| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Олтин гумбаз ва унинг дунё хавфсизлигига таҳдиди

Олтин гумбаз ва унинг дунё хавфсизлигига таҳдиди

By htadmin
11.06.2025
728
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Олтин гумбаз ва унинг дунё хавфсизлигига таҳдиди

Устоз Асъад Мансур

У ер, денгиз ва космик ҳудудларда жойлаштириладиган ракетага қарши мудофаа тизими деб таърифланади. Бу тизим таҳдидларни аниқлаш учун илғор сенсорлар ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган сунъий йўлдошлар асосида ишлайди. Кўриниб турибдики, бу тизим яҳудий вужудининг Ғазо сектори ва бошқа ҳудудлардан учирилган ракеталарни тўхтатишда муваффақиятсизликка учраган «Темир гумбаз»идан фарқланиб туриши учун унга «Олтин гумбаз» номи берилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп бу тизим ҳақида 2025 йил 20 май куни эълон қилди ва уни «тарихий сакраш», деб атади. Унга кўра, бу тизим мамлакат мудофаа соҳасидаги энг илғор тизим бўлиб, у қарши томондан, ҳатто космосдан учирилган ракеталарни ҳам тутиб қолишга қодир ва унинг 2029 йил охирига қадар тўлиқ ишга тайёр бўлиши кутилмоқда. АҚШ мудофаа вазири Хегсетнинг айтишича, бу тизим, хоҳ анъанавий ва хоҳ ядровий бўлсин, гипертовушли, баллистик ва қанотли ракеталар каби илғор ракета таҳдидларига қарши туриш учун мўлжалланган. Трамп томонидан ушбу тизимни ривожлантиришга масъул этиб тайинланган генерал Майкл Гитлайннинг ҳисоблашича, бу тизим «Хитой ва Россияга тегишли илғор ракеталарга қарши туриш, шунингдек, бошқа сунъий йўлдошларга урилиши ёки кибер ҳужумларни амалга ошириши мумкин бўлган сунъий йўлдошларга қарши чора кўриш учун зарур». Унга кўра, «тизим ерда жойлаштирилган Патриот ракеталари, кемалардан учириладиган Стандарт ракеталари, ҳамда космосда жойлаштириладиган сенсорлар ва янги қуроллар билан жиҳозланган сунъий йўлдошларни ўз ичига олади. Бу эса АҚШнинг ядровий ва бошқа турдаги ҳужумларни тўхтатиб қолиш салоҳиятини оширади».

АҚШ Конгресси 20 йил давомида ушбу тизимга сарфланадиган сарф-харажатнинг умумий қийматини тахминан 542 миллиард долларга баҳолади. Бу маблағ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Ибн Салмон, Қатар амири ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукмдори томонидан Трампга бериладиган 4-3,5 триллион долларнинг тахминан 6/1га тенг. Агар бу ҳукмдорлар ақл юритишганида ёки уларда заррача холислик бўлганида эди, бу пулларни Америкага текинга бериш ўрнига ўз юртларида саноат ва технология соҳасида буюк инқилобни амалга оширган ва ўз қўллари билан энг замонавий ракета тизимларини ривожлантирган бўлишарди. Улар АҚШдан юзлаб миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олиб, ўз халқларига қарши ишлатишмоқда. Бунинг устига бу қуроллар учун доимий техник хизмат, эҳтиёт қисмлар ва ўқ дориларни ҳам Америкадан олишга мажбур. Ҳатто пул тўлаб сотиб олинган тақдирда ҳам, бу қуроллар уларнинг тўлиқ мулкига айланмайди ва фақат АҚШ рухсати билан ишлатилади.

Бу тизим расман эълон қилинишидан олдин Хитой ва Россия уни танқид қилди. 2025 йил 8 май куни улар томонидан эълон қилинган баёнотда: «Биз қуролларни космосга жойлаштиришга йўл қўймаслик бўйича маслаҳатлашувларни бошлаймиз ҳамда ҳарбий устунликка эришишга, космосни жанг майдонига айлантиришга қаратилган сиёсат ва ҳаракатларга қарши чиқамиз», дейилади. Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили шундай деди: «Америка ўз хавфсизлиги учун мутлақ устунликка эришишга берилиб кетган. Бу ҳужумкор тизим ниҳоятда хавфли бўлиб, космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш тамойилига зид келади. У космосни жанг майдонига айлантиришни тезлаштиради, қуролланиш пойгасини бошлаб юборади ва халқаро хавфсизлик тизимини ҳамда қуролсизланиш бўйича саъй-ҳаракатларни издан чиқаради». Россия эса, бу тизимни «юлдузлар урушига ўхшаш», деб таърифлади.

Баъзилар бу тизимни жуда қиммат ва кўп жиҳатдан самарасиз деб ҳисоблашмоқда. Аммо ҳарбий экспертларнинг ҳисоблашича, бир қатор давлатлар, айниқса, қитъалараро ва аниқ зарба берувчи ракеталарни модернизация қилиш устида иш олиб бораётган Россия ва ракета технологиялари соҳасида Америка билан орадаги фарқни қисқартиришга ҳаракат қилаётган Хитой томонидан Америка дуч келаётган ракета таҳдидларига қарши мудофаа салоҳиятини кенгайтириш учун бу тизим зарур.

Айтилишича, Америка ўз мудофаа тизимини Украина урушида Россиянинг ракета ва дронларига, Ямандан учирилган Ҳусийларнинг ракета ва дронларига ҳамда яҳудий вужудига қарши Эрон томонидан учирилган ракета ва дронларга қарши ишлатиб тажриба орттирган.

Америка Россия ва Хитой каби давлатларни унга таҳдид солиш ҳамда илгари мавжуд бўлган катта фарқни қисқартиш учун ҳарбий салоҳиятини кучайтиришда уни қувиб етишга уринаётган давлатлар сифатида кўради. Чунки аввал АҚШнинг ҳарбий қудрати Россия, Хитой, Франция ва бошқа етакчи ўнта давлатнинг биргаликдаги қудратидан ҳам устун бўлган. Эндиликда эса бу фарқ аста-секин қисқариб бормоқда.

АҚШ мудофаа разведка агентлиги Хитойнинг 10 йил ичида «қисман орбитал бомбардимон» деб аталувчи тизим доирасида ўнлаб ядро каллакларига эга орбитал ракеталарга эга бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ракеталар космосдан АҚШ ҳудудига анъанавий ракеталарга қараганда анча қисқа вақт ичида зарба бера олади. Бу турдаги ракеталар аввал паст баландликдаги орбитага киради, сўнгра нишонига қайтиб ҳужум қилади. У жанубий қутб устидан ўтиб, эрта огоҳлантириш тизимларидан ва ракетага қарши мудофаа тизимларидан қочади. Бу эса унга кутилмаган йўналишни беради ва барча мавжуд мудофаа тизимларини чалғитади. Агентликнинг қайд этишича, 2035 йилга келиб Хитой бу турдаги 60 та орбитал ракетага, Россия 12 та ракетага эга бўлиши мумкин. Шу боис Америка келажакдаги айнан шундай таҳдидларга қарши курашиш учун «олтин гумбаз» тизимини яратишга киришган.

Америка дунё «полицияси» ва ҳукмрон куч бўлиб қолиши учун ҳеч бир давлатнинг уни қувиб етишини ва ҳарбий қувватда унга тенглашиши ёки таҳдид солишини истамайди. Чунки давлатларга сиёсатларни мажбуран қабул қилдириш ва уларни амалга оширишга мажбурлаш учун уларни қўрқитиш ва таҳдид қилиш керак бўлади. Бунинг учун ҳеч ким тенглаша олмайдиган даҳшатли ҳарбий кучга эга бўлиши лозим. Шу йўл билан у халқаро қарорлар соҳиби бўлиб қолишни, ҳар бир давлатни сиқувга олишни ва дунё бойликларини талашни давом эттирмоқчи. Лекин халқаро миқёсда халқлар ундан нафратланмоқда. Улар энди Американи истамаяпти, унинг лойиҳалари ва шиорларидан, у улар билан фахрланиб келган демократия, эркинлик ва инсон ҳуқуқлари каби қадриятлардан юз ўгиришган. Чунки бу қадриятларнинг ёлғон ва алдов экани, мустамлакачилик воситалари экани фош бўлди. Шунинг учун Трамп ва унинг маъмурияти бу сохта шиорларни энди кўтармаяпти. Американинг глобал устунлигини сақлаб қолиши учун тенги йўқ илғор ҳарбий куч ва бу кучни унга бўйсунмаган ёки қарши чиққанларга қарши ишлатиш билан таҳдид қилишдан бошқа йўли қолмади.

Хитой Америка билан рақобатга кирмасдан ва тўқнашмасдан уни қувиб етишга ҳаракат қилмоқда. Чунки у кўряптики, Америка унга шу йўл билан таҳдид қилмоқда ва уни ҳам шундай қуролларни ишлаб чиқаришга мажбур қилмоқда. Бироқ Хитой ўз қуролларини сокинлик билан ривожлантирмоқда. Чунки агар у қуролланиш пойгасига кирса, бу унинг иқтисодиётига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳолат ўтган асрнинг саксонинчи йилларида юз берган воқеаларни эслатади. Ўшанда Америка «юлдузлар уруши» деб номланган космик ракеталар дастурини эълон қилганида Совет Иттифоқи бу пойгага киришиб, иқтисодий жиҳатдан ҳолдан тойган ва бу қуролларни ишлаб чиқаришни охирига етказа олмаган эди. Агар Америка бу қуролларни ҳужумкор қилиб ярата олса, Хитой фазоси ва сунъий йўлдошлари хавф остида қолиши мумкин. Бу билан Хитой учун «фазовий чегаралар»ни ҳимоя қилиш заруратга айланади. Чунки жанг майдони энди унинг денгиз ёки Ҳиндистон билан туташ қуруқликдаги чегараларида эмас, балки бевосита Хитой осмонига – космосга – кўчмоқда. Россия ҳам худди шундай хавотирда. Шунинг учун Хитой ва Россия ўз баёнотларида айни шу жиҳатларга алоҳида урғу беришди.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда баъзи давлатлар қуролларини шу даражада ривожлантирмоқдаки, бу ҳолат Америка учун реал таҳдидга айланмоқда. Бу эса АҚШнинг глобал миқёсдаги етакчилик мавқеига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу унинг куч-қудрати ва мутакаббирлигини чекловчи навбатдаги омил бўлиб, дунёда кўп қутбли тартиб сари қайтиш учун замин яратмоқда. Кўп қутбли дунё рақобатбардош кучлар мавжуд бўлган дунё бўлиб, Америка унда истаганини мустақил равишда қила олмайди. У бошқа давлатларнинг кучли қутбларга юз тутишидан хавотирда. Чунки бу қутблар, агар Америка бошқа давлатларга таҳдид қилса, унга қарши туради. Бу ҳолат, ўз навбатида, Американинг чангалидан озод бўлишни ва ўз фикрига мувофиқ йўлни танлашни истаган халқлар учун кенг имконият яратади.

Ислом Уммати озодликка даъвогар бўлиб, унинг сафида бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган садоқатли инсонлар бор. Улар озодлик йўлининг рошид Халифалик давлатини барпо этишдан бошланади деб биладилар. Халифалик давлати ёвуз кучларга қарши туриш учун ўз ҳарбий салоҳиятини ривожлантиришга ҳаракат қилади ва бутун инсониятга эзгулик улашувчи илоҳий рисолатни дунёга етказади.

Роя газетасининг 2025 йил 4 июн, чоршанба кунги 550-сонидан

 

Tagsдунё хавфсизлигиОлтин гумбаз
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Хитой иқтисодининг юксалиши тасодифан юз бергани йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европанинг Украинага инсонпарварлик ёрдамлари ҳамда икки томонлама стандартлар

  • МАҚОЛАЛАР

    “Сиёсатга аралашма” деган жумла  мусулмонга хосми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/