Номуссизлар тергови

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Номуссизлар тергови
Бу воқеа ҳам куфр тузумининг мўъмин мусулмонларга нисбатан қилаётган жабру ситамларининг бир кўриниши бўлиб, эътиқоди учун қамоққа олинган муслима аёлнинг тергов қилиниш жараёнида бошидан ўтказган бир куни хақидадир.
Аёл узоқ муддат МХХ ходимлари томонидан сўроқ қилинди. Улар аёлдан ташқарида яна кимлар борлигини, диний илмга эга бўлган танишларини айтишини талаб қилишар, аёлни турли йўллар билан азоблашарди. Бир сафар МХХ ходимлари одатдагидай ярим тунда 4-5нафар бўлишиб сўроқ қилиш учун келишди, “Бугун ҳамасини айтиб берасан, ёки шу бугун ўласан” – деб саволлар бера бошладилар. Аёл хар доимгидай хеч кимни танимаслигини, уйидаги варақаларни кўчадан топиб олганини айтиб тураверди. Бу холдан улар қутуриб кетишди. Улардан бири агар тўғри жавоб бермаса, хар бир савол учун аёлнинг битта кийимини ечиб олишини айтиб аёлга яқин келди. У кетма – кет саволлар берар шу билан бирга аёлнинг кийиб турган халатини ечиб олишга уринарди. Бунга қаршилик кўрсатаётган аёлни ура бошлади. Уни уст кийимини тортқилаб, зўрлик билан йиртиб, ечиб ташлади. Саволларига жавоб ола олмагач аёлнинг белидан пастки кийимини ҳам ечиб олишди. Шунда улардан бири эшикни очиб кимгадир “Уни олиб кел” – деб буюрди. Хонага бир эркак кишини олиб киришди. “Эй Худо буниси ким бўлди экан, энди нима бўлар экан, яна қандай пасткашликларни ўйлашди экан бу золимлар” – деб ўйларди аёл. Эшикдан кирган киши бир муддат ичкаридаги холатни кўриб, қотиб қолди, кийимлар ерда сочилиб ётар аёл бурчакда турарди. Терговчи у кишига яқин бордида “Кўраяпсанми, бундан кейин навбат сенга, хамасини айтмасанг бундан ҳам ёмонрок холга тушасан” – деб бармоғи билан аёлни кўрсатди. Бошкаси эса халиги одамни кўз ўнгида яна аёлни калтаклаб, қолган кийимларини ҳам узиб отди. Бу пайтда халиги киши тескари караб, бошини эгиб турарди. “Хой буёққа кара” – дея уни тортиб ўзларига каратишди, халиги киши эса йиғлаётган эди, кўз ёшлари юзини ювиб, йиғлаётган эди. “Қўрқиб кетдингми, манавини каранглар кўрқиб йиғлашини, хозир шимини хўллаб қўяди” – дея жирканч кўринишдан, бу хорлашдан мазза қилиб, масхаралаб кулишарди. Шунда йиғлаётган киши “Мен ўзим учун эмас манабу аёлни хорлигига йиғлаяпман” – деди. Шу пайт бирданига саволлар бера бошлашди “Сенлар танишмисанлар? Уни танийсанми? Биргамисанлар?”. Халиги киши: “Мен бу аёлни танимайман, аммо у менинг динимда муслима аёл, мен унинг динидаман, мен мусулмонман, мен унга ака, у менга сингил бўлади” – деди. Бу гапларни эшитган терговчи ғазабланиб “Буларни барисини мияси айниган, олиб чикинг бу билан кейин гаплашамиз” – деди. Аёл бу кишини ростдан ҳам танимасада, у ҳам ўзи каби, дини учун камалганлардан эканини сезганди. Ўзининг ожизлигидан, ёрдам беролмаганидан, аёлнинг холига, мўъминларни қалқони, химоя қилувчиси, амири йўқлигидан йиғлаган эди.
Аёл сизнинг номусингиз эмасмиди эй мусулмонлар! Бир фикрлаб кўринг, агар шу муслима аёлни ўрнида Исломдан хабари бўлмаган бошқа аёл бўлганида шундай ишларни қилишган бўлармиди? Нима учун булар мусулмонларга нисбатан хоҳлаган хорликларини қўллашаяпти? Чунки мусулмонларни химоя қиладигани йўқ. Агар биз мусулмонлар бирлашиб ўз устимиздан Аллоҳнинг хукмлари билан бошқарадиган адолатли бир Халифа бўлишлиги учун харакат қилиб, Исломий давлатни қурмас эканмиз, бундай холатлар асло бартараф қилинмайди! Бундан бошқа йўлни таклиф қилиб бизларни алдаётганларга ишонманглар, уларнинг асл мақсади, Ислом билан хукм юритадиган Давлатимиз бўлишидан қайтариш, тўсиқ бўлиш!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар
25.01.2014й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб