| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Париж тинчлик конференцияси бир сароб бўлиб, музокарачилар уни сув деб ўйлашмоқда

Париж тинчлик конференцияси бир сароб бўлиб, музокарачилар уни сув деб ўйлашмоқда

By htadmin
08.02.2017
1858
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Париж тинчлик конференцияси бир сароб бўлиб, музокарачилар уни сув деб ўйлашмоқда

Ало Абу Солиҳ қаламига мансуб

Фаластин режими билан яҳудийлар давлати ўртасида муваффақиятсизликка учраб келаётган тинчлик музокараларини қайта жонлантириш учун жорий ойнинг ўн бешинчисида Парижда халқаро тинчлик конференцияси бўлиб ўтди. Унда етмишта давлатдан вакиллар ҳамда Араб давлатлари Лигаси, Исломий Ҳамкорлик ташкилоти, Тўртлик комиссияси, Европа Иттифоқи, Африка Иттифоқи дохил БМТга қарашли бешта ташкилотдан вакиллар иштирок этди. Яҳудийлар бош вазирининг конференцияга келишдан бош тортиши оқибатида Фаластин режими ҳам келмади, натижада, Франция президентининг Фаластин режими билан бўладиган учрашуви икки ҳафтага кечиктирилди.

Бу конференция ўтган июн Парижда бўлиб ўтган бошланғич йиғинни такомиллаштириш учун ўтказилди. Унда йигирма беш нафар давлат вакиллари қатнашиб, уларга АҚШ, Европа, ва Араб давлатлари ҳамкорлик қилган, Фаластин томони ҳам, яҳудийлар томони ҳам ҳозир бўлмаган эди.

Конференциянинг якуний баёноти лойиҳаси етти марта ўзгартирилди. Сўнг баёнотда 1967 йил тўртинчи июл ҳудудлари, шу жумладан, Шарқий Қуддус ҳам Фаластин давлати ҳудуди дея эътироф этилди ҳамда икки давлат ечимини баҳсга ўрин йўқ ечим деб ҳисобланди. Баёнотда халқаро қарорлар, шу жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг келгинди яҳудийларнинг жойлашишини ноқонуний деб ҳисоблашга оид 2334 сонли қарори таъкидланди. Бундан ташқари, АҚШ ташқи ишлар вазири маърузасида айтилган сўзлар ҳам, ечимни низолашаётган томонларга зўрлаб тиқиштирилмаслик ҳам, фаластинликлар билан яҳудийларнинг зўравонликни йўқ қилиш талаблари ҳам, яҳудийлар давлати хавфсизлиги Фаластин давлати хавфсизлигига боғлиқ экани ҳам баёнотда таъкидланди. Шунингдек, конференцияда учта ишчи гуруҳга таянишга келишиб олинди: 1-ЕИ назорати остидаги ишчи гуруҳ, 2-Швеция назорати остидаги ишчи гуруҳ, 3-Германия назорати остидаги ишчи гуруҳ. Биринчи гуруҳдан тинчлик амалиётини фаоллаштириш назарда тутилган, иккинчи гуруҳдан иккала томоннинг фуқаровий жамият ташкилотлари ўртасида анжуманлар уюштириш назарда тутилган, учинчи гуруҳ эса ўз-ўзини бошқаришга хос бўлиб, ундан Фаластин давлати муассасаларини қуриш кўзда тутилган.

Конференция мақсадларини, ундан кўзланган ғаразни ва бунинг Фаластинга нисбатан таъсирларини билиш, тушуниш учун қуйидагиларни баён қиламиз:

Биринчи: Бу конференция Европанинг Фаластин масаласида бирор ролга эга бўлиш учун қилган уринишидир. Зеро Америка гоҳ музлатиб, гоҳ ҳаракатга келтириб бу масалани бошқариб келмоқда. Европа ўзи ва малайлари минтақага кириб, ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, АҚШ маъмурияти ўтиш босқичини бошдан кечираётган бир паллада ҳамда минтақада ва дунёда АҚШ маъмурияти томонидан Европа ролини четга чиқариш аломатлари кўрина бошлаган бир пайтда шундай қилишга уринмоқда. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро – Трампнинг АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириши оқибати хавфли бўлган фитнадир, дея баёнот берди. Афтидан, бу Америка маъмурияти билан Европа ўртасидаги муносабатлар истиқболи қандай бўлишидан дарак бераётган кўринади.

Иккинчи: Конференциядаги асосий ва эълон қилинган мақсадлардан бири, АҚШнинг икки давлат ечими лойиҳасини ҳимоя қилиш бўлиб, амалда бу лойиҳа аллақачон АҚШ-Европа ўртасидаги келишувга айланиб бўлган. АҚШ томонидан Хавфсизлик Кенгашининг 2334 сонли қарорини татбиқ қилиш ортида ҳам мана шу мақсад ётибди. Айнан мана шу мақсад конференциянинг якуний баёнотида ҳамда мазкур қарор ва Керрининг сўнгги маърузаси сифатида акс этган. Айни ғояни тасдиқи сифатида, Франция президенти Франсуа Олланд «конференциядан мақсад, Хавфсизлик Кенгашининг икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини қайта тасдиқлаш ва унинг манба бўлиб қолишини таъминлашдир», деди. Сўнг «сезишимча, бу ечим (икки давлат ечими) Фаластинда ва зеҳнларда бир мунча заифлашди, агар бу ечимнинг ўчиб кетишига йўл қўйгудек бўлсак, биз куч билан ҳимоя қилаётганимиз Исроил хавфсизлигига улкан таҳдид туғилиши турган гап», дея қўшимча қилди.

Учинчи: Яҳудийлар давлати, айниқса, бош вазири Биньямин Нетаньяху минтақада бўлаётган ўзгаришлардан икки давлат ечими лойиҳасига ер майдони жиҳатидан якун ясашда фойдаланмоқчи. Бу унинг конференцияга келмаганидан ва уни бемаънигарчилик дея сифатлаб, Франция раҳнамолигидаги Фаластин ўйини, деб атаганидан ҳамда икки томон ўртасида бевосита музокаралар ўтказишга чақирганидан ҳам кўриниб турибди.

Тўртинчи: Шуни эслатмоқ жоизки, бу конференция Франция ташаббусига асосланган бўлиб, уни 2015 йил июнда Франция собиқ ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус бошлаб берган эди. Аммо Америка ўша пайтда бу ташаббус мазмунини йўққа чиқариб, машҳур Франция-Араб қарори лойиҳаси чиқарилишини бекор қилган. Бу ташаббус ҳам араб давлатларининг тинчлик ташаббусига асосланган, балки ундан ҳам тубанроқ дейиш мумкин. Унинг мазмуни қочқинлар, Қуддус, муносабатларни нормаллаштириш ва учинчи куч (тинчликпарвар кучлар) ҳамкорлиги каби қатор жиноятлар билан тўла. Буларнинг ҳаммаси айни конференция баёнотида, мазмунида ва ўтказилишида ютуқ бор, деб ҳисоблаган ҳар бир кимса учун расволик доғи бўлиб қолади.

Бешинчи: Конференцияда жаллод билан қурбон баробар кўрилди. Чунки унда икки томонни ҳам зўравонликни тўхтатишга чақирилди. Шунингдек, жиҳод, қаршилик ҳаракати ва Фаластинни озод қилиш учун бўлган кураш зимдан тўхтатиш шарт бўлган зўравонлик, дея баҳоланиб, ювиш керак бўлган тарихий хато, дея ҳисобланди!

Олтинчи: Конференцияда яҳудийлар давлати хавфсизлиги ва босқинчилиги йиғилганларнинг асосий диққат марказларига қўйилиб, бу хавфсизликни сақлаш ва ҳимоя қилиш иши Фаластин давлатига топширилди ҳамда конференцияни босқинчи давлат билан алоқаларни нормаллаштириш учун кўприкка айлантирилди. Бу эса АҚШ ва Европанинг пинжига кириб, барпо этишга чақираётганларнинг давлати қандай давлат эканини фош этмоқда.

Еттинчи: Конференциянинг Фаластинга нисбатан таъсирига келсак, ҳозирги кунда бунинг ҳеч қандай таъсири бўлмаслигининг эҳтимоли кўпроқ. Чунки бу лойқа сувни тебратиб, баттар лойқалаштиришдек гап. Унга умид билан боқаётганлар қўйнидаги ёнғоқлар, кўп ўтмай пуч экани аён бўлади. Бу ҳақда Франция президенти бундай баёнот берди: «Мен конференция рўёбга чиқариши мумкин бўлган ишга нисбатан реалистман, исроилликлар ва фаластинликлардан бошқа ҳеч ким тинчликни рўёбга чиқаролмайди… Фақат бевосита музокараларгина ютуқ олиб келиши мумкин». Буни Керри билан Нетаньяху ўртасидаги телефон сўзлашуви ҳам тасдиқлаб турибди. Керри конференцияда қилган маърузасидан сал олдин телефон орқали Нетаньяхуга Хавфсизлик Кенгашида Париж конференциясига нисбатан реал қадамлар бўлмаслигини ваъда қилган.

Юқорида келтирилганлардан шу нарса аён бўлдики, демак, яҳудийлар давлати билан тинчлик ўрнатиш ортидан ҳаллослаб чопаётганлар саробга қараб чопишмоқда, Америка, Европа ва БМТнинг арқонини ушлаганлар шайтон арқонини ушлашмоқда, қайта яна омадсиз натижа келтиришмоқда, одамларга хомхаёллар улашишмоқда, одамлар қурбонликлари ва азоб-уқубатларини БМТнинг қоғоз ва сиёҳларига, сариқ чақалик фойдасиз Халқаро баёнотларга алмашишмоқда… Улар бу қилмишлари билан гуноҳи азимга қўл уришди. Бундай хорликлари орқали мустамлакачи давлатлар эътироф этган Фаластиннинг бешдан бирига тенг заиф давлатчасини ютуқ, деб ўйлайдиган бўлиб қолишди. Бундай қарамликлари оқибатида босқинчи давлат билан муносабатларни нормаллаштиришга тарғиб қиладиган, Умматнинг Фаластинни озод этиш йўлидаги жиҳоди, кураши ва қаршилик ҳаракатларини зўравонлик, деб ҳисоблайдиган бўлиб қолишди, Росулуллоҳ САВнинг Исро масканларини оёқ ости қилаётган ифлос босқинчиларни ўзларига дўст тутиб, уларнинг хавфсизликларини хорларча бедорлик билан ҳимоя қиладиган кимсаларга айланишди…

Буларнинг ортидан келиб чиққан ҳақиқат шуки, яҳудийлар қонхўрлик билан босиб олган Фаластин конференция залларида дипломатик ён беришлар билан қайтарилмайди, балки фронтлардаги аскарларимиз ёрдамида озод этилади.

Роя газетасининг 2016 йил 18 январ чоршанба кунги 113-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Човушўғли ўзининг режими каби Шом қўзғолонини алдаб, унга тузоқ қўймоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    2023 йилги Судан бюджети лойиҳаси ҳақида

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Золимлар зиндонидан яна бир шаҳид чиқди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/