Наҳза партияси ва хатарли тойилишлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Наҳза партияси ва хатарли тойилишлар
Ҳизб ут-Таҳрир Тунис вилояти матбуот бўлими
аъзоси устоз доктор Асъад Ажилий қаламига мансуб
Наҳза ҳаракати сиёсий бўлими аъзоси Имод Хумайрий 19 феврал душанба куни «Жарида» газетасига берган интервьюсида билдиришича, ўлиб кетган Ҳабиб Бурқиба шаҳри ҳисобланган Монастир вилоятидаги Наҳза ҳаракати ўзининг номзодлари рўйхати бошида Тунислик яҳудий Саймон Саломанинг номзодлиги кўрсатилган. Маълумки, жорий йил 6 майда Тунисда шаҳар мэрияси сайловлари бўлиб ўтади. Хумайрий «Наҳза ҳаракатида бундай овозга қўйиш табиий иш, чунки бу партия барча Тунисликлар учун очиқ бўлган миллий партиядир» дея қўшимча қилди. У «Конституция тунисликларга – улар қайси динда бўлишидан қатъий назар – кенг йўл беради» дея билдириб ўтди. Хумайрийга кўра, Наҳза партияси келгуси сайловларда, хусусан қонун чиқарувчи палата сайловларида бошқа яҳудийларнинг номзодлигини овозга қўйиши ҳам мумкин.
Наҳза ҳаракатининг бу қадами Тунис халқида ва унинг сиёсий доираларида кутилмаган қадам бўлди. Айни пайтда Тунисдаги яҳудий диаспоралар уни хурсандчилик билан кутиб олишди. Тунислик журналист Мунзир Билзиёфий яҳудий Жакоб Переснинг қуйидаги гапларини иқтибос қилиб келтирди: «Мен аввалига қарши бўлдим, лекин кейинчалик фуқаролик масаласидаги тўла ҳуқуқларимизни эгаллашда бу партияга суяниш мумкинлиги аён бўлди». Номзод Саймон Салома Ал-Жазира нет билан ўтказган махсус мулоқотида Наҳза ҳаракатининг оммабоплиги ва сиёсий фаолиятини ташвиқот ишларидан ажратгани ушбу ҳаракатнинг сайлов рўйхатига қўшилишга ундаганини таъкидлади.
Президентликка номзод Саймон Салома Ал-Жазира нет билан қилган шахсан мулоқотида – мен Наҳза ҳаракати маданиятига ишондим ва унинг сиёсий даъват фаолиятидан воз кечганига қаноат ҳосил қилдим, бу мени айни ҳаракатнинг сайлов рўйхатига қўшилиш таклифини қабул қилишим учун шижоатлантирди, деди
Бу ҳам етмаганидек, ҳаракат яҳуд вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш жиноятдир деган қонунга эътироз билдирди. Ушбу қонун парламентнинг бир қатор депутатлари томонидан тақдим қилинган эди.
Наҳза ҳаракати ўзини исломий ҳаракат деб атагани билан, у фиқҳул мувозанат (катта зарар бўлишидан қўрқиб, кичик зарарни танлаш)га амал қилмоқда. Ушбу ҳаракат ташкил топгандан бери ўзининг Ислом ҳукмларига очиқ қаршилигини оқлаш учун фиқҳул мувозанатга амал қилиб келади. Ҳаракат етакчиси Рошид Ғаннуший ҳаракатнинг ўнинчи конференциясида мана шу йўлдан бораётганини тасдиқлади. Ғаннуший ўшанда: «Биз сиёсий исломдан воз кечиб, мусулмон демократияга кирамиз. Биз демократ мусулмонлармиз ва сиёсий исломга қўшилмаймиз». Ғаннуший бу сўзи билан Исломни сиёсий ҳаётга боғлаб турувчи барча алоқалардан воз кечди.
Тунисда яҳудийлар диаспораси минг кишидан ошмайди ва уларнинг аксарияти Жарба оролида яшайди. Саймон Салома номзодлигининг қўйилиши яҳудийларни йиғиш ёки аслида мавжуд бўлмаган халқ базасини яратиш эмас.
Наҳза ҳаракати шаҳар мэрияси сайловларида тунислик яҳудий номзодлигини қўйиши ва келгуси парламент сайловларида ҳам унинг номзодлигини қўйишни мақсад қилиши Ғарб розилигини олиш учун хорижга йўлланган номадан бошқа нарса эмас. Чунки ҳаракат ичкарида халқаро ўйинчи ҳакам экани ва сиёсий майдон ташқаридан бошқарилиши ҳамда ким ҳокимиятга чиқишни хоҳласа, Ғарбни рози қилиши шартлигини билди. 2014 йил сайловлари олдидан икки шайхнинг Парижда масъул шахс билан учрашиши ҳамда биз бугун амал қилаётган кўппартиявий демократик ҳаёт (плюрализм)ни ўша масъул шахс чизиб бериши юқоридаги айтганларимизга далилдир.
Ҳаракатнинг 2016 йил ўтказган ўнинчи конференциясида айтган тарғибот ишларини сиёсатдан ажратиш борасидаги хулосалари айнан шу хулосаларни кутиб турган халқаро ўйинчига қаратилган эди. Ғаннуший шу сабабга кўра, араб ва исломий ўлкалар ҳамда уларнинг муаммолари ҳақида гапирар экан, Фаластинни тилга олмади. Ғаннушийнинг кейинроқ амалга оширган ишлари ва тутган позицияси масалани янада ойдинлаштирди. Чунки у яҳудийлар билан алоқаларни нормаллаштириш жиноятдир деган қонунга қаттиқ қаршилик қилди. Ҳаракат раиси ўринбосари Али Ариз Шуруқ газетасига берган интервьюсида ҳаракат позициясини янада ёрқинлаштирди. Чунки у: «Бугун мамлакат заиф ва аҳвол оғир, яҳуд вужуди билан алоқани нормаллаштиришни жиноят деб ҳисоблаш мамлакатни қулашга олиб боради» деди.
Биз юқоридагилардан Наҳза ҳаракати компаси қайси томонга қаратилганини билиб олдик. Чунки у сиёсий Ислом билан алоқасини узди, меросдаги тенглик ва муслима аёлнинг кофирга турмушга чиқиши жоиз каби Сабсий қарорларига қарши ҳаракат қилмади. Шунингдек, яҳуд вужуди билан алоқани нормаллаштириш жиноятдир, деган қонунга қаршилик кўрсатди. Балки у шаҳар мерияси сайловлари ва ҳатто қонун чиқариш палатаси сайловларига Тунис яҳудийлари номзодлигини қўйиш орқали ўша иккиюзламачи вужудга хушторлик қилди. Бундан ташқари ҳаракат ўзини замонавий халқ партияси ва итоаткор ўқувчи сифатида Ғарбга тақдим этди.
Ушбу сиёсатни қабул қилиш Ғарб сиёсатига бўйсунувчи халқлар қаторидан жой олиш учун қилинаётган ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, бу Ғарб давлатлари юртимизга қилган жиноятидан ҳам оғир жиноятдир. Қўзғолон бошлангандан бери етти йил муддат ўтган бўлса, ўзгартириш амалиётини Ғарб хоҳиши асосида ёки ҳеч бўлмаганда унинг розилиги йўлида қилиш юртни қўзғолондан олдинги аҳволга олиб келди.
Шунинг учун биз Бурқиба ва Ибн Али даврида биз билан бирга курашган, қамоқларда бирга ўтирган, бирга азоб чеккан Наҳза ҳаракатидаги холис биродарларимизни ҳалокатга олиб борувчи бу йўлдан қайтишга чақирамиз. Биз уларга айтамизки, даъватни кўтариш, Исломни ҳимоя қилиш ва уни ҳаёт майдонига қайтариш энг буюк Ислом вазифаларидандир. Шунинг учун биз уларни Ғарб тузоғидан чиқишлари учун соғлом исломий манбага қайтишга даъват қиламиз. Шунингдек, уларни Роббиларининг шариатини ҳакам қилиш орқали тўғри йўлга қайтишга даъват қиламиз ва уларга Аллоҳнинг қуйидаги оятларини эслатамиз.
﴿وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَىٰ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍ﴾
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди» [Бақара 120]
Биз яна уларни ягона оламий исломий ҳизб бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир атрофида жипслашишга даъват қиламиз. Чунки бу ҳизб пайдо бўлгандан бери ўзгармади ва Исломнинг ўзгармас қоидаларидан чекинмади. Шунингдек, Ислом шиорларидан бошқа шиорни кўтармади ва улуғ Пайғамбаримиз минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга олиб борувчи тўғри йўлдан кетмоқда. У яна Исломда ҳар қандай ҳолатда ҳам шаръий ҳукмларни даражама-даража татбиқ қилиш ҳаром деган асосдан келиб чиқиб, жузъий ечимларни қабул қилмай ўз йўлида кетмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир шайх аллома Тақийюддин Набаҳоний (Аллоҳ раҳмат қилсин) таъсис қилгандан бери мана шу йўлда сабот билан турди. У бошқа партия ва исломий жамоатлар каби жузъий ечимларни қабул қилмади ва парламент коридорлари, қонун чиқариш кенгашларида юрмади. Шунингдек, илмоний бошқарув низомини қабул қилмади ва ўша бошқарувда иштирок этмади.
﴿الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ وَللهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ﴾
«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир)» [Ҳаж 41]
Роя газетасининг 2018 йил 7 март чоршанба кунги 172-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми