расмий йиғин деб бўлмайди. Чунки у ҳукумат конференцияси эмас, алоҳида махсус конференциядир. Одатда унда сўзлашувлар ва таклифлар бўлиши керак эди. Аммо Суриядаги воқеа-ҳодисаларнинг ривожланиб кетиши, хусусан, Асад режими Россиянинг қақшатқич ҳаво зарбалари ҳамда қуролли тўдалар ёрдамида Ҳалабга қутуриб ҳужум қилиши, оқибатда ўн минглаб сурияликлар қочқинга айланиши каби ҳодисалар Американи Россия иштирокида «Мюнхен баёноти» ёки Мюнхен келишувларини чиқаришга мажбур қилди.

Ушбу Мюнхен баёноти Хавфсизлик Кенгашининг 2254 рақамли қарори ифодасини қайталаган. Хавфсизлик Кенгашининг бу қарори 2016 йил 12 февралда «Ал-Жазира нет»да нашр қилинди: «Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри Суриядаги ҳарбий амалиётларни бир ҳафта мобайнида тўхтатиш келишувига эришишни таъкидлади. Керри россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва БМТ вакили Стефан де Мистура иштирокида берган матбуот конференциясида ҳарбий амалиётларни тўхтатиш келишуви Исломий Давлат ташкилоти билан Жубаҳатун Нусрани ўз ичига олмаслигини билдирди. Ўз навбатида, Лавров ҳам ҳужум амалиётларини тўхтатишга келишилсагина ўт очишни тўхтатишга эришилиши мумкинлигини таъкидлади. Керри ҳарбий амалиётларни тўхтатиш учун узоқ муддатли иш усулларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиши лозимлигини очиқлади. Унинг таъкидлашича, инсонпарварлик ёрдами Дайриззур, Фавъа, Мадая, Маъзамияга ва барча қамалдаги минтақаларга ёки ёрдамлар етиб бориши қийин бўлаётган минтақаларга яқинда етказиб берилади. Лавров айрим минтақаларга ёрдамларни ҳаводан ташлашга келишиб олинганини билдирди…». 2016 йил 12 февралда «Россия Сегодня» сайтида бундай дейилди: «Сурияни қўлловчи давлатлар гуруҳининг Мюнхенда қабул қилган баёнотида Сурияда ўт очишни тўхтатишга эришиш, инсонпарварлик масалаларини ҳал қилиш ва сиёсий амалиёт бошлаб, 18 ой ичида сайловлар ўтказиш айтилди. Айни гуруҳга аъзо давлатлар Сурия музокараларидан сўнг 6 ой ичида сиёсий ислоҳотлар режасини ишлаб чиқишга ҳамда ўтиш даври ҳукуматини тузишга, янги конституция ишлаб чиқиб, унинг асосида 18 ой ичида эркин ва адолатли сайловлар ўтказишга келишиб олдилар. Шунга қарамай, баёнотда на Дамашқдан, на мухолафатдан қайта музокара ўтказиш учун белгиланган вақтга риоя қилишлари талаб этилмаган. Аммо барча томонларни БМТ мутасаддийлиги остида имкон қадар тез фурсат ичида музокарада қатнашишга чақирилган».

Кўриниб турибдики, Хавфсизлик Кенгашининг 2254 рақамли қарорида келган нарсалар Мюнхен баёнотида ҳам такрорланган. Аммо «Россия сегодня» сайти нашр қилган баёнот матнида «ўтиш даври ҳукумати тузиш», деган иборанинг ишлатилгани эътиборни жалб қилади. Чунки Хавфсизлик Кенгаши қарорида «ўтиш даври бошқарув ҳайъатини тузиш», дейилган. Ўтиш даври ҳукумати, деган сўз Керрининг оғзидан чиққан. У «Женева-2» конференциясидан олдин Риёз Ҳижоб билан учрашган ва унга Сурияда ўтиш даври ҳайъати эмас, миллий бирлик ҳукумати тузилажагини маълум қилган. 2016 йил 25 январда «Муфаккира Ислом» сайтида бундай дейилади: «… Айни манбанинг қўшимча қилишича, Керри Риёз Ҳижобга Женева учрашувида ислоҳот ўтказиш салоҳиятига эга ўтиш даври ҳайъати эмас, балки режим билан қўзғолончилар иштирокидаги миллий бирлик ҳукумати тузиш борасида мубоҳаса қилинажагини маълум қилди. Керрининг изоҳлашича, маълум вақтда Башарнинг кетиши йиғин кун тартибига қўйилмаган бўлиб, у келаси сайловларда ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга». Шунга кўра, демак, Мюнхен баёноти 2254 рақамли қарорга ўзгартириш киритди ёки Американинг ниятини ҳамда 2254 рақамли қарорни ижро қилиш олдидан ўтиш даври бошқарув ҳайъатига боғлиқ ишларда у истаган нарсани фош қилди.

Сурияда зўравонликни тўхтатиш тўғрисидаги гаплар эса у ерда олиб борилаётган ҳарбий амалиётни ўзгартирмайди. Чунки Давлат ташкилоти билан Жубаҳатун Нусранинг мустасно қилингани терроризмга қарши кураш баҳонасида бомбалар ёғдириш ва вайрон қилишларнинг давом этишини англатади. Россия террористлардан бошқа ҳеч кимни нишонга олмаётганини даъво қилаверади!

Шунингдек, Америка Асад режимининг Ҳалаб устидан бўлган ҳукмронлигини қайтариш учун Россияга муҳтож. Ҳатто Американинг ўзи Ҳалабни бомбардимон қилди. 2016 йил 11 февралда «Рейтер» бундай хабар тарқатди: (Пайшанба куни Россия мудофаа вазирлиги 10 феврал куни Американинг икки учоғи Суриянинг Ҳалаб шаҳрини бомбардимон қилганини, Россия учоқлари эса айни минтақада фаолият олиб бормагинини таъкидлади. Америка мудофаа вазирлиги матбуот воизи эса рус кучлари билан Сурия ҳукумати кучларини Ҳалабдаги иккита марказий касалхонага ҳаво зарбаларини берганликда айблади. Аммо қачон зарба берганини аниқ келтирмади. Бироқ бир баёнотда Россия мудофаа вазирлиги матбуот воизи Игорь Конашенков «Кеча ИШИДга қарши коалициянинг икки учоғидан бошқа ҳеч қандай учоқ бу шаҳар устидан парвоз қилгани йўқ», деди. У айни коалициядан Қўшма Штатлар бошчилигидаги Исломий Давлат ташкилотига қарши коалицияни назарда тутди. У яна гапида давом этиб айтдики: «Москва вақти билан 13:55да Американинг «А-10» русумли икки учоғи Сурия ҳаво бўшлиғига кириб, бевосита энг яқин йўл орқали Ҳалабга етиб борди, сўнг шаҳардаги нишонларга қарата ҳаво зарбаларини берди». Игорь Конашенков ўша куни рус учоқларининг берган ҳаво зарбалари Ҳалабдан камида 20 км. узоқликда амалга оширилганини қўшимча қилди. Вашингтон етакчилигидаги коалиция Ҳалабдаги мухолиф жангариларга ёрдам бериш йўлида ёки бу шаҳарга инсонпарварлик ёрдамлари етиб боришини яхшилаш йўлида саъй-ҳаракат қилиши мумкинми, дея чоршанба куни берилган саволга АҚШ мудофаа вазирлиги воизи полковник Стив Уоррен жавоб берди. У – коалициянинг асосий диққат-эътибори Исломий Давлат ташкилотига қарши курашишга қаратилганини айтиб, ушбу ташкилот «Суриядаги бу минтақада аслида мавжуд эмас», деди).

Булар шунга далолат қиладики, Америка Ҳалаб урушини Асад режими фойдасига ҳал этишга шошилмоқда. Бу шаҳарнинг бутун аҳолиси қирилиб тугаса ҳам, уни заррача ташвишлантирмайди. Унинг учун Асад режимини йўқ қиладиган бирор нарса бўлмаса, бас!

Музокарачилар ҳайъати раиси Риёз Ҳижобнинг ўз ҳайъати позицияси тўғрисидаги гапларига келсак, буни бир турли сохта қаҳрамонлик ҳамда қуролли гуруҳлар қошидаги ҳайъатни кўкларга кўтариб мақташ, дейиш мумкин. 2016 йил 13 февралда «Арабий Жадид» сайтида бундай хабар тарқатилди: «Сурия Озод армиясидаги бир етакчининг билдиришича, Суриядаги мухолиф қуролли гуруҳларнинг Мюнхен келишувини муҳокама қилиш учун мухолафатчилар ҳайъати мувофиқлаштирувчиси Риёз Ҳижоб билан учрашишлари кутилмоқда. Мюнхен келишуви Сурия масаласида халқаро гуруҳлар учрашувини келтириб чиқарди. Бу гуруҳлар учрашуви хавфсизлик ва мудофаа сиёсатини кўриб чиқиш учун Мюнхен халқаро конференциясига қўшимча сифатида жума куни тонгда бўлиб ўтди. Ўз исмини ошкор этишни истамаган бу етакчи «жуда яқин кунларда» Риёз Ҳижоб билан ўтказилажак айни учрашувда мубоҳаса этиладиган масалаларнинг тафсилотларига киришишни рад этди. Аммо қуролли гуруҳлар билан музокарачилар ҳайъати ўртасида Мюнхен келишуви борасида кўпроқ якдил позиция бўлиши мумкинлигини айтди».

Қуролли гуруҳлар билан музокарачилар олий ҳайъати ўртасидаги бундай якдиллик ҳайъатни қонуний вакилга айлантиради. Бу эса ўз навбатида Америка учун келажакда дипломатик ечим натижаларини амалга оширишда қулайлик яратиб беради. У дипломатик ечим натижаларини ўз малайи жиноятчи Башар режими ўлчовига мос равишда амалга оширади.

Аллоҳ Субҳанаҳудан Шом қўзғолонини кофирлар ва уларнинг малайлари макридан Ўзи асрашини ҳамда бизни нусрат ва ғолиблик билан сийлашини сўраб қоламиз!

Роя газетасининг 2016 йил 17 феврал чоршанба кунги 65-сонидан

TagsЖон Керрийўл харитасиСурия қўзғолони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Референдум спектаклидан кейин сайлов спектакли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эндрюс ҳарбий саммитидан кўзланган мақсадлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Навоий қамоқхоналаридаги қийноқлар ва Ғарбнинг иккиюзламачилиги: Мирзиёев режими Каримов сиёсатига замонавий ниқоб

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/