Риболи қарзлар ҳаромдир ва устимизда кофирларнинг ҳукмронлик қилиши учун бир воситадир
Риболи қарзлар ҳаромдир ва устимизда кофирларнинг ҳукмронлик қилиши учун бир воситадир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2021 йилда Ўзбекистонга рекорд даражада кўп – 690 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратгани хабар қилинган.
ЕТТБ ўтган йили Ўзбекистонда муқобил энергия ишлаб чиқаришдан тортиб кичик бизнесни рағбатлантиришгача бўлган 22 та лойиҳани молиялаган. Жумладан, Самарқанд шаҳри яқинида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш учун 21,8 миллион евро маблағ ажратилган. Наманган вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сув хизматларини яхшилаш лойиҳаси ҳам банкнинг 70 миллион АҚШ долларлик молиявий кўмагида амалга оширилган. (Озодлик, 02.02.2022й)
Изоҳ: Бугун бундай қарзларнинг тўхтовсиз олинаётгани юртимизга ҳеч қандай яхшилик келтирмаётганлиги кўпчиликка сир бўлмай қолди. Халқимиз давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлардан олинаётган қарзларнинг одамлар ҳаётига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатаётганлигини умумий равишда бўлса ҳам тушунмоқда. Масалан, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақани йилдан йилга қисқариб бораётгани (2012 йилда 8.1 миллион бўлган бўлса, 2021 йилга келиб 3.9 миллион кишига қисқарган), солиқларнинг оширилиши ва янги турларини жорий қилиш, турли хил жарималар қўлланилаётгани каби. Яъни халққа берилиши керак бўлган ва ундан ҳар турли йўллар билан юлиб олинган маблағларнинг муайян қисми қарзларни ёки уларнинг фоизларини тўлаш учун йўналтирилади.
Бундан ташқари, олинаётган қарзлар давлатни кучайтирадиган ўринларга эмас, балки юқоридаги хабарда келганидек сув таъминоти, энергия соҳасини ривожлантириш ёки деҳқончилик, чорвачилик каби соҳаларга олинмоқда. Аниқроғи, қарз берувчилар мусулмон юртларнинг кучайиши учун эмас, балки қолоқ ҳолатда қолиши учун юқоридаги соҳаларга ишлатиш шарти билан ва буни қаттиқ назорат қилган ҳолда қарз берадилар. Яқинда Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун 100 миллион евро миқдорида қарз ажратганлиги ҳам сўзимиз исботидир. Яна ушбу қарзларнинг қай тарзда ишлатилаётганлиги борасидаги ҳисоботларни топиш ҳам қийин бўлганлиги сабабли халқда асосли шубҳалар кучайиб бормоқда.
Бу борада Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлатида моллар” китобида шундай жумлалар келади:
“Ажнабий давлатдан ва халқаро молиявий муассасалардан қарз олиш шаръан жоиз эмас. Чунки бу давлат ва муассасалардан олинган қарзлар рибовий фойда ва шартлар билан бўлади. Рибо билан бўлган қарзлар шахс учун бўладими, давлат учун бўладими, шаръан ҳаромдир. Шартлар асосида қарз бериш эса, ажнабий қарз берувчи давлат ва муассасани мусулмонларга ҳукмрон қилиб қўяди ва мусулмонларнинг ирода ва тасарруфларини қарз берувчи давлат муассасалар иродасига боғлаб қўяди. Бу эса, шаръан жоиз эмасдир. Дарҳақиқат, бугунги кунда халқаро қарзлар Исломий мамлакатлар, шаҳарлар учун энг хатарли балолардан ва уларнинг мусулмонлар юртларига ҳукмрон бўлиш сабабларидан бўлди. Модомики, уммат мусибатларни бошидан кечираркан, халифа сарф-харажатларини қоплаш учун давлатлараро қарзларга мурожаат қилиши жоиз бўлмайди”. (Иқтибос тугади)
Шунга кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонга 2021 йилда берилган 690 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит шаръан ҳаромдир ҳамда ушбу ташкилот орқали юртимизда ўз таъсир доирасини кенгайтиришни режалаштираётган Европанинг етакчи давлатлари қўйган тузоқдир. Зеро, бизнинг уларнинг ҳаром пулларига ва ғаразли ёрдамларига муҳтожлигимиз йўқ. Чунки бизда бойликлар борасида муаммо йўқ, балки ана шу бойликлар тақсимоти ва тасарруфини тартибга соладиган адолатли тузумнинг йўқлиги асосий муаммомиздир. Исломдаги иқтисодий низомда бугун бизни қийнаётган барча иқтисодий муаммоларимизнинг тўғри ечимлари бор бўла туриб душманларимиздан қарз олишимиз, ёрдам сўрашимиз ҳаром иш ва сиёсий кўрликдир. Буни тушуниш учун биз динимизни ўрганмоғимиз ва уни ҳаётда татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилишимиз вожиб ишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
19.02.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми