| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нега тош отадилар?

Нега тош отадилар?

By htadmin
24.07.2022
0
Share:

Нега тош отадилар?

بسم الله الرحمن الرحيم

Қори-ю уламолардаги борки савлат дўстим Мақсудалида ҳам бор бўлиб, оқ оралаган қалин соқол, нуроний тус олган чеҳра ва ҳамоҳанг оқ яктак ва дўппи – дўстимни омий халққа гўё қори-ю мураттаб қилиб танитган эди. Қишлоқдаги масжид уламолари дўстимни олим санамаса-да, эл ичидаги обрў-эътибори туфайли йиғин-маъракаларда ёнларига чорлаб, унинг обрўсига обрў қўшар эдилар.

Шу дўстимни таклифига биноан маҳалласидаги кичикроқ мажлисга боришимга тўғри келди. Бордим. Мажлис аҳли эски тенгдошлардан тузилган. Шу боис суҳбат “қори ака”, “тақсир” деган ортиқча мулозаматлардан холи эди. Улфатчилигимиз ёшликда бўлгани учун бу даврадагилар эл ичида бизга “қори ака” деб мурожаат этсалар-да, бунда “қани айтчи” дейишдан хижолат бўлмасдилар. Биз учун ҳам бу мажлис том маънода самимий руҳда бўлиб, ортиқча ўнғайсизликлар бўлмас эди. Яна бир гап. Бу ошналарнинг бирортаси бизни узоқ йиллар давомида зиндонда сақланганлигимизда айбдор санамаган. Аксинча, биз ҳақимизда эл ичида “эркакларимизнинг сараси эди” деганлари сабаб МХХ тарафидан турли безовталикларга учраган кишилар эди.

Салом алик, чой ва енгил таомланишлардан кейин улардан бири Тўравой Мақсудалидан сўраб қолди:

– Ошна, биласан-ки, ўтган йили мен ҳам давраларда сен ўтирган тўшаклардан жой олай, деб ичишни ташлаб ҳажга бориб келдим. Ҳожилигим туфайли сен ўтирган тўшакдан жой топмаган бўлсам-да, аммо пойгакда ҳам қолмадим. Лекин оқ яктагим ва соқолим ҳурматидан маҳалладагилар баъзи саволларни бера бошладилар. Гўё ким ҳажга борса бир қўлтиқ илм билан келадигандек. Кеча бириси “ҳожи ака, нега ҳажда шайтонга тош отишади” деганди, мен ҳам “билмадим”дан уялдим-да: “сенингча шайтонга тош отмай гул отсинми” деб қўя қолдим. Сен нима дейсан, нега шайтонга тош отадилар? – деди. Мақсудали ҳам “билмайман” деса тўридан тушириладигандек менга қараб, бунақа “жўн” саволларга дўстим ҳам жавоб бериб қўяверади, дегандек менга қараб: “сен айтиб қўявер” деган маънода ишора қилди. Мен бу саволдан қувониб кетдим. Сабаби, кеча Қурбон ҳайити намозидан кейин мен яхши кўрган устоз укаларимиздан бири айнан шу ҳақида ўта ибратли хутба қилиб кўнглимни вайрон қилган, кўзларимни ёшлатган эди. Даврада худди шуни сўзлаб бера қолдим ва сиз азиз ўқувчиларга ҳам илиндим. Аммо анави жўраларимга гўё ўзим биладигандек сўзлаб, маърузани қаердан эшитганимни яширдим. Балки давраларнинг тўрида ўтиришга ишқибозлик мендаям шаклланган бўлса ажабмас.

Нега шайтонга тош отадилар? Буни билиш учун Иброҳим алайҳиссаломнинг тарихига қарашимизга тўғри келади. Барчамизга маълумки, ҳар намозимизда Аллоҳдан Саййидул анбиё Муҳаммад ﷺга ва у зотнинг муборак оиласига, Иброҳим алайҳиссаломга ва оиласига саловат ва барокат ато этганингдек салавот ва баракот ато этгин, дея илтижо қиламиз. Нима учун? Ахир Пайғамбаримиз ﷺ барча пайғамбарлар саййиди-ку! Аммо Сарвари олам ﷺ: “Мен бобом Иброҳимнинг дуолариман” дея эъзозлаган эканлар, биз ҳам у кишининг ҳаётларидан ибратлар оламиз. Қолаверса, Иброҳим алайҳиссалом ҳақида ва оиласи хусусида Қуръони Каримда мукаммал ибратлар келтирилган. У киши Аллоҳ Таолонинг барча синовларидан ўта гўзал суратда ўтганлар. Ёшлигидаёқ Ягона Аллоҳни ўз ақли ёрдамида топганлар, пайғамбар бўлганларида оловга отилар чоғида айтган сўзлари то қиёматгача мўминлар тилидан тушмагай, қариган чоғларида кўрган фарзандини гўдаклик чоғидаёқ онаси билан саҳрода қолдириш амрига итоат қилдилар ва ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилишлари тушларида билдирилгач иккиланмадилар. Исмоил алайҳиссалом ва оналари ҳам бу амрга итоат этдилар. Шайтон алайҳилаъна Иброҳим алайҳиссаломнинг шу имтиҳондан ҳам саломат ўтсалар, мартабалари беқиёс бўлишини билгани учун бор ҳунарини кўрсатиб аввал Иброҳим алайҳиссаломга, кейин аёлига ва энг сўнггида Исмоил алайҳиссаломга васваса қилди. Ва ҳар бирлари тош отиб шайтонни ҳайдаганлари туфайли Аллоҳ улардан рози бўлди ва қурбонликни жаннатдан туширилган қўчқорга алмаштириб берди. Мана шу боис шайтонга тош отиш ҳожиларга то қиёматгача вожиб бўлиб қолди. Бу, ошна, қисқача жавоб ўрнидадир.

Энди бундаги ибратдан сўз очсам. Маълумки, ҳаётимизда ҳар куни турли мункарларни шайтон бизларга чиройли қилиб кўрсатади. Ўйин-кулги, сайру саёхат, дунё чиройлари, ичкилик, аёллар ва кошоналар…, буларни санаб тугата олмайсиз. Ва аксинча, бугунги кунда ҳаққа даъват қилиш оқибатларини, Аллоҳ йўлида рўбарў келувчи қамоқлар, шаҳидлик, айрилиқ кабиларни даҳшатли ва ёқимсиз қилиб кўрсатади. Қани айтинглар ошналар, қай бирингиз шундай синовлар олдида Иброҳим алайҳиссалом ва оиласи отган тошни шайтонга отишга қодир бўлмоқдасиз. Сен ошна, ҳаж мавсумида айнан Иброҳим алайҳиссалом шайтонга тош отган жойда шу амални адо этдинг. Бу билан аввалдаги гуноҳларингни Аллоҳ кечириб, онадан қайта туғилгандек поклангандирсан. Шундай бўлса, сенга поклик муборак бўлсин!  Аммо ҳар қадамда рўбарў келувчи иблис чақириғидан юзингни буриб кетишга ўзингда қувват топа оласанми? Барчамиз ўзимизни, оиламизни ва атрофимизни шундай қодирликка чорламасак ва шайтоний қонунларни устимиздан улоқтириб Шариат аҳкомларига қайтмасак, ўша Муборак заминдаги отилган тошнинг ҳеч қандай маъноси қолмайди. Биз ҳар доим шайтон чорловига қарши қўлларимизда тошимиз бўлмоғи лозим.

Давра маъноли сукутга кетди. Бу суҳбат улфатларга нечоғлик таъсир этгани анча вақт билинмай турди. Жимликни биринчи бўлиб жўрабошимиз Ҳасан бузди:

– Бизнинг устимиздаги одамлардан бўлган шайтоний раҳбарларга отиладиган тош ҳам, отувчи мардлар ҳам бармоқ билан санарли. Эй, Худойим! Ўзинг раҳм қил! – дегач менга қараб:

– Биз ҳажга бориб топмаган яхшиликларни сенлар қамоқдан топибсанлар! – деб кўз ёшини дастрўмолига артиб барчамизни йиғлатди.

قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ…

– “Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир”.                                (Мумтаҳана:4)

(Чорак аср биз ҳақимизда ҳукумат олиб борган ташвиқотлар таъсир этмаган жўралар суҳбатидан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

24.07.2022й

TagsНега тош отадилар?шайтонга тош от
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони тил бириктирувлар ва ёрдамсиз ташлаб қўйишларга қарамай давом этади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазода хавфсизлик муқобилида иқтисод деган нарса скальпель ёрдамида Фаластин масаласини майдалаб йўқ қилиш ҳисобланади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачи давлатлар билан ҳарбий ва хавфсизлик муносабатларини имзолаш улкан хиёнат ва шаръан ҳаромдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/