| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Президентлик кенгаши ва ҳукуматнинг ҳаракатлари саҳродаги саробга ўхшайди, валютанинг қулаши бунинг энг ёрқин гувоҳидир

Президентлик кенгаши ва ҳукуматнинг ҳаракатлари саҳродаги саробга ўхшайди, валютанинг қулаши бунинг энг ёрқин гувоҳидир

By htadmin
08.12.2024
365
0
Share:

Матбуот баёноти

Президентлик кенгаши ва ҳукуматнинг ҳаракатлари саҳродаги саробга ўхшайди, валютанинг қулаши бунинг энг ёрқин гувоҳидир

Охирги ҳафталарда президентлик кенгаши назорати остидаги минтақаларда маҳаллий валюта хорижий валюталарга нисбатан мисли кўрилмаган даражада қулашни бошдан кечирди. Саудия рияли 535 риялдан, АҚШ доллари эса 2000 риялдан ошиб кетди. Бир вақтнинг ўзида, айрим шаҳарларда валюта курсининг кескин қадрсизланишига қарши норозилик сифатида чекланган даражада фуқаролар исёни ва савдо дўконларининг ёпилиши кузатилди. Шунингдек, валюта курсининг кескин қадрсизланиши ва ҳукуматнинг бунга нисбатан бирор ечим бериш қўлидан келмаётгани олдида айрим валюта айирбошлаш дўконлари ҳам ёпилди.

Яман аҳли қарийб ўн йилдан бери давом этаётган беҳуда уруш балосини ва кетма-кет кризисларни бошдан кечирмоқда. Булар хавфсизликнинг издан чиқиши, маошлар узилиши, хизматлар, айниқса, электр ва сувнинг кесилиши, бошқарувнинг ёмонлашиши, қашшоқлик, касаллик ва ишсизликнинг кенг тарқалиши каби кризислардир. Дарҳақиқат, валюта курсининг кескин қадрсизланиши асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига ҳамда президентлик кенгаши назорати остидаги минтақаларда одамларнинг ўз ҳаётий эҳтиёжларини қондира олмаслигига олиб келди. БМТ ҳисоботларига кўра, бу ҳолат дунёдаги энг оғир ва энг узоқ давом этган гуманитар кризислардан бири ҳисобланади.

Валюта курсининг кескин қадрсизланиши бир лаҳзада бўлгани йўқ, балки уруш бошлангандан бери аста-секин давом этиб келаётган эди. Аммо 2019 йил декабр ойи ўрталарида Санъо марказий банки томонидан чиқарилган қарор ортидан қадрсизланиш тезлашиб кетди. Бу қарорга кўра, Санъо марказий банки ўз рақиби Адан марказий банки томонидан босиб чиқарилган Яманнинг янги рияли муомаласига тақиқ қўйди ҳамда ўз назорати остидаги минтақаларда яшовчи аҳолига ушбу «ноқонуний» валютани эски валютага алмашиш учун бир ой муҳлат берди. Айни қарор ортидан нотинч вазият юзага келди. Валюта курсининг бундай кескин қадрсизланиши давом этиб, 2022 йилда президентлик кенгаши ҳукумати Ҳусийларга нефть хом ашёси экспортини тақиқлаганидан сўнг янада кучайди. Адан марказий банки жорий йил давомида Санъо марказий банкига қарши қатор ҳаракатларни амалга оширди. Бироқ, Адан марказий банки директори Аҳмад Маъмақийнинг айтишича, бу ҳаракатлар хорижий буйруқ билан тўхтатиб қўйилди.

Ҳукумат бош вазири учрашувлар ўтказди, жумладан, 2024 йил 31 октябр пайшанба куни хорижий элчилар ва иқтисодиёт етакчилари билан, шунингдек, 2024 йил 20 октябрда кризисларни идора қилиш қўмитаси етакчиси ва иқтисодчи гуруҳ раиси билан учрашув ўтказди. Учрашувларда иқтисодий вазият, инфляцияни назорат қилиш чоралари ва миллий валюта курсини мустаҳкамлаш режаларини муҳокама қилган бўлса-да, бу гапларнинг барчаси қуруқ гап бўлиб қолди ва аниқ ечимлар илгари сурилмади. Одамлар валюта курсининг қадрсизланиши оқибатидаги нархлар кўтарилиши масаласида ҳеч қандай яхшиланишни сезмадилар.

Ушбу қонуний дейилаётган минтақалардаги расмийларнинг бу аҳволни «нефть экспортининг тўхтаб қолиши» ҳамда «денгиз орқали ташувнинг қимматлиги» каби иддаолар билан оқлашга уринишлари одамларни «ухлатиш»дан бошқа нарса эмас. Зеро, солиқ ва божхона тўловлари ҳам, портлар ва балиқчилик ресурсларидан олинадиган даромадлар ҳам давом этмоқда. Бундан ташқари, аҳолига тақдим этилаётган барча хизматлар пуллик бўлиб, товарларни ташиб келтириш харажатлари ва маҳсулот нархи учун қўшимча тўловларнинг барчаси тўланмоқда. Бу ёқда ҳукумат хориждан грантлар, кредитлар ва гуманитар ёрдамлар олишда давом этяпти. Шунча солиқлар, тўловлар, ресурслар ва хорижий қўллаб-қувватловларга қарамай, асосий хизматлар яхшиланмади, маиший ҳолат ўзгармади. Аксинча, бу даромадларнинг катта қисми амалдорлар чўнтагига тушмоқда. Устига-устак, бу солиқлар Ислом шариатига зиддир.

Нафақат валюта курсининг қадрсизланиши муаммосининг, балки кети узилмаётган шунча кризисларнинг келиб чиқиш сабаблари ортида бузуқ ва ботил капитализм, унинг ақидаси ва инсонларга татбиқ қилинаётган қонунлари турибди. Иқтисодий муаммо – капиталистлар иддао қилганидек – ишлаб чиқаришда эмас, балки бойликларни фуқароларнинг барчасига тақсимлашдадир. Валютанинг олтин ва кумуш стандартига асосланмаганлиги, доллар каби қоғоз пуллар (фиат пуллар)дан фойдаланиш, капиталистик иқтисоднинг судхўрликка асосланганлиги, мулкчиликнинг фақат давлат ва хусусий мулк билан чегараланганлиги ҳам муаммонинг асосий сабабларидан биридир. Ҳолбуки, аслида мулк уч хил бўлади: давлат мулки, шахсий мулк ва омма мулки. Нефть омма мулки ҳисобланиб, фуқаро шахсларга тақсимланади. Бундан ташқари, муаммо сабабларидан яна бири анави ҳукмдорлардир. Айнан шу қўғирчоқлар кофир Ғарбга малайлик қилиб, одамларга фалокат ва бахтсизлик келтиришмоқда. Бундан ташқари, Яман Англо-Америка халқаро кураши, айниқса, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукмдорларининг чангалида эканини тушуниш лозим. Саудия Арабистони Британия томонидан қўллаб-қувватланган ва қонуний дея аталган кучларни заифлаштириш ва минтақада ўз таъсирини ошириш учун Америкага хизмат қилиб, бу кучларга берилган ёрдамларга шартлар қўймоқда. Буни Британиянинг малайларини олиб ташлаб, уларнинг ўрнига ўзнинг малайларини қўйишни мақсад қилган хўжайинлари Америкага хизмат қилиш учун қилмоқдалар.

Биз ушбу кризисларни келтириб чиқарган сабабларни, айниқса, мамлакатимиз ва бошқа барча мусулмон давлатларини бошқараётган секуляр капиталистик тузумни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Одамларнинг ҳаёти ва рўзғорларини доллар курсининг кўтарилиши ва тушишига қараб ўзгариб турадиган қоғоз валютага боғлаб қўйган бу тузум инсоннинг бахтсизлиги ва ҳаёти барбод бўлишининг асосий сабабидир. Ушбу вабодан қутулишнинг ягона ечими айни тузумни бошқарув шакллари ва малай ҳукмдорлар дохил малайлари билан қўшиб ағдариб, Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатлари бўйича фаолият қилишдан иборат. Ушбу тариқат эса бир нуқтага қаратилган сақофат бериш, жамоий сақофат бериш, фикрий ва сиёсий кураш олиб бориш, сўнг бутун инсоният учун одил тузумни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилишдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsПрезидентлик кенгашиҳукуматнинг ҳаракатлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аббос БМТда Фаластин аҳлининг истак ва талабларидан бутунлай воз кечди

  • МАҚОЛАЛАР

    Барча мусулмонлар битта давлат бўлиб бирлашсалар, нима бўлади?

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Трамп Ғазони бевосита босиб олиш ва унинг аҳлини чиқариб юбориш билан таҳдид қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/