| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ҲОКИМ ВА ОЛИМ УРТАСИДАГИ СУҲБАТ

ҲОКИМ ВА ОЛИМ УРТАСИДАГИ СУҲБАТ

By htadmin
10.12.2016
1607
0
Share:

ҲОКИМ ВА ОЛИМ УРТАСИДАГИ СУҲБАТ

Ҳоким бу ерда мусулмонлар халифаси Ҳорун ар-Рашид бўлиб, унинг замонасида Ислом давлати ўзининг энг қудрат чўққисига ва олтин асрига етган ва кенглиги Шарқда Хитой Ҳудудларидан тортиб Ғарбда то Атлантика океанигача чўзилган эди. Ҳатто Ҳорун ар-Рашид булутга қараб: «Хоҳлаган ерингга ёмғир бўлиб ёғавер, хирожинг менга келади», деган эди. Айнан шу Ҳоким румликлар императори Никифорга ўз мактубида мўминларнинг амири Ҳорун ар-Рашиддан румликлар ити Никифорга, деб хитоб қилган эди. Айнан шу Ҳоким бир йил Ҳаж қилса, бир йил ғазот қилар, тунда юз ракат намоз ўқир эди… Мана шундай сифатларга эга халифага шарқшуносларнинг кек-адоват сақлашлари табиийдир. Уларга тақлид қилган ва уларнинг сақофати билан суғорилган айрим кимсаларнинг бу халифага энгқабиҳ сифатларни ёпиштириши, у ҳақда ёлғон-яшиқ гапларни тўқиб, ахлоқи бузуқ, деб туҳматлар қилиши, уни ҳам, у рамз ва раҳбар бўлган Ислом давлатини ҳам хунук кўрсатиш учун унинг тақвосини камситишлари ҳам табиийдир. Ваҳоланки, у Аллоҳдан жуда қўрққан тақволи инсон эди. Унинг кўнгли бўш бўлиб, мавoиза эшитганда йиғлар эди ва мавoиза тинглаш учун улуғ олимларни доим излар эди. У кишининг Фузайл ибн Иёз билан бўлганқиссасида бугунги мусулмонларга кечаги ҳокимлари ва олимлари қандай бўлганликларини, кечаги нурафшон кун билан золим ҳокимлар ва ҳушомадгўй олимларга тўла бугунги зулматли кун ўртасида жуда катта фарқ борлигини кўрсатиб турувчи ёрқин сурат мавжуд.

Ҳорун ар-Рашидга яқин кишилардан ва вазирларидан бири бўлган Фазл ибн Рабеъ шундай ривоят қилади: «Мўминлар амири Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилди. Бир кун кечаси меникига келди. Мен олдига югуриб чиқдим-да, эй мўминлар амири, менга одам жўнатсангиз ўзим борар эдим-ку, дедим. У шундай деди: «Сенга қандай яхши. Менинг дилим қотиб, кўнглимда қандайдир бир ғашлик бор. Шунинг учун саволларимга жавоб берадиган, менга ваъз-насиҳат қиладиган бирон киши борми?». Мен унга: Суфён ибн Уяйна бор, дедим. У: «Бизни унинг ҳузурига олиб бор», деди. Суфённинг дарвозасини тақиллатганимизда «Ким у?», деди. Мен унга: ҳузурингизга мўминлар амири келди, дедим. У шошилиб чиқиб: «Эй мўминлар амири, менга одам жўнатсангиз ўзим борардим-ку», деди. У: «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, биз сизнинг ҳузурингизга бир иш билан келдик», деди. Сўнг у билан бир соат суҳбатлашди. Кейин унга: «Бўйнингизда қарзингиз борми?», деди. У: «ҳа, бор», деди.Ҳорун ар-Рашид: «Эй ибн Рабеъ, қарзини тўлаб қўйгин», деди. Унинг олдидан чиққанимиздан сўнг, «дўстинг менга керакли нарсани беролмади, яна бошқа одам борми?», деди. Мен: ҳа, Абдурраззоқ ибн Ҳумом бор, дедим. Мен унга: ҳузурингизга мўминлар амири келди, дедим. У шошилиб чиқиб: «Эй мўминлар амири, менга одам жўнатсангиз ўзим борардим-ку», деди. У: «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, биз сизнинг ҳузурингизга бир иш билан келдик», деди. Сўнг у билан бир соат суҳбатлашди. Кейин унга: «Қарзингиз борми?», деди. У: «ҳа, бор», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Эй ибн Рабеъ, қарзини тўлаб қўйгин», деди. Унинг олдидан чиққанимиздан сўнг, «бу дўстинг ҳам менга керакли нарсани беролмади, яна бошқа одам борми?», деди. Мен: Фузайл ибн Иёз бор, дедим. «Бизни уникига олиб бор», деди. Фузайлникига борган эдик, у намозда туриб, бир оятни такрор-такрор ўқиётган экан. «Эшигини тақиллат», деди. Эшигини тақиллатдим. У намозини тугатиб бўлгач: «Ким у», деди. Мен: Амирулмўмининга жавоб қилиб қўйинг, дедим. У бўлса: «Амирулмўминин билан нима ишим бор?», деди. Мен: Субҳаналлоҳ, итоат қилиш сизга вожиб эмасми?! – деган эдим, шундан кейин ўрнидан туриб пастга тушди ва эшикни очди. Кейин бир хонага кўтарилди ва ўша хонанинг чироғини ўчирди, ўзи хонанинг бир чеккасига бориб турди. Биз хонага кирдик ва қўлимиз билан пайпасланиб юрдик. Шунда Ҳорун ар-Рашиднинг кафти мендан олдин Фузайлга тегиб кетган эди, Фузайл: «Қандаям мулойим кафт экан, шу кафт эртага Аллоҳ Азза ва Жалланинг азобидан нажот топганда эди», деди. Шунда ўзимга ўзим: Бу кеча халифа албатта у билан тақволи қалбдан чиққан сўзлар билан гаплашадиган бўлди, деб қўйдим. Кейин Ҳорун ар-Рашид: «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, биз сизнинг олдингизга бир иш билан келдик, илтимосимизни қабул қилсангиз», деди. Фузайл шундай дея сўз бошлади: Умар ибн Абдулазиз халифа бўлгач, Ҳузурига Солим ибн Абдуллоҳ, Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий ва Рожа ибн Ҳайваларни чорлаб, шундай деди: «Мен мана шу халифалик синови билан синалдим, менга маслаҳат беринглар. Кўриб турибсизки Умар халифаликни синов, деб билди, сиз ва дўстларингиз эса уни неъмат деб Ҳисобладингиз». Солим ибн Абдуллоҳ Умарга шундай, деб жавоб берди: «Агар Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истасангиз, халифаликни шундай деб санайверинг, дунёдан рўза тутинг (дунёга муҳаббат қўйманг), ундан ифторингиз ўлим бўлсин». Кейин Муҳаммад ибн Каъб шундай деди: «Агар Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истасангиз, мўминларнинг каттаси наздингизда ота, ўрта ёшдагиси ака, кичик ёшдагиси эса фарзанд бўлсин, шу отангизни эъзозланг, акангизниҳурмат қилинг, фарзандингизга меҳрибон бўлинг». Кейин Рожа ибн Ҳайва шундай деди: «Агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топишни истасангиз, ўзингизга яхши кўрган нарсаларни мўминларга ҳам яхши кўриб илининг, ўзингизга ёмон кўрган нарсаларни мўминларга ҳам ёмон кўринг, шундан кейингина хотиржам ўлишингиз мумкин, мен сизга яна шуни айтайки, сиз учун энг қаттиқ қўрқадиган нарсам, бу – одамларнинг оёқлари тойиладиган Кундир». Шундан сўнг Фузайл Ҳорун ар-Рашидга «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, сизда шундай хислат ёки шундай хислатга сизни йўллайдиган кишилар борми?», деди. Буни эшитиб Ҳорун ар-Рашид шундай йиғлади-ки, ҳатто ҳушидан кетиб қолди. Мен: Биздан рози бўлинг, эй амирулмўминин, дедим. Фузайл менга: «Эй ибн Рабеъ, уни сиз ва дўстларингиз ўлдиряпсизлар-у, мен юмшоқ муъмалада бўлайинми?», деди. Кейин Ҳорун ар-Рашид ҳушига келиб: «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, яна насиҳат қилинг», деди. Фузайл деди: «Эй амирулмўминин, эшитишимча бир омил Умар ибн Абдулазизга шикоят қилди. Шунда Умар омилига шундай деб мактуб ёзиб юборди: «Эй биродарим, мен сизга шуни эслатаманки дўзах аҳли оқибатда абадул-абад дўзахда қолишига қарамай узундан-узоқ сай-ҳаракатларни қилади. Бундай сай-ҳаракат сизни Аллоҳ ҳузуридаги нарсадан буриб, оқибатда умр тугаб, умид узилишидан сақланинг». Омил мактубни ўқигач, шаҳарни ташлаб, Умар ибн Абдулазизнинг олдига келди. Умар унга: «Нега келдинг?», деди. Омил: «Мактубингиз билан қалбимни тилка пора қилдингиз. Энди то Аллоҳ Азза ва Жаллага йўлиққунимчақайтиб бирор вилоятга омил бўлмайман», деди. Ҳорун ар-Рашид яна қаттиқ йиғлади сўнг: «Яна насиҳат қилинг», деди. Фузайл шундай деди: «Эй амирулмўминин, Мустафо с.а.с.нинг олдиларига амакиси Аббос ташриф буюрди ва: «Мени бирор жойга амир қилиб қўйинг», деди. Шунда Набий с.а.с.:

«إِنَّ الْإِمَارَةَ حَسْرَةٌ وِنَدَامَةٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ لا تَكُونَ أَمِيْراً فَافْعَلْ»

«Амирлик қиёмат куни ҳасрат ва надоматдир. Бас, иложи бўлса амир бўлманг»,дедилар». Ҳорун ар-Рашид қаттиқ йиғлади, сўнг: «Аллоҳ сизни раҳматига олсин, яна насиҳатқилинг», деди. Фузайл: «Эй гўзал юзли зот. Қиёмат кунида Аллоҳ Азза ва Жалла шу халқҳақида сизни сўроқ-саволга тутади. Шунинг учун агар бу юзни дўзах ўтидан сақлайман десангиз, фуқароингиздан бирор кишига нисбатан қалбингизда ғилли-ғаш бўлган ҳолда тонг оттириш ёки кечкиртиришдан сақланинг. Зеро, Расулуллоҳ с.а.с.:

«مَنْ أَصْبَحَ لَهُمْ غَاشّاً لَمْ يَرِحَ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ»

«Ким фуқароларга нисбатан ғилли-ғаш ҳолда тонг оттирса, Жаннатнинг ҳидиниҳам ҳидламайди», дедилар. Буни эшитиб Ҳорун ар-Рашид яна йиғлади. Кейин Фузайлга «Қарзингиз борми?», деди. Фузайл: «Ҳа, бор. Раббимдан қарзим бор! Ҳали уни Ҳисобқилганича йўқ. Агар қарзини сўраб қолса, ҳолимга вой, агар қарзи тўғрисида мен билан муноқаша қилиб қолса, ҳолимга яна вой бўлади. Агар ҳужжатим тўғри чиқмай қолса, ҳолимга яна вой бўлади», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Мен бандалардан қарзингизни назарда тутяпман», деди. Фузайл: «Аллоҳ Азза ва Жалла менга буни амр қилмаган, балки, мени Ўзига берган ваъдамда содиқ туриб, амрига итоат қилишимни буюрди ва Азза ва Жалла шундай деган:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ + مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ

– „Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман“.     [51:56,57]

Эй Ҳорун ар-Рашид, сизга берган Зот мени унутади, деб ўйлайсизми?», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Йўқ, ундай деб ўйламайман», деди. Фузайл: «Инъомингизни ҳожати йўқ», деди.Ҳорун ар-Рашид: «Мана бу минг динор, уни олиб оилангизга сарфланг ва ибодатингиз учун куч-қувват тўпланг», деди. Шунда Фузайл: «Субҳаналлоҳ! Мен сизга нажот йўлини кўрсатсам-у, сиз мени шунга тенг қиласизми, бораверинг, Аллоҳ сизни саломат қилсин», деди, сўнг жим бўлиб қолди-да, бизга гапирмади. Биз унинг олдидан чиқдик, дарвоза олдига етганимизда Ҳорун ар-Рашид менга: «Агар менга бировни кўрсатадиган бўлсанг, худди шундай кишини кўрсат, у мусулмонларнинг саййидидир», деди.

Фазл ибн Рабеъ шундай деди: «Биз Фузайлнинг олдидан чиқдик. Эшитишимизча, биздан кейин унинг олдига аёлларидан бири кириб: «Дадаси, бизнинг тор аҳволдалигимизни кўриб турибсиз, амирулмўминин берган инъомни олганингизда аҳволимизни анча яхшилаб олармидик», деди. Шунда у аёлига: «Мен билан сизлар бир қавмга ўхшаймиз. Бу қавмнинг туяси бўлиб, улар у орқали тирикчилик қилишарди. Туя қаригач, сўйиб еб қўйишибди», деди. Ҳорун ар-Рашид бу гапни эшитгач, менга: «Унинг олдига яна кирайлик, зора инъомимизни қабул қилса», деди. Фузайл бу гапни эшитиб, ташқарига чиқди ва хонасининг остонасига ўтириб олди. Ҳорун унинг олдига келиб ёнига ўтирди ва у билан гаплашиб, кўнглини юмшатишга уринди, Фузайл бўлса унга жавоб бермас эди. Биз шу алфозда турган эдик, Фузайлнинг уйидан бир қора чўри қиз чиқиб: «Бу кеча шайхга анча озор бердингиз, Аллоҳ сизни раҳматига олсин, кетинг энди», деди. Биз унинг олдидан чиққанимизда, Ҳорун: «Мусулмонларнинг орасида Фузайл ибн Иёз борлиги учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деди.

Бу воқеа мусулмонлар халифалари билан уламолари ўртасида бўлиб ўтган минглаб воқеаларнинг биридир. Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир.

TagsсуҳбатҲОКИМ ВА ОЛИМҲорун ар-Рашид
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғонишга илк қадамнинг бошланиши

  • МАҚОЛАЛАР

    СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УММАТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/