| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Яҳудийларнинг Ғазога қилган ҳужуми

Яҳудийларнинг Ғазога қилган ҳужуми

By htadmin
28.06.2021
1315
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудийларнинг Ғазога қилган ҳужуми

Мусибат ва ютуқлар

Шайх Исом Амира

Муборак Фаластин замини

Яқинда Ғазо секторини вайрон қилган ҳодисалар ва бир вақтнинг ўзида, маҳаллий ва глобал миқёсдаги оммавий ахборот воситаларида шов-шув бўлиши бизни бу ҳақда мулоҳаза қилиб, обдан тадаббур қилишга ундайди.

Маълумки, бу сафар аланга ўчоғи Масжидул Ақсо билан Шайх Жарроҳ райони бўлди. Масжидул Ақсога тўхталадиган бўлсак, унинг ўзига хос хусусияти бор бўлиб, у Фаластин аҳлининг ва барча мусулмонларнинг қалбидан чуқур жой олган. Бу даргоҳда содир бўлаётган ҳодисалар садоси бутун мусулмон юртларидан жаранглаб қайтади, барча инсонлар қалбига таъсир қилмай қолмайди. Бундан ташқари, Масжидул Ақсо мусулмон юртларидаги зобитлар ва аскарларда уни озод этиш, у ерда намоз ўқиш, ҳатто бутун Фаластин ва босиб олинган бошқа заминларимизни озод этиш шавқини уйғотмоқда.

Айни мана шундай мулоҳаза ва тадаббур – гарчи у ердаги инсонларнинг буюм ва ашёлари вайрон қилиниши, озиқ-овқат ва дори-дармон тақчиллиги, электр узилиши, узоқ ва яқиндаги қўшни давлатларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйиши каби барча азоб-уқубатлар юракларимизни тилка пора қилиб, йўқотилган жонлар ва оғриётган жароҳатлардан қалбларимиз қонаётган бўлса-да – бизга қуйидаги кўп ютуқларни ҳам кўрсатмоқда:

  • Бу ютуқлар бутун мусулмонлар, хусусан, Фаластин аҳли руҳини кўтариб, Ислом ва мусулмонларга ёрдам беришга ҳаракат қилаётган инсонларга янги умидлар бахш этди… Зеро, бу умидлар мусулмонларни Аллоҳнинг изни ила Ислом душманлари устидан ҳақиқий нусрат келгунига қадар Уммат уйғониши йўлидаги ҳаракатларини давом эттиришга ундайди.
  • Бу ютуқлар турли жинс, ранг ва  миллатга мансуб Фаластин аҳлини бирлаштирди. Натижада, фаластинликлар, асосан буюк Ғазо катибаси золимларнинг қамалига қарамай, воқеа-ҳодисалар давомида жуда кўп қурбонликлар бердилар.
  • Бу ютуқлардан яна бири, Фаластин масаласи ўзининг исломий кўламига қайтди. Чунки ушбу масалани бундан олдин араб давлатлари масаласига ва Фаластинга хос масалага, ҳатто айрим фаластинликларга хос бачкана масалага айлантиришган эди.
  • Ютуқлардан яна бири, Фаластин замини босқинчиларининг нақадар заифлиги, армияси «мағлуб бўлмас», деган баҳога мутлақо лойиқ эмаслиги кўриниб қолди. Ҳатто яҳудийлар армияси заиф эмас кучли бўлган тақдирда ҳам, исломий армиялар уни мағлубиятга учратишга қодирлиги намоён бўлди!
  • Ютуқлардан яна бири, яқин атрофдаги қўшни давлатлардаги ва узоқдаги давлатлардаги мусулмонларнинг, шунингдек, АҚШ ва Европадан иборат бутун Ғарб давлатларида яшовчи мусулмонларнинг туйғуси жунбишга келди. Географик жойлашувларига қараб турлича реакция билдирдилар. Масалан, Фаластинга яқин мусулмонлар Миср, Иордания, Ироқ ва Ливан чегалари бўйлаб бостириб келдилар. Фаластинга узоқ давлатлардаги мусулмонлар йирик норозилик намойишлари ва юришлар ўтказиб, шу орқали Ғазо ва Ақсога қилинган тажовузни қораладилар ва интиқом олишга ваъда бердилар… Бу реакциялар Сайкс-Пикога амал қилувчи кўр давлатлар чегараларини ҳам, байроқларини ҳам ер билан яксон қилди.
  • Ютуқлардан яна бири, Покистон, Туркия ва бошқа исломий юртлардаги зобит ва аскарлар қони қайнади. Улардан баъзилари самолётларини буюк Ғазо осмони бўйлаб учириш билан ҳукмдорларга таҳдид муждасини юборди.
  • Ютуқлардан яна бири, сиёсатчилар ҳам, одамларнинг уммат мажлиси (яъни парламент)даги вакиллари ҳам ҳаракатга келди. Улар минбарлардан туриб, ўз армияларини Ақсо ва Ғазога нусрат бериш йўлида ҳаракатга келмасликда ва ҳарбий куч билан тажовузкорларни қайтармасликда айбламоқдалар. Шунингдек, ўз ҳукмдорларига хоинлик ва қўрқоқлик тамғасини босиб, уларнинг Ақсога бормоқчи бўлган мусулмонларга тўсқинлик қилиш учун кўрган чораларини танқид қилмоқдалар.

Биз азоб-уқубат баробарида эришилган ютуқларга кўпроқ тўхталсак, бу ўринда уларнинг ҳаммасини санаб ўтолмаймиз. Аммо улардан асосийларига эътиборни қаратиш билан кифояланмоқчимиз: қўшинларнинг қуршовдаги Ғазо катибасига ёрдам беришларига тўсқинлик қилган, заиф ҳол мусулмонларни, айниқса, Фаластин аҳлини ёрдамсиз қолдирган бугунги кундаги Уммат сафидаги бадбахт тўда фош бўлди. Шунингдек, Усмоний Халифалик давлати қулатилгандан сўнг мусулмон юртлари тепасига мустамлакачи кофирлар томонидан ҳукмдор ва айғоқчи сифатида ўрнатиб қўйилган ҳамда Умматнинг уйғониши ва ривожланишига тўсқинлик қилиш, ривожланишини олдини олиш ва бутун аъзосини фалаж қилишлари учун одамлар устига миндириб қўйилган ушбу адашган ва адаштирувчи тўданинг башараси барча каттаю кичикка фош бўлди. Бугунга келиб Уммат айни мана шу тўданинг ҳокимиятга келгандан бери мусулмонларнинг қашшоқлик, саводсизлик ва хорликка юз тутишларига сабабчи бўлаётганини аниқ ҳис қилди. Шунинг учун ушбу ютуқлар қудрат ва ёрдам аҳлини Ислом Уммати танасидан мана шу ёт жисмни олиб ташлаш учун керакли жарроҳлик амалиётини ўтказишга шошиладиган табибларга айлантириб қўйди. Бунинг учун қудрат аҳли анави ҳукмдорлар тахтини вайрон этиб, уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилаётган ва шунга жиддий ҳаракат қилаётган кишиларга нусрат бермоқлари даркор.

Фақат шу йўл билангина юз йилдан бери мусулмонларга оғриқ бўлаётган хорлик ва хўрликлар саҳифасини ёпишимиз ва янги оппоқ саҳифани очишимиз мумкин бўлади. Ушбу саҳифада Ислом рошид Халифалик соясида татбиқ этилиб, Халифалик давлати дунёнинг энг биринчи давлати мақомини эгаллаш учун шахдам қадам ташлайди. Аллоҳнинг изни ила, Қуддусни озод этишга ва кофирлар тортиб олган исломий заминларни қайтариб олишга қодир бўлади. Кейин ҳидоят ва ғамхўрлик байроғини мумкин қадар баланд-баландларга кўтарган ҳолда, Рим ва бошқа куфр давлатларини фатҳ этиш сари йўлга отланади… Шу орқали Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосига интилиб, Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзларини рўёбга чиқаради:

«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يُعِزُّ اللهُ دِينَ الْإِسْلَامِ، وَذُلاًّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ»

«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». Бу ҳадисни ривоят қилган Тамим Дорий айтади: «Мен буни ўз хонадоним аъзоларида билдим, чунки улардан Исломни қабул қилган ҳар бир аъзоси яхшилик, шараф ва азизликка ноил бўлди, кофирликда қолганлари эса, хорлик, разиллик ва жизяга дучор бўлди». Бу ҳадис Аллоҳ Таолонинг ушбу каломидан иқтибосан айтилган:

﴿هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾

«У (Аллоҳ) Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар хоҳламасалар-да – барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир»  [Тавба 33]

Аллоҳ томонидан ваъда қилиниб, Пайғамбар алайҳиссалом томонидан башорат берилган  рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали динни азиз қилиш учун фаолият қилаётганлар билан биргаликда қадам ташлар эканмиз, айни шу лаҳзада Аллоҳга дуо қилиб, Ғазо ва бошқа юртларимиз шаҳидларини раҳмат ва мағфират айлашини, жароҳат олганларга заррача иллат қолдирмай шифо беришини, Исро масканимизни тез орада асирликдан қутқариб, кишанларни парчалашини сўраб қоламиз. Ҳали улар: У кун қачон бўлур? – деб сўрайдилар, шоядки яқин бўлса, деб айтинг!

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

Tagsмусибатютуқларяҳудийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Британиянинг “юмшоқ куч” сиёсати

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонлар билан Ғарб ўртасидаги курашнинг янги босқичи Американинг жарлик ёқасига келиб қолганидан дарак бермоқда!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Муқаддас динимиз бўлган Ислом кексаларни қандай қадрлайди?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/