| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия санкциялари фонида Марказий Осиё энергия бозоридаги рақобат

Россия санкциялари фонида Марказий Осиё энергия бозоридаги рақобат

By htadmin
07.01.2026
252
0
Share:

Россия санкциялари фонида Марказий Осиё энергия бозоридаги рақобат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йил 3 январ куни Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Хитойнинг етакчи нефт ва газ компаниялари – “GR Xibu Drilling Engineering Company”, “China National Logging”, “Great Wall Drilling Company” ҳамда “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда томонлар геология-қидирув, углеводородларни қидириш ва қазиб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларига эътибор қаратди.

Бу учрашувнинг геосиёсий нозиклиги шундаки, у фақат Тошкентга Пекин томонидан таклиф этилаётган иқтисодий ёки технологик тобелик масаласи эмас, балки минтақа, хусусан, Ўзбекистонда кучлар мувозанатининг қайта тақсимланаётганини ҳам ифодалайди. Марказий Осиё стратегик таъсир майдони ҳисобланган Россиянинг нефт ва газ соҳаси санкцияларга учрагани сабаб ташқи бозорлардан сиқиб чиқарилаётган бир пайтда, Ўзбекистонда Хитой сервис ва инвестиция компанияларининг фаоллашуви Россия таъсирига альтернатив пайдо бўлаётганини англатади. Тошкент бу жараёнда расман Россиядан узилиш ёки Хитой ё Ғарб лагеридан жой олишни эълон қилмаяпти. Бироқ амалда нефт ва газ соҳасида Россияга хос бўлган занжирларни бошқа ўйинчилар билан босқичма-босқич алмаштира бошлаганини кузатиш мумкин.

Хитой бу вазиятдан эҳтиёткор, аммо тизимли фойдаланмоқда. Пекин Россияга қарши очиқ рақобатга киришмайди, аксинча, санкциялар қолдирган бўшлиқни иқтисодий мантиқ асосида тўлдиради. Бу эса, Россия учун расмий қарши туриш эмас, балки таъсирнинг секин-аста эрозияга учраши демакдир. Ўзбекистон ҳукумати эса, Москва билан сиёсий муносабатларни кескинлаштирмасдан, гўёки кўринишдан “мустақил” манёвр майдонини кенгайтирмоқда. Шу маънода, “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой компаниялари ўртасидаги учрашувга энергетика масаласи доирасидан чиқиб, Марказий Осиёда Россия таъсири пасайиб, Хитой имкониятлари кенгаяётган, АҚШ эса институционал йўллар орқали ўйинга қайта жонбозлик билан кираётган геосиёсий манзаранинг бир кўриниши сифатида қаралиши мумкин.

Сўнгги даврда Ўзбекистонда кечаётган жараёнларни шунчаки кўп векторли ташқи сиёсат билан изоҳлаб бўлмайди. Аслида, гап давлат сиёсатида геосиёсий қайта йўналишнинг чуқур босқичи бошлангани ҳақида кетмоқда. Украина уруши туфайли тинкаси қуриётган Россия нефт ва газ соҳасида АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари остида қолиб, иқтисодий ва технологик имкониятлари билан бирга таъсир қувватини йўқотаётган бир пайтда, Тошкент бу заифлашувни фақат инобатга олаётгани йўқ, ундан фаол равишда фойдаланмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда энг самарали ҳаракат қилаётган ташқи куч айнан АҚШ экани яққол кўзга ташланмоқда. Бу фаоллик нефт-газ соҳасида тўғридан-тўғри йирик шартномалар билан чекланаётгани йўқ, балки сиёсий архитектурани ўзгартиришга қаратилган таъсир механизмлари орқали амалга оширилмоқда. Америка стратегияси Марказий Осиёда анъанавий равишда ресурслар учун кураш билан бир қаторда элита ичидаги қарор қабул қилиш занжирларига кириб бориш, норматив қоидаларни қайта шакллантириш ва ахборот майдонини назорат қилишга қаратилган. Бу усул Россия ёки Хитой таъсиридан фарқли равишда камроқ қаршилик уйғотади ва узоқ муддатли таъсирни таъминлайди.

Шу нуқтаи назардан, Мирзиёев ҳукуматининг ички конфигурациясидаги ўзгаришлар тасодифий эмас. Ғарб билан алоқаларни бошқариш, халқаро имиж ва ташқи сиёсатни йўналтириш соҳаларида Мирзиёева ва Алламжонов каби муайян шахсларнинг тез суръатда марказий фигурага айланаётгани ҳам бежиз эмас. Бу эса, Ўзбекистон қарор қабул қилишда энди фақат Россия инерцияси билан ҳаракат қилмайди, деган Москвага қаратилган сиёсий сигнал маъносини ифодалайди. Бу ерда, АҚШ Ўзбекистонда “ҳукуматни алмаштириш” ёки очиқ босим стратегиясини қўллаётгани йўқ. У бундан анча самарали ва хавфсиз йўлни танлаган – элиталарни қайта форматлаш, кун тартибини белгилаш ва келажак қарорларнинг параметрларини олдиндан чегаралаб қўйиш. Яшил энергетика, шаффофлик, ислоҳотлар, корпоратив бошқарув деган шиорлар айнан шу геосиёсий инструментлардир.

Россия учун бу ҳолат энг оғриқли сценарий ҳисобланади. Чунки Москва Ўзбекистонни гўё йўқотмаётгандек кўринади, расмий баёнотларда ҳамкорлик сақланиб қолмоқда, лекин амалда Россия таъсирининг асосий устунлари – технология, кадрлар, стандартлар ва стратегик режалаштириш босқичма-босқич суриб чиқарилмоқда. Бу очиқ зиддият эмас, балки геосиёсий сиқиб чиқаришдир.

Хитой эса бу жараёнда иккинчи планда қолмаяпти, лекин унинг роли бошқача. Пекин иқтисодий ва технологик бўшлиқни тўлдиряпти, АҚШ эса сиёсий-стратегик майдонни шакллантиряпти. Агар Хитой инфратузилма ва капитал берса, Америка узоқ муддатли таъсирни кўзлаган қоидалар, кадрлар ва келажак рамкаларини беряпти.

Шу маънода, Ўзбекистон нефт ва газ соҳасида Хитой билан шартномалар тузиб, Америка билан стратегик кун тартибини белгилаяпти. Бу эса Тошкентнинг Россиядан фақат иқтисодий эмас, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам ажрала бошлаганини англатади. Расман – йўқ, лекин амалда – ҳа.

Ҳозирча Мирзиёев ҳукумати бу ўйинни ҳисоб-китоб билан ўйнаяпти: Россия заифлашган пайтда ундан масофа сақлаб, Хитой имкониятларидан фойдаланиб, Америка орқали халқаро легитимлик ва стратегик ҳимоя қидиряпти.

Россияга боғлиқ бўлиб келган Ўзбекистон нефт ва газ соҳаси бугун Хитой ва Ғарб ўртасида талаш объектга айланди. Лекин бундан зарарни фақат оддий халқ кўрмоқда, фойдани эса, мустамлакачи кучлар ва уларга хизмат қилувчи маҳаллий режимлар ўзлаштириб олмоқда. Бунга сабаб, ўзбек режими ташқаридан экспорт қилинган капиталистик тузум билан бошқараётгани, бу тузум эса ўз навбатида, юртимиз мусулмон халқининг манфаатларига қарши фақат мустамлакачи кучларнинг манфаатларига хизмат қилиш учун Ғарб томонидан ишлаб чиқилганидир.

Ташқи кучлар мамлакатимизни ўз тузуми орқали иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан боғлиқ қилиб қўйган қарамлик занжиридан халос бўлиш йўли, аввало, мафкурадан бошланади. Чунки аниқ, мустаҳкам ва ҳаётни тубдан тартибга солувчи мафкурага эга бўлмаган ҳеч бир давлат мустақил қарор қабул қила олмайди, ҳеч қачон мустамлакачилик чангалидан қутула олмайди. Биз иймон келтирган Ислом ақидаси эса, шунчаки эътиқод эмас, балки ҳаётни бошқаришга қодир бўлган мукаммал мафкура ва ҳаёт қонунлари манбаидир. Шу боис, қарамликдан қутулиш йўли – Ислом тузумини жорий этишдан бошланади.

Ислом ҳар бир муаммога ечим тақдим этадиган тузум сифатида энергия масаласида ҳам аниқ ва адолатли ёндашувни белгилаб берган. Нефт, газ ва бошқа барча энергия манбалари – Уммат мулкидир. Улар ҳеч бир томоннинг, на ҳокимиятнинг ва бирор компаниянинг хусусий мулки эмас, ҳеч қандай сиёсий келишув ёки ташқи босим остида кимнингдир манфаатига сотиб юборилиши мумкин бўлган товар ҳам эмас. Давлат бу ресурсларни сотувчи эмас, балки уларнинг ҳимоячиси, ишлаб чиқарувчиси ва адолатли тақсимловчиси бўлиши шарт.

Ана шу тушунчага мувофиқ, давлат мавжуд барча табиий бойликларни энг аниқ, энг самарали ва энг шаффоф усуллар билан ишлаб чиқаришга масъулдир. Шу билан бирга, ташқи сиёсатда ҳам халқ манфаатини марказга қўйган, босимга бўйсунадиган эмас, балки ўз қудратига таянадиган стратегия юритиши лозим. Ислом Уммати на қазилма ресурслар, на қайта тикланувчи манбалар жиҳатидан камбағал эмас. Аксинча, Роббимиз бу географияни неъматларга ғоятда бой қилиб қўйган. Муаммо ресурсларда эмас, муаммо – бошқарувда.

Бугун Уммат бошида турган ҳукмдорлар на ушбу бойликларни тўғри бошқаришга, на уларни ташқи сиёсатда куч воситаси сифатида оқилона қўллашга қодир. Шунинг учун ҳам улкан ресурслар заифликка, имкониятлар эса қарамликка айланиб қолмоқда. Аслида эса, бу бойликлар фақат адолатли тузум ва масъулиятли, муносиб инсонлар қўлидагина ҳақиқий куч ва салоҳиятга айланади.

Шу даражадаки, бугун Исломий юртларда мавжуд энергетик ресурсларнинг ўзиёқ адолат асосида барпо этиладиган Халифалик соясида жаҳон сиёсатининг йўналишини белгилашга етарли бўлар эди. Барча шарт-шароитлар тайёр: ресурс бор, инсон капитали бор, имконият бор. Етишмаётгани фақат бир нарса – бу бойликларни Аллоҳнинг ҳукмлари асосида бошқарадиган тузум ва шу тузумни тақво асосида татбиқ қиладиган мухлис ҳукмдорлардир, холос. Шунинг учун ҳам, ушбу ғоя йўлида кеча-ю кундуз фаолият олиб бораётган жамоа – Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда Исломни тузум сифатида ҳаётнинг барча соҳаларига татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилмоғимиз ҳам шаръий, ҳам воқеий жиҳатдан заруратга айланди.

 

Иззатуллоҳ

07.01.2026й

+1
0

Related posts:

Нима учун Путин Марказий Осиё давлатларининг тарих дарсликлари борасида хавотир билдирмоқда? “Иброҳим келишуви” ва Марказий Осиё: АҚШнинг жирканч геосиёсий мақсади Марказий Осиё Афғонистон билан мулоқотда Марказий Осиё геосиёсий мувозанатидаги тебраниш
TagsМарказий ОсиёРоссия санкциялари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иброҳим келишувлари: Қозоғистоннинг қадамидан кейин Марказий Осиё қайси йўлда?

  • МАҚОЛАЛАР

    Турмуш қуриш неча ёшдан бўлиши керак?

  • МАҚОЛАЛАР

    Яқинда устиларингизда шундай бошлиқлар бўлади…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/