ПУЛ. Алмашиниш баҳоси

ПУЛ
Алмашиниш баҳоси
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Алмашиниш баҳоси
Алмашиниш пулни пулга алмаштиришдир. Бир хил жинсдаги пулларни алмаштириш ҳам, ҳар хил жинсдаги пулларни алмаштириш ҳам, масалан, олтинни олтинга, кумушни кумушга алмаштириш ҳам, олтинни кумушга, кумушни олтинга алмаштириш ҳам мумкин. Бир хил жинсдаги пуллар алмаштирилганда тенглик бўлиши шарт. Ортиқ-кам бўлиши рибодир, ҳаромдир. Олтинни олтинга, ўз нархидаги олтинга алмашиниш имкониятига эга бўлган қоғоз пулни олтинга алмаштириш бунинг мисолидир.
Шунинг учун бундай ҳолатда алмашиниш курси мавжуд бўлмайди.
Олтинни кумушга, инглиз фунтини долларга, рублни франкка каби ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришда қўлма-қўл бўлиши шарти билан ортиқ-камлик нисбати, яъни алмашиниш баҳоси бўлиши мумкин. Демак, алмашиниш баҳоси ҳар хил жинсли пулларни алмаштиришдаги нисбатдир.
Одамларни пул алмаштиришга ундаган нарса бир тарафнинг иккинчи тараф қўлидаги пулга бўлган эҳтиёжидир. Битта давлатда муомалага қўйилган пулни алмаштириш, масалан, олтинни кумушга, кумушни олтинга алмаштириш яққол кўриниб турган ишдир. Чунки давлат ҳам олтин, ҳам кумуш низомига асослангандир. Бу икки пул ўртасида алмашиниш баҳоси бўлиб, бозор нархига қараб белгиланади. Давлат ишлатиб турган ҳар хил жинсли пуллар ўртасидаги алмашиниш баҳосининг ўзгариб туриши зарар қилмайди. Негаки, бу иш товарлар баҳосининг ўзгариб туришига ўхшайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
26.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!