| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Путин ташрифи ортидаги хатарлар: Энергетика

Путин ташрифи ортидаги хатарлар: Энергетика

By htadmin
20.06.2024
523
0
Share:

Путин ташрифи ортидаги хатарлар: Энергетика

بسم الله الرحمن الرحيم

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан РФ президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Путиннинг бу галги ташрифи ва икки давлат ўртасида имзоланган битимлар яқин келажакда юртимиз аҳолисини катта хавф-хатарлар қарши олишидан дарак бермоқда. Бундай хатарлардан бири энергетика соҳасида кучлироқ намоён бўлиши кутилади. Ушбу мақола орқали юртимизнинг энергетика соҳасини тўлиқ назоратга олишга уринаётган Россиянинг ёвуз режалари ҳақида сўз юритамиз ва бунга чек қўйиш бўйича энг тўғри ечимни қисқача баён қиламиз.

Путиннинг ташрифи давомида имзоланган энг йирик ва шу билан бирга энг хатарли шартнома бу – кичик АЭС қурилиши бўйича келишув, десак муболаға бўлмайди. Зеро, 2017 йилнинг декабрида имзоланган келишув бўйича қурилиш ишларини бошлаш шу вақтгача ўзбек тарафининг “ана-мана”си билан ортга суриб келингани русларни қониқтирмаётган эди. Чунки бу улкан лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, уни амалга оширишга ўзбек ва рус тарафини имконияти деярли йўқ даражада эди. Янги келишув борасида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Аввалги лойиҳа “3+” авлодига тегишли бўлган ВВЭР-1200 типидаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблок қуришни назарда тутган бўлса, янги келишувдаги кичик АЭСда РИТМ-200Н реактор блоки ўрнатилиши айтилган. Маълумотларга кўра, РИТМ-200Н реактор блоки Россиянинг атом музёрар кемаларида ишлатилган бўлиб, дунёнинг ҳеч қаерида, қуруқликдаги станцияларда ишлатилмаган. Шунинг учун ушбу реактор блокларининг қанчалик хавфсизлиги ва фойдалилиги номаълум. ТАСС ААнинг хабарига кўра, Росатом корпорациясининг раҳбари Лихачёв АЭС қурилиши асосан ўзбек томонидан молиялаштирилишини айтган. Ваҳоланки, ҳали хавфсизлиги, самарадорлиги ва қиймати ҳам мавҳум бўлган бундай шубҳали лойиҳани ўзбек ҳукумати ўриснинг қистови билангина бўйнига оляпти! Чунки АЭС мамлакат учун нафақат зарурати кам, балки Россияга қарамликни янада кучайтирадиган воситадан бошқа нарса эмас. Шунингдек, бу аҳоли саломатлиги, минтақа хавфсизлиги учун ҳам улкан хатар демакдир.

Ўзбекистон энергетикасида, албатта, табиий газ асосий ўринни тутади. Масалан, электр энергиясининг қарийб 80 фоизи ИЭСларда ишлаб чиқарилади. Аҳолининг катта қисми ўз автомобилларида ёқилғи сифатида нисбатан арзонроқ бўлган метан газидан фойдаланади. Сунъий равишда пайдо қилинган газ етишмовчилиги муаммоси сабабли Ўзбекистон ўтган йилнинг октябридан бошлаб рус газини Қозоғистон орқали импорт қила бошлади. Дастлаб йилига 2,8 миллиард куб метрга тузилган шартнома энди 2040 йилгача узайтирилди ва 12 миллиард куб метрга етди. Албатта, ушбу келишувлар ҳам шаффофликдан холи ва шубҳаларга тўла. Мазкур келишувлар Россиянинг “газ иттифоқи” лойиҳасининг тижорий шартномалар, деган нарсага ўзгартирилган шакли бўлиб, ўша иттифоқ орқали эришилиши мўлжалланган мақсадларга қаратилган. Яъни шакл ўзгарди-ю, бироқ мазмун-моҳият ўша-ўша. Мақсад – Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда Россия энергия манбалари учун янги бозор очиш ва минтақани энергетик жиҳатдан қарам қилиш. Ўзбек статистикаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида 360,2 миллион долларлик газ импорт қилинган. Бу қиймат ҳисобида 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,35 баробар ёки 207,3 миллион долларга кўп. Мамлакатда газ қазиб олиш эса борган сари қисқариб боряпти. Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда қарийб 56,5 млрд. куб метр газ қазиб олинган бўлса, 2023 йилга келиб бу миқдор 46,7 млрд. куб метргача қисқарган ва бу давом этяпти. Айтилишича, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг камайиши Туркманистон ва Россиядан газ импорти ҳисобига қопланяпти. Бироқ яқин истиқболда Россия бу борада Туркманистонни сиқиб чиқариши кутилади. Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров газ қазиб олишнинг қисқариб бораётгани ҳақида шундай дейди: “(газ қазиб олишни кўпайтириш учун) бурғулашга сарфланаётган триллионлар ва шимолдаги оғаларни рақамлаштириш ниқобида конларнинг бошқарувига киритилганига қарамай, газ қазиб олиш янги минимумларгача тушмоқда”. Йирик газ конлари рус компанияларига тақдим қилингани ва газ қазиб олишнинг қисқариб бораётгани оқибатида Ўзбекистон бугунга келиб газ импортига муҳтож аҳволга келиб қолди, энди бу ёғига рус газига бўлган қарамлиги фақат кучайиб боради. Балки ҳукумат энергетикадаги ёмон бошқаруви, коррупция, улкан талон-тарожларни яшириш ва рус “оғаси”дан энергия ресурсларини, хусусан газни импорт қилаётганини оқлаш учун мана шундай ўйинлар қилаётгандир. Албатта, ҳукуматнинг энергетика соҳасидаги сиёсати шубҳа-гумонларга кўмилиб қолаётганига унинг ўзи айбдор. Чунки у ушбу соҳа бўйича ҳақиқий маълумотларни жамоатчиликка очиқламай келади. Бироқ ҳукумат бераётган узуқ-юлуқ маълумотлардан ҳам аҳвол янада ёмонлашиб бораётганини тушуниш қийин эмас.

Сўнгги вақтларда Россия нефти ва нефт маҳсулотларининг импорти ошиб бораётгани кузатиляпти. 2023 йил 6 октябр куни Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида нефт етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефт маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб бериш тўғрисидаги битимлар имзоланди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон нефт ва нефт маҳсулотларидан 179,4 миллион долларлик экспортни, 788,3 миллион долларлик импортни амалга оширган. 2023 йилнинг мос даврида мазкур маҳсулотлар экспорти 278,3 миллион долларга, импорти 126,8 миллион долларга тенг бўлган. Бунда экспорт ҳажмининг сезиларли пасайиши, импортнинг кескин ўсиши кузатилган. Ўтган йилнинг апрел ойи охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “Газпромнефть” билан 2023 йилда 300 минг тонна нефть импорти бўйича келишувга эришган. Натижада 2023 йилда Ўзбекистонга бензин импорти бир неча баробар ошган. Биринчи тўрт ойда 335,2 миллион литр келтирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп. Импортнинг умумий қиймати 136,67 миллион долларни ёки литри учун 0,4 центни ташкил этган. Импортнинг аксар қисми Россия ҳисобига тўғри келган. Шу билан бирга, Россиянинг “Ведомости” нашри 2023 йил биринчи ярмида Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини пасайтиргани ва бунга эса, нисбатан арзонроқ Россия нефти экспорти сабаб бўлгани ҳақида ёзган эди. Аксига олиб, Ўзбекистонда нефт қазиб олиш ва нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш камаймоқда. Статистика агентлигига кўра, ўтган йилнинг биринчи чорагида 195,5 минг тонна нефт қазиб олинган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 179,1 минг тоннага камайган. Ҳисобот даврида бензин ишлаб чиқариш 385 минг тоннадан 360 минг тоннага (-6,5 фоиз) қисқарган. Фақат дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 206 минг тоннадан 211 минг тоннага (+2,5 фоиз) кўпайган холос. Булардан кўриниб турибдики, газ қазиб олишнинг қисқариши ва импортнинг жадал ўсиб бориш тенденцияси нефт ва нефт маҳсулотларида ҳам кузатиляпти. Яъни Россияга қарамлик кучайяпти.

Путин ташрифи давомида Россия Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада оширишини ҳам айтиб ўтди. Ўзи шундай ҳам АЭС, газ ва нефтларини тиқиштираётган рус ҳукуматига булар камлик қилди шекилли, энди электр энергиясини ҳам ўтказишга уриняпти. Яқинда бўлиб ўтган Петербург халқаро иқтисодий форумида Россиядаги электр энергияси импорти ва экспорти бўйича ягона оператор – “Интер РAО” компанияси бошқаруви аъзоси Aлександра Панина, жумладан, шундай деган: “Россия электр энергияси керак, у кузга бориб керак бўлади. Ўйлашимча, кузгача Ўзбекистон энергетика тизимига қандай ҳажмларни ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги Қозоғистон томонининг режалари аниқроқ ишлаб чиқилади”. Буни қарангки, рус томони Ўзбекистонга қачон электр керак бўлишини ҳисоб-китоб қилишни ҳам унутмабди. Панина бу билан гўё ўзбек томони хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам ўриснинг электрини олишга мажбурдек гапирмоқда. Бу Россиянинг Ўзбекистонга нақадар паст назар билан қарашини ва худди ўзининг бир вилояти ўлароқ муомала қилаётганини яна бир карра кўрсатиб қўйди.

Россияга энергетик жиҳатдан қарамликнинг кучайиши, албатта, жуда хавотирли. Айниқса, АЭС қуриш лойиҳаси юртимизни сиёсий, иқтисодий, экологик ва аҳоли саломатлиги жиҳатидан улкан хатар остига қўяди. Агар Ўзбекистон ҳақиқатда ва табиий равишда энергия манбаларига эҳтиёж сезадиган бўлса, буни ён қўшнилари орқали ҳам бемалол қондириши мумкин. Масалан, табиий газни Туркманистондан, нефт ва нефт маҳсулотлари, ҳатто бир қисм газни ҳам Қозоғистондан, электр энергиясини эса Тожикистондан олиш имконияти бор. Бу борада анави кофир мустамлакачи ўрисга муҳтожлиги йўқ. Бироқ рус режими ҳукуматнинг қатъиятсизлигидан фойдаланиб, Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳар томонлама манфаатли бўлган бундай ўзаро яқинлашувларга ғов бўлмоқда ва ҳар бирига ўзининг манфур сиёсатини ўтказишга уриниб келмоқда. Ўзбек ҳукумати Россиянинг ҳозирги қийин аҳволидан фойдаланиб, унга бўлган қарамликдан қутулиш йўлларини излаш ўрнига, уни рози қилиш йўлидан юришни афзал кўрмоқда. Ҳукуматдагилар ўзининг тинчлиги ва шахсий манфаатларини устун қўйиб, мамлакат иқтисодиётининг асоси ва қон томири бўлмиш энергетика соҳасини Россия ўз назоратига олишига йўл қўймоқда. Албатта, ўриснинг ҳар турли шантажлари ва сиёсий найрангларининг зарари яна шу бечора халқимиз гарданига тушади.

Бу ўринда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳукумат Америка бошчилигидаги Ғарб лойиҳаларини қабул қилиш билан Россияга бўлган қарамликдан қутуламиз, деб ўйламаслиги керак. Чунки бу бир “хўжайин”дан қутулиб, бошқасига тутилишдан бошқа нарса эмас. Маълумки, Америка Россиянинг Марказий Осиё давлатларига бўлган таъсирини заифлаштириш учун уларнинг ўзаро интеграцияга киришишлари ва ҳар соҳада яқин алоқаларни ўрнатишларини хоҳламоқда. Ва худди шу мақсадда Туркия орқали Туркий давлатлар ташкилоти лойиҳасини ҳам илгари сурмоқда. Бундай лойиҳалар бизнинг мусулмон халқимиз кўзига жозибалироқ кўриниши мумкин. Бироқ у ялтироқ қуллик сиртмоғидан бошқа нарса эмас.

Ягона тўғри ечим эса – Марказий Осиё мамлакатлари Ислом мафкураси асосида бирлашиб, хоҳ Россия, хоҳ Хитой, хоҳ Америка бўлсин, барчасига қарши тура оладиган улкан кучга айланишидир! Бундай буюк ишни амалга оширишда Ўзбекистон ҳал қилувчи ролни ўйнаши лозим. Бунинг учун унда барча шартлар топилади ва қолаверса, Бухорий, Термизийлар авлоди сифатида бунга лойиқ ҳамдир! Куч ва имкониятларни бирлаштириш орқали, хусусан, энергетика соҳасида ҳозиргидек қарамлик ва сунъий тақчилликларга батамом барҳам берилади. Зеро, минтақамиз дунёдаги энг йирик энергетик кучлардан бирига айлана оладиган қудрат ва имкониятга эга. Фақат устимизда ғайриисломий қонунларнинг татбиқ қилиниши ва ёмон бошқарув бундай юксакликка чиқишимизга тўсиқ бўлмоқда. Шунингдек, кофир мустамлакачи давлатларнинг устимиздан ҳукмрон бўлиб олишларига ҳам йўл очмоқда. Бироқ Аллоҳгагина суяниш ва фақат Унинг нусрат-ёрдамига умид қилишгина биз мусулмон халқларни бугунги хорлик, қуллик ва мутеликдан қутқаради!

وَلَن يَجْعَلَ ٱللَّهُ لِلْكَـٰفِرِينَ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

20.06.2024й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsПутин ташрифихатарэнергетика
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасидаги рақобат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эрон ҳукмдорлари шовқин-сурон кўтариш ва пақилдоқ отишдан бошқа нарсага ярамайдилар, уларнинг нусрат ёки озодлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/