Оли Сауд қироллиги етаклаётган шубҳали иттифоқ

Оли Сауд қироллиги етаклаётган шубҳали иттифоқ
Саудия Арабистони бошқа 13 давлат иштирокида ўз қўмондонлиги остида кўп миллатли мудофаа денгиз иттифоқи тузилганини эълон қилди. Ушбу қадам Эрон билан иттифоқчи бўлган ҳусийлар гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужумлар дунёдаги энг гавжум савдо йўлакларидан бирининг издан чиқишига сабаб бўлганидан сўнг, Қизил денгиз, Бобул-Мандаб ва Адан кўрфазида ортиб бораётган таҳдидлардан халқаро кемалар қатнови, савдо йўллари ва энергия таъминотини ҳимоя қилишни мақсад қилгани айтилди.
Ар-Роя: Ушбу ишга назар ташлаган киши унинг ҳақиқий мақсади — нефтнинг асл эгалари бўлмиш мусулмонлар ҳисобига ҳамда Умматни ҳар жойда янчиб ташлаётган кофирлар иқтисодиёти ғилдирагини айлантириш учун хом ашё етказиб беришни таъминлаётган хоин ҳукмдорлар қўли билан кофир мустамлакачи Ғарб давлатларига нефть етказиб беришни кафолатлаш ва уларнинг иқтисодиётини ҳимоя қилиш эканини англаб етади!
Халқаро блоклар ва коалициялар тинчликка ва бошқа давлатларга хавф туғдиради ҳамда халқаро майдонда улкан ёмонликни пайдо қилади. Масалан, Америка биринчи навбатда ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун 1991 йилда Ироққа, 2001 йилда Афғонистонга ва 2003 йилда яна қайтадан Ироққа қарши халқаро ҳарбий иттифоқларга етакчилик қилди.
Шундай экан, блок тузиш ғоясини қабул қилувчи халқлар ва давлатларда халқаро блоклар ҳақидаги тушунчани ўзгартириш шартдир.
Роя газетасининг 2026 йил 12 август чоршанба кунги 612-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ